Улуғ мақсадли йўл, машаққатларин,
Саҳрода гул каби, сўлмаган билмас.
Эрку озодликнинг, қадр қимматин,
Кураш майдонига, келмаган билмас.
Бугун ўз элида, хордир ўзбеклар,
Эрк деган неъматга, зордир ўзбеклар,
Ҳали ҳам умиди бордир, ўзбеклар,
Буни Ҳақдан умид, қилмаган билмас!
Керилса аҳмоқлар “мустақилмиз” деб,
Йиғлаш керак эди, “бизлар қулмиз” деб,
Кўтармаса бошин “битта элмиз” деб..,
Эл дардини кўзга, илмаган билмас!!
“Озод” деса, оёқ қўлинги боғлаб,
“Обод” деса, “юртинг,” бағринги доғлаб,
Бу дардни, эл билан, йиғласа йиғлаб,
Кулганида бирга, кулмаган билмас.
Олсалар миллатнинг номуси орин,
Ким тинглар, мазлумлар нолаю зорин?,
Ўзга юрт бағрида излаб, мозорин,
Аламдан бағрини тилмаган, билмас!
Ким маккор душману, кимни шумлигин?,
Ким Ҳақни гапирган, кимни жимлигин?,
Эй дўстлар, аслида кимни-кимлигин?,
Аллоҳ билса етар, билмаган билмас!!!














А
















