Архив рубрики: Инсон ҳуқуқлари
Россия телеканаллари ўзбек муҳожирларини “ҳайдади”

Президент Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Россиядаги етакчи телеканаллар ўзбек мигрантлари ҳақида қатор кўрсатув ҳозирлаб¸ эфирга узатди.
Чоршанба куни Россия телеканалининг прайм-таймида берилган “Махсус мухбир” дастурида журналист Александр Рогаткиннинг “Бегоналар?” филми намойиш ва муҳокама қилинди.
“Бегоналар?” филми Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳақида.
Дастурни “ Кремлнинг вазифадор мухбири” дея номи чиққан Аркадий Мамонтов олиб борди.
Бундан олдин НТВ телеканали Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари ҳақидаги кўрсатувни эфирга узатди.
Ўзлари ҳақидаги теледастурни томоша қилган меҳнат муҳожирларига кўра¸ иккала кўрсатув ҳам тоқатсизлик ва ксенофобия руҳида олиб борилган.
Кўрсатув иштирокчиси¸ мардикор шоир Ҳасан Хосов дастур давомида мигрантларга шароит яратилиши ҳақида гапиргани¸ аммо бу гаплари кесиб ташланганидан шикоят қилди.
Айни шикоятни кўрсатувда қатнашган¸ Россиядаги муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот фаоли Гавҳар Жўраева ҳам билдирди.
Ҳар иккала фаолга кўра¸ кўрсатувда таниқли рус журналисти ва сиëсий арбоб Михаил Гусман меҳнат мардикорлари тарафини олиб гапирган.
Кўча супураëтганлар бегоналарми? Read the rest of this entry »
“Туркистон баҳори” қўрқуви. Каримов интернетга қоровул қўймоқда
Ўзбекистондаги ўқув муассасалари ходимларига ёшларнинг Интернет-кафеларга киришлари олдини олиш топшириғи топширилган, бу Ўзбек расмийларининг мамлакат аҳолисини “Араб баҳори” сингари ҳодисалар таъсиридан ҳимоя қилиш йўлидаги амаллари деб кўрилмоқда.
Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи хабар қилишича, шу йил апрелида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус буйруқ чиқарган, унда академик лицейлар ва коллежлар ўқувчиларининг Интернет-кафеларга киришларини чеклаш буюрилган.
Ушбу қадамдан муддао ёшларнинг дарсларга қатнашини таъминлаш деб тушунтирилган.
Энди ҳар бир ўқув муассасаси ўзига яқин жойдаги Интернет-кафега ўқитувчиларини юборади, улар эрталабки соат 9 дан кечки соат 8 гача навбатчиликда туришади.
Ўқитувчилар шу соатлар мобайнида Интернет-кафега кирган ўқувчини у ердан чиқариб юборишлари лозим.
Эксперт Ишчи гуруҳига кўра, айримлар фикрича, шу йўл билан ҳокимият ёшларни “оммавий маданият” деб аталаётган маҳсулотлардан ва диний-экстремистик мазмундаги материаллардан муҳофаза қилмоқчи.
Read the rest of this entry »
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботи: Ўзбекистон яна энг пастки қаторда
Xиллари Клинтон 2011 йил инсон ҳуқуқлари учун ўта катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаган
АҚШ Давлат департаменти дунёдаги инсон ҳуқуқларига оид йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни “инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўта абгор қолаётган” давлатлар қаторига киритган.
Ўзбекистондан ташқари Эрон, Шимолий Корея, Туркманистон, Сурия, Белорус ва Хитой каби мамлакатлар ҳам 2011 йил 194 давлатда кузатилган инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият таҳлил қилинган ҳисобот рўйхати энг пастидан ўрин олган.
АҚШ Давлат департаменти қийноқлар ва маҳбусларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тарафидан таҳқирланиши, уларни адолатли маҳкамалардан мосуво қолдирилиши, диний эркинликларга чекловларни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан энг катта муаммолар сифатида қайд этади.
Бундан ташқари Ўзбекистонда маҳбусларнинг ташқи оламдан узиб қўйилиши, қамоқ муддатлари узайтирилиши, турмалардаги ўта абгор шароитлар, сўз эркинлиги ва фуқаровий жамиятлар фаолияти чеклангани, мажбуран пахта йиғим-теримига жалб этиш каби инсон ҳуқуқларига зид амаллар сақланиб қолаётгани таъкидланади.
“Ўзбекистонда марказлашган бошқарув бўлими сиёсий ҳаётда ҳукумронлик қилади ва ҳукуматнинг бошқа бўлимларини қарийб назорат қилади”, дейилади АҚШ Давлат департаменти чиқарган ҳисоботда.
Ҳукуматни танқид қилган инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва бошқалар таҳқирлар, асоссиз қамоқ ва сиёсий важлар билан таъқиблар ҳамда ҳибсларга юз тутишлари Ўзбекистонда кузатилаётган воқеълик экани айтилади. Read the rest of this entry »
Ҳоула қирғини қурбонларининг аксари қатл этилгани маълум бўлди
БМТ хабарига кўра, Суриянинг Ҳоула ҳудудида жума куни ўлдирилган 108 нафар одамнинг аксари қатл қилинган бўлган.
Бирлашган Миллатларнинг инсон ҳақлари бўйича идораси воизи гувоҳлар терговчиларга қотилликларнинг аксарини Башар ал Ассад режимига содиқ қўшинлар ижро қилганини айтишганларини билдирди.
Омон қолганлар қуролли кишилар уйларга бостириб кириб, одам танламасдан ўт очгани ва ёш болаларни бўғизлаганини тасвирлаб беришган.
БМТнинг бу баёноти БМТ-Араб Лигаси элчиси Кофи Аннан Президент Башар ал Ассад билан учрашаётган даврга тўғри келмоқда.
БМТнинг инсон ҳақлари бўйича Олий Комиссари Руперт Колвил Женевада журналистлар қаршисида чиқиш қилиб, Ҳоула яқинидаги Талду қишлоғида жон берганларнинг 20дан озроғи танк ёки оғир қуроллар ўқидан нобуд бўлганини айтди.
“Қолганларининг кўпчилиги Талдудаги икки айри ҳодисада ёппасига қатл қилинганлар”, – дея қўшимча қилди у. Read the rest of this entry »
Муҳожиратдаги ўзбеклар режимдан гумонсирамоқда
Strömsund/TT
http://op.se/lanet/stromsund/1.4747306-exil-uzbeker-misstanker-regimen
Ўзбек имоми Обид Назаровга нисбатан суиқасд бўйича уч киши ҳибсга олингани ва улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлгани бу уюштирилган суиқасднинг сиёсий мотивларга эга эканлиги борасида гумонларни кучайтирди. Швециядаги ўзбеклар бунинг ортида ўзбек мустабид режими турганига тўла ишонч ҳосил қилганлар.
“Биз Швецияда, тағин Европа ҳудудларида бунақа ҳодиса рўй беради деб сира ўйламагандик”, – дейди Швециянинг Йемтланд вилоятидаги Стромсунд шаҳарчасида яшовчи Назаров жамоасидаги ўзбеклардан бири.
У суиқасд бўлиб ўтган кунидан бошлаб бу ҳужум ортида ўзбек режими турганлигини айтиб келмокда. Кейинчалик бу суиқасдга ёрдам берганликда гумон қилиниб бир жуфт ўзбек эр – хотиннинг ҳибсга олинганлигидан келиб чиқиб хулосаланадиган бўлса, бу жиноятга ўзбек режими алоқадорлигига бугун унинг ишончи комил.
Суиқасддан бир ҳафта олдин Стромсунда яшовчи бир қанча ўзбеклар бир бегона эркакнинг посёлкада айланиб юрганини кўришган. Стромсунда яшовчи бу ўзбек «ғафлатда қолганлиидан» қаттиқ афсусда.
“Улар илгарилари ҳам мухолифат вакилларини ўлдириш учун махсус одамларни юборишган, шу жумладан Россияга ҳам. Энди бу ерда бунақа ҳодиса юз берди”, – дейди у.
“Ҳамма қулоқ солади”
Назаров Стромсунддаги 200 дан ортиқ сиёсий ва диний таъқиблардан қочган ўзбек жамоасининг диний пешвосидир.
“У киши бизнинг имомимиз ва у киши биз учун муҳим. Бизда биров у кишининг сўзини икки қилмайди”, – дейди суҳбатдошимиз.
Имом 2006 йил Швециядан сиёсий бошпана .олганди. Ўзбекистон ҳукумати уни тероризмда гумон қилиб Интерпол орқали қидирарди.
“Бу жуда кулгилик. Ўзбекистон режими учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари террорист, мустақил журналистлар терорист”, – деб таъкидлаганди Обид қори Назаров 2006 йил апрель ойида Озодлик радиосига берган бир интервюсида. Read the rest of this entry »
КАРВОНБОШИМИ Ё НАРВОНБОШИ?

Баъзида мақолаларнинг долзарблиги вақт ўтган сайин озайиш ўрнига тобора кучайиб боради, афсуски, Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий вазиятга доир сўнгги ўн йиллар ичида ёзган мақолаларимда ана шундай “долзарблик” тенденциясини кузатмоқдаман. 1998 йилда ёзилган қуйидаги мақоланинг долзарблиги, бугун, наздимда, ўша мақола ёзилган пайтдагидан ҳам долзарброқ аҳамият касб этмоқда.
Муаллиф
“Халқ сўзи” газетининг 1998 йил 16 октябр кунги сонида “Ўзбекистон минтақавий карвонбоши” номли улкан мақола чоп этилди. Мақола сарлавҳаси тагидаги изоҳдан ушбу мақоланинг “Бозор иктисодиётига ўтишнинг ўзбек модели мавзуида халқаро илмий-амалий конференциядан сўнгги мулоҳазлар” эканлигидан вокиф буламиз.
Мақола сарлавҳасининг ўзиданок собиқ совет пропагандасига хос ялтоқилик уфуриб туради. Муаллиф Ўзбекистонни “минтақавий карвонбоши” деб улуғлар экан, гап қандай карвон ҳақида кетаётгани ва бу карвоннинг манзили қаерда экани ҳақда бир сўз демайди. Карвон, одатда, бир манзилни кўзлаб йўлга отланган туялардан ташкил топади. Ўрта Осиё туяларини бир хил йўналишда кетаяпти, деб бўладими? Йўқ, албатта. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатлар ҳар бири ўз билганича, турлича йўналиш ва тезликда фақат ўзлари кўзлаган манзил сари кетмоқдалар. Ўзбекистонимизнинг ҳам, ҳаммага маълумки, “ўзига хос ва мос ўз йўли”, яъний, “ўзбек модели” бор. Шундай экан, бу ерда карвон ҳақида, айниқса, “карвонбоши” ҳақида гапириш беўриндир. Read the rest of this entry »
Швеция: Обид қорини ўлдиришга уринган шахсга қидирув эълон қилинди
Шу йил феврал ойида Швеция шимолида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг отиб кетилишига алоқадор шахсни ҳибга олиш ордери чиққан.
Бу ордер амалда Обидхон Назаровни ўлдиришга уринган шахсга қидирув эълон қилинганини англатади.54 ёшли Обидхон Назаров 22 феврал куни Стромсунд шаҳарчасида уйидан чиқаётган пайтда бошидан ўқ еган эди.
“У ҳужумни амалга оширган. Шарқий Оврўполик бу шахснинг ёши 30-40 лар орасида,” – деб айтган қидирув гуруҳининг бошлиғи Кистер Петерссон.
Бироқ қидирув гуруҳининг бошлиғи ҳужумчининг қайси миллатга таалуқли эканини ҳам, қайси мамлакатда яшашини ҳам айтмаган.
Остерсунд туман маҳкамаси қарори ортидан жаноб Петерсон гумонланувчи шахсни тутиш бўйича Оврўпо ордерини олишга ариза топширишини айтган.
Ушбу ордер гумонланувчи шахсни Швецияга экстрадиция қилишга қонунан изн беради.
Обидхон қори Назаров суиқасдига алоқадорликда гумон қилиниб, май ойи ўрталарида икки шахс ҳибсга олинган эди.
Ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган икки шахснинг ўзбекистонлик эр-хотин экани айтилади.
Ўзбекистонлик таниқли диссидент олим Обидхон Назаров ҳозир ҳам кома ҳолатида шифохонада сақланмоқда.
Расмий Тошкент режимининг кўзга кўринган танқидчиларидан бўлган Обидхон қори 2006 йилда Швециядан бошпана олганди.
Терговчиларга кўра, жаноб Назаровнинг айнан диний фаолияти унга қилинган суиқасд ортида турган асосий сабаб бўлиши мумкин.
‘Ўзбекистонда ишсиз кўп, аммо келажакда ишчи кучи етмай қолади’
Ўзбекистонда иш топа олмаган миллионлаб ёшлар яқин ва узоқ хориждан иш излашади
Ўзбекистонда ишсизлар сони ўта камлиги, меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 5% иш излаётгани айтилади.
Бироқ на оддий ўзбеклар, на таҳлилчилар бу расмий рақамларга ишонадилар.
Зотан ҳозир камида 3-4 миллион ўзбекистонлик Россия ва Қозоғистонда ишламоқда. Яқин ва узоқ хорижга чиқиб кетаётган ҳам малакасиз, ҳам ўқимишли ёшлар оқими тўхтаётгани йўқ.
Мамлакатдаги ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш ўта мушкул.
“Қоғозларда бошқа гап, ҳаётда бошқача воқелик” – дейди Ўзбекистонда ишсизлик масаласини ўрганган Тошкентдаги “Эксперт” ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов – “Ўзбекистонда демография тадқиқотлари ўта кам ва бўлганда ҳам натижаси ошкор қилинмайди”.
Ўзбекистон ҳукумати эндиликда ишсизликни обдон ўрганиб, ҳатто четга кетаётган меҳнат муҳожирлари борасида ҳам хонадонма-хонадон юриб, шуғулланмоқчи.
Аммо кўпчилик уйма-уй юриб суриштириш ёрдамида ҳукумат қачон ё қайси мамлакатга кетган одам ҳақида керакли маълумотларни қўлга киритишга интилмасмикан, дея хавотир билдирадилар.
Ҳозир миллионлаб ўзбекистонлик ёшлар Россия ва Қозоғистонда турли ишларни бажариб пул топишади. Ўзбекистонда эса олий маълумотли ва ҳунарли ёшлар ҳам бугун иш топишга қийналишларини айтишади.
“Туркия ва ҳатто Оврўпода ўқиб келган ёшлар тузукроқ иш топа олмай, тижорат қилишга мажбур бўлишмоқда” – дейди ўз номини ошкор этишни истамаган ўзбек талабаси. Read the rest of this entry »
Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар 2011 йилда ватанга 5 миллиард долларга яқин пул жўнатдилар

2011 йилда Россиядан Ўзбекистонга шахсий жўнатмалар ҳажми 4,909 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда 21 май куни Россия Марказий банки маълум қилди.
Тожикистонга $2,752 миллиард, Қирғизистонга – $1.407 млрд., Қозоғистонга – $290 млн, Туркманистонга – $22 млн. шахсий пул жўнатмалари ўтказилган.
Россиядан МДҲ мамлакатларига жами $16,744 миллиард жўнатилди, ортки йўналишда $1.235 миллиард келди.
Ўзбекистон: ҳуқуқбон Гулшан Қораевага таъқиблар кучаймоқда
Ўзбекистон жанубидаги Қарши шаҳридан келаётан хабарларга кўра, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораевага кўрсатилаётган таъқиблар кучаймоқда.
Воқеаларнинг сўнгги ривожланишида унинг уйи деворига номақбул сўзлар ёзилиб, уятсиз суратлар чизиб кетилган.”Эрталаб соат бешда қўшниларим (эшик) таққилатиб, мени уйғотишди. Қара нима қилиб кетишибди, деб улар мени уйғотишди. Кейин мен (ташқарига чиқсам деворнинг) расвоси чиқиб ётган экан,” – дейди Гулшан Қораева.
Ҳуқуқ фаоли ҳақоратли сўзлар ва уятсиз суратларни девордан “қириб” ташлаганини айтади.
Гулшан Қораева сўнгги ойлар Қашқадарёдаги энергия муаммолари, маҳаллий ҳокимият зўравонлиги ва ёш болаларнинг мажбурий дала ишларига жалб этилиши устида иш олиб бораётган эди.
У ўтган шанба куни номаълум икки аёл тарафидан дўппосланганини айтади.
Ҳуқуқбон ҳозир уйида даволанаётганини билдирди. Read the rest of this entry »
Суиқасдда гумонланаётганлар исмлари маълум бўлди
18 май куни Швециянинг Стромшунд шаҳар суди Обид қори Назаровга қилинган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинаётган икки ўзбекни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Ўзбекистонлик эр-хотиннинг исми Баходир Пулатов ва Нодира Аминова экани айтилмоқда.
Узнюс.нет сайти ўз манбаларига таяниб, гумонанаётганлар исмларини Баходир Пулатов ва Нодира Аминова, деб бермоқда. Асли ўзбекистонлик экани айтилаётган эр-хотин 15 май куни Швеция полицияси томонидан ҳибсга олинган эди.
Дастлаб ёши 30 лар атрофида экани маълум қилинган иккала гумонланувчининг ҳам эркак экани айтилган эди.
Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андершон имомга қилинган суиқасдни бошидан кузатиб келаётган журналистлардан.
- Суддан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, Ўзбекистондан келган 30 ёшлар атрофидаги аёл ва эркак ҳибсга олингани маълум қилинди. Улар Швецияда икки йилдан бери яшаб келган ва имомга суиқасд қилган шахсга кўмаклашганликда гумонланмоқда. Айтилишича, эркак ва аёл бирга яшаб келган жуфт бўлган, лекин улар никоҳдан ўтганми йўқми, аниқ эмас.
Журналистнинг айтишича, Стромшунд шаҳар судидаги 18 май кунги маҳкамада гумонланувчилар шахси очиқланмаган.
- Ҳозирча уларнинг бири аёл бири эркак экани маълум бўлди. Суд мажлиси тугади ва уларни ҳисбда қолдириш тўғрисида ҳукм чиқарилди. Ҳозирча уларнинг шахси очиқланмади, суд мажлисининг асосий қисми ёпиқ тарзда ўтказилди, дейди Обидхон қорига қарши уюштирилган суиқасд юзасидан бораëтган тергов жараëнини яқиндан кузатаëтган швед журналисти, Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андершон.
Швеция жанубидаги Сконе шаҳарчасида қўлга олинган гумонланувчилар жорий йил 22 феврал куни ўзбекистонлик таниқли имом, Швецияда сиёсий муҳожиратда яшаб келган Обидхон қори Назаровни ўлдиришга уринган қотилга ëрдам берганликда гумон қилинмоқда.
Швеция прокурори Кристер Петерсон ҳибсга олинган икки шахсни имомга қилинган суиқасдга алоқаси борлигига ишора қилувчи жиддий далиллар борлиги ва имомга қарата ўт очган учинчи шахс қидирилаётганини маълум қилди.
“Билишимизча, жиноятни бевосита амалга оширган яна бир шахс бор, лекин у мамлакатни тарк этган бўлиши мумкин”¸ деди прокурор швед матбуотига.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати таъқиби ва тазйиқлари остида 1997 йилдан буён қочқинликда бўлган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган.
Унинг 6 фарзанди бор ва унинг тўнғич фарзанди Ҳусниддин Назаров 2004 йил 16 май куни ўғирлаб кетилган. Обид қори Назаровнинг ўзи бунинг ортида Ўзбекистон МХХси турганини тахмин қилиб келган.
Терговчилар Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд унинг Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлгани билан боғлиқлигига доир версиясини ҳам кўриб чиқмоқда.
Обидхон қори Назаров уч ойдан бери Швеция касалхонасида кома ҳолатида қолмоқда.
АҚШ Хельсинки комиссияси Марказий Осиёда сиёсий маҳбуслар аҳволи бўйича тинглов ўтказди
АҚШ Хельсинки комиссияси 15 май куни Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар аҳволи бўйича Вашингтонда брифинг ўтказди.
Сўзга чиққанлар орасида “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг раиси, собиқ сиёсий маҳбус Санжар Умаров, АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссиянинг катта таҳлилчиси Кэти Косман, Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастурининг тадқиқотчиси Музаффар Сулайманов бор.
Брифингда минтақадаги бешта собиқ совет республикалари сиёсий маҳбусларининг аҳволи кўрилди. Ўзбекистон ва Туркманистон турмаларида сиёсий маҳбусларнинг айниқса кўплиги қайд этилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилар, журналистлар ва баъзи диний гуруҳларнинг аъзолари чекловчи қонунларнинг қурбонлари бўлиб қолаётгани брифингда қайд этилди. Туркманистонда ҳукуматни танқид қилган фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимочилар таъқиб этилмоқда. Қирғизистонда 2010 йил июнь фожиасидан сўнг ўзбекларнинг ва уларни қўлловчи фуқаролик жамияти фаолларининг ҳаёти жиддий тарзда мураккаблашди. Тожикистонда диний ҳуқуқ ва эркинликларни чекловчи қонун жорий этилди, Қозоғистонда эса қатор мухолифатчилар ҳибс этилди, ўтган қишда эса Жанаўзендаги нефтчиларнинг норозилик чиқишлари шавқатсизларча бостирилди, дея санаб ўтилади АҚШ Хельсинки комиссиясининг пресс-релизида.
Музаффар Сулайманов Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон турмаларида ўтирган ҳуқуқ ҳимоячиларнинг номини келтирди ҳамда Комиссияни “ҳибсдаги ҳамкасбларимизни озод этишни талаб қилишга” чақирди. Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастури вакилининг нутқини (инглиз тилида) бу ерда ўқишингиз мумкин. Read the rest of this entry »
Москвада ўнлаб ўзбекистонликлар ҳибсга олинди
Россиядан олинган хабарлардан аён бўлишича, Москва полицияси қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган йигирмага яқин ўзбекистонликни қўлга олган.
Полиция мулозимларига кўра, улар уюшган жиноий гуруҳ аъзолари бўлишган.Тинтув жараёнида оргтехника, ўттизга яқин уяли телефон, 100 дан ортиқ муҳр ва бошқа жиҳозларни мусодара этишган.
Қўлга олинганларнинг асосан хорижий фуқароларнинг Россияга келиши, келган жойида расман рухсатдан ўтишига оид қалбаки ҳужжатлар ва ишлаш рухсатномаларини тайёрлаб, сотганликлари айтилади.
Аён бўлишича, улар Россия пойтахтининг қатор метро бекатларида фаолият олиб боришган.
Муаммо кўлами
Москвада меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя этиш билан шуғулланувчи фаол Баҳром Ҳамроевга кўра, ўзбекистонлик мигрантлар, айниқса, ёшларининг бу иш билан шуғулланишлари кенг тарқалган:”Қалбаки ҳужжатлар қолиб, Россия паспортларини, ҳатто, Ўзбекистон фуқаролари бир-бирларининг паспортларини ўғирлаб, суратларини алмаштириб, бошқаларга сотишади”, дейди у.
Фаол Россияда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, сотиш жуда оддий бир жараёнга айланиб қолганини айтади.
“Мисол, ўзининг уйида оргтехникаларни ўрнатиб, Россиянинг муҳрлари бор уларда, ўша ердан миграция картасидан бошлаб, то Москванинг хоҳлаган бир манзилида қайддан ўтганликка оид қалбаки ҳужжатлар қилиб, муҳрлаб, сотаверишади”. Read the rest of this entry »
Amnesty International обвиняет Евросоюз в равнодушии к ситуации с правами человека в Узбекистане

Накануне годовщины трагических событий в Андижане международная правозащитная организация Amnesty International обвинила Евросоюз в ослаблении давления на власти Узбекистана, который не выполняет свои международные обязательства в правозащитной сфере, более того — открыто попирает их, говорится в пресс-релизе AI.
«За прошедшие со дня Андижанской трагедии семь лет Евросоюз резко ослабил свои требования по правам человека к Узбекистану, хотя в 2005 году осудил убийства мирных жителей и потребовал международного расследования и введения санкций», – считает директор Европейского отдела Amnesty International Николас Бегер. – «Мы встревожены тем, что ЕС закрывает глаза на ухудшении ситуации с правами человека в Узбекистане, отменил все санкции и перестал требовать расследования Андижанских событий».
В пресс-релизе Amnesty International отмечается, что нарушения прав человека в Узбекистане заключаются в произвольных арестах, изоляцию от внешнего мира, избиения, пытки и несправедливое судебное преследование критиков режима Каримова. Несколько тысяч человек осуждены за причастность к запрещенным в Узбекистане исламистским партиям или движениям, в заключении находятся также критики правительства, политические оппоненты, правозащитники, которые осуждены на длительные сроки пребывания в жестоких, бесчеловечных и унижающих достоинство условиях, напоминает Amnesty International. Read the rest of this entry »
Андижон қирғини Ванкуверда ёдга олинди
“2005 йилнинг 13 май кунги Андижон қирғинида шаҳид кетганларнинг хотирасини унутишга ҳаққимиз йўқ!” дейишди, канаданинг Ванкувер шаҳридаги кўчалардан бирида хотира пикетини ўтказаётган ЎХҲ Канада бўлимининг бир гуруҳ фаоллари.13 май куни Ванкувернинг Арт Галерея музейи олдида тўпланган ЎХҲнинг Канада бўлими фаолларининг қўлларидаги турли плакат ва шиорлар, якшанба куни кўча сайрига чиққан юзлаб Ванкуверликларнинг диққатини тортди.
“Айтинчи, у ерда нима бўлган ўзи? Расмлар мунча даҳшатли?” дейди инглиз тилида 50, 60 ёшлардаги ногиронлар аравачасида ўтириб, плакатлардаги расмларни томоша қилган бир киши.
ЎХҲ аъзоси Марат Насибуллин бу каби саволларни берганларга эринмасдан тушунтириш беради. Арт Галерея олдида юрган бошқа одамлар ҳам Андижон воқеалари акс этган турли фотосуратларни ва инглиз ва турк тилларидаги плакатларни кўра бошлайдилар.
“Олис Канадада диктатор КаримовнингАндижонда ўз фуқароларини қириб ташлаши хақидаги ҳақиқатни айтамиз деб бугун бу ерга йиғилдик. Токи бу хунрезликнинг айбдори бўлган Ислом Каримов ва унинг амалдорлари жиноятлари учун жазо олишмас экан, дунё ўзбеклари, шу жумладан ЎХҲ аъзолари буни жахон ҳамжамиятидан талаб килаверадилар” дейди харакатнинг Канада бўлими фаоли Пирмуҳаммад Холмуҳаммад. Read the rest of this entry »
‘Ўзбекистон ҳукумати мажбурий болалар меҳнатини ҳамон давом эттираяпти’
Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи аниқлашича, ҳукуматнинг мамлакатда мажбурий болалар меҳнатига чек қўйиш йўлида чоралар кўраётгани ҳақидаги баёнотларига қарамасдан, май ойи бошидан буён вояга етмаганлар ғўза чопиғи ва яганасига чиқарилмоқдалар.
Эксперт Ишчи гуруҳи болалар ва бюджет ташкилотлари ходимларининг баҳорги дала ишларига жалб этилаётганлари бутун республика бўйича кузатилаётганини хабар қилади, бироқ ҳозирча гуруҳ Бухоро, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси бўйича аниқ маълумотларни қўлга киритган.Барча вилоятларда вояга етмаганлар душанба ва жума кунлари тушки соат 1 дан кечки соат 6 гача, шанба-якшанба кунлари эрталабки соат 9 дан соат 6 гача баҳорги дала юмушларига жалб этилмоқдалар.
Маҳаллий раҳбарлар бу сафарбарликни далага чиқаётганларнинг “ихтиёрий ҳашари” сифатида тақдим этишга уринмоқдалар.
Эксперт Ишчи гуруҳига кўра, арзимас ҳақ тўланадиган ушбу мавсумий дала ишларида ишлашдан кўпчилик манфаатдор эмас ва ишга яроқли аҳолининг аксар қисми хорижий меҳнат муҳожирлигини афзал билиб чиқиб кетган.
Натижада Ўзбекистон ҳукумати маориф муассасаларининг ўқувчи ва талабаларини, давлат бюджетидан маош оладиган идора ва ташкилотларнинг ходимларини текин иш кучи ўрнида сафарбар этишни маъқул кўрмоқда.
Эксперт Ишчи гуруҳига кўра, ўтоқ ва чопиққа жалб этилган ўрта мактаб ўқувчиларининг ёшлари 13-16 да, лицей ва коллежлар ўқувчиларининг ёши 16-18 дадир. Read the rest of this entry »
Урлаева: “Бўлиб ўтган воқеаларда ҳеч кимни айбламайман. Фаолиятимни эса давом эттираман”
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева қирқ кунлик муолажа ортидан Тошкентдаги руҳий касалхонадан чиқарилган. У 5 апрелда ўз оила аъзолари томонидан касалхонага ётқизилганди. Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Елена Урлаева 2001 ва 2005 йилларда ҳам руҳий касалхонага мажбуран ётқизилган ва ўзига қарши куч билан психотроп моддалар берилганини даъво қилганди.
У жорий йил руҳий шифохонага қабул қилинишидан аввал Туркияга сафар қилиб, Ўзбекистон мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан учрашган. Урлаева хоним Би-би-си билан суҳбатда ана шу сафар, Исломни қандай қабул қилгани, руҳий ўзгаришлар, муолажаси ва махсус хизматлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди.Урлаева: Биласизми, март ойларида мен қаттиқ асабий стрессни сеза бошлагандим. Асабларим жуда чарчаганди. Чунки махсус хизматлар ва милиция деярли ҳар куни менинг хонадонимга бостириб кирарди, чунки мен ўз уйимда фуқароларни, мусулмонларни қабул қилардим. Мана шу воқеалар менинг руҳий соғлигимга таъсир қилди. Мен мартда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Бу менинг SOS ишорам эди. Менинг мурожаатларимга биринчи бўлиб Туркиядан Муҳаммад Солиҳ жавоб берди. Мен бунинг учун ундан жуда миннатдорман. У менга Туркияга келиб дам олиб кетишни ва даволанишни таклиф қилди ва мен рози бўлдим, муҳитни ўзгартириш керак деб ўйладим. Милициянинг, эримнинг уришларидан чарчагандим. Оилам барбод бўлаётганди. Шу билан Туркияга кетдим, ёмон бир руҳий ҳолатда. У ерда бироз дам олдим, лекин менинг руҳий ҳолатимга нимадир таъсир қилди у ерда, менга Исломни қабул қилишни таклиф қилишди. Ва мен уни қабул қилдим. Read the rest of this entry »
Узбекистан: Нет правосудия 7 лет после андижанских ЕС, США должны настаивать на конкретные улучшения прав

(Берлин) – Европейский Союз и Соединенные Штаты должны пересмотреть свои отношения с правительством Узбекистана в свете его жестокие записи человека, отмечает Хьюман Райтс Вотч сегодня, накануне седьмой годовщины правительства резни в Андижанской , Узбекистан . И ЕС, и США были укрепления их отношений с правительством Узбекистана. «Семь лет спустя, ЕС и США до сих пор удерживать узбекское правительство к ответственности за андижанских событий и репрессий, что продолжается и по сей день” сказал Хью Уильямсон , Европе и Центральной Азии Хьюман Райтс Вотч. “Партнеров Узбекистана следует признать нисходящей спирали в области прав человека после андижанских событий и вновь призывает к справедливости этого страшного злодеяния». 13 мая 2005 года, в значительной степени сотни мирных демонстрантов были убиты узбекскими правительственными войсками без разбора и без предупреждения. Никто не был привлечен к ответственности за убийства, а также не узбекское правительство прекратило свое безжалостное преследование тех, кого он подозревает в связях с протестом и человеческих правозащитников и других с критикой правительства. резни, отказ узбекских властей разрешить международного расследования, и последующие репрессии привели ЕС ввести санкции в октябре 2005 года и установить критерии прав человека для правительства Узбекистана. Read the rest of this entry »
Путин муҳожирлардан имтиҳон олмоқчи, қонунбузарларини қаттиқ жазоламоқчи

Россиянинг учинчи бор қудратга келган президенти 2012 йилнинг ноябр ойига қадар меҳнат муҳожирлари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги юзасидан мажбурий имтиҳонлар жорий этилишини талаб қилди.
Фақат четдан келган юқори малакали мутахассисларнинг бундан мустасно эканликлари айтилмоқда.Аён бўлишича, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларга бу ҳақдаги буйруқ “Миллатлараро тотувликни таъминлашга оид” фармон асосида берилган.
Хабарларга кўра, президент Путин шу йил якунига қадар муҳожирлик қонунини бузганларга қарши маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи ҳужжатларни тайёрлашни ҳам талаб қилган.
Владимир Путин, яна шунингдек, президент қошида миллатлараро алоқалар бўйича кенгаш тузиш ва шу йилнинг 1 декабр куни давлат миллий сиёсатига оид стратегияни тасдиқлашга буйруқ берган. Read the rest of this entry »
Халқаро Амнистия ЕИнинг Тошкентга нисбатан муносабатини танқид қилди

Андижон воқеаларига 7 йил тўладиган 13 май арафасида Халқаро Амнистия ташкилоти расмий Тошкентга босим ўтказмаётган Европа Иттифоқи фаолиятини танқид қилди.
Ташкилотнинг кеча тарқатилган баёнотида етти йил мобайнида Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ топташда давом этаётган Ўзбекистондаги режимга нисбатан ўз позициясини тобора юмшата боргани юзасидан таассуф изҳор этилади.
“Биз Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганига кўз юмаётганидан ташвишдамиз. Каримов режими ўз халқаро мажбуриятлари ва Европа Иттифоқи имзолаган инсон ҳуқуқлари бўйича стандартларга риоя қилмаётганига қарамай, ЕИ барча санкцияларни бекор қилди ва Андижон воқеалари бўйича текширув ўтказишга чақирмай қўйди. Европа Иттифоқи Каримов режимини тўла масъулиятга чорлаш вақти келди”, дейилади Халқаро Амнистия баёнотида.
2005 йилнинг 13 май куни Андижонда намойиш иштирокчилари ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилган эди. Read the rest of this entry »
Ҳуқуқ ҳимоячиси Эркин Қўзиев озодликдан маҳрум қилинди

Шу йилнинг 3 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди судьяси Р. Тошпўлатов раислик қилган маҳкама Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Ўзбекистон тумани бўлими раиси Эркин Қўзиевни 3 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.
49 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) ва 211-моддаси 2-қисми (Пора олди-бердисида воситачилик қилиш) билан айбланган. Жазо умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.
Қўзиев ҳозирда Фарғона шаҳридаги вақтинчалик изоляторда сақланмоқда. Бу ҳақда “Озодлик”ка ҳуқуқ ҳимоячисининг рафиқаси Марҳабо Қўзиева маълум қилди.
Эркин Қўзиевнинг қамоққа олиниши муносабати билан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан тарқатилган баёнотда ҳуқуқ ҳимоячисининг маҳаллий доирадаги коррупция билан курашиб келгани ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилиши, болалар меҳнатига доир қатор фактларни ошкор қилгани сабабли касбий фаолиятига кўра ҳибс этилгани айтилган. Жамият юқори инстанция судларини ҳуқуқ ҳимоячисининг жиноят иши юзасидан дастлабки суд ҳукмини бекор қилиб, уни озод қилишга чақирган. Read the rest of this entry »
Андижонга – етти йил

http://www.bbc.co.uk/emp/external/player.swf
Берлиннинг “Вавилон” кинотеатрида 9 май куни Андижондаги 2005 йил намойишининг отилишига бағишланган Яшиллар партиясидан немис парламенти депутати Виола Крамон уюштирган фильм намойиши ва мунозара бўлиб ўтди.
Ўзбекистондаги собиқ Би Би Си журналисти Моника Витлок ўзининг 55-минутлик фильмида мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг қонли фожеага олиб борган воқеалар силсиласини тиклайди.
Уитлок 2005 йилнинг февралида Андижонлик 23 нафар бизнесмен устидан бошланган суд жараёнига эътибор қаратган илк халқаро журналист бўлди.
Унинг фильми кадрларида, кўплаб ҳафталар давомида адолатсиз судга қарши норозилик қилиб келган бир неча юз аёл ва эркаклар акс этган.
Улар суд биноси олдига ўзларининг энг яхши кийимларида келишган ва ўзларини ўта осойишта ва оқил тарзда тутиб, Ўзбекистон ҳукуматига қонунга бўйсунишаётгани ва шу билан бирга судланган бизнесменлар ҳам ўзлари каби тартибли инсонлар эканини намойиш қилишган. Read the rest of this entry »
Подозреваемый спецслужбами США в терроризме Джамшид Мухтаров объявил голодовку в тюрьме
Уроженец Узбекистана Джамшид Мухтаров, арестованный 21 января 2012 года в аэропорту Чикаго сотрудниками ФБР, заявил 9 мая сайту «Янги фикр», что накануне вечером объявил голодовку.
Напомним, по сведениям ФБР, Мухтаров собирался вступить в Союз исламского джихада. Он вышел на контакт с террористической организацией по электронной почте, используя кодовые слова, в том числе слово «свадьба», которое террористы используют для обозначения теракта. В апреле 2011 года Мухтаров сообщил своему контакту по е-мейл, что отправил деньги на «свадебный подарок» и выразил готовность помочь в организации самой «свадьбы». В мае Мухторов по электронной почте сообщил, что планирует полететь в Стамбул и привезет с собой «свадебный подарок». В июле он сказал по телефону своей маленькой дочке, что больше никогда не увидит ее, но если она «будет хорошей мусульманкой, то он будет рад встретить ее на небе».
После прослушивания телефона и перлюстрации электронной почты Мухтарова Федеральное бюро расследований обвинило его в связи с террористами и попытке оказания материальной поддержки иностранной террористической организации.
Как рассказал Джамшид Мухтаров, он содержится в одиночной камере Денверской федеральной тюрьмы. По его словам, ему не дают читать книги и периодику, в отличие от других заключенных. В течение первого месяца он питался только хлебом и молоком, так как горячая пища готовится в тюрьме с добавлением запрещенной для мусульман свинины. По словам Мухтарова, он просил сотрудников тюрьмы давать ему халяльную (разрешенную для мусульман) пищу, однако те ему отвечали, что им безразлично, к какой вере тот принадлежит. Лишь после нескольких обращений к адвокатам Мухтарову стали приносить еду без свинины. Read the rest of this entry »
Туркия Ғарбга орқа ўгирмоқда ё Самарқанд-ТВ, ҳожат дарси ва ҳижоблилар
“Ўтган 90 йиллик умрида дунёвийликка ва Ғарбга интилган Туркия жумҳурияти бугун уларга орқасини ўгирмоқда. Энди Мусулмон дунёсига қайта юзланаяпти”.
Бу – кўплаб турклар айтаётган фикр, Туркияга борган сайёҳлар таассуроти. Мен билган аксар оврўпоча ва дунёвий Истанбул, бу сафар кўпроқ тақводор ва осиёча туюлди.Кўчаларда ҳар ерда кўплаб ҳижобли аёлларни учратасиз.
“Илгарилари муслимлар ўзларини кўп ҳам кўз-кўз этишмасди” – дейди истанбуллик танишим -”Энди Исломчилар ҳокимиятда бўлгаи боис ўзларини анча бемалол ҳис қилишаяпти”.
“Мана Президент Гул Британияга борганида, ҳижобли рафиқаси уларнинг қироличаси билан учрашди-ку?”
Туркияда барча АК партия деб атайдиган Адолат ва Тикланиш фирқаси қудратга келган пайти янги Бош вазир рафиқасининг ҳижобда парламентга келиши мамлакатда катта баҳс ва норозиликларга сабаб бўлганди.
Рўмоли туфайли жамоат жойлари ва ўқув юртларидан бадарға қилинган талаба қизлар узоқ йиллар бошларини бекитиш учун рўмол ўрнида сунъий соч – парик кийиб ўқишган.
Бугун манзара анча фарқли.
Тўп-Капи ёки Тўп-Дарвоза саройи ортидаги Гулхона мавзеида ҳар куни пешин овқатини еганда, мутолаадан чиқиб кетаётган юзга яқин ҳижобли ёш қизларни кўрардик. Бу – ҳали 10 йил олдинги Истанбул учун ўта ғайритабиий манзарадек кўринган бўлурди. Бугун эса одатий ҳолат. Read the rest of this entry »
Виола фон Крамон: Афсуски, Андижон унутилмоқда
Германия пойтахтидаги Вавилон кинотеатрида 9 май куни кечки соат 6 да бошланадиган тадбирда БиБиСи журналисти Моника Уитлокнинг Андижон воқеаларига бағишланган филми намойиши ҳамда халқаро ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида мунозара бўлади.
Тадбир немис парламенти депутати Виола фон Крамон ташаббуси билан ўтказиляпти.
- Хавфсизлик соҳасида Ўзбекистоннинг муҳимлиги ортиб бормоқда. Германия Мудофаа вазири яқинда бу давлатга бориб келди. Лекин, ўзбек расмийлари билан сўзлашувлар чоғида у инсон ҳуқуқлари ҳақида оғиз ҳам очмаган. Ваҳоланки Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи абгорлашиб бормоқда. Шундай бир пайтда биз тадбир ўтказиб, бу муаммога эътибор қаратишни лозим топдик,- дейди немис парламенти депутати Виола фон Крамон.
2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказида ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларга қарата ўт очиши натижасида аёллар ва болалар дохил юзлаб кишилар қурбон бўлган эди.
Read the rest of this entry »
Правозащитники сообщают о массовых арестах верующих в Ташкенте

Инициативная группа независимых правозащитников Узбекистана (ИГНПУ), 7 мая ссылаясь на свои источники сообщает об арестах по крайней мере шести верующих в Учтепинском районе города Ташкента.
ИГНПУ удалось выяснить, что в апреле 2012 года милицией и Службой национально безопасности (СНБ) Учтепинского района г. Ташкента были незаконно задержаны, арестованы 6 жителей, все являются верующими.
Все задерживались по ранее отработанному сценарию, через 2-3 дня после содержания в ИВС (изолятор временного содержания) на каждого задержанного составлялись “липовые” протоколы по “невыполнению требований милиции”, а судьи выносили Определения на аресты 15 суток, причем не оповещая близких подсудимых, без адвокатов и без свидетелей.
После получения санкции на арест, их привозили в следственный изолятор ГУВД г. Ташкента, где производили следственные действия через пытки в целях получения признательных показаний, желаемых для следствия. Близки задержанных не извещали о месте содержания, а некоторых случаях те узнавали через 2-3 месяца, что его родственник осужден приговором суда на длительные сроки, отмечают правозащитники. Read the rest of this entry »
“Эзгулик” ҳукуматдан тушунтириш сўради
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқтатган баëнотга кўра¸ қамоқда сақланаётган ҳуқуқ фаоллари Ҳабибулло Оқпўлатов билан Дилмурод Саййиднинг соғлиғи жиддий ташвиш уйғотадиган даражада оғирдир.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ўташ бош бошқармаси Ҳабибулло Оқпўлатов ва Дилмурод Саййидларнинг соғлиғи оғирлашгани юзасидан тушунтириш бериши лозим”.
Бу талаб инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёнотида акс этган.
“Эзгулик” баёнотида айтилишича, 2005 йили 6 йилга қамалган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ҳабибулло Оқпўлатов жорий йил 15 январидан 15 февралигача карцерда сақланган ва лат еган ўнг қўли ва оёқлари ҳозирда унга азоб бермоқда.
12,5 йилга қамалган журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Саййид эса, силдан азият чекмоқда.
Журналистнинг укаси Обид Саййид Озодлик мухбирига акасининг аҳволи тўғрисида гапирар экан, жумладан бундай деди. Read the rest of this entry »
Российский суд приговорил к экстрадиции таджика, находящегося под защитой Европейского Суда
4 мая 2012 года Центральный районный суд г.Волгограда признал гражданина Таджикистана Абдулвоси Латипова виновным в административном нарушении (проживании на территории РФ без регистрации) и приговорил его к штрафу в 2000 рублей и экстрадиции. При этом Абдулвоси Латипов находится под защитой Европейского Суда по правам человека.
Кто такой Латипов
Абдулвоси Латипов (1968 года рождения) – уроженец города Кафарниган (Таджикистан). Во время гражданской войны в Таджикистане был активным участником таджикской оппозиции и одним из телохранителей Ходжи Акбара Тураджонзода.
4 ноября 2010 года Латипов был задержан в Волгограде (в российских СМИ писали, что в Челябинске, – это ошибка; Латипов проживал в Челябинске, но весной 2010 года приехал в Волгоград, где его и задержали). Российские СМИ со ссылкой на пресс-службу УФСБ России распространили информацию, что Латипов – «главарь незаконного военного формирования «Непримиримая таджикская оппозиция», известный в криминальных кругах как Кори-Восит, находится в международном розыске за совершение тяжких преступлений на территории Таджикистана: на счету преступника и его подельников, действовавших на территории Центральной Азии, более 25 терактов и шесть диверсий в отношении русскоязычного населения в Таджикистане и военнослужащих 201 мотострелковой дивизии». Сообщалось, что на счету «группы Латипова» – гибель 43 человек, среди которых генеральный прокурор и министр промышленности Таджикистана, 19 российских военнослужащих, четыре сотрудника уголовного розыска ОВД города Вахдата. «Таджикским следователям удалось установить, что Латипов с 1996-го по 1997 год осуществлял «силовое прикрытие» своих каналов по распространению наркотиков в Санкт-Петербурге. В 1998-м году группа Латипова с целью выкупа похитила заместителя председателя национального банка Таджикистана, продержав его в подвале одного из домов в пригороде Душанбе сорок суток. После получения выкупа в размере 800 тысяч долларов США бандиты поделили деньги между собой».
За преступления, якобы совершенные им до 1998 года, Латипов попал под амнистию, объявленную в Таджикистане в ходе примирения воевавших сторон. Read the rest of this entry »
Гуантанамода 9/11 ни уюштирганликда гумонланганлар судланмоқда
2001 йил 11 сентябридаги террорчилик хуружларини уюштиришда гумонланган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт шериги Гуантанамо базасидаги ҳарбий қамоқхонада ҳарбий трибунал қаршисига чиқарилди.
Уларга террорчилик, самолёт олиб қочиш, фитна ва қотилликларни уюштирганлик айби қўйилмоқда.
Агар ҳарбий трибунал судлаётган бу беш кишининг айби исботланса, улар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Маълумотларга кўра, кечаги маҳкама чоғида Холид Шайх Муҳаммад судянинг саволларига жавоб беришдан бош тортган.
Маҳкама тингловларида 11 сентябр терактларида қурбон бўлган кишиларнинг яқинлари ҳам иштирок этган.
2009 йилда президент Барак Обама маъмурияти Холид Шайх Муҳаммад ва унинг шерикларини фуқаровий судда судлаш ташаббуси билан чиққанди. Бироқ америкалик кўплаб сиёсатчилар бунга қарши бўлгани туфайли бу иш амалга ошмай қолганди.
Нима учун Ўзбекистонда қидирувда бўлганларнинг аксари Россияда?
Россия Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш ходимлари шанба куни Татаристон пойтахти Қозонда Интерпол томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олганлар.
Татаристон Ички ишлар вазирлиги қўлга олинган шахс исмини ошкор этмаган, аммо унинг Ўзбекистонда “оғир жиноятларни” содир этганини билдирган.
36 яшар Ўзбекистон фуқароси Татаристоннинг Высокогорск районидаги фермер хўжаликларидан бирида оддий ишчи бўлган.
2010 йилдан буён қидирувда бўлган мазкур шахс Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан “Конституцион тузумга тажовуз қилиш”да айбланмоқда.
Татаристон Ички ишлар вазирлиги уни Ўзбекистонга экстрадиция этиш масаласи ҳозирда муҳокама этилаётганини билдирган.
Хавфсизроқ мамлакат
Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси Баҳром Ҳамроевнинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахсларнинг аксари Россия ҳудудида “яширинишга уринишади”.
“Учинчи давлатга чиқиб кетиш қийин бўлгани учун, улар Россияда яширинишга мажбур бўлишади. Бу ер улар учун Ўзбекистондан хавфсизроқ,” – дейди Баҳром Ҳамроев.
У қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари кўп ҳолатларда “сохта ҳужжатлар” билан Россияда кун кечиришларини айтади.
Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, Россияда бошпана топган бундай тоифадаги ўзбекистонликларнинг аниқ адади маълум эмас, аммо уларнинг кўпчилигини “диндорлар ташкил этади”. Read the rest of this entry »
Ўзбекистондан кимлар четга чиқиб кетаяпти?
Сўнгги сўров натижаларидан аён бўлишича, Россиядан четга чиқишни истаётганлар сони ўтган йил билан таққослаганда икки баробар камайган.
Аммо уларнинг ўзбекистонлик ҳамкасблари кузатувларига қаралса, Ўзбекистондан Россияга кетаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда экан.Устига устак, россияликларни яхши ҳаёт кечириш истаги хорижга етаклаётган бўлса, аксарият ўзбекистонликлар фақат пул топиш илинжида Россияга йўл солишаётган экан.
Россиядаги янги сўров эса, Бутунроссия омма фикрини ўрганиш маркази томонидан олиб борилган.
Сўров натижаларига кўра, ўтган йил Россияни тарк этиш истагида бўлган фуқаролар сони 22 фоиз бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич тенг ярмига камайган.
Лекин россиялик мутахассислар, ҳатто, ана шу рақамларнинг ўзи ҳам мамлакат учун салбий ҳолат эканини таъкидлашади. Read the rest of this entry »
Хоразмда диндорлар иши қайта терговга жўнатилди
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди 26 апрел куни гурланлик 3 нафар диндор – Исмоил

Жуманиёзов, Эргаш Жуманиёзов ва Алланазар Тожимуратовлар иши бўйича қарор чиқарди.
“Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабарига кўра, маҳкамада барча томонлар фикрлари эшитилган, таклиф қилинган гувоҳлар тингланган¸ аммо судланувчилар барча айбловларни рад қилган.
Тергов даврида қўйилган айбловлар суд жараёнида ўз тасдиғини топмагани боис суд ҳакамлари ишни қайта терговга юбориш ҳақида қарор чиқарган.
Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244.2-модаси 1-қисми, 244.1-модаси 3-қисми “а” банди бўйича айблов эълон қилинган уч судланувчи устидан маҳкама 18 апрел куни бошланган эди.
Урлаева ҳуқуқ ҳимоя фаолиятини давом эттириш ниятида эканлигини билдирди

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя альянси (ЎҲА) Елена Урлаева руҳий шифохонадан чиққанидан кейин олдингидек кайфиятда, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишни режалаётганини билдирди.
«Мен билан Туркияда содир бўлган соғлиғимнинг ўзгариши ва кейин мени руҳий шифохонага ётқизишлари менинг ҳуқуқ ҳимоясидаги фаолиятимга даҳлдор эмас деб ҳисоблайман», – дея билдирди Урлаева телефон орқали.
Елена, соғлиғи сезиларли даражада яхшилангани ва у майнинг охирида Швейцарияда ўтадиган халқаро ҳуқуқ ҳимояси симпозиумида иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди.
«Елена томонидан, ушбу сафар учун тайёрланган барча ҳужжатлар сақланган», – дея билдиришди унинг яқинлари.
Урлаева Тошкент яқинидаги санаторияда дам олиш учун дўстларининг пул йиғиш таклифига миннатдорлик билдирди.
«Фақат мен ушбу санаторияда оилам билан бирга бўлишни истайман, битта ўзим у ерга даволанишга бормайман», – деди бу юзадан Урлаева. Read the rest of this entry »
‘Халқаро Меҳнат ташкилоти Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнатини кузатсин’

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ўзбек ҳукуматини мажбурий болалар меҳнатидан воз кечиши учун зудлик билан чора кўришга чақириши зарур.
Ғарблик ва ўзбекистонлик бир гуруҳ нодавлат ташкилотларининг Клинтон хонимга йўллаган мактубида шундай дейилади.
Ўзбекистон ҳукумати йилларки пахта-йиғим теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланаётганликда халқаро танқидлар остида қолиб келади, бироқ ўзбек расмийлари бу каби ҳоллар амалда эканини доимо рад этиб келишган.
Ушбу мактуб АҚШ ҳукумати Халқаро Меҳнат ташкилотининг йиллик йиғини учун мажбурий меҳнатга оид ҳисобот тайёрлаётган бир пайтга тўғри келган.
АҚШда мавжуд қонунларга кўра, мажбурий меҳнатни бартараф этмаган давлатларга нисбатан жазо чоралари қўлланади.
Клинтон хонимга битилган мактубда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати санкцияларга рўбарў бўлмаслиги учун болаларни меҳнатга мажбурлаш тажрибасидан буткул воз кечиши зарур.
“Пахта мавсумида болаларни йиғим теримига мажбурлашини давомли рад этиб келаётган ўзбек ҳукумати мазкур талабни бажара олмади”, дейилади мактубда. Read the rest of this entry »
Ўзбекистон: Нафақаси қирқилган гўдаклар чорасиз шароитда ўсмоқда

“Болалари нафақаси қирқиб ташланган кўплаб оилалар фарзанди бетоб бўлиб қолса, дори-дармон ололмайди ва ё ҳатто сунъий сутга ҳам пул тополмайди”.
Хоразмдаги “Нажот” ташкилоти ҳисоботи болалар нафақаси бекор қилинган аксар ёш хонадонлар шароитини ана шундай тасвирлайди.
“Бизга кўплаб ёш оилалар мурожаат қилишади” – дейди вилоятдаги аҳволни ўрганган “Нажот” раҳбари Ҳайитбой Ёқубов – “Маҳалла қўмиталари келиб, совет давридан қолган уйга ва ёки қайнотанинг эски телевизорига қараб, гўдакларнинг нафақаларини қирқиб ташлашмоқда”.
“Лекин ёш оилаларда баъзан тўйда тушган гиламу кўрпа-ёстиқдан бошқа нарса бўлмайди. Эркаклар ишсиз ва мунтазам даромад манбаи йўқ. Кўплаб хонадонлар нима қилишни билмай, бизга мурожаат қилишмоқда”.
Ташкилот бу борада кўплаб мисолларни келтиради.
Шифер томинг бўлса, нафақа йўқ
Хивалик Дилсўз кўкрагига вирус тушгани учун боласини эмиза олмайди. Шифокорлар ёзиб берган махсус сунъий сутнинг ҳар қутисига ўртача 40 минг сўм (20 АҚШ доллари) тўлаб сотиб олиш учун эса пули йўқ. Read the rest of this entry »
Ўзбекистонлик ёшларнинг хорижга чиқишига янги тўсиқ қўйилди

Ўзбекистон ҳукумати ҳарбий мажбуриятли ёшларнинг эркин ҳаракат қилишини чекламоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Экспертлар ишчи гуруҳига кўра, меҳнат муҳожирлигига кетмоқчи бўлган ёшлардан бир ойлик ҳарбий хизматга бориш талаб қилинмоқда ва хизмат учун тўловлар мажбурий тарзда ундирилмоқда.
Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб хорижга чиқиб ишламоқчи бўлган ҳарбий мажбуриятли ўзбекистонлик ёшлар мамлакат чегарасидан чиқаётганда уларнинг паспортида махсус белги бўлиши талаб қилинмоқда.
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Экспертлар ишчи гуруҳининг ҳисоботида айтилишича, бу белгилар туманлардаги мудофаа ишлари бўлимларида “ҳарбий мажбуриятли” шаклида қўйилмоқда.
Агар паспортда шундай белги бўлмаса, ёшлар чегарадан ортга қайтарилиб, ҳарбий хизматни ўташ талаб қилинмоқда.
Экспертлар ишчи гуруҳига кўра, бу ҳолат мамлакат бюджетига кўпроқ пул тушириш учун амалга оширилмоқда. Ўзбекистон армияга бориб хизмат қилиш учун фуқаролардан пул ундириладиган ягона давлатдир.
Read the rest of this entry »
Женщина в Узбекистане осуждена за хиджаб

Манзура Каттахужаева, жительница городка Бахт Сырдарьинской области Узбекистана, подверглась судебному преследованию за ношение хиджаба, мусульманского платка, полностью покрывающего волосы и лоб.
7 октября 2011 года Сырдарьинский суд приговорил ее к штрафу в размере десяти размеров минимальной заработной платы, что равнялось 286 тысячам сумов, рассказала руководитель правозащитного общества “Эзгулик” (“Милосердие”) Василя Иноятова.
Каттахужаеву признали виновной в нарушении статьи 184-1 Административного кодекса – “Появление граждан в общественных местах в культовых одеяниях”.
В Административный кодекс Узбекистана эта статья была введена в 1998 году, когда Узбекистан
Статья 184-1. Появление граждан в общественных местах в культовых одеяниях”
Введена в соответствии с Законом РУз от 01.05.1998 г. № 621-I
взял жесткий курс на борьбу и выкорчевывание религиозного фундаментализма и экстремизма в стране.
Она предусматривает наложение штрафа от пяти до десяти минимальных размеров заработной платы или административный арест до 15 суток.
Поправки и дополнения в 1998 году были внесены и в Уголовный кодекс Узбекистана.
Они предусматривали ужесточение наказания за вовлечение лиц в религиозную деятельность, создание и руководство в религиозных организациях, нарушение порядка преподавания религии, изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественному строю.
Эти изменения в законодательстве были приняты без обсуждений в узбекском парламенте и обществе.
Во Франции, к примеру, принятие в прошлом году закона, запрещающего ношение никоба, религиозного костюма, полностью скрывающего лицо, в обществееных местах, сопровождалось дебатами и протестами в стране. Read the rest of this entry »
Срочно! Ритуальное убийство мусульманского деятеля в центре Москвы

В самом центре Москвы, в ночь на 10 апреля, вблизи улицы Тверской зверски убит житель столицы видный исламский общественный деятель Метин Мехтиев. Известно, что он долгое время работал в Исламском Культурном Центре России, который был закрыт в прошлом году по решению московского суда.
Об этом страшном ритуальном убийстве известного мусульманского деятеля, сообщили близкие к жертве люди.
Молодой человек, у которого буквально два месяца назад родился первый ребенок, был обнаружен с перерезанным горлом около своего дома недалеко от известного магазина «Бахетле» на Тверской улице.
По сообщению близких к нему людей, данное преступление по своему почерку напоминает аналогичные преступления, имевшие место в Москве, когда члены фашистских группировок т. н. скинхедов перерезают своей жертве горло.
В свое время такое же убийство мусульманина, с ритуальным перерезанием жертве горла было совершено и во время прошедших новогодних праздников в районе «Лефортово», которое так и осталось для многих неизвестным.
Часто преступления, совершаемые против мусульман, не обретают широкого общественного резонанса, как в случае с неосторожным убийством, совершенным Асланом Черкесовым или Расулом Мирзоевым, это нередко приводит к затягиванию следствия или вовсе к закрытию дела «из-за невозможности установить преступников».
Источник: golosislama.ru
Форум 18: Ўзбекистонда одамларнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланмоқда

Ўзбекистонда диндорлар ва диний эркинлик бўйича фаоллар чиқиш визасини олиш ҳамда мамлакатга кириш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда. Қароргоҳи Ослода жойлашган, диний эркинликларни тарғиб қилувчи “Форум-18″ ташкилоти бу ҳақда баёнот тарқатди.
Ўзбек ҳукумати Совет давридан қолган ОВИР тизимини сақлаб қолган холда четга чиқмоқчи бўлганлар устидан кучли назорат ўрнатган ва ҳозир шу тизим орқали шубҳали кўринган диндорларнинг чет давлатларга чиқишларига тўсқинлик қиляпти,- дейди “Форум-18″ ташкилоти фаоли Феликс Корли.
Ташкилот фаолига кўра, чиқиш визасини ололмаётганлар орасида Ҳаж сафарига отланган мусулмонлар ҳам бор.
- “Форум-18″ Ўзбекистонда Ҳаж сафарига расман рухсат олган фуқароларнинг айримларига ҳам чиқиш визаси берилмагани ҳолатларини ҳам ўрганди,- дейди Корли.
Шунингдек, насроний ҳамда Ёҳуво гувоҳлари деб аталувчи диний гуруҳининг айрим мансублари ҳам мамлакатдан чиқиш визасини, айрим хорижлик фаоллар эса Ўзбекистонга кириш визасини олиш мушкулотлари билан юзма-юз келишган.
- Ҳар кимнинг вазияти ҳар хил. Лекин, нимага расмийлар бундай шахсларга виза беришдан бош тортаётганини тушиниш қийин. ОВИР идораларидаги расмийлари буни сабабларини айтишмайди,- дейди “Форум-18″ ташкилоти фаоли Феликс Корли.
Ҳаж сафарига отланган фуқароларга ҳам чиқиш визаси рад этилаётганини Хорзамдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов ҳам тасдиқлайди.
- Диндорлар ўзлари яшайдиган масжидларга мурожаат қилишади ва уларга рақам айтилади, сен рўйхатда 16инчи, фалон куни кетасан дейилади. Орада маълум муддат ўтгандан кейин, шу одамга сени навбатинг 16инчи эмас, 116инчи бўлиб қолибди, деб айтишади. Уларга ОВИР тасдиқламабди, баъзи техник камчиликлар бўлиб қолибди, дейишади. Шу билан Ҳажга боришни ният қилган одамлар кетмай қолишади,- дейди Ҳайитбой Ёқубов.
Чиқиш визасини олиш азоби
Совет давридан қолган чиқиш виза тартиби туфайли Ўзбекистон фуқаролари ўзлари истаган мамлакатга истаган пайтда кетаолишмайди. Икки йилга рухсат берувчи чиқиш визасини олиш жараёни бир неча хафта, баъзида ойлаб чўзилиши айтилади.
Шунингдек, мазкур чекловлар туфайли одамлар катта миқдорда пул бериб, ишларини битказишга интиладилар. Баъзи ҳолларда чиқиш визасини олиш бир неча юз долларга тушади.
- Фуқаролар ОВИР расмийларининг “Эрта кел, индин кел”, деган баҳоналаридан безор бўлиб кетишган. Фуқаро шу келадиган кунида иши битишини ўйлаб, чет мамлакатга сафар учун билет олиб қўяди. Лекин яна фақат ваъда олиб, билет пули куйиб кетади. ОВИР ходимлари, чўзилиш бизларга боғлиқ эмас, дейдилар. Ҳужжатларда бирон бир камчиликни топиб, аниқ гап ҳам айтмайдилар, – дейди Ҳайитбой Ёқубов.
“Нажот” ташкилоти раҳбарининг ўзи ҳам виза олиш учун мурожаат жараёнида юқоридаги муаммоларга дуч келганини айтади.
Ўзбекистон Марказий Осиёда фуқароларнинг чет элга чиқиши учун махсус рухсатнома бериладиган ягона давлат ҳисобланади.
- Ҳозир дунёдаги кўплаб давлатлар бу каби чекловларни бекор қилаётган бир пайтда, Ўзбекистон уларни янада кучайтирмоқда, – дейди “Форум 18” фаоли Феликс Корли.
Ҳеч қанақа муаммо йўқ
Хоразмлик 45 яшар Ойпошша сўнгги йилларда Ўзбекистонда биометрик паспорт йўлга қўйилганидан сўнг чиқиш визасини олиш қайтанга енгиллашганини айтади.
- Ҳеч қанқа муммо йўқ. Ҳамма ариза ёзилиб, керкли ҳужжатлар топширилганидан кейин 10 кун ичида сизга қўнғироқ қилишади, тайёр бўлди, келинг деб айтишади. Ўн кундан нарига ўтмаяпти,- дейди Ойпошша опа.
Германияда яшовчи тошкентлик 28 яшар Ойбек ҳам яқинда ҳеч қанақа муаммосиз чиқиш визасини олиб, Берлинга учиб келди.
- Озгина навбатда туриш, қоғоз тўлдиришни ҳисобга олмаса ҳеч қийинчилиги йўқ. Ҳатто пулини тўласангиз қоғозни ҳам ўзлари тўлғизиб беришади, – дейди Ойбек.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ўз исмини айтмаган ходимига кўра, чет элга кетаётган шахсларга икки йилга чиқиш визалари бериш жараёни, ҳужжатларни кўриб чиқиш 15 кун, баъзи ҳолларда бу муддат зарурат бўлганда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
- Хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ бўлмаган, судланган ва жараёни ҳали якунланмаган шахсларга чиқиш визаси берилмайди, – дейди ИИВ расмийси.
Алишер Кароматов озодликка чиқарилди
Тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаоли Алишер Кароматов 12 апрел куни муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.
Алишер Кароматовнинг қамоқдан чиққани ҳақида Озодликка “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
- Алишер Кароматов бугун қамоқдан чиқди. Биз бу хабарни эшитиб жуда хурсанд бўлдик. Бизнинг фаолларимиз у билан телефон орқали гаплашишди. У суҳбатда хонадонига соғ-саломат етиб келганидан мамнунлиги, кайфияти яхши эканини билдирди. Алишер муддатидан аввал шартли равишда озодликка чиқарилган, дейди Ташанов.
“Эзгулик” жамиятининг Кароматов озодликка чиққани борасида тарқатган баёнотига кўра, жамият томонидан “БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятига тақдим қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматов иши жорий йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилиниши кўзда тутилганди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель Де Ла Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтганди”. Read the rest of this entry »
Власти ОАЭ хотят арестовать шейха Аль-Кардави
Начальник полиции Дубая Дахи Хальфан Тамим заявил в понедельник, что будет добиваться от Интерпола выдачи ордера на арест Юсуфа аль-Кардави. Поводом послужила речь самого популярного мусульманского учёного сказанная им в воскресном выпуске передачи «Шариат и жизнь» на телеканале Аль-Джазира. В этой речи он обвинил правительство ОАЭ в несправедливой депортации группы сирийских граждан после того как они устроили несанкционированный митинг у здания сирийского консульства расположенного в Дубаи в знак протеста против действий правительства Башара Асада в Сирии.
«Руководство ОАЭ видимо возомнило себя богами и совсем забыло, что они простые люди. Всё что у них есть – это деньги. Они депортировали сто сирийских семей боровшихся за свободу своей Родины от диктатора. И если правительство так относится к волеизъявлению свободных граждан значит, оно поддерживает режим Асада и значит, им самим есть чего боятся. Побойтесь Бога и не относитесь к своему народу как к рабам», – заявил он в эфире телепередачи.
Read the rest of this entry »
АҚШ экспертлари Ўзбекистонга санкциялар қўйилиши тарафдори

Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссияси диндорлар тазйиқ остига олинаётгани учун Ўзбекистонни “алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакат” дея эътироф этиш, яхшиланиш бўлмаган тақдирда – санкциялар киритишни тавсия қилди.
Яқинда эълон қилинган Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссиясининг маърузасида (U.S. Commission on International Religious Freedom – USCIRF) 2012 йил Ўзбекистондаги диний эътиқод эркинликлар ҳолатига танқидий баҳо берилади.
Америка экспертлари тағин Ўзбекистон ҳукуматини “алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакатлар рўйҳати (СРС)”га киритишни тавсия этади, у 2006 дан 2009 йилгача шу рўйҳатда эди.
Кейин АҚШ Тошкент билан интенсив музокаралар бошлаши, аниқ прогрессга олиб келиши лозим эди. Агар 180 кундан кейин бу барбод бўлса, Ўзбекистонга қарши тағин санкциялар қўлланилиши керак, дейди USCIRF экспертлари.
Комиссия, юқори ва ўрта поғона ўзбек мулозимларининг АҚШ ҳудудига сафарини тақиқловчи санкцияларни назарда тутади.
Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига муносабатлари аксини топган барча ички муассасалар билан келишилиши”, – дея тавсия қилади USCIRF.
АҚШнинг ёрдами диний эътиқодлар эркинлигининг бузилишида жавобгар бўлган муассасаларга кетмаслиги учун, чоралар кўрилиши лозим. Read the rest of this entry »

























