Архив рубрики: Савол Жавоб
Урлаева: “Бўлиб ўтган воқеаларда ҳеч кимни айбламайман. Фаолиятимни эса давом эттираман”
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева қирқ кунлик муолажа ортидан Тошкентдаги руҳий касалхонадан чиқарилган. У 5 апрелда ўз оила аъзолари томонидан касалхонага ётқизилганди. Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Елена Урлаева 2001 ва 2005 йилларда ҳам руҳий касалхонага мажбуран ётқизилган ва ўзига қарши куч билан психотроп моддалар берилганини даъво қилганди.
У жорий йил руҳий шифохонага қабул қилинишидан аввал Туркияга сафар қилиб, Ўзбекистон мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан учрашган. Урлаева хоним Би-би-си билан суҳбатда ана шу сафар, Исломни қандай қабул қилгани, руҳий ўзгаришлар, муолажаси ва махсус хизматлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди.Урлаева: Биласизми, март ойларида мен қаттиқ асабий стрессни сеза бошлагандим. Асабларим жуда чарчаганди. Чунки махсус хизматлар ва милиция деярли ҳар куни менинг хонадонимга бостириб кирарди, чунки мен ўз уйимда фуқароларни, мусулмонларни қабул қилардим. Мана шу воқеалар менинг руҳий соғлигимга таъсир қилди. Мен мартда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Бу менинг SOS ишорам эди. Менинг мурожаатларимга биринчи бўлиб Туркиядан Муҳаммад Солиҳ жавоб берди. Мен бунинг учун ундан жуда миннатдорман. У менга Туркияга келиб дам олиб кетишни ва даволанишни таклиф қилди ва мен рози бўлдим, муҳитни ўзгартириш керак деб ўйладим. Милициянинг, эримнинг уришларидан чарчагандим. Оилам барбод бўлаётганди. Шу билан Туркияга кетдим, ёмон бир руҳий ҳолатда. У ерда бироз дам олдим, лекин менинг руҳий ҳолатимга нимадир таъсир қилди у ерда, менга Исломни қабул қилишни таклиф қилишди. Ва мен уни қабул қилдим. Read the rest of this entry »
“Эзгулик” ҳукуматдан тушунтириш сўради
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқтатган баëнотга кўра¸ қамоқда сақланаётган ҳуқуқ фаоллари Ҳабибулло Оқпўлатов билан Дилмурод Саййиднинг соғлиғи жиддий ташвиш уйғотадиган даражада оғирдир.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ўташ бош бошқармаси Ҳабибулло Оқпўлатов ва Дилмурод Саййидларнинг соғлиғи оғирлашгани юзасидан тушунтириш бериши лозим”.
Бу талаб инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёнотида акс этган.
“Эзгулик” баёнотида айтилишича, 2005 йили 6 йилга қамалган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ҳабибулло Оқпўлатов жорий йил 15 январидан 15 февралигача карцерда сақланган ва лат еган ўнг қўли ва оёқлари ҳозирда унга азоб бермоқда.
12,5 йилга қамалган журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Саййид эса, силдан азият чекмоқда.
Журналистнинг укаси Обид Саййид Озодлик мухбирига акасининг аҳволи тўғрисида гапирар экан, жумладан бундай деди. Read the rest of this entry »
Ўзбекистон ‘балиқлар мамлакати’ми?
Виктория Ивлева Ўзбекистон ҳақидаги мақоласини “Балиқлар мамлакати” деб номлаш ўз ғояси бўлмаганини айтмоқда
Ўзбекистонни “Балиқлар мамлакати” деб атаган россиялик журналист Тошкент ҳаво қўналғасидан ортига қайтариб юборилган.
Россиялик таниқли журналист ва сураткаш Виктория Ивлевага кўра, у ўзбек сураткашлари учун семинар ўтказиш ниятида Тошкентга келаётган бўлган.
Аммо уни Тошкент ҳаво қўналғасидан ўтказишмайди ва Россия консули билан учрашиш талабини ҳам рад этадилар.
Собиқ “Новая Газета” мухбири бўлмиш Виктория Ивлева хоним бундан 5 йил олдин ёзган бир мақоласида Ўзбекистонни “балиқлар мамлакати” деб атаган эди.
Сарлавҳа гуё ўзбекларнинг балиқдек жим бўлиб яшаётганини урғулаган ўзбек ҳайдовчисининг гапидан олинган иқтибосга таянади.
Би-би-си Ўзбек Хизмати ҳозир Москвага қайтган журналист Виктория Ивлева билан боғланиб, воқеа тафсилотларини сўради:
Виктория Ивлева: Мен Москва-Тошкент рейси билан учиб бордим ва аэропортда паспортимни бердим. У ердаги ходимлар компютерда нималарнидир узоқ текширишди. Кейин мени қанақадир бир темир қафас бор хонага олиб киришди-да, “шу ерда ўтириб утуринг, сизга тушунтиришади”, деб айтишди. Мен бўлсам, “бу ерда ўтирмайман, менга Россиянинг консулини чақиринглар” деб талаб қилдим. Улар “ҳеч кимни чақирмаймиз, агар жим ўтирмасангиз, шу хонада доимий қоласиз”, деб таҳдид қилишди. Тортишганимдан кейин менга депортация қилинишимни айтишди. Мен эса ҳеч қаёққа чиқмаслигимни айтиб, Россия консулини чақиринг, деб туриб олдим. Мени кутиб турган дўстларимни огоҳлантириш учун телефон сўрагандим, “бизда телефон йўқ”, деб айтишди. Тўғри, Ўзбекистон унчалик бой мамлакат эмас, аммо мен божхона ходимларида телефон бўлмаслигига ишонмайман. Шундан сўнг иккита аскарни чақиришди, улар мени қўлимдан судраб, йўлак орқали йўловчилар учоққа чиқадиган дарвозага олиб боришди. Шунда йўловчилардан бирининг телефонини илтимос қилиб, ташқарида кутиб турган дўстларимга мени депортация қилишаётганини айтишга улгурдим. Шундан сўнг мени учоққа ўтқазиб, қўлимга ахмоқона бир қоғозни тутқазишди. Унда мен учун Ўзбекистонга кириш тақиқлангани ёзилганди. Read the rest of this entry »
Довудхон Обидхон ўғли: Отамни ким ўлдирмоқчи бўлганини биламиз!
Швецияда отиб кетилган ўзбекистонлик имом Обид қори Назаров яқинлари жиноят ортида ким турганини билиши¸ аммо ҳозирча ўз тахминларни очиқламаслигини айтмоқда.
Йигирма иккинчи феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида ўз уйи подъездида суиқасдга учраган таниқли уламо Обид қори Назаров ҳали ҳануз оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Обид қори Назаров бошидан ўқ еган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.
Отасининг ёнида қолаётган ўғли – Довудхон Обидхон ўғли сўзларига кўра, шифокорлар бир ойдан бери комада ётган беморнинг тузалишига умид борлигини айтмоқда.
Воқеа содир бўлиши биланоқ Швеция полицияси ва махсус хизматлари тергов ишларини бошлаганини билдирган эди. Аммо шу кунга қадар “тергов сири”, дейилган изоҳ билан суриштирувларга оид бирор расмий баёнот берилгани йўқ.
22 феврал куни пешин намози олдидан уламони ўз уйи подъездида отиб кетган номаълум шахснинг кимлиги, бу жиноят ортида ким тургани ҳали ҳануз тахминлар даражасида қолмоқда.
Воқеадан бир ой ўтибгина матбуотга сўзлаган Довудхон Обидхон ўғли Озодлик билан суҳбатда: “Бунинг ортида ким турганини ва у кимсанинг очиқда эркин юрганини ҳаммамиз яхши биламиз”, деди. Read the rest of this entry »
Ҳадеб президентни ёмоллаверманглар!

Берсанг ейман, урсанг ўламан ёки якунига етиб қолган иситиш мавсумининг дастлабки натижалари
Ўта оғир келган қишнинг дастлабки натижаларини Сурхондарё вилояти Шўрчи шаҳрида истиқомат қилувчи 35 га кирган Пардабой билан чиқардик.
- Сурхондарë вилояти, Шўрчи шаҳридан Пардавой.
Озодлик: Ҳозир энди газ бўлмаганлиги тўғрисида гапирмоқчисизда-а?
- Ҳа. Ўзимизнинг райгаз бўлимига ҳам телефон қилдик, кейин вилоятгаз бошқарувига ҳам телефон қилдик. “Майли, майли, айтамиз. Диспетчерга телефон қилиб газни ëқтирдик” дейишадида, лекин барибир газ йўқ.
Озодлик: Ҳозир сиз билан қишнинг якунини чиқарамиз. Ўзбекистон жанубида қиш якунига етди, иситиш мавсуми тугади деса ҳам бўлаверади. Шу кунларда уйда печка ëқаяпсизларми ëқмаяпсизларми?
- Йўқ, ҳозир ëқмаяпмиз.
Озодлик: Мана уч-тўрт-беш ойга чўзилиб кетгандир. Бу йил оғир келди қиш.
- 8 ноябрдан то шу яқингачада. Уч кун олдин ҳам қор ëққан эдику. Унчалик нима бўлмадию барибир совуқ бўлди.
Озодлик: Шу исиитш мавсумида Шўрчида неча кун газ бўлди, неча кун бўлмади?
….
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Пардавой ака билан суҳбат
Файллар рўйхатиЮклаб олиш
“Президентимизга атаб шеър ёзувдим, эсимдан чиқиб қолди”
Ёзган шеъри эсидан чиқиб қолган йигит 2 ойдан бери Санкт-Петербургда экан, ўзи марғилонлик савдогар йигит, намозхон, “Эркин микрофон” билан боғланган дақиқалар эндигина жума намозини ўқиб чиқиб турган пайти экан.
- Менинг исмим Адҳамжон. Фарғонаданман. Марғилон деган шаҳриданман.
Озодлик: Ҳозир қаердан телефон қилаяпсиз?
- Ҳозир мен ака Ленинграддаман. Хизмат бўйича иш билан келган эдим. Икки ой бўлди. Ҳозир шаҳарда эдим. Жума намозини ўқиб энди чиқиб машинамга ўтираëтган эдим. Read the rest of this entry »
Обид Қорига ўқ отилган шаҳар
Cтромсунд. Швеция шимолидаги ушбу кичкина шаҳарчада бор йўғи уч ярим минг одам яшайди (видеосюжет).
Бироқ аксарият ўзбекистонликлар учун бу шаҳар, кутилмаганда, 22 феврал куни таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаров ҳаётига қилинган суиқасддан кейин танилди.
Ўзбекистон ҳукумати таъқибидан қочиб Швецияга келган имом Назаров ўзининг Стромсунддаги уйи олдида жиддий яраланди.
Суиқасд тахминан шу ерда рўй берди. Бу имом яшаган уй, бу ерда уни қуролли шахс кутиб турган, кейин у бир неча ўқ узган, уларнинг бири имомнинг бошига теккан.
Полиция суиқасд жойига соат 13 дан 41 минут ўткан пайт етиб келган. Воқеа жойидан улар, яқин орадаги паркеринг яқинига ташланган қора рюкзакни топишган. Унда қурол бўлган. Обид қори Назаровга қилинган суиқасдни Ямтланд ҳудудий полицияси суриштирмоқда. Полициянинг билдиришича, суриштирув халқаро даражада олиб борилмоқда, бироқ унинг тафсилотлари ва ишланаётган версиялари ҳақида билдиришни исташмайди.
Полиция билан қилинган ўз муносабати натижалари тўғрисида маҳаллий радиожурналист Микаэл Андерсон гапиради:
-Швед полициячиларининг сўзларига кўра, улар бир қанча йўналишда иш олиб боришмоқда. Бироқ улар ўзларининг асосий йўналишларини очишни ва гапиришни исташмайди. Бироқ полиция кўпинча ўзларининг кўпёқлама иш олиб боришаётганини таъкидлашади.
Ўзбекистон ҳукуматининг суиқасдга алоқадорлиги масаласида, улар бу версияни инкор этишмайди ва тасдиқлашмайди ҳам. Бу йўналиш бўйича ҳам суриштирув олиб борилаётганини таъкидлашади.
- Бунга миллатчи гуруҳлар аралашган бўлиши мумкинми?
Илгари шундай ҳолатлар бўлган, Обид Назаровнинг масжидига зиён етказишган. Бу бир неча йиллар илгари юз берган, ҳозир бундай ҳолат кузатилмаяпти. Бу заиф бир версия, бироқ тергов бу йўналишда ҳам давом этмоқда. Агар суиқасд ирқчилар томонидан амалга оширилганида эди, уни аллақачон очишган бўлишарди.
- Нима вебкамералар ишламади?
- Албатта, бизнинг шаҳарларимизда жуда кўп вебкамералар бор, бироқ Стромсунд камсонли аҳоли пункти ҳисобланади, ҳамма жойга вебкамералар ўрнатиш имконсиз. Тахмин қилиш мумкинки, киллер тезгина қочиб қолган. Гарчи бутун регион жуда катта бўлсада, уни бир соат ичида тарк этиш мумкин. Тағин шуни ҳисобга олиш керакки, минтақада полиция ходимлари жуда кам.
Имом Назаровга қилинган суиқасддан буён 19 кун ўтди. Унинг соғлиғи, швед полицияси маълумотига кўра ҳамон оғирлигича қолмоқда. Унинг айрим издошлари сўзига кўра, у комадан ҳали ўзига келмаяпти.
Қудрат Бобожонов, Uznews.net, Стромсунд
Бир йигитни саволига жавоб
Бир йигит менга фаесбок орқали чиқиб баъзи саволларни берди. Пала партиш тушунтиришича уни Ислоҳ динини ҳақлигига шубҳаси бор экан. Ўзини мусулмон эканига ҳам ўзи ишонмай қолаётган экан. У ўлим келиб қолишидан аввал ўзини ўнглаб олишни истар экан. Аммо, тўғри йўлни тополмай ҳайрон экан.
Уни саволларини биринчиси қуйидагичадир;
1.nega u yoki bu shahs bir dinga mansub boladi,shunaqa tugilganigami yoki shi din hammasidan ustun boganigami ,haq boganigami nima asosda.
bir dinsiz dindor bomoqchi qo tacha kotta dinlar yonida turibdi qaysi birini nima asosda tanlidi
Мени жавобим шундайдир.
Имон тақлидий бўлиши мумкин. Кейин инсон онгли суратда қабул қилган бўлиши мумкин. Ҳар иккаласи ҳам мақбул ҳисобланади. Тақлидий имонга мисол шуки, кимнидир ота онаси ёки бирор шахсни ўзи мансуб бўлган халқ мусулмон бўлса, уларга эргашиб у киши ўзини мусулмон санаса асосан шу кабилар тақлидий имон келтирган ҳисобланади.
Бундайлар бугунги Ўзбекистон аҳолисини деярли ҳаммаси десак ҳам бўлаверади.
Энди, кимки илм ўрганиб ўз имон эътиқодини ўзи илмий мантиқий жиҳатдан тасдиқлай олса бу одам илмий ёки ақлий имон келтирган бўлади.
Баъзилар кейингиси имон учун шарт деган иддаони қилишган. Лекин ислом оламини салафу халаф олимлари тақлидий имонни ҳам дурустлигига иттифоқ қилишган.
Энди бир динсиз дин танламоқчи бўлса, албатта ақлга ва қалбига қулоқ тутади. Ақли тан олиб қалби таскин топмаган нарсани инсон қабул қилмаслиги мумкин.
Аммо, Ақл ва қалб асосий омил ҳисобланмайди. Аллоҳнинг тавфиқи ҳидояти асосийдир. Яъни Аллоҳ бир бандасини шу Ўзи рози бўлган Ислом динига йўллаб қўймаса, демак фақат ақли борлигини ўзи кифоя қилмайди.
Ақлни ўзи кифоя қилмаслигига кўп ақлий далиллар бор.Атеистлар, Буддистлар,Яҳудийлар ва Христианлар ичида кўп ақлли турли соҳаларда профессорлар бор. Улар аҳмоқ одамлар эмас.Ақли билан танлаб кирган ўша динига. Лекин ақл уларни бирини Худосиз, бирини Худони учта деб билувчи, бошқасини бутга сиғинувчи бўлишига олиб келган. Улар фақат ақлни ўзи билан тўғри йўлни топаолмадилар. Ва ҳаказо.
Хуллас, ўзбекистонда туғилган ўзбекнинг фарзанди ақл билан Аллоҳни танимаган бўлсада, ҳатто шаҳодат калимасини кимнидир олдига бориб гувоҳлар ҳузурида ошкора айтмаган бўлсада, урф бўйича мусулмонлар орасида туғилиб яшаётган бўлса, ва ўзини мусулмон ҳисобласа уни мусулмон деб танимиз. Ва ундан алоҳида имон келтириш талаб қилинмайди. Read the rest of this entry »
“Ўзбекистонда қидирувга берилган укамнинг 17 кундан бери дараги йўқ”
“Эркин микрофон”га Марғилондан боғланган Тоҳиржоннинг айтишича, унинг укаси, 28 яшар Толибжон Эсоновнинг мана 17 кундирки дараги йўқ.
- Укам Эсонов Толибжон. 1984 йилда туғилган. Россияда Нижний Новгородда ишлаб юрарди. Шаурмахонада повар бўлиб ишларди. Ўтган йил келиб ëнидаги болалар билан, улар алоҳида ишлашади, квартира битта экан, маҳалладаги болалар, уларнинг ҳаммаси келган пайтда ушлаб олиб кириб қўйди. Эшитишим бўйича¸ уларнинг квартирасида битта шунақа одам яшаган экан.
Озодлик: Қанақа одам?
- Террористми, ваҳҳобийми бир нарса одам. Энди намозхон одамми ўша. Ўртоқларига 5 йилдан бериб юборди ўтган йили. Битта квартирада укам ҳам яшаган эканда. Ҳеч ким сўрагани ҳам йўқ, бошқа ҳам қилмади Read the rest of this entry »
“Халқ нидоси” ўзбек халқига етиб борди ва қўлма қўл бўлиб кетди
Бир ойдан озроқ вақт мобайнида Youtube портали орқали 11 мингдан ортиқ одам томоша қилган “Халқ нидоси” хужжатли фильми Ўзбекистон ичида хам анчагина шов бўлаётгани тўғрисида хабарлар келиб турибди.
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятидаги Денов шахридан хабар беришларича, ушбу филм интернет сахифаларидан кўчириб олиниб, қўл телефонларига хам ўтказилган: “Бозорларда ва ўқув юртларида томоша қилишяпти. Хеч ким қўрққани йўқ, қизиғи одамлар буни хар куни гапирилиши лозим бўлган оддий хақиқат сифатида қабул қилишяпти” дейди Деновдаги танишларимиздан бири.
Бухоро вилояти туманларидан бирида яшовчи бир опа эса кеча шундай бир хат ёзибди: “Барака топишсин, шунақа бир хаққоний кино ишлашибди. Бир неча кундан бери коллеж домлалари фақат шу кино хақида гаплашишяпти. Кеча биз ҳам уйда кўрдик хўжайиним билан. Кинони кўриб тўғриси йиғлагим келди. Дискети қўлма қўл бўлиб кетди”
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ички ишлар бўлимида ишлайдиган бир кишининг гапига кўра, “Халқ нидоси“ филмини туман ички ишлар бўлимидаги рахбар ходимлар хаммаси томоша қилишган: “Андижонда кўпчилик орасида гап-сўз бўлаётган бу филмни милиция ходимларига кўрсатилиши бежиз бўлмаса керак. Менимча, вилоят ички ишлар бошқармасидан шунақа қўрсатма бўлган. Ички ишлар бўлими раҳбарининг хонасида бўлган намойишда барча бўлим рахбарлари, 3, 4 та маҳалла нозирлари ва туман ҳокимлигидан келган раҳбарлар бор эди” дейди Андижондан бизга хабар берган манбаа.Тўла маълумот бу ерда: http://www.uzxalqharakati.com/archives/8747
ЎЗБЕКИСТОН. Х. Жўрабоева: Гулсумой бўлмаган, мени МХХ ёллаган
Ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева Истанбулдаги “Дунё ўзбеклари бирлиги” марказида матбуотга юзланиб, шунга иқрор бўлди.
19 декабр куни Истанбул шаҳрида “Дунё ўзбеклари бирлиги” бош маркази биносида матбуот анжумани бўлди ва унда Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасднинг олди олингани ҳақида баёнот берилди.
Марказ раҳбари Одам Чевикка кўра, ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева исмли шахс марказга мурожаат қилган ва ўзининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ушбу суиқасд амалиётига ёлланганига иқрор бўлган.
- Хуршида хоним шундай бир суиқасдга уриниш бўлганини эътироф этди ва бу гал суиқасднинг олди олинди. Аммо, бунақа ҳаракатлар яна давом этиши мумкин ва шу вақтга қадар ҳам Муҳаммад Солиҳга суиқасдга уриниш бир неча бор бўлган. Хусусан, шу йил у кишининг раҳбарлигидаги ЎХҲнинг Россия бўлими етакчисига нисбатан ҳам суиқасд бўлди,- дея хотирлади Одам Чевик.
Бунга қадар Хуршида Жўрабоева Ўзбекистонда МХХ томонидан қийноққа солингани ва шунингдек, у билан бирга андижонлик Гулсумой Абдужалилова исмли яна бир қиз ҳам МХХ қистовлари остида Муҳаммад Солиҳга қарши сиуқасдга зўрлангани ҳақида айтган эди. Read the rest of this entry »
Жиҳод ва Ҳижрат
| Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!! Мени бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса аниқлик киритиб берсангиз: сўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп “жиҳодни вожиблиги” ҳамда “ҳижрат” қилиш ҳақида турли мақолалар кўпайиб бормоқда. Бизнинг юртимизда, яъни Ўзбекистонда бунга қандай қараш лозим? Аввалдан Сизга раҳматимни айтаман!
- Саволингиздаги эътиборга сазовор нарсалардан бири интернет тармоғидир. Аслида яхшиликни ўйлаб қилинган бу тармоқ ҳозирда кўпроқ ёмонликка хизмат қилдирилимоқда. Жумладан, муқаддас динимизга Исломга қарши ҳам. Бу тармоққа жойлашиб олган ғаразгўйлар турли услублар билан динимиз ва диндошларимизга турли зарарларни етказмоқдалар. Бунинг далили сифатида ҳозирги мусулмон ўлкаларда кечаётган урушлар, қон тўкишлар ва келишмовчиликларни эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Мазкур нохушликларнинг барчаси айнан интернет тармоғи орқали уюштирилди ва бошқарилмоқда, дейди мутахассислар.
|
Ўзбекистон деган давлат ҳам ва уни мустақиллиги ҳам сунъийдир
Мустақилликнинг 20 йиллиги билан берилган саволларга таниқли ҳуқуқбон Толиб Ёвубовнинг жавоблари
Савол: Ўзбекистон республикаси мустақил бўлганига 20 йил бўлибди. Сизнингча бу мустақиллик халқга нима берди?!
Жавоб: Одатда, «мустақиллик” тушунчаси бир халқ, кенг маънода эса бир давлатнинг босқинчи иккинчи давлатнинг мустабидлиги остида узоқ даврлар қолиб келгани, бироқ қандайдир тарихий воқеа, сиёсий ёки миллий ҳаракат натижасида мазкур мустабидликдан қутилиб ўз давлатчилигини тиклаши ёки ташкил этиши билан боғлиқдир.
“Ўзбекистон” дея аталувчи давлат 1924 йилда большевиклар томонидан тузилган, ҳатто ўз давлат тилига ҳам эга бўлмаган сунъий “давлат” бўлиб, унинг ҳақиқий мустақиллиги ҳақида гап ҳам бўлган эмас. Охирги рус босқини даври (XIX-аср ўрталари)да эса бундай давлат умуман мавжуд бўлмаган, чунки Амир Темур вафотидан сўнг темурийлар орасида юз берган тахт талашиш урушлари натижасида унинг империяси емирилиб, Марказий Осиё ҳудудида бир қанча амирлик ва хонликлар пайдо бўлди, ва демак, яхлит марказлашган давлат бўлмаган.
Бундан ташқари, большевиклар “реформаси”гача Марказий Осиёда шаклланган амирлик ва хонликлардан иборат катта-кичик давлатларни давлат сифатида намоён этадиган асосий белгиларидан бири ҳисобланмиш давлатчиликни шакллантирувчи этнос ҳеч қачон “ўзбек” этноси бўлган эмас.
Исповедь экономического убийцы
Джон Перкинс
(Продолжение)
Глава 31
ПРОВАЛ ЭУ В ИРАКЕ
Должность президента «Ай-пи-эс» в 1980-х и консультанта в «ЗТО;С» в конце 1980-х и 1990-х годах давала мне возможность получать информацию об Ираке, недоступную для большинства людей. Действительно, в 1980-х годах большинство американцев очень мало знали об этой стране. Она просто не находилась в поле их зрения. Однако я был заинтригован происходящим там.
Я поддерживал отношения со старыми друзьями, сотрудниками Всемирного банка, 118АГО, Международного валютного фонда, с другими финансовыми организациями, а также с сотрудниками «Бектел» (включая моего тестя), «Халлибертон» и других крупнейших инженерных и строительных компаний. Многие инженеры, работавшие на субподрядчиков «Ай-пи-эс», также имели отношение к проектам на Ближнем Востоке.
Я прекрасно знал, что ЭУ усердно работали в Ираке. Администрация Рейгана и Буша была намерена превратить Ирак в еще одну Саудовскую Аравию. У Саддама Хусейна было много веских причин следовать примеру дома Сауда. Ему приходилось довольствоваться лишь созерцанием тех выгод, которые саудовцам принесла операция по отмыванию денег. С момента подписания сделки в саудовских пустынях выросли современные города, пожирающие мусор козы Эр-Рияда уступили место чистеньким грузовикам, а саудовцы наслаждались плодами самых передовых технологий в мире: современными опреснительными заводами, системами очистки сточных вод, системами связи, энергетическими системами.
Мақсуд Бекжон Би-би-си меҳмони
Мақсуд Бекжон ўзининг шеърлари ва публицистик мақолалари билан танилган.
У 1980-йиллардаги қайта қуриш тўлқинлари имконият яратган сўз эркинлиги даврида ўзбек халқи маънавияти инқирози мавзусида ҳужжатли филмлар тасвирга олган ижодкордир ҳам.
Хусусан, бугунги Ўзбекистон қишлоқларидаги мактаблар аҳволидан кўп ҳам фарқ қилмаган вазият ҳақида “Дардни яширсанг…” ва “Чириётган хотиралар” ҳужжатли филмлари 1980-йиллар охирида суратга туширилган.
“Чириётган хотиралар” Шўро зуғуми туфайли ерга кўмилган муқаддас китобларга бағишланган.
Мақсуд Бекжон СССР Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлган.
Мақсуд Бекжон ўзбек мухолифатининг раҳбарларидан бири Муҳаммад Солиҳ оиласидаги энг кенжа фарзанд ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг сиёсий фаолияти сабабли у ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг таъқибига учраган.
Мақсуд Бекжон 1994 йилда ҳибсга олинган ва ўша йили Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.
Бугунги кунда муҳожиротда истиқомат қилади.
2003 йилда Турк адабиётининг тўла антологияси ўзбек тилида нашр этилган, Мақсуд Бекжон ушбу нашр таржимонларидан бири.
Би-би-си меҳмони Мақсуд Бекжоннинг саволларга жавоблари
Премьер Норвегии: двойной теракт – настоящая национальная трагедия
“Национальной трагедией” назвал пятничный двойной теракт премьер-министр Норвегии Йенс Столтенберг.
Жертвами взрыва в центре Осло и расстрела на острове Утейа близ норвежской столицы стали, по последним данным, 87 человек. Десятки человек ранены. В ходе проверки на острове были обнаружены несработавшие взрывные устройства.
В лагере находились не менее 600 человек, в возрасте от 15 до 25 лет.
“Мой друг сказал мне, что надо бежать, и мы побежали. Я попытался оглянуться, но так, чтобы не встретиться взглядом с убийцей. Затем я услышал выстрел, пуля пролетела очень близко от меня, я упал…”- рассказывает один из очевидцев.
На острове Утейа действовал переодетый в полицейского мужчина. Подозрительный полицейский был замечен и в правительственном квартале Осло незадолго до взрыва.
32-летний подозреваемый в совершении обоих терактов задержан. Полиция ведёт его допрос, но отказывается пока подтвердить его имя, обнародованное местными СМИ.
По предварительным данным, задержанный мужчина придерживался ультраправых антимусульманских взглядов. Однако мотив его поступка пока не установлен, хотя, очевидно, направлен против правящей Норвежской рабочей партии.
Следователи обнаружили его микро-блог в Твиттере, где он характеризует себя как “консерватора”, “христанина”, любителя охоты и компьютерных игр. Подозреваемый, владелец биофермы, имел доступ к химикатам, использованым для изготовления взрычатки.
Полиция провела обыск на его предыдущей и новой квартире.
Copyright © 2011 euronews
НЕ ПОВЕРИВ В ИСКРЕННОСТЬ..

Некий “эксперт по международной информации, внешнеполитическим и экономическим отношениям России с соседними странами “Рустамжон Абдуллаев”(имю его взяли в кавычку следуя его манере обращения к своим оппонентам) опубликовал в “великодержавном” (эмблема сайта имперско-монархическая) российском сайте “РЕХ” статью с названием “ПОЧЕМУ УЗБЕКСКАЯ ОППОЗИЦИЯ ТАК НЕ ЛЮБИТ ОМАРА ХАЙЯМА?”
“А с чего это вдруг российский эксперт – которому самим его ремеслом было велено сохранить нейтралитет в обзоре отношений России со соседными странами – так однобоко заинтересовался оппозицией соседнего страна?”, это первый вопрос, который приходит на ум читателя увидевшего статью с таким интригующим названием. “А вообще, было ли выражено какое нибудь отношение в речах лидера или лидеров Народного Движения Узбекистана к личности или поэзии Омара Хаяма?”, спрашивает себя далее читатель, озадаченный тоном статьи. Читая эту длинную, обильную неуместными к теме цитатами статью, читатель не находит ответа своим вопросам. Ясно, что автор здесь просто использовал тот известный в российской и узбекской прессе низкопробный метод, в котором название статьи для автора не более чем кашель или чихание простуженного, не обязывающие “простуженного” ни к чему(так как чихание или кашель не требуют аргументов и доказательств). Но зато, по плану “Рустамжона Абдуллаева”, реакция у окружающих(читающих статью) должна была быть резкой, как реакция здорового на чихание больного. Вот такой вот расчет.
Лидер ХАМАС о революциях на Ближнем Востоке

Взглядом на ситуацию “изнутри” поделился Халед Мишааль
18.03.2011 года
Автор: Александр Проханов, политический деятель, писатель, публицист
На фото: Халед Машааль, глава политбюро ХАМАС
С чего началась “революция пирамид”? Отчего одновременно запылал десяток арабских стран? Первой искрой был эпизод, произошедший в Александрии. Двое полицейских продавали наркотики на улице, и случайный прохожий запечатлел эту торговлю на видеокамеру, вмонтированную в мобильный телефон. Снимки с кратким комментарием он поместил в Интернете. И вот в интернет-кафе, где он работал, ворвалась полицейская группа, затолкала парня в машину, а через несколько часов его изуродованный труп был найден за городом на обочине дороги. После этого в Интернете появился сайт, который известил об ужасном злодеянии, и на сайт стали приходить отклики со всего Египта.
Мусулмон қизнинг номусулмон билан оила қуриши
Савол: Мусулмон қизнинг мусулмон эмасга эрга тегиши ҳукми Шариатда қандай? Бу савол ўзим учун эмас, бир акахон учун. Бу саволни сизга бир неча маротаба ёздим. Сабаби – бир акахон қизини мусулмон эмасга турмушга беряпти. Илтимос, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, шу саволга жавоб беринг. Қолаверса, бу масала жуда кўп ўзбек аёл-қизларини ўйлантирар, иншоаллоҳ.
Дурбек.
Жавоб: Мусулмон қизнинг мусулмон бўлмаган эркакка турмушга чиқиши Ислом динига хилоф ишдир. Бундай йўлнинг оқибати инсон ҳаётида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Қалбига Ислом эътиқодини жо айлаган, мусулмонлик урфини биладиган мусулмон қиз ўзгача одат, бегона ақида остида яшай олмайди. Бунинг устига ўзга диндаги одамга турмушга чиқиш инсонни маҳалла-кўй, элу юрт ва қариндош-уруғлардан узоқлашишга, энг ачинарлиси – ўз динидан ажралишга олиб келади.
Шеърият- биз олиб бораётган адолат учун кураш йўлида муҳим воситалардан бири
Айни пайтда Австрияда муҳожирликда яшаётган мухолифатдаги шоир Ёдгор Обид “ Муҳаммадсолиҳ Абутов саволларига жавоб берди.
Муҳаммадсолиҳ Абутов: -Нега бугунги кунда ўзбек ёшлари адабиётга, шеъриятга қизиқмай қўйишди? Бунга сабаб иқтисодий қашшоқлигими ёки ёшларнинг техникага ва интернетга қизиқишлари адабиётдан устун келганими? Ёки адабиёт фан сифатида инсоният тарихида ўз вазифасини ўтаб бўлдими? Шу мавзуъдаги фикрларингизни билишни истардим
Ёдгор Обид: -Аввало узр сўрайман. Чунки берилган савол тартибини бироз бузишга, очиқроғи, саволнинг оёғини осмондан қилиб жавоб беришга тўғри келаябди.Мени бунга мажбур қилган нарса- саволнинг „ Ёки адабиёт фан сифатида инсоният тарихида ўз вазифасини ўтаб бўлдими?“ дейилган қисмидир. Айтмоқчиманки, адабиёт – фан эмас. У- инсонлар ва давр руҳини турли усуллар билан акс эттирувчи санъатдир. Жумладан- шеър, ҳикоя, қисса, роман ва бошқалар.
Исломда шеър ёзиш ва айтишнинг ҳукми
Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсоннинг ичи шеърга тўлгандан кўра қон ва йирингга тўлгани яхши, деган эканлар. Бу саҳиҳ ҳадисми, уни ким ривоят қилган? Илтимос, тушунтириб беринг.
Марям.
Жавоб: Исломда Аллоҳ жалла ва аълони улуғлайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Шариат белгилаган доирада мадҳ этадиган, Ислом, иймон ва яхши ишларни тарғиб этадиган шеърлар ёзиш ёки айтиш яхши ишлар қаторига киради. Аммо куфр, ширк ва гуноҳ ишларни ташвиқ этадиган, беҳаёликни тарғиб қиладиган шеърлар тўқиш, айтиш тақиқланади. Шеърнинг ҳукми ундаги мавзунинг ҳукми кабидир. Қуръони карим шоирлар ҳақида Мушриклар Расулуллоҳнинг даъватларини бўғиш учун у зотга турли буҳтонларни ёпиштиришга ҳаракат қилишар эди.
Жумладан, у зотни бир мажнун десалар, бир шоир деб айтишар эди. Аллоҳ уларнинг даъволарини рад этиб оятлар нозил қилган. Аллоҳнинг расулини шоир деганларга раддия тарзида Шуаро сурасидан мана бу оятлар тушурилган: وَالشُّعَرَاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ (224) أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ (225) وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ (226) إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ (227) “Шоирлар… Уларга йўлдан адашган кимсалар эргашурлар (224). Кўрмадингизми, улар ҳар водийда санғийдилар (225) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни гапирадилар (226). Илло, иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни кўп ёд этган ва зулм кўрганларидан сўнг ғолиб бўлганлари бундан мустаснодирлар.
‘Калтакнинг зўридан ичида темир пружинаси бўлган дубинкалар синиб кетарди…’
BBC
Парижда жойлашган “Қийноқларни бекор қилиш учун насронийлар ҳаракати” ташкилотининг айтишича, фуқароларнинг ўз давлатлари томонидан қийноққа солиниши ҳоллари дунё бўйлаб кенг тус олган.
Халқаро ташкилот эълон қилган янги ҳисоботга кўра, Эритреядаги “Хочга тортиш”дан тортиб, Ўзбекистондаги гармдорили хўқна қилиш каби қийноқ усуллари кўплаб дунё ҳукуматлари учун одатий амалиётга айланган.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ярмидан кўпроғида қийноқларга қўл урилади,” дейилади ташкилотнинг 370 саҳифали янги ҳисоботида.
“Қийноқлар дунёси,” деб номланган ҳисоботда дунёнинг беш қитъасида жойлашган 22 давлатдаги вазият ўрганилган.
‘Жангарилар кучга тўлгач, Ўзбекистон ва Марказий Осиёга қараб юришади’
Раҳимулло Юсуфзай
Пешоварлик Раҳимулло Юсуфзай – 1980-йиллардан бери Покистон ва Афғонистондаги мужоҳидларни яқиндан ўрганиб келадиган кам сонли журналистлардан бири.
У “Ал-Қоида” раҳбари Усама бин Лодин билан сўнгги бора суҳбатлашган журналистлардан бири ҳамдир.
Бин Лодин билан икки марта суҳбатлашган Раҳимулло Юсуфзай “Усама бин Лодин охиригача курашга бел боғлаганини ва бош мақсади бошқа одамларни жиҳодга отлантириш бўлганини қайд этганди”, дея хотирлайди.
Шунингдек, у Толибон раҳбари, матбуот учун сир бўлиб келган ва интервью беришни хушламайдиган Мулла Муҳаммад Умарни ҳам Қандаҳорда илк бор суҳбатга тортишга жазм эта олганди.
Раҳимулло Юсуфзай Ғарб матбуоти, хусусан, Би-би-си Ўрду, Пашту, Ўзбек, Форс ва Ҳинд хизматлари билан доимоий мулоқотда.
Покистон ҳукумати уни “Тамғаи Имтиёз” ва “Ситораи Имтиёз” орденлари билан тақдирлаган.
Таниқли журналистнинг ўқувчиларимиз саволларига жавоблари:
Би-би-си: Оврўподан мактуб йўллаган Муҳаммад Солиҳ Абутов Усома бин Лодин сиз учрашганда “қонхўр” ва “жаллод” каби таассурот қолдирганми ва ё ўз ғоясига содиқ инсон сифатида кўриндими, қабилида савол сўраган.
Раҳимулло Юсуфзай: Мен у билан икки марта гаплашганман ва бир неча соатлик бу учрашувлар давомида уни буткул тушуниб олиш имконсиз эди. Аммо у менга жуда камгап ва ўз қилаётган ишларига ўзини буткул бағишлаган одамдек таассурот қолдирди. Бин Лодин “Америка – мусулмонларнинг душмани”, деб ишонади. Шу боис у Америка ва Исроилга қарши жиҳод эълон қилганини айтади.
У, шунингдек, Америкага қарши ҳужумларида тинч фуқаролар нобуд бўлишини ҳам оқлайди. “Бизнинг курашимиз олий ва баъзан нишонга олинмаган одамлар нотўғри вақтда нотўғри жойда бўлишса, нишонга тушиб қолишади” – деб билади. У ўз ғояси учун ўлимга тайёр. Жуда бадавлат бу одам бутун бойлигидан воз кечиб, курашиш учун Афғонистонга келган. Лекин мен унинг курашиш усуллари ўзини оқламайди, деб ўйлайман. Чунки бу ҳужумларда тинч фуқаролар ҳалок бўлишмоқда. Усама бин Лодин ишлатаётган усуллар туфайли жуда кўп жойларда мусулмонлар ҳам азият чекишмоқда.
“У нас нет преступных авторитетов”
Бу мақола 2003 йилда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Баходир Матлюбов деган кимса билан Русиялик журналист Виктория Панфилова қилган суҳбат матни бўлиб, уни мазмуни ҳозирги кунда ҳам кўпчилик мухолиф фикрдаги Ўзбекистонликлар учун муҳим деган фикрда ътиборингизга ҳавола этаяпмиз.
Баходир Матлюбов родился 10 марта 1952 г. в Самарканде. В 1975 г. закончил химический факультет Самаркандского госуниверситета, а в 1983 г. – юридический факультет СГУ. В органах внутренних дел с 1973 г. Работу начинал с должности инспектора угрозыска. С 1978 по 1989 г. замначальника угрозыска УВД Самаркандской области, затем начальник Сиабского РУВД и одновременно замначальника областного управления Самаркандской области. 1990-1994 г. – начальник ГУВД г. Самарканда.1994-1997 г. – начальник управления внутренних дел Бухарской области. С 1997 г. первый замминистра МВД Узбекистана.
Первый замминистра МВД Узбекистана Баходир Матлюбов гордится тем, что по количеству преступлений его страна занимает последнее место в СНГ
2003-07-29 / Виктория Панфилова
В нынешнем году Исламское движение Узбекистана (ИДУ) получило от различных международных террористических организаций и фондов около 400 тыс. долл. для диверсионных актов. По информации правоохранительных органов, боевики ИДУ намерены использовать эти средства для проведения терактов на территории стран Центрально-Азиатского региона. Первый заместитель главы МВД Узбекистана Баходир Матлюбов рассказывает, как его ведомство противостоит этой опасности.
-Баходир Ахмедович, вы занимаете пост первого заместителя главы МВД и одновременно являетесь начальником уголовного розыска по борьбе с терроризмом. Какие основные преступления совершаются в стране и каков процент их раскрываемости?
Озодлик Бекорчиси:Ислом сиëсатга аралашиши керакми? 1
bu iborani siyosatchi ,yaramaslar(hammsi emas) topib halqlarni ongiga sindirish uchun turli yullar bilan isbot, dalil keltirish bilan ovora.
aslida quron bu prezidentu hukmdorlar uchun kaaaaata yordam sifatida junatilgan.Ular uzlaricha kontsept yozib ,hali u yoqda hali bu yoqda boshlari toshlarga urilib yuradi.Aqli bor podshoh ,agar “shustriy” buganda,shatta quronni kutarib mana deklaratsiyayu-kontseptu-qonun degan bulardi.lekin bu narsani tushuna olmasligiga shayton bor kuchini sarflaydi va bu hukmdorlar buni tushuna olmay utib ketishadi.men shunday amaldorlarga achinaman!Ha mayli bularga 1 shans berilgan Ollohdan,ohirat kuni hozirgi amaldorlarni kurgani uzim boraman,inshaalloh….
wassalam
Яна Ислом Сиесатга аралашса, (яъни Ўзбекистонда) у қайси шаклда бўлиши тўғрисидаги фикрларингизни билдирмабсиз. Мен сиздан масалани шу томонига доир фикрларингизни кутиб қоламан иншааллоҳ!
Ўзбек мухолифати етакчиларидан бири Исмоил Дадажонов bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб берди
Қуйида эътиборингизга ҳавола этаётганимиз Исмоил Дадажонов билан мулоқотни орадан уч йил ўтган бўлишига қарамай бизнингча ўз актуаллигини йўқотмаган учун уни яна бир ўқиб тегишли хулоса қилиш фойдадан холи эмас деган фикрда чоп этдик.
![]() |
|
| Исмоил Дадажонов ўзбек мухолифатини бирлаштиришни истайди |
Исмоил Дадажоновнинг айтишича, унинг ҳаётдаги асосий орзуси ўзбек мухолифатини бирлаштириб, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш.
У раҳбарликка интилмаганини ва ҳаётда ўз ўрнини билишга ҳаракат қилишини айтади.
Хорижда юрган ўзбекистонликлар мухолифатни бирлаштиришда қандай амалий ёрдам беришлари мумкин? – деб сўрабди Қўшма Штатлардан Акмал.
Исмоил Дадажонов: Акмалжон, мухолифатнинг асосий лидерлари хорижда яшашади. Бу – ҳеч кимга сир эмас. Биз бугунги кунда хоҳлаётган нарсамиз – мана шу раҳбарият ўртасидаги келишмовчиликни бартараф қила олсак, ватанда қолган мухолифат вакилларнинг биргаликда ҳаракат қилишига жудаям катта туркти бўлади. Чунки, партиялар раҳбарлари агар Эркчилар ва Бирликчилар билан қўшилишиб маълум акцияларни қилиш, сайловларда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва бир-бирларини ҳар томонлама – ҳам иқтисодий ва ҳам сиёсий – қўллаш тўғрисидаги йўлланмаларни берган тақдирда, ватандаги мухолифатнинг жипслашуви, бирлашуви жуда ҳам силлиқ ва осон кечади. Бугун шу нарсага эришиш учун ҳаракат қилишимиз керак, деб ўйлайман.
Ёдгор Обид: “Шоирнинг ватанга муҳтожлиги бор”
(Ўзбекистонлик таниқли шоир Ёдгор Обид 1940 йилда Тошкент туманининг Кўктерак мавзейида туғилган. Максим Горький номли Москва адабиёт институтида таҳсил олган. “Оққуш эртаги” номли биринчи тўплами 1973 йилда чоп этилган. 10 га яқин шеърий ва қатор таржима асарлар муаллифи. Ҳозир Австрияда муҳожиратда яшайди.)
Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда…
Ёдгор Обид: Сохта камтарлик қилаяпти, деб ўйламасинлар. Мен Ватанда ҳам, муҳожиратда ҳам ҳеч қачон ўзимни ижодкорлар қаторида кўрган эмасман ва бундай даъводан хижолат қиламан. Асл касбим бўйича адабиётчи бўлсам ҳам, бу соҳада амалий иш билан шуғуллана олмадим. Яъни, Москвадаги адабиёт институтини тугатиб, диплом ёқлаганимдан бери адабиётчилик – адабиётшунослик бўйича бирор нарса ёзмаганман. Асосан баъзан шеър ва баъзан мақолалар ёзиб тураман. Шеър ёзиш одати- аслида онамдан мерос.
Ёдгор Обид; Мени етимлигим ҳали тугагани йўқ
Эътиборингизга ҳавола этаётганимиз таниқли диссидент шоир Ёдгор Обид билан телефонда гаплашган суҳбат матни бўлиб.
Шоир билан Таянч саҳифаси модератори Муҳаммадсолиҳ Абутов суҳбатлашди.
Яратган Аллоҳдан ғурбатда яшаётган кекса ва бемор шоирни дардларига шифо қалбларига хотиржамлик тилаб қоламиз.
Савол; Ёдгор ака суҳбатимизни мозийдан бошласак, аввало ёшлигингиз ҳақида икки оғиз гапириб беринг.
Жавоб; Мени онам Тожинисо ая асли Марғилонлик отин бўлганлар. Отам асли Новқатдан Обид қайсар деб аташган. Мен Марғилонда туғилганман. Бошимда катта холим борлиги учун менга Холдор деб исм қўйишган экан.
Онам яхшигина ғазаллар ҳам ёзган эканлар. Отам Марғилонга келиб ўша пайтларда Чор Русиясига қарши Мадаминбек ҳаракатида қатнашганлар.
Кейинчалик бизни оиламизни Мирзачўлга сургун қилишган. Мен Мирзачўлда эсимни таниганман. Ота онам дунёдан эрта ўтиб кетишган. Етимликда уни буни уйида юриб хизматини қилиб катта бўлганман.
1947 йили биринчи синфга борганман. Муаллим доскага қайси йиллигини ёздирганда 7 сонини тескари ёзиб қўйганим эсимда қолган.
Шеърият- биз олиб бораётган адолат учун кураш йўлида муҳим воситалардан бири
Айни пайтда Австрияда муҳожирликда яшаётган мухолифатдаги шоир Ёдгор Обид “Ат Тавҳид” саҳифаси юритувчиси Муҳаммадсолиҳ Абутов саволларига жавоб берди.
Муҳаммадсолиҳ Абутов: -Нега бугунги кунда ўзбек ёшлари адабиётга, шеъриятга қизиқмай қўйишди? Бунга сабаб иқтисодий қашшоқлигими ёки ёшларнинг техникага ва интернетга қизиқишлари адабиётдан устун келганими? Ёки адабиёт фан сифатида инсоният тарихида ўз вазифасини ўтаб бўлдими? Шу мавзуъдаги фикрларингизни билишни истардим
Ёдгор Обид: -Аввало узр сўрайман. Чунки берилган савол тартибини бироз бузишга, очиқроғи, саволнинг оёғини осмондан қилиб жавоб беришга тўғри келаябди.Мени бунга мажбур қилган нарса- саволнинг „ Ёки адабиёт фан сифатида инсоният тарихида ўз вазифасини ўтаб бўлдими?“ дейилган қисмидир. Айтмоқчиманки, адабиёт – фан эмас. У- инсонлар ва давр руҳини турли усуллар билан акс эттирувчи санъатдир. Жумладан- шеър, ҳикоя, қисса, роман ва бошқалар.
Мухаммад ибн Абдуль-Ваххаб, реформатор, на которого наговаривают
Почему некоторые противостоят ему и очень часто наговаривают на него, а того, кто следует за ним, обзывают «ваххабит»?
Ответ: Шейх Мухаммад Салих аль Мунаджид*
( Шейх Мухаммад Саалих аль-Мунаджид родился 30-го месяца Ду-аль-Хиджа 1381 года по Хиджре. Начальную и среднюю школу он закончил в Эр-Рияде. Он занимался исследованиями в Университете в Аль-Дахраме (Королевство Саудовской Аравии).
Главными его преподавателями были Шейх Абд-аль-Азиз ибн Бааз, Шейх Мухаммад аль-Осмайин и Шейх Абд-Аллах аль-Джибрин. Декламации Корана он учился под руководством Шейха Саида аль-Абд-Аллаха.
Его преподавателями были также Шейх Саалих аль-Фаузан, Шейх Абд-Аллах аль-Гунайман, Шейх Абд аль-Заамиль и Шейх Абд аль-Рахман аль-Махмуд.
Главным преподавателем по изданию фатв был Шейх Абд-аль-Азиз ибн Бааз (да будет доволен им Аллах), их сотрудничество продолжалось пятнадцать лет. Именно он призвал его заняться обучением и обратился в Центр Даава (призыва к исламу) и Руководства (Марказ аль-Даава уа аль-Иршад) в Даммааме с просьбой помочь Шейху аль-Мунаджиду в организации лекций, проповедей и классов. Благодаря Шейху Абд аль-Азизу ибн Баазу (да будет доволен им Аллах) он стал хатибом (проповедником), имамом и преподавателем.
Шейх Мухаммад Саалих аль-Мунаджид ведет в мечети Имама Омара аль-Хобара различные курсы лекций, среди которых:
-Тафсир Ибн Хатира;
-Толкование достоверных хадисов Бухари;
-Фатвы Шейха аль-Ислама ибн Таймийя;
-Толкование Сунны Ат-Тирмидхи.
Он проводит образовательные занятия, принимает участие в программе радио «Священный Коран» и участвует в ряде телевизионных программ. Записано около трехсот кассет с записью его лекций, среди которых: «Великий ученый Ибн аль-Кайим», «Уроки жизни Имама Аль-Шафаи», «Необходимость в исламском образовании», «Формирование исламской личности» и другие. Наиболее известные его книги: «Семьдесят вопросов о соблюдении поста», «Как быть твердым и верным исламу», «Помогайте творить добро».
В 1997 году Шейх Мухаммад Саалих аль-Мунаджид основал вебсайт «Ислам – вопросы и ответы» www.islam-qa.com)
Токи одам боласи зомбига айланмас экан, бадииятга бўлган эҳтиёж уни умрбод тарк этмайди
Холдор Вулқоннинг номи Ўзбекистон ташқарисидаги адабиёт мухлислари орасида ҳам яхши таниш
Ўзбек ва рус тилларида, назм ва насрда бирдек ижод қилиб келаётган ижодкор Холдор Вулқоннинг номи бугун Ўзбекистондан ташқаридаги бадиий адабиёт мухлислари орасида ҳам яхши таниш.
Холдор Вулқоннинг рус ва инглиз тилларидаги асарлари Россиянинг обрўли нашриётлари веб саҳифаларидан ҳам ўрин олган.
Ўз қаламига эга бўлган ўзбекистонлик кўзга кўринган ижодкор муҳожиротда эканига қарамай, ҳозир янгидан янги асарлар устида ишламоқда.
Холдор Вулқон билан суҳбатимизнинг аудио матнини бу ерда тинглашингиз мумкин бўлади:
Холдор Вулқоннинг ўқувчиларимиз саволларига жавоблари:
Би-би-си: Демак илк саволимиз канадалик мухлисингиздан, у киши “Холдор ака, нега “Вулқон” деган таҳаллус танлагансиз. Адашмасам, “vulkan” сўзининг асли лотинча, кейинчалик деярли барча тилларга ўтиб, интернационал сўзга айланиб кетган. Лекин сизнинг номингизда худди соф ўзбекчадай эшитилади. Худди “вулқон” сўзи азалдан ўзбекча бўлгандай. Нима бўлганда ҳам, жуда гўзал таҳаллус танлагансиз. Бу билан сизни табриклаймиз. Ҳар нарсанинг тарихи бўлади. Таҳаллус олиш тарихингиз ҳақида ҳам икки оғиз тўхталиб ўтсангиз,” деб сўраяпти
Холдор Вулқон: Шу савол ҳам ажойиб савол экан. Таҳаллусимнинг тарихи андижонлик истеъдодли шоир Нусрат Абдусаломов билан боғлиқ. У ғазалнавис шоир билан фамилиямиз бир. Қачон газеталарда Нусрат Абдусаломовнинг шеъри чиқса, одамлар менга: – Шоир, фалон шеърни қотириб ёзибсан-да лекин. Ўқиб мазза қилдик, раҳмат, кам бўлма – деяверишди. Қарасам, фамилиядошлигим билан бир улуғ шоир ижодига соя солаяпман. Кейин ўйлаб – ўйлаб, охири бирон таҳаллус олишга қарор қилдим. Бир куни телевизор томоша қилиб ўтирсам, “Оламга саёҳат” кўрсатувида портлаётган вулқонни кўрсата бошлади. Вулқоннинг қудратли гумбирлаши, еру- кўкни ларзага келтириши менда чуқур таассурот қолдирди. Шунда, худди бошига олма тушган Исаак Ньютондай шодланиб: – Тамом, Вулқон номини ўзимга таҳаллус қиламан! – дедим ичимда. Кейин ёзган нарсаларим остига Вулқон, дея имзо отадиган бўлдим. Шундай қилиб Вулқон бўлиб қолганман.
Тошпўлат Йўлдошевга, биз хам халқ учун қайғудамиз!
Д. Чўлпон

Тошпўлат ака, жавобингиз нисбатан олдингидан босиқ, имлоингизда ҳам дипломатия бор, буни тан олиш керак. Партия мактаби нафақат мусулмонлар билан курашишни балки дипломатияни хам ўргатган экан.
Исмингни яширибсан дебсиз, лекин ақиллик одамга бу хам сир эмас. Шу кеча кундизда Каримов режими мусулмонларни ёппасига, жисмонан, маънан қираётган бир вақтда ошкора қилишлик мантиққа тўғри келмайди. Буни қаранг ёлғиз эмассиз. Каримов хам айни сиз билан бир фикирда, барча қилган қабохатларини мусулмонларга тўнкаш устаси. Умуман сиз, бекор мухожиратга чиққансиз, Ўзбекистонда сиз мусулмондарга қарши, Исломга қарши кўп амалий ёрдамингиз керак бўларди.
Обид қори БиБиСи ўқувчилари саволларига жавоб беради
Voris Usmonli, O’zbekiston: Ассалому Алайкум, Ҳурматли Обид қори ака. Сиз Тошкентда бўлган кезларингизда биз анча ёш бўлганмиз. Бироқ шундай бўлса-да, кейинчалик, Сиз ҳақингизда анча маълумотларга эга бўлдик. Сизга саволларим:1. Баъзилар таъбирича, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бир бутун “Мовароуннаҳр” мусулмонлар диний идораси ва 1990 йиллар бошида ягона куч бўлган Ўрта Осиёдаги мусулмонлар жамоасининг парчаланиб кетишида катта рол ўйнаган. Сиз бу тарздаги иддаоларга қандай мулоҳаза билдирасиз? Умуман собиқ муфтийнинг амалда бўлган ва айни пайтдаги фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз?
2. “Ваҳҳобийлик” ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз сиёсатига қарши мусулмонларга ёпиштириладиган ёрлиқ бўлиб қолди. Аслида бундай ҳаракат қай ҳолатда вужудга келган, унинг мақсадлари нима эди?
3. Ўзбекистондаги ҳақиқатпарвар уламолардан бири бўлган Абдували қори Мирзаев билан қандай муносабатда бўлгансиз?
4. Нима деб ўйлайсиз: бир кун келиб Ўзбекистонда тузум ўзгарса, шунинг баробарида динимизга ҳам кенг эркинликлар очилса, мамлакат ичкарисида Ислом дини ва дин ходимларини (муфтий, қозилар, имом-хатиблар, диний ўқув юртлари) ислоҳ қилишга зарурат туғиладими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу.
Қуёш ботмайдиган ерда рўза ва намоз қандай адо этилади
Савол: Биз шимолда яшаймиз, бу ерда ёз ойларида қуёш умуман ботмайди, қишда эса кун чиқмайди. Биз намоз вақтларини аниқлашга қийналмоқдамиз ва ҳозир Рамазон шунга ҳам нима қилишимизни билмаяпмиз. Илтимос бизга ўргатинг, қандай қилиб саҳарлик ва ифторликни аниқлашимиз керак, шуниндек намоз вақтларини?
Абдуллоҳ.
Жавоб: Ер юзининг қаерида бўлмасин, Яратган Зотга ибодат қилишни ўзига лозим тутган инсонларга албатта Аллоҳнинг марҳаматлари ёғилгай.
Уламолар узоқ вақт қуёш ботмайдиган ўлкаларда яшайдиган мусулмонлар учун рўза ҳам, намоз ҳам фарз эканини айтишган.
Суннат олимлари фатволари
Суннат олимлари Аллома Муҳаммад бин Солиҳ Ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ ва Шайх Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ва Муҳаддис Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳнинг ҳарбий тўнтариш, сиёсатга киришиш, намойишлар, қўзғолонлар, иш ташлашлар ва бошқа норозилик амалиётлари ҳақидаги фатволари
Ушбу фатволар ҳозирги замонимизда, айниқса Марказий Осиё минтақасида долзарб бўлган масалаларга тааллуқли бўлиб 20-асрнинг энг катта уч олимнинг ҳаётлари вақтида уларнинг розиликлари билан уларнинг мамлакатларида кассета ва журналларда нашр этилгандир. Сўзлар тагига таржимон томонидан чизилди – таржимон изоҳи.
Савол: “Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?”
Савол Жавоб БиБиСи сўровномаси
Ўзбекистонни тарк этиб, муҳожирликка юз тутишингизга нималар сабаб бўлган?
Муҳожирлик ҳаёти ортидан Ўзбекистонни ташлаб чиққанингиздан қанчалик афсусдасиз?
Ўзингиз муҳожирликда бўлган давлат билан солиштирганда, Ўзбекистоннинг ютуқ ва камчиликларини нималарда кўрасиз?
Ўзбекистонга қайтишни қанчалик орзу қиласиз ва ё-да сизга имконият берилганида, хорижда қолган бўлармидингиз?
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон мустақиллиги ортидан муҳожиротга юз тутган фуқароларнинг сони бир неча юз мингдан, бир неча миллионга етган. Кимларидир тирикчилик, бошқалари эса жон қайғусида ўз ватанларини тарк этган ўзбекистонликларни бугун дунёнинг деярли ҳар бир қитъасида учратиш мумкин. Ва ўтган йиллар мобайнида уларнинг сафлари талабадан тортиб, шифокор, ўқитувчидан тортиб, ёзувчи-шоирга қадар ранг-баранглашиб улгурган. Би-би-си Ўзбек Хизмати муҳожиротдаги ўзбекистонлик турли тоифа ва касб эгаларига айни саволлар билан мурожаат этиб, уларнинг жавоблари асосида туркум ҳаётий ҳикоялар тайёрлаган. “Ўзбекистонга мактублар” туркумидаги мазкур лавҳаларимиз билан ҳафтанинг ҳар чоршанба ва жума кунларида Би-би-си Ўзбек Хизматининг “Дараклар” дастури ва веб саҳифаси орқали таниша оласиз:
Саволларга Обидхон Собитхон ўғли жавоб беради.
Бисмуллоҳир Раҳмонир Раҳийм, мен Обидхон Собитхон ўғли 1958 йилда туғилганман. 2002 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига кўчиб ўтдим, 2006 йилгача яшириниб яшашга мажбур бўлдим. 2006 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг ваколатхонасига мурожаат қилиб, Оврўпо давлатларининг биридан бошпана олдим. Тошкентда Ислом институтини битирганимдан кейин, “Тилла Шайх” Жоъме масжидида нойиб имоми бўлиб ишладим. Сўнгра, “Тўхтабой” масжидига имом бўлиб ўтдим, 1991 йилдан 95-йил охиригича у ерда имом бўлиб ишладим.
* * *
Террор «режимный»
![]() |
Радикализация ислама в Центральной Азии в последнее время вызывает множество споров у специалистов. С одной стороны, бытует мнение, что данный процесс не является опасным, и вообще — говорить сегодня о радикальном исламе в регионе преждевременно. Тем более, что государства Центральной Азии являются светскими, и их службы безопасности пытаются контролировать развитие течений так называемого «нетрадиционного ислама».
Другие наблюдатели уверены, что радикализация ислама в регионе неизбежна, и что к этому мусульман подталкивают непосредственно сами центрально-азиатские режимы, которые, вроде бы, противостоят ему. Корреспондент «Оазиса» Шухрат Маликов поговорил об этом с узбекским диссидентом и литератором, лидером оппозиционной партии «Эрк», Мухаммадом Салихом.
Мухаммад Салих: Термин «радикальный ислам», на мой взгляд, неправильный. Ислам не бывает радикальным или нерадикальным. Ислам есть ислам. Это название религии. Это так же неправильно, как если бы говорили «радикальное христианство». И этот термин вызывает негативную реакцию у мусульман.































