RSS

Архив рубрики: Тарих

Мақсуд Бекжон; Қоннинг қадри


 
 

“СовСекретно”: Узбеки-”предприниматели” и российский aluminium. Гафур за Черных, Салим – за Быкова…

Бандитское детство российского бизнеса

Судебный процесс “Михаил Черной против Олега Дерипаски”, который должен состояться летом в Лондоне, оживит историю кровавых разборок “лихих 90-х”, когда криминальные группировки “крышевали” весь российский бизнес

Михаил Черной – самый закрытый и загадочный российский олигарх 90-х – требует признать за ним право собственности на 20% акций российской компании “Русский алюминий”, либо выплатить компенсацию стоимости этого пакета. Речь идет о сумме в 6 миллиардов долларов. Бывший “алюминиевый король” России основывает свои требования на том, что Олег Дерипаска якобы был наемным менеджером, который получил 50% в его бизнесе за успешную работу по управлению инвестициями, оцененными Черным примерно в 500 миллионов долларов. Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 11.05.2012 в Cиёсат, Мунозара, Тарих, Хабарлар

 

Андижонга – етти йил


http://www.bbc.co.uk/emp/external/player.swf
Берлиннинг “Вавилон” кинотеатрида 9 май куни Андижондаги 2005 йил намойишининг отилишига бағишланган Яшиллар партиясидан немис парламенти депутати Виола Крамон уюштирган фильм намойиши ва мунозара бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги собиқ Би Би Си журналисти Моника Витлок ўзининг 55-минутлик фильмида мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг қонли фожеага олиб борган воқеалар силсиласини тиклайди.

Уитлок 2005 йилнинг февралида Андижонлик 23 нафар бизнесмен устидан бошланган суд жараёнига эътибор қаратган илк халқаро журналист бўлди.

Унинг фильми кадрларида, кўплаб ҳафталар давомида адолатсиз судга қарши норозилик қилиб келган бир неча юз аёл ва эркаклар акс этган.

Улар суд биноси олдига ўзларининг энг яхши кийимларида келишган ва ўзларини ўта осойишта ва оқил тарзда тутиб, Ўзбекистон ҳукуматига қонунга бўйсунишаётгани ва шу билан бирга судланган бизнесменлар ҳам ўзлари каби тартибли инсонлар эканини намойиш қилишган. Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 11.05.2012 в Инсон ҳуқуқлари, Мунозара, Тарих

 

КЎЗ НУРИНИ АСРАЙЛИК

Софоклнинг “Шоҳ Эдип” асарини кўпчилик ўқиган бўлса керак ушбу асардаги воқеалар ривожи хар бир одамнинг юрагини лахзага солмасдан қолмайди. Айниқса, асар якунида шох ўз кўзларини ўйиб олганида ачинарли манзара кўз олдимизда гавдаланади. Хеч нарсадан хабари бўлмаган эдип ўз онасига уйланади, хақиқат аён бўлганда эса у ўзини олий жазо –кўз нуридан махрум қилишга маҳкум этади.
Дархақиқат, дунё ёруғлигини кўриб турган инсон учун бу ёруғликни бошқа кўра олмасликдан ёмони йўқ. Улар энг бахтсиз одамларга айланиб қолишади. Демак шундай экан бахтсизлар сарасига қўшилмаслик учун кўз нурини асрайлик.
Кириш:
Бирор бир журнал ёки китобни ўқишдан аввал биринчи навбатда нима қиласиз? Агар ёшингиз бир жойга етиб қолган бўлса, шубхасиз кўзойнак тақиб оласиз. У сизда бўлмаса, яқин орада унга эга бўлишга тайёр туринг. 65 ёшга киргада уларни сотиб олишингизга тўғри келади. Бу ёшга келиб қарайиб ҳар бир инсоннинг кўзлари қариш муаммоси билан тўқнашади.
Сочларга оқ тушиши, терининг ўз таранглигини йўқотиб, осилиб қолиши каби кўзлар хам йилдан-йилга турли ўзгаришларга дуч келади. Уларнинг аксарияти ёшга боғлиқ оддий жароён бўлишига қарамай, шу билан бир қаторда умуман бошқа омиллар хам сабаб бўлиши мумкин. Бундай нотабиий ўзгаришлар кўз нурига таъсир кўрсатувчи жиддий муаммоларнинг ривожига асос бўлиши мумкин. Ёш ўтган сари мушаклар сустлашиб, тери майинлашади: бу юқори қовоқнинг осилиб қолиши ёки кўз ости терисининг эластиклик хусусиятининг йўқолишига сабаб бўлади. Қош ва киприклар тўкила бошлайди. Кўзнинг сиртида химоя пардасини ташкил этувчи суюқлик ишлаб чиқарилиши камаяди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 16.02.2012 в Тарих

 

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ

 

1999 йил 16 феврални Ўзбекистонда оммавий қатағонлар бошланган кун, дейишимиз мумкиндир. Чунки айнан ўша кундан бошлаб бутун Республика бўйлаб, оммавий равишда диндорлар қамоққа олина бошланди. Ваҳҳобийлик, Салафий,Таблиғчи, Нурчи, Акрамий, Жиҳодчи, Ҳизбут Таҳрир ва ҳаказо номли ”экстремистик террористик” гуруҳларга аъзоликда айбланиб ўн мингдан ошиқ диндорлар қамоққа олинди.
Шунингдек, Эрк ёки Бирлик каби мухолиф партияларга аъзо сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳибсга олинди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 ва 244 моддалари билан “Ўзбекистон Республикасига тажовуз қилишда, Конституциявий тузумни ағдаришга уринишда ва ноқонуний диний гуруҳлар тузишликда” ва ҳаказоларда айбланишди.

Мана 12 йил бўлди шу қатағон машинаси ишлаб турибди. Ҳали ҳануз ўн минглаб диний ва сиёсий маҳбуслар турмаларда ётишибди. Бегуноҳ қамалган қанча одамларнинг турмалардан ўлиги чиқди. Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 10.02.2012 в Тарих

 

ТУМОВ ва уни олдини олиш

Тумов- тиббий тилда ринит  дейлади.

Бурун шиллиқ пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишига айтилади. Тумов юқори нафос йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайди. Совқотиш турли вирус-микроблар таъсирида организмнинг уларга қаршилик кўрсатиш кучининг пасайиши сабабли юзага келади. Тумов мустақил касаллик ёки бирор-бир юқумли касаллик белгиси бўлиши мумкин.( бу грипп эмас. грипп тўғрисида кейинги мақолада гаплашамиз.муаллиф)

 

    Бурун бўшлиғи хид билишдан ташқари, организм ва ташқи мухит ўртасида  ўзига хос  химоя  дарвозаси вазифасини бажаради. Нафас азоларининг  ички девори шиллиқ парда билан  қопланган бўлади. Шиллиқ парда тинимсиз равишда дарвозадан кирган  мехмонларни кутади, уларнинг микроб, замбуруғ, оддий чанг заррачаси ёки машина ёқилғиси эканлигини аниқлаб имкон қадар зарасизлантиради. Мисол учун: хаво таркибидаги чанг заррачалари бурун бўшлиғига киргач, у ердаги шиллиқ моддага қоришиб кетади. Бу модда ичида бир қатор химоячиларимиз яшайди. Улар лизоцим ва лейкоцит деб номланиб  кўзга кўринмас майда ғубор ичидаги  вирус-микрабларни дарров пайқаб, уларни нобуд қилади. Аммо организмнинг химоя қалқони (имунитет) холсизланган бўлса иш чатоқ.. Энди тумовга “хуш келибсиз”, дейишдан бошқа чорангиз қолмайди. Кетма-кет аксириб бурун оқишидан қийналяпсизми? Унда ўткир тумов (ринит)га чалинибсиз. Тумовнинг  бошланишига совқотиш (айниқса бош ва оёқдан совуқ ўтиши)нинг ўзи етарли бўлади. Агар нафас орқали вирус ва бактериялар организмга кирган бўлса янада оғирлашади.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 01.02.2012 в Тарих

 

Каримов Наманганда (1991)

 
Leave a comment

Опубликовано на 28.11.2011 в Тарих

 

Ислам источник науки.

 
Leave a comment

Опубликовано на 04.11.2011 в Тарих

 

Karimov berkita olmaydigan jinoyati

 
Leave a comment

Опубликовано на 29.10.2011 в Тарих

 

Тень Афганистана над Центральной Азией

Арне К. Зайферт

Соседние с Афганистаном государства Центральной Азии обеспокоены вопросами в сфере безопасности и внешней политики – к каким последствиям приведёт передача политической и военной ответственности, афганским органам начиная с 2011 года. Беспокоит, прежде всего, какое влияние это может оказать на соотношение сил между Талибаном и таджикскими, узбекскими и другими национальными носителями власти на севере Афганистана и кто из них возьмет верх.

Незабываемо, что Талибы там уже держали власть с 1996/97 по 2001. Последствия этого оказывали влияние вплоть до соседних государств. Они влияли на регулирование таджикской гражданской войны (1992-97) и создали экстремистским исламистским силам, как Исламское Движение Узбекистана (ИДУ), военный тыл. Они обрушивались оттуда в 1999 и 2000 в Узбекистан и провоцировали кровавые бои с правительством Каримова. Талибан предоставляет убежище этим силам до сегодняшнего дня и допускает их удары в соседние центральноазиатские государства. Из этих опытов северные соседи спрашивают: Как ситуация у них границ будет развиваться? Будут ли удары и провокации усиливаться? Будет ли контрабанда с наркотиками из Афганистана еще дальше возрастать?

Однако, первостепенная забота – внутриполитическая. А именно вопрос, могло бы обновленное преобладание Талибана на севере Афганистана вести к мобилизации экстремистско-исламистского подполя в Центральной Азии и какие последствия получились бы из этого.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 15.08.2011 в Cиёсат, Тарих

 

Исповедь экономического убийцы

Джон Перкинс
(Продолжение)
Глава 31
ПРОВАЛ ЭУ В ИРАКЕ

Должность президента «Ай-пи-эс» в 1980-х и консультанта в «ЗТО;С» в конце 1980-х и 1990-х годах давала мне возможность получать информацию об Ираке, недоступную для большинства людей. Действительно, в 1980-х годах большинство американцев очень мало знали об этой стране. Она просто не находилась в поле их зрения. Однако я был заинтригован происходящим там.

Я поддерживал отношения со старыми друзьями, сотрудниками Всемирного банка, 118АГО, Международного валютного фонда, с другими финансовыми организациями, а также с сотрудниками «Бектел» (включая моего тестя), «Халлибертон» и других крупнейших инженерных и строительных компаний. Многие инженеры, работавшие на субподрядчиков «Ай-пи-эс», также имели отношение к проектам на Ближнем Востоке.

Я прекрасно знал, что ЭУ усердно работали в Ираке. Администрация Рейгана и Буша была намерена превратить Ирак в еще одну Саудовскую Аравию. У Саддама Хусейна было много веских причин следовать примеру дома Сауда. Ему приходилось довольствоваться лишь созерцанием тех выгод, которые саудовцам принесла операция по отмыванию денег. С момента подписания сделки в саудовских пустынях выросли современные города, пожирающие мусор козы Эр-Рияда уступили место чистеньким грузовикам, а саудовцы наслаждались плодами самых передовых технологий в мире: современными опреснительными заводами, системами очистки сточных вод, системами связи, энергетическими системами.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 13.08.2011 в Савол Жавоб, Табриклар, Тарих

 

Исповедь экономического убийцы

Джон Перкинс


(Продолжение)

 

Глава 12. Солдаты и проститутки

 

После сочного бифштекса и холодного пива мы вышли из ресторана и проехались вниз по темной улице. Фидель посоветовал мне никогда не ходить здесь. «Если уж попали сюда, берите такси сразу, как только вышли за дверь». Он показал рукой: «Зона Канала начинается там, за забором».

Он доехал до свободного места на парковке и поставил машину. К нам, хромая, подошел старик. Фидел вышел из машины и покровительственно похлопал его по спине. Затем он погладил машину по капоту:

«Хорошенько позаботьтесь о ней. Она — моя леди». Он вручил старику банкноту.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 23.07.2011 в Иқтисод, Тарих, Таҳлиллар

 

Амал, қурғур, ёмон экан ёхуд принципсиз принциплик

 

 

Толиб Ёқубов

Давлат амали (лавозими)дан фарқли ўлароқ ҳуқуқбонлик ташкилоти раҳбари бўлиш амали инсонга манфаатга қараганда таққослаб бўлмас даражада машаққат келтиради. Агар бу инсон мазкур амал, яъни ҳуқуқбонлик амалига содиқ бўлса, албатта. Нега? Сабаби шунда-ки, ҳуқуқбонлик, яъни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш моҳиятан табиблик (врачлик)нинг ўзидир – ҳар иккаласи ҳам дўстига ва душманига бирдай эътиборли бўлиши керак: бири инсоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, иккинчиси инсоннинг соғлиғини тиклашда.

Содиқ бўлмаса-чи? Амал баъзиларга банги (наркотик)дай таъсир қилади. Амалга «минган» ҳуқуқбон ҳам, табиб ҳам маълум бир вақтдан кейин ўз касбига содиқликни йўқотганини ва босар-тусарини билмай қолганини, яъни унда сифат ўзгариши пайдо бўлганини кўрганмиз. Буни тасдиқловчи мисоллар етарли. Шунинг учун мисолни узоқдан излаб эмас, ўз ташкилотимиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) мисолида кўрсатсак маъқул бўлар, деб ўйлайман.

Францияда ташкил этилган ва шу давлат рўйхатидан ўтган ЎИҲЖнинг 2009 йил 6 майда Angers шаҳрида ўтган 1-Конгрессида Абдужалил Бойматов менинг тавсиям билан мазкур ташкилотнинг президенти лавозимига сайланди. Бунга қадар у ўз мақоласида ўзининг асосий демократик принципини интернет орқали эълон қилди. Бу принципга кўра мамлакатда демократия шаклланиши учун давлат раҳбаридан тортиб кичик бир ташкилот раҳбаригача ўз ўрнини вақтида бошқа шахсга бўшатиб бериши шарт экан.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 21.07.2011 в Адабиёт, Мунозара, Тарих

 

ЎХҲ нинг АҚШ бўлими ташкил этилди

 

2011 йил 14 июл куни АҚШнинг Аризона штати, Феникс шаҳрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг АҚШ бўлими ташкил этилди. Шу кунги мажлисда “Андижон – Адолат ва Тикланиш” жамиятининг вакиллари, ўзбек муҳожирлари ва Феникс шаҳри маҳаллий вакиллари иштирок этдилар.

“Андижон – Адолат ва Тикланиш” жамиятининг Америка бўлими раиси Мирзобедил Жаббаров ЎХҲ нинг АҚШ бўлимини очиш муносабати билан бўлиб ўтган йиғилишни очиб берди:

Аввалом бор, ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Тадбиримизга хуш келибсиз! Бугун биз Аризона штатининг Феникс шаҳрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг бўлимини очмоқдамиз. Тадбиримиз очилиш маросимига бағишланган. Тадбиримизда асосий масала бўлимни очиш ва бўлимга масъул шаҳсларни тайинлашдан иборат.

Тадбир давомида бўлимга масъул шаҳслар сифатида ушбу номзодлар таклиф этилди. Булар: Исломиддин Долимов – бўлим раислигига, Юсуф Собиров – ташкилий масалалар бўйича ўринбосар вазифасига, Ойбек Қўчқоров – иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар вазифасига. Мажлис қатнашчилари ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг барча қатнашчилар маъқуллиги асосида номлари тилга олинган шаҳслар масъулият ўринларига тайинланди.

АҚШда ўз ишини бошлаган ЎХҲ нинг янги бўлими масъуллари билан ушбу адреслар ёрдамида боғланишингиз мумкин:

Исломиддин Долимов – бўлим раиси, email: idolimov@aatusa.org

Юсуф Собиров – ташкилий масалалар бўйича ўринбосар, email: usabirov@aatusa.org

Ойбек Қўчқоров – иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар, email: bogbon.uz@mail.ru

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 16.07.2011 в Тарих

 

Эълон

Бундан олти йил бурун Андижондаги тинч намойишнинг Каримов қўшинлари томонидан отилган кун хотирасига 13 май куни соат 12.30 да Швециянинг Ригстаг олдидаги майдонда ўзбек мухолифатининг намойиши бўлиб ўтади.

“Кишанларни уз – Ўзбекистон!”

Намойишда Ўзбекистон Халқ ҳаракати, унга бирлашган барча сиёсий кучлар, Швециядаги ўзбек жамоатчилиги ва барча хайрихоҳлар иштирок этади. Швеция пойтахти Стокгольмнинг марказий майдони ҳисобланмиш Ригстаг олдидаги майдонда намойиш ўтказиш учун Швед ҳукуматининг руҳсати олинган.

Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлими

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 29.04.2011 в Тарих, Эълон

 

Имам Ахмад ибн Ханбал: Жизнь и Мазхаб

 

Абуз-Зубэйр

Имам Ахмад ибн Мухаммад ибн Ханбал ал-Шэйбани, Абу ‘Абдуллах был зачат в Марву (в Хорасане), и его мать принесла его в ее матке в Багдад, где он был рожден в году 164 ДХ. Его отец скончался, когда ему было только 3 года, и его после этого растила мать.

Детство
Он был выдающимся ребенком, известным его боязнью Аллаха, чистотой и скромным отношенем к еде и питью. Однажды, когда он был, молодым мальчиком, его дядя послал его с некоторыми бумагами с информацией относительно некоторых людей к офису Халифа. Ахмад взял те бумаги и не видел своего дядю в течение долгого времени. Когда его Дядя в конечном счете встретил его, он спросил его о бумагах и узнал, что Ахмад – мальчик – не доставил бумаги. Когда он спросил, почему, Ахмад ответил: “Я не вручил бы те сообщения, и я бросил их в море!” На это, его Дядя ответил: “Этот маленький мальчик так боится Аллаха! Что насчет нас? ” Таким образом, Ахмад отказался быть осведомителем, даже от имени своего Дяди, из-за опасения относительно Аллаха, которое он имел в своем сердце.

Юность и Образование
Он начал свою карьеру, изучая Фикх у ал-Кади Абу Юзуфа, известного студента и компаньоном Имама Абу Ханифы, которого он потом оставил для изучения хадиса. Он начал путешествовать по Исламскому Хилафату с этой целью, и это было в юном возрасте 16 лет. Как студент, он очень уважался его преподавателями, да так, что некоторые среди них относились к нему с таким же уважением, как к их собственным преподавателям. Ибн ал-Джавзи заявляет, что Имам Ахмад имел 414 Шейхов в целом, от которых он рассказывал хадисы. Из наиболее возлюбленных из его преподавателей был Имам ал-Шафи’и, кто скажет Имаму Ахмаду: “Скажи нам, если Хадис кажется подлинным тебе, чтобы мы могли действовать на нем.” Имам Ахмад аналогично имел огромное уважение к его преподавателю ал-Шафи’и, такое что, когда ал-Шафи’и проезжал на своем муле, Имам Ахмад следовал за мулом выясняя у преподавателя о различных проблемах Фикха. Он не удовлетворялся поиском знаний, но он также украсил это действиями, делая Джихад, выполняя Рибат (охраны на линии фронта) и делая Хадж пять раз в своей жизни, дважды пешком.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 27.03.2011 в Тарих

 

ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА

Мўътабар Ахмедова

 

Ислом тарихи давомида халифаликни давом этдириш устида икки хил фикр давом этиб келмоқда. Биринчиси, шиа уламолари фикрича, имом – халифа,Қудратли Аллоҳ томонидан тайин-ланиши лозим деб қарайдилар. Аммо улар орасида бу фикрга қарши томонлар ҳам мавжуд бўлиб, ҳалифани сайлашда улар,фақат «Пайғамбар (с.а.в.) Уйи» авлодидан бўлган 12 имом номини олға сурадилар. Улардан иккитаси – Али ибн Абу Толиб(р.а.) ва имом Хасан(р.а.), бўлиб, иккалари ҳам

айнан уммат томонидан ҳалифа этиб сайланган, тўлақонли имомлар саналиб, уммат яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳалифаликни Муовияга топширганлар.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 17.03.2011 в Тарих

 

Навоийнинг Хоразмга келиш орзуси

 

Умид Бекмуҳаммад

Оила қурмай, ҳаётини фақат қариндош уруғлар дийдори, дўстлар, ижодкорлар давраси, салтанат, ижоду илм ташвишлари ила ўтказган юксак тафаккур соҳибининг ҳажга боришдек буюк орзуси амалга ошмади. Шунингдек, ул зотнинг Хоразмга бориш орзуси ҳам армон бўлиб қолди.

1469 йилда Хуросон тахтига чиққан Ҳусайн Бойқаронинг тожу тахт учун курашга кирган даврлари хавф-хатарга тўла кечган. Негаки, у 1465 йилдан бошлаб ҳукмдорликка эришиш мақсадида кураш майдонига қўшилган, аммо омадсизликлар, мағлубиятлар сабабли кўп вақтини қочқинликда, туркман чўллари ва Хоразмда ўтказган эди. Бойқаро Хоразмнинг Вазир, Урганч, Адоқ ва Тирсак шаҳарларида бўлиб, ўзига содиқ навкарлар тўплади ҳамда 31 ёшида Абу Саидни тахтдан қулатиб, Хуросон ҳукмдори даражасига эришди.
Хоразмда кўп вақтини ўтказган Ҳусайн Бойқаро у ердаги вазият, қишлоқ, шаҳарлар ҳолати, урушлар туфайли хонавайрон бўлган воҳа аҳлининг кайфиятидан яхшигина хабардор бўлган. Ўша вақтда Хуросонга қарашли бўлган Хоразмда тикланиш ишларини олиб бориш учун ўзига содиқ, қатъиятли, ташаббускор инсонни у ерга ҳоким қилиб юбориш зарур эди.
Бойқаро ана шундай фазилатларга эга инсон сифатида дўсти Алишербекнинг акаси — сарой девонида хизмат қилаётган Баҳлулбекни танлади. Шу тариқа исломий илмларни мукаммал билганидан шайх даражасини олган Баҳлулбек Хоразм ҳокими қилиб тайинланди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 08.01.2011 в Тарих

 

ХI-ХV асрларда скандинавия мамлакатлари

Ўрта асрлар даврида Скандинавия мамлакатлари деганда аввало Дания, Швеция ва Норвегия назарда тутилади. Бу мамлакатлар ўзига хос хилма-хил йўл билан ривожландилар. Аввало бу мамлакатларнинг ҳаммаси феодал муносабатлар секинлик билан ривожланиши эoтиборни ўзига жалб қилади. Феодализм бу ерларда фақат ХII – ХIII асрлардан эoтиборан узил-кесил таркиб топди. Шу билан бирга феодализмдан бурунги социал элементларнинг кўп тармоқлари: эркин дехқонларнинг кўп сонли табақаси: ер, ўрмон, сувга ижтимоий, коллектив эгалик қилишнинг (турли хил формаларида) тарқаганлиги; то кейинги ўрта асрлар давригача айрим округларда халқ йиьинларининг ишлаб келганлиги

. Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан бу ерларда христианликнинг кенгроқ ёйилганлиги ва ёйилгнада ҳам унчалик илдиз отмаганлиги каби томонлари сақланиб қолган эди. Бу хусусиятларнинг ҳаммаси номи тилга олинган хар учала мамлакат тарихига маoлум даражада из қолдирмай иложи йўқ эди. Скандинавия мамлакатларининг ўрта асрлар давридаги яна бир хусусияти шундан иборатки, улар бир-бирларидан ажралиб, алоҳида-алоҳида яшардилар.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 08.01.2011 в Тарих

 

Исмоил Журжоний (1042-1136)

 

 

Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланар эди.
XII асрнинг машҳур тарихчиси Заҳириддин Абул Ҳасан Байҳа-қий ўзининг «Татима сифон ал-ҳикма» («Дононлик хазинасига қўшимча») асарида Исмоил Журжоний ҳақида шундай ёзади: «Мен у кишини 531 ҳижрий (1136 милодий) йилда Сарахсда кексалик чоғларида курган эдим. Ер юзининг адолатпеша ҳукмдори хоразмшоҳ Отсиз ибн Муҳаммад уни бир неча муддатга Хоразмга таклиф этган эди. Хоразмда бўлган вақтида у «Ал-Хуффайи ал-аълоий» («Пояларнинг юқори қисми»), «Ат-Тибб ал-мулукий», «Китоб аз-заҳи-райе Хоразмшоҳий», «Китоб ал-аҳрод» («Ҳасад туфайли келиб чиқадиган касалликлар»), «Китоб ёдгор» («Эсдалик китоби»), «Китоб фи рад алал фалосафа» («Файласуфларга қарши раддия китоби»), қози Абу Сайд Шориъийга бағишлаб «Китоб тадбир йаум ва лайлат» («Кеча билан кундузнинг алмашиниши ҳақида китоб»), «Китоб васиятнома» ва бошқа табобат ҳамда фалсафага дойр асарлар езди. Унинг ёзган асарлари севиб ўқилганидан тез орада жаҳонга машҳур бўлди.
Муҳтарам кишилардан эшитишимча, у киши очиқ чеҳрали, хушмуомала, табиатан саховатли шахе эканлар» (172-бет).
Исмоил Журжоний 1042 йилда Журжон шаҳрида туғилган бўлса ҳам, умрининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлигидан Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий деб улуғланар эди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 27.12.2010 в Тарих

 

“Туркистон” атамаси устида

 

Боймирза ҲАЙИТ

Туркистон» атамаси Эрон тилидан кёлган «-и» изофати ва «-стон» қўшимчаси билан биргаликда «Туркларнинг юрти (мамлакати, эли, ўлкаси)» маъносини беради. Бизнинг давримизда, хусусан, 1945-1950 йиллардан кейин бу, дунё турклигининг бешиги сифатида танитилган Турк юрти исмининг қўлланишида бир канча аралаш-қуралаш фикрлар мавжуддир, «Туркистон» номининг фанда ва матбуот органларида қўлланишида «болта кирмаган ўрмон» зулматидаги кайфиятга чек қўййш нияти бйлан «Турқистон»нинг тарихда ва ҳозирги кунимиздаги тушунчаси борасида фикрларимизни билдириш йўли оркали ҳақиқатни излаб топмоқ умидидамиз. «Туркистон» калимаснни тўғри англамоқ ва англатмок Туркистон турклари учун ҳаётий бир масаладир.
Туркистон Осиё қитъасининг «Ўрта Осиё» ё «Марказий Осиё» қисмида жойлашгандир. Бу мамлакат олис замонлардан бери турк қавмларининг, ҳозирги пайтда ҳам яшаб турган қозок, кирғиз, ўзбек, тожик, туркман, уйғур ва бошқа турк қавмларининг она ватанидир. Бу ўлка «дунё турклиги»нинг бешиги бўлганини инкор этувчи бирон илм кишиси йўк. Туркистонда 15 йилдан ортик чор Русийси хизматини адо этган Олмонияли Франц фон Шварц исмли бир зот, ҳатто балки бир муболаға ўлароқ, «Туркистон ҳинд-германлар бешиги» мавзуида асар ёзгандир.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 26.12.2010 в Тарих

 

Ал-Марғиноний

(1123-1197)

Букж фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда тугалган. У Қуръонни, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ — ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли Бурҳон уд-дин вал-л-милла ва Бурҳонуддин ал-Марғиноний номлари билан машҳурдир.
Бурҳонуддин ал-Марғиноний дастлабки таълимни Марғилонда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандга кўчиб борган ва умрининг охиригача ўша ерда яшаган. Мавлоно Бурҳонуддин ал-Марғиноний ёшлик чоғлариданоқ Қуръони Каримни ёд олиб, ҳадисларни чуқур ўрганган.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 25.12.2010 в Тарих, Uncategorized

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XXXI АМИРИ ШАҲИД АҲМАД ИБН ИСМОИЛ АС-СОМОНИЙНИНГ ҲУКМДОРЛИГИ

 

У Хуросон амири бўлди. Уни Амири шаҳид дейдилар. У ўз отасининг йўлидан юриб адолат кўрсатар ва барча фуқарога бутунлай инсоф юзасидан қарар эди. Фуқаро роҳат ва осойишталикда яшадилар. Амири шаҳид у ер (Бухоро)дан Хуросонга бориб ўз мамлакатини кўздан кечирди ва Сеистонни олди. Амири мозий даврида Сеистон унинг номида эди. У ердан Бухорога келди. У ов қилишни яхши кўрарди. У ов қилиш учун Жайҳун лабига бориб саропарда қурган эди (бир куни) овдан қайтиб (саропардага) келганида бир чопар Табаристон амири Абу-л-Аббосдан хат олиб келди. Амири шаҳид хатни ўқиди; хатда: «Ҳусайн ибн Ало хуруж қилиб Гургон ва Табаристон вилоятларининг кўп ерларини олди, менинг зарурат юзасидан қочишим керак бўлиб қолди», — деб ёзилган эди. Бундан амир дилтанг бўлиб жуда ғамгинликка тушди ва: «Эй худо! Агар бу подшоҳлик мендан кетадиган бўлса, менинг ажалимни бер!» — деб дуо қилдида, саропардага кирди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 20.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XXX АМИР ИСМОИЛНИНГ БУХОРОГА КИРИШИ

 

(Бу воқеа) икки юз олтмишинчи йил муборак рамазон ойининг ўн иккинчиси (1 июль, 874) душанба кунида содир бўлди ва шу сабабли шаҳар тинчиди, Бухоро аҳолиси қийинчиликдан қутулиб роҳатга етишди.

Шу йили Мовароуннаҳрнинг Жайҳун дарёсидан тортиб то Машриқ шаҳарларининг энг йироғигача бўлган барча ерлар ҳукмронлиги амир Наср ибн Аҳмадга берилганлиги ҳақида халифа Муваффақ биллоҳдан фармон келтирдилар ва Бухорода хутбани амир Наср ибн Аҳмад ва амир Исмоил номига ўқидилар. Яъқуб иби Лайс Саффорнинг номи хутбадан туширилди. Амир Исмоил бир муддат Бухорода турди ва ундан кейин ўз биродарининг ўғли Абу Закариё Яҳё ибн Аҳмад ибн Асадни Бухорога ўз ўрнига халифа қилиб қолдириб, амир Насрнинг буйруғисиз Самарқандга борди. Рабинжонга етганида амир Наср бундан хабар топиб, унинг рухсатсиз келишини ёқтирмади ҳамда кутиб олишга буйруқ берса ҳам, ўзи истиқболга чиқмади ва ҳеч ҳурмат билдирмади.

Унинг фармони бўйича амир Исмоилни Самарқанд ҳисорига тушириб. Самарқанднинг соқчибошилик мансабини унга бердилар. Амир Наср унга аччиқ қилганича юра берди. Амир Исмоил унинг олдига саломга бориб турди, (ваҳоланки) у Бухорога боришидан олдин бундай қилмас эди. Муҳаммад ибн Умарни унга халифа қилиб тайинладилар. Амир Исмоил саломга келиб бир қанча вақт турар ва яна қайтиб кетар, амир Наср эса унга ҳеч бир- сўз сўзламас эди. Шу аҳволда ўн уч ой ўтди. Охир у ўз амакисининг ўғли Нуҳни ва Абдулжаббор ибн Ҳамзани ўртага қўйди, (амир Наср) уни яна Бухорога юбориб, Исмат ибн Муҳаммад ал-Марвазийни унга вазир, Фазл ибн Аҳмад ал-Марвазийни эса дабир1 қилиб тайинлади.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 20.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XXVIII СОМОНИЙЛАР ҲУКМДОРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ

 

Сомонхудотнинг бир ўғил кўрганлиги ва Асад ибн Абдуллоҳ Қушайрийни дўст тутганидан, ўғлига Асад деб ном берганлиги ҳяқида юқорида айтиб ўтилган эди. Асаднинг тўрт ўғли бор эди: Нуҳ, Аҳмад, Яҳё ва Илёс.

Рофе ибн Лайс Ҳорун ар-Рашидга қарши хуруж қилиб Самарқандни олганида Ҳорун ар-Рашид Ҳарсама ибн Аъяини Рофе ибн Лайсга қарши урушга юборди. Рофе Самарқандни ҳисор қилди ва Ҳарсама уни қўлга олишдан ожиз қолди. Бу ҳодиса сабаб ли Маъмун Ҳорун ар-Рашид билан бирга Хуросонга келган ва Ҳоруннинг дили шу иш билан ғоят даражада машғул эди. Маъмун Асаднинг ўғилларига хат ёзиб, уларга Рофе билан урушда Ҳарсамага ёрдам беришни буюрди. Асад ўғилларининг даъватига кўра Рофе Ҳарсама билан сулҳ тузди ва улар ўртасида қуда-андалик вужудга келиб, Ҳорун бу ишдан хотиржам бўлди. Рофенинг буткул Хуросонни олиб қўйиш хавфи бор эди, (шунинг учун) бу сулҳнинг тузилиши Маъмун учун жуда ёқиб тушди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 19.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XXIV СОМОНИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ НАСАБИ ҲАҚИДА

 

Асад ибн Абдуллоҳ ал-Қушайрий Хуросон амири қилиб тайинлангач, Хўросонга келди ва бир юз олтмиш олтинчи йилда (15 ав-густ 782—4 август 783)1 дунёдан ўтгунича ўша ерда бўлди. Айтишларича, у яхши ишларни қилувчи ва баҳодир киши бўлиб, кўнгли араблар ҳам ерли халқларнинг қадим улуғ оилаларига ғамхўрлик қилишга ва аслзодаларни дўст тутишга мойил эди.

Сомонийларнинг бобоси бўлмиш Сомонхудот Балхдан қочиб Марвга, унинг олдига келганида у Сомонхудотни иззатлади ва ҳимоя қилди, унинг душманларига қаҳр қилиб Балхни унга қайтариб берди2. Сомонхудот унинг қўлида (ислом динини) қабул этди. Унинг Сомонхудот дейилишига сабаб шуки, у бир қишлоқ барпо қилиб, унга Сомон деб ном берди ва Бухоро амирини Бухорхудот деб атаганларидек уни ҳам шу қишлоқ номи билан (Сомонхудот деб) атадилар. Сомонхудотдан бир ўғил туғилганида у Асад Қушайрийни дўст тутганидан ўғлига Асад исмини берди. Шу Асад Амири мозий, (яъни) марҳум амир Исмоил Сомонийнинг бобосидир. Исмоил Асаднинг ўғли, Асад Сомонхудотнинг ўғли, Сомонхудот эса Баҳром Чўбин маликнинг авлодларидандир. Ўша вақтдан бошлаб сомонийлар давлати кундан-кунга ривож топиб, ниҳоят етган мартабасигача етди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 19.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

ХХIII БУХОРО ШАҲРИНИНГ АРАБ ВА АЖАМ ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Муҳаммад ибн Жаъфар Хотим ал-фақиҳдан келтириб ривоят қилишича, Қутайба тўртинчи марта келиб Бухорони олганида у (қуйидаги) шартларга биноан сулҳ тузди; бухороликлар ҳар йили икки юз минг дирам халифага, ўн минг дирам Хуросон амирига, уйлар ва экин ерларининг ярмини мусулмонларга берадиган бўлдилар. Яна шаҳардан ташқарида турувчи бухороликлар арабларнинг отлари учун беда, (ўзлари учун) ўтин ва (бошқа) зарур нарсаларни бериб турадиган бўлдилар.

Шаҳар ичида кўшклар бор эди; баъзи маҳаллалар қишлоқ сингари тарқоқ ва бир-биридан узоқ эди. Шаҳристоннинг еттита дарвозаси бўлиб, биринчи дарвозани «Дарвозайи бозор»—«Бозор дарвозаси» дер эдилар; у вақтларда бундан бошқа ҳеч бир дарвоза олдида шаҳарга яқин бозор йўқ эди. Ҳозир биз уни «Дарвозайи атторон»—«Атторлар дарвозаси» деймиз. Қутайба шаҳристонни тақсим қилиб, унинг Дарвозайи атторондан кириб келаберишингиздаги жойидан ҳисор дарвозасигача ва ундан то Дарвозайи Нунгача бўлган жойларини арабларнинг рабиъа ва музар (қабилалари)га, қолганини яманликларга бўлиб берди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 18.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

XX БУХОРОНИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШИ ВА У ЕРДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ТАРҚАЛИШИ

 

Муҳаммад ибн Жаъфарнинг айтишича, Тағшоданинг онаси бўлмиш хотиннинг эри Бухорхудот ўлганида, унинг ўғли подшодзода (Тағшода) кичик ёшли бўлиб, шу хотин подшоҳлик қилиб турди. Унинг зикри Убайдуллоҳ ибн Зиёд ва Саъид ибн Усмон ибн Аффон,— худо уларнинг иккаласидан рози бўлсин,— ҳақларида сўзланганда баён қилинди. Ислом лашкари ҳар сафар Бухорога келганида ёзда ғазот қилар, қишда эса қайтиб кетар эди. У хотин (Бухорога араблардан) ҳар ким келса у билан озгива уруш қилар, сўнгра сулҳ тузар эди. Унинг ўғли кичик бўлганидан қариндошларининг ҳар бири бу мамлакатни эгаллаш тамаида эди. (Илгари) Бухорхудот Бухорони жанг қилиб олган эди.

Бухоро аҳолиси ҳар сафар (ислом лашкари келганида) мусулмон бўлар, араблар қайтиб кетганида эса улар яна диндан қайтар эдилар. Қутайба ибн Муслим уларни уч марта мусулмон қилган, улар эса яна диндан қайтиб кофир бўлган эдилар. Бу тўртинчи марта (келганида) Қутайба жанг қилиб Бухоро шаҳрини олди, кўп қийинчиликлардан кейин (бу ерда) ислом динини юзага чиқарди ва ҳар турли йўллар билан уларга қийинчиликлар туғдириб, дилларига мусулмончиликни ўрнаштирди. Улар эса ислом динини юзаки қабул этиб, ҳақиқатда бутпарастлик қилар эдилар.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 18.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

ХVIII БУХОРО ФАТҲ ЭТИЛИШИНИНГ БОШЛАНИШИ

 

Муҳаммад ибн Жаъфарнинг баён қилишича, Убайдуллоҳ ибн Зиёд Муовия томонидан Хуросонга юборилиб, у Жайҳун дарёсидан ўтиб Бухорога келган вақтида Бухоро подшоҳи, ўғли Тағшода кичик ёшли бўлгани туфайли, бир хотин киши эди. Убайдуллоҳ ибн Зиёд Байканд ва Ромтинни олиб кўп кишиларни асир қилди. Тўрт минг бухоролик асирни шахсан ўзига олди. Бу воқеа эллик учинчи йилнинг охири ва эллик тўртинчи йилнинг бошида (ноябрь-декабрь 673) бўлган эди. У Бухоро шаҳрига етгач, аскарларини саф қилиб, палакмонларни шаҳарга тўғрилаб қўйди. Хотин туркларга одам юбориб улардан ёрдам сўради ҳамда Убайдуллоҳ ибн Зиёдга ҳам одам юбориб етти кун муҳлат талаб қилди ва: «Мен сенинг итоатингдаман»,— деб, кўп ҳадялар юборди. Шу етти кунда турклардан ёрдам келмагач, Убайдуллоҳ ибн Зиёдга қайтадан одам юбориб, яна етти кун муҳлат сўради. (Ниҳоят) турк лашкари етиб келди ва бошқалар ҳам йиғилишиб лашкар кўпайди; кўп урушлар қилдилар ва охири кофирлар енгилиб қочдилар, мусулмонлар уларнинг орқаларидан бориб кўпларини ўлдирдилар. Хотин қалъага кирди, у (йиғилиб келган) лашкарлар ўз вилоятларига қайтдилар.

 

Мусулмонлар қурол, кийим-кечак, тилла ва кумушдан ишланган нарсалар ва асирлардан иборат кўп ўлжа қўлга киритдилар. Улар хотиннинг бир пой этигини ҳам пайпоғи билан топиб олдилар. Этик ва пайпоқ тилла (ишлатилиб тикилган ва) қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди, баҳо қилганларида икки юз минг дирҳам турди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 18.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

 

X ЖУЙИ МУЛИЁННИНГ БАЁНИ ВА УНИНГ ТАВСИФИ

 

Жўйи мулиён ерлари қадим вақтларда Тағшоданинг мулка бўлиб, у ўз фарзанд ва куёвларининг ҳар бирига тақсим қилиб берган эди. Марҳум амир Исмоил Сомоний бу ерларнн халифа ал-Мустаъин ибн ал-Муътасимнинг лашкарбошиси бўлган Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Толутдан сотиб олди. Амир Исмоил Жўйи мулиёнда саройлар ва боғлар барпо қилиб, унинг кўпроқ қисмини маволийларга вақф қилди. У ҳозиргача ҳам вақф. Амир Исмоил доимо ўз маволийларига ғамхўрлик кўргизар эди.

Бир куни амир Исмоил Бухоро ҳисоридан Жўйи мулиёнга қараб турганида унинг ёнида отасининг мавлоси Симо-ул-кабир — «Улуғ сиймо» турган эди. Амир Исмоил уни дўст тутар ва яхши кўрар эди, унга қараб: «Бир вақти кетса-да, худойи таоло бирор сабаб туғдириб, бу ерларни сизлар учун сотиб олсам ва менга умр берса-да, бу ерлар сизларники бўлганини кўрсам, чунки бу ерлар Бухоронинг барча ерларидан қийматлироқ, яхшироқ ва хуш ҳаволироқдир»— деди. Худойи таоло насиб этиб амир Исмоил у ерларнинг ҳаммасини сотиб олиб, маволийларга берди ва ниҳоят, у ерлар Жўйи маволиён деб аталди, кўпчилик халқ эса уни Жўйи мулиён, дейдилар.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 18.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

 

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

VI «БОЗОРИ МОХ»НИНГ БАЁНИ

 

Бухорода бир бозор бор эдики, уни «Бозори Мох рўз» дер эдялар. У ерда йилига ҳар гал бир кундан икки марта бозор қилар ва ҳар бир бозор бўлган куни бутлар сотар эдилар. Ҳар бозор куни эллик минг дирамдан ортиқ савдо бўлар эди. Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) ўз китобида шундай дейди: «Бу бозор бизнинг вақтларда (ҳам) бор эди; мен нега бундай одат расм қилинган деб жуда ажабланар эдим; Бухоронинг кексалари ва шайхларидан: «бунинг сабаби нима» деб сўрадим. Улар: «Қадим вақтларда Бухоро аҳолиси бутпараст бўлганлар ва бу бозор расм бўлиб, ўша даврлардан бошлаб бу ерда бут сотганлар ва (бозор) ҳозирда ҳам ўша (қадимгидек) қолиб келмоқда»,— деб жавоб бердилар. Абу-л-Ҳасан Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум» китобида айтишича, қадимги вақтларда Бухорода бир подшоҳ бўлиб, унинг номи Мох эди. У ана шу бозорни қуришга буюрди; унинг фармони билан дурадгорлар ва наққошлар у йилдан бу йилгача бут йўниб, белгиланган кунда шу бозорга келтириб сотишар ва халқ уни сотиб олар экан. Ҳар қачон у бут йўқолса ёки синса, ёки эскиса, шу бозор куни бошқасини сотиб олар ва эскисини ташлар эканлар.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 17.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий

III. БУХОРОГА ПОДШОҲ БУЛГАН ХОТИН ВА УНДАН КЕЙИН ПОДШОҲ БЎЛГАН УНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ҲАҚИДА

 

Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) айтади: Бидун Бухорхудот ўлган вақтда ундан бир эмадиган ўғил бола қолди; уиинг номи Тағшода эди. Боланинг онаси бўлган хотин тахтга ўтирди ва ўн беш йил ҳукмронлик қилди, Унинг даврида араблар Бухорога кела бошладилар; ҳар гал келганларида хотин улар билан сулҳ тузар ва мол берар эди. Айтишларича, унинг даврида ундан кўра донороқ биронта ҳам киши бўлмаган; у донолик билан ҳукмронлик қилар ва халқ унга итоатда эди. Унинг одати шундай эдики, у ҳар куни отга миниб Бухоро ҳисори дарвозасидан ташқари чиқар ва «Алаффурушлар дарвозаси» деб аталган Регистон дарвозасига келиб тахтга ўтирар, унинг олдида эса ғуломлар, хожа саролар, яъни бичилган қуллар ва улуғ кишилар турар эдилар.

У қишлоқ аҳолиси учун шундай қоида ўрнатган эдики, ҳар куни деҳқонлар ва маликзодалардан икки юз нафар йигит заррин камар боғлаб, қиличларини осиб хизматга ҳозир бўлиб, узоқроқда туришар, хотин ташқарига чиққач, ҳаммалари уни олқишлашар ва икки сафга тизилишар эди; хотин эса подшоҳлик ишлари билан машғул бўлар, яхшиликка даъват қилиб ёмонликдан қайтарар, истаган кишисига сарпо кийгизиб, истаган кишисига жазо берар эди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 17.12.2010 в Тарих

 

Бухоро тарихи

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахи

БИСМИЛЛОҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

 

Шукр ва мақтовлар жаҳонни яратувчи, яширин (нарсалар)ни ҳам билувчи жониворларга ризқ берувчи ва еру осмонни тутиб турувчи улуғ танғрига бўлсин! Унинг шаъни улғайсин!

(Худонинг) марҳамати ва саломлари одамларнинг сараси, пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад мустафога,— худо унга раҳмат ва саломини йўлласин,— унинг хонадони, ёр-дўстлари ва тобеларига бўлсин! Уларнинг барчасидан оллоҳ рози бўлсин!

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубовий шундай дейди: «Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий Бухоро (шаҳари), унинг хусусият ва фазилатлари. шаҳарнинг ўзида ва қишлоқларида мавжуд бўлган қулай шароитли ва фойда етказувчи нарсалар, шаҳарга алоқадор бўлган нарсалар ҳақида ҳамда пайғамбар,— аллоҳ унга ўз раҳмат ва саломини йўлласин,— унинг суҳбатдошлари, тобелари ва дин олимлари,— уларнинг барчасидан аллоҳ рози бўлсин,— томонидан Бухоронинг фазилати борасида айтилган ҳадислар ҳақида бир китоб ёзган ва уни марҳум Амири ҳамид Абу Муҳаммад Нуҳ ибн Наср нбн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний номига бағишлагаи. Бу китоб араб тилида, гўзал иборалар билан уч юз ўттиз иккинчи йил ойларида (4 сентябрь 943—23 август 944) ёзилган эди.

(Аммо) кўпчилик кишилар араб тилида ёзилган китобни ўқишга рағбат кўргазмаганликлари сабабли, дўстларим мендан у китобни форс тилига таржима қилишни илтимос қилдилар. Мен илтимосни қабул қилдим ва беш юз йигирма иккинчи йилнинг жумод ал-аввал ойида (май, 1128) китрбни форс тилига таржима қилдим. Бироқ, араб тилидаги нусхада кераксиз ва бунинг устига ўқиганда (киши) табиатига малоллик орттирадиган нарсалар (ҳақида ҳам) сўзланган экан. У нарсаларнинг баёни (таржимага) киритилмади».

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 16.12.2010 в Тарих

 

Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-1144)

 

У. Уватов

 

Кўҳна Хоразм заминида жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир.

Алломанинг тўлиқ исми Абул қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27 куни (1075 йил 19 март) Хоразмнинг катта қасабаларидан бири — Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Аз-Замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вактини Қуръон тиловатию намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Аз-Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган.
Афтидан, аз-Замахшарийнинг отаси серфарзанд бўлган. Чунончи, шоир қасидаларидан бирида отасининг фарзандлари кўп ва оиласи катта бўлгани туфайли ҳам тирикчилик йўлида тинмай меҳнат қилгани ҳақида ёзади.
Аз-Замахшарийлар оиласи исломнинг муътазилий таълимотига мансуб бўлиб, ёш Маҳмуднинг дунёқараши мана шу диндор, тақводор отасининг таъсирида шаклланди ва дастлабки билимни ҳам ўз отасидан олди.

Аллома ҳақидаги маълумотлардан маълумки, унинг бир оёғи ёғочдан бўлиб, тарихчилар бу ҳақда: «Бир оёғи ёғочдан эди ва узун яктагини тушириб кийгани учун курган одам уни чўлоқ деб ўйларди» — деб ёзганлар. Оғир иллат туфайли у ёшлигидан бир оёқ бўлиб қолган ва шундан сўнг отаси уни энди оғир меҳнатга ярамайди, деб кийим тикувчи устага шогирдликка бермоқчи бўлади. Бироқ ёшлигидан илмга ҳавасманд ўсган Маҳмуд отасидан ўзини мадрасага ўқишга юборишни сўрайди. Ўғлидаги илмга бўлган зўр иштиёқ ва ҳавасни сезган отаси уни мадрасага беради.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 12.12.2010 в Тарих

 

Дилором Исоқова яна сафимизда

“Биpдамлик” халқ ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбюари Дилором Исҳоқова яқинда Москвадаги шифохоналардан бирида оғир жарроҳлик амалиётини ўтказиб ўз оиласи, дўстлари, сафдошлари сафига қайтди.

Мана шундай оғир дамларда Дилором опанинг яқинлари. сафдош дўстлари, жумладан инсон ҳуқуқлари фаоли Надежда Атаевага ва халқаро ташкилотлар ўзларининг беминнат моддий ва манавий кўмакларини кўрсатганликлари учун уларга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

Сафдошимиз Дилором Исҳоқовага эса доимо сиҳат – саломатлик, оилавий бахт, сиёсий фаолиятига омад тилаймиз.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 10.12.2010 в Табриклар, Тарих

 

Ўзбекистонда Репрессия Қурбонлари қачон эсланади?

1990 йил 30 октябрида Сталин даври қамоқхонасидан олиб келиб Москва шаҳарида Лубянка биноси олдига ўрнатилган ёдгорлик тоши.

Маълумки,  ҳозирги  Русияда  30  октябрь  куни  расман  Сталин  қатағони  қурбонлари  куни  ҳисобланади. 20  йилдан  бери  бу  куни қатағон  қурбонлари  эсланади.  Ва  уларга  атаб  турли   маросимлар  ўтказилади.

Сталин  номи  билан  боғлиқ   қатағонлар  аслида  1917 йилда  Октябр  инқилоби  номи остида  Русияда  Большевиклар  томонидан  бошланиб  1924 йилдан  эса   шахсан   Сталин  бошчилигида  1953 йилгача  давом этган   даҳрийлар   ғоясини  тарафдорларини  бошқа  ғояларга  қарши  олиб борган  қонли  курашидир. Партия  олдига  ”Социализм қуриш жароаёнида синфий курашни авж олдириш” ғояси  ЦК ВКП(б) ни  1928 йилги июль ойидаги Пленумида  шахсан Сталинни  ташаббуси  билан  ўртага  ташланди.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 31.10.2010 в Тарих

 

Имом Маҳди чиқиши 3 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 11.10.2010 в Тарих

 

Имом Маҳди чиқиши 2 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 11.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 12 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 11.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 11 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 10.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 10 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 10.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 9 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 09.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 8 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 09.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 7 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 08.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 6 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 08.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 5 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 07.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 2 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 06.10.2010 в Тарих

 

Имом Бухорий тарихи 1 қисм

 
Leave a comment

Опубликовано на 05.10.2010 в Тарих

 

Я плюю на диктатора

Алишер Таксанов

Умиляет меня, когда читаешь статьи всяких там экспертов по Центральной Азии. Нет, не живут они тут, просто бывают проездом в этом регионе, о ситуации судят по официальным отчетам, что клепают правительства для мирового сообщества, и потом, промозговав эту макулатуру, выдают свои «открытия» для общественного потребления. Вот, к примеру, есть такая востоковед из Великобритании Ширин Акинер, дама, не знающая ни узбекского, ни кыргызского, ни русского языков, но считающая себя знатоком Узбекистана. Более того, она не просто поклонник Ислама Каримова и его кровожадного режима, но и проводник идеологии на Западе.

Естественно, за это облюбована Ташкентом и часто ее приглашают на разные тусовки, где она может высказать свои «тонкие» и «умные» мнения о тех или иных событиях. Вот и недавно мадам родила гениальные размышления о трагических событиях в Оше и Джалал-Абаде, Кыргызстан.

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 04.10.2010 в Тарих

 

ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ (ҳужжатли фильм матни)

Ўрта Осиё туркларининг, эски ибора билан айтганда, Туркистон туркларининг янги тарихида мустамлакачиларга қарши ташкил қилинган энг жиддий харакатлар, 19 аср охиридаги Дукчиэшон харакати ва 1917 йилда Кўкон мухторияти давлатини қурган Жадидлар харакати эди.

Темур Хўжа: (Коч Университети профессори):
«1910 йилда булар қайта келиб Тошкентда, Мунавар қори, Беҳбудийлар, Абдурауф Фитрат, Усмон Хўжаев ва бошқалар Бухоро амирлигида жадид мактаблари очишга боришади. Бутун буларга қарамай, жадид ҳаракати бизда сиёсий ҳаракатга айланди,
Ўртада партиялар тузилди. Мана, хозир, масалан, Муҳаммад Солиҳ турган «ЭРК» демократик партияси – Горбачев даврида тузилган бир сиёсий партия, аммо «ЭРК» номида партия ўша йилларда тузилган.
Уларнинг фақат битта ғояси бор – Туркистон давлатининг тузилиши.
Улар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон бўлиб Совет парчаланишига қарши чиққанлар. Ва ҳеч бир вақт «ўзбекчилик, қозоқчилик, туркманчилик» деган идеяни рад қилиб, «Биз фақат Туркистонлимиз, бизнинг юртимиз Туркистон, биз Туркистоннинг мустақиллигини ва озодлигини истаймиз» деб кураш олиб борганлар».

Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 02.10.2010 в Тарих

 
 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers