Архив автора: tayanch
‘Ўзбекистон Исломий Ҳаракати қайта жонланмоқда’ми?
Ўтган ўн йил давомида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати бошпана топгани ишонилган Покистондаги айрим таҳлилчиларга кўра, сўнгги йилларда гуруҳ аъзолари сони яна ортаётган бўлиши мумкин. Уларнинг айтишларича, ҳаракат Марказий Осиё давлатларидан янги аъзоларни ёллашга уринмоқда. Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Америка бошчилигидаги иттифоқ кучларининг Афғонистонда 2001 йилда бошланган ҳужумларидан қочиб, Покистоннинг қавмлар яшовчи Шимолий ва Жанубий Вазиристон минтақаларидан бошпана топиб келаётганди. Аммо, ҳаракатнинг фаолиятини узоқ йиллардан бери кузатиб келаётган журналист Раҳимуллоҳ Юсуфзайнинг айтишича, сўнгги йилларда улар Афғонистон орқали Марказий Осиё чегараларига яқинлашишга уринишмоқда:
Раҳимуллоҳ Юсуфзай: Покистон ҳарбийлари томонидан мамлакатнинг қавмлар яшовчи минтақаларида олиб борилган ҳарбий амалиётлар ортидан, марказий осиёликлари дохил аксарият хорижий жангарилар яна қайтиб Афғонистонга ўтишган. Жангарилар аввал Афғонистоннинг Кўнар ва Нуристон каби Покистон билан чегарадош вилоятларидан бошпана топган бўлишса, айрим хабарларга кўра, улар ҳозир Марказий Осиё давлатлари чегараларига яқин шимолий Қундуз ва Тахор вилоятларига ўтишга уринишмоқда. Айримлари эса, Тожикистон билан туташ Бадахшон вилоятида жойлашиб олишга муваффақ бўлишган. Read the rest of this entry »
Қибрайда маҳаллий амалдорлар ҳибсга олинди

Озодликнинг исми ошкор этилмаслигини сўраган Қибрайдаги манбасига кўра, туманда кенг кўламли“тозалаш” ишлари кетаяпти. Бу жараëн давомида туманнинг турли идоралари раҳбарлари ҳибсга олинган:
- Бир беш-олти кун бўлиб қолди. Қибрай туман Ички ишлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жалолиддин Матхолиқов ўз хизмат хонасида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Айтишларича, у пора олиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан айбланаётган экан, деди Озодлик манбаси.
Қибрай туман Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда собиқ бошлиғининг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унга кўра, айни пайтда туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Ўктамов вақтинчалик бошлиқ вазифасида ишламоқда.
Айрим норасмий хабарларга кўра¸ Қибрай тумани “Сувоқова” ташкилоти бошлиғи ҳам ҳибсга олинган. Озодлик суриштируви давомида ташкилот расмийси бошлиқнинг эмас, балки ташкилот сув сотиш бўлими бошлиғи Эркин Ғойиповнинг ҳибсга олинганини билдирди. Read the rest of this entry »
Россия телеканаллари ўзбек муҳожирларини “ҳайдади”

Президент Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Россиядаги етакчи телеканаллар ўзбек мигрантлари ҳақида қатор кўрсатув ҳозирлаб¸ эфирга узатди.
Чоршанба куни Россия телеканалининг прайм-таймида берилган “Махсус мухбир” дастурида журналист Александр Рогаткиннинг “Бегоналар?” филми намойиш ва муҳокама қилинди.
“Бегоналар?” филми Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳақида.
Дастурни “ Кремлнинг вазифадор мухбири” дея номи чиққан Аркадий Мамонтов олиб борди.
Бундан олдин НТВ телеканали Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари ҳақидаги кўрсатувни эфирга узатди.
Ўзлари ҳақидаги теледастурни томоша қилган меҳнат муҳожирларига кўра¸ иккала кўрсатув ҳам тоқатсизлик ва ксенофобия руҳида олиб борилган.
Кўрсатув иштирокчиси¸ мардикор шоир Ҳасан Хосов дастур давомида мигрантларга шароит яратилиши ҳақида гапиргани¸ аммо бу гаплари кесиб ташланганидан шикоят қилди.
Айни шикоятни кўрсатувда қатнашган¸ Россиядаги муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот фаоли Гавҳар Жўраева ҳам билдирди.
Ҳар иккала фаолга кўра¸ кўрсатувда таниқли рус журналисти ва сиëсий арбоб Михаил Гусман меҳнат мардикорлари тарафини олиб гапирган.
Кўча супураëтганлар бегоналарми? Read the rest of this entry »
Президент Каримов Президент Раҳмонни ағдармоқчими?

Қатор хорижий таҳлилий Интернет сайтлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларига бағишланган мақолалар эълон қилганлар, уларда икки қўшни мамлакат муносабатлари тобора ёмонлашаётгани муҳокама мавзусига айланган.Америка Қўшма Штатларидаги манбаларга кўра, Ўзбекистон Россиянинг Тожикистон билан музокара олиб бориш ҳақидаги таклифини рад этган.
Eurasia.net нашрида чоп этилган мақолада ёзилишича, ҳозирда Тошкент Душанбега босимни янада кучайтириш ва ҳатто, автомобил йўлини ёпиб қўйиши мумкинлигидан хавотирлар ортган.
Мақола муаллифи АҚШ армияси ҳарбий коллежи профессори Стивен Бланкка кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги “совуқ уруш” ҳар икки давлатнинг манфаатларига зид ва Американинг минтақадаги режаларига путур етказади.
Професссор Бланк икки мамлакат ўртасидаги ёмон муносабат наркосавдогарлар ва исломий жангариларга қўл келишини эслатган.
“Ҳатто айримлар Ўзбекистон Президенти Каримов Имомали Раҳмонни ағдармоқчи бўлаяпти, иқтисодий инқирозни келтириб чиқариб Тожикистонда фуқаролар урушини яна янгиламоқчи бўлаяпти деб тахмин қиладилар ҳам”, деб ёзган АҚШ армияси ҳарбий коллежи профессори. Read the rest of this entry »
“Туркистон баҳори” қўрқуви. Каримов интернетга қоровул қўймоқда
Ўзбекистондаги ўқув муассасалари ходимларига ёшларнинг Интернет-кафеларга киришлари олдини олиш топшириғи топширилган, бу Ўзбек расмийларининг мамлакат аҳолисини “Араб баҳори” сингари ҳодисалар таъсиридан ҳимоя қилиш йўлидаги амаллари деб кўрилмоқда.
Ўзбекистондаги Эксперт Ишчи гуруҳи хабар қилишича, шу йил апрелида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус буйруқ чиқарган, унда академик лицейлар ва коллежлар ўқувчиларининг Интернет-кафеларга киришларини чеклаш буюрилган.
Ушбу қадамдан муддао ёшларнинг дарсларга қатнашини таъминлаш деб тушунтирилган.
Энди ҳар бир ўқув муассасаси ўзига яқин жойдаги Интернет-кафега ўқитувчиларини юборади, улар эрталабки соат 9 дан кечки соат 8 гача навбатчиликда туришади.
Ўқитувчилар шу соатлар мобайнида Интернет-кафега кирган ўқувчини у ердан чиқариб юборишлари лозим.
Эксперт Ишчи гуруҳига кўра, айримлар фикрича, шу йўл билан ҳокимият ёшларни “оммавий маданият” деб аталаётган маҳсулотлардан ва диний-экстремистик мазмундаги материаллардан муҳофаза қилмоқчи.
Read the rest of this entry »
ТАБРИК
Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек,халқнинг улуғворлиги хам унинг сони билан ўлчанмайди.Ягона ўлчов унинг ақлий камоллати ва ахлоқий баркамоллигидир.
Барча юртдошлар ва хорижда юрган ватандошларимни кириб келаётган жажжи Фарзандларимизнинг байрами ила табриклайман.Хақ таоллодан буларни соғ-омон улғайишини ,ота-оналарига сабр ила тоқат тилайман деб хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Саттаров
Бу дунёнинг синоати кўп,
Жумбоқлари шарофати кўп,
Адовати,алдовлари кўп,
Ҳаммасига тайёр тур болам!
Номардларни дўст деб билмагин,
Нокасларга қуллиқ қилмагин.
Қадрига ет қадринг билганни,
Ҳаммасига тайёр тур болам!
Гул чечаклар унсин боғингда,
Ҳоҳ ёшлик хох кекса чоғингда.
Ота-онанг кўз қароғингда
Ҳаммасига тайёр тур болам!…
Avesta.Tj: В чем будут “заверять” друг друга Путин и Каримов в Ташкенте?

Президент Российской Федерации Владимир Путин посетит 4 июня текущего года Узбекистан. Как сообщает пресс-служба Кремля, Ташкент российский лидер посетит по приглашению президента Узбекистана Ислама Каримова. Какие вопросы планируется обсудить в ходе официального визита Путина в Ташкент, кремлевская пресс-служба умалчивает.
Таджикские экспертные круги уверены: В числе вопросов взаимодействия России и Узбекистана водная проблематика в регионе. В интервью “Авеста” независимый эксперт Даврон Зокиров отметил, что президенты не могут не затронуть “водный вопрос”, так, как на сегодняшний день он является самым актуальным, учитывая, сложившиеся отношения между Душанбе и Ташкентом.
“Я уверен, что Ислам Каримов попытается заручиться поддержкой Москвы в плане строительства, вернее не строительства в Таджикистане Рогунской ГЭС. Но вряд ли стоит ожидать, что Путин, вернувшийся “рулить” после четырехлетнего перерыва, сделает в Ташкенте какое-либо конкретное заявление по данному вопросу”, – отметил Зокиров. Read the rest of this entry »
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботи: Ўзбекистон яна энг пастки қаторда
Xиллари Клинтон 2011 йил инсон ҳуқуқлари учун ўта катта аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаган
АҚШ Давлат департаменти дунёдаги инсон ҳуқуқларига оид йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни “инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўта абгор қолаётган” давлатлар қаторига киритган.
Ўзбекистондан ташқари Эрон, Шимолий Корея, Туркманистон, Сурия, Белорус ва Хитой каби мамлакатлар ҳам 2011 йил 194 давлатда кузатилган инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият таҳлил қилинган ҳисобот рўйхати энг пастидан ўрин олган.
АҚШ Давлат департаменти қийноқлар ва маҳбусларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тарафидан таҳқирланиши, уларни адолатли маҳкамалардан мосуво қолдирилиши, диний эркинликларга чекловларни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан энг катта муаммолар сифатида қайд этади.
Бундан ташқари Ўзбекистонда маҳбусларнинг ташқи оламдан узиб қўйилиши, қамоқ муддатлари узайтирилиши, турмалардаги ўта абгор шароитлар, сўз эркинлиги ва фуқаровий жамиятлар фаолияти чеклангани, мажбуран пахта йиғим-теримига жалб этиш каби инсон ҳуқуқларига зид амаллар сақланиб қолаётгани таъкидланади.
“Ўзбекистонда марказлашган бошқарув бўлими сиёсий ҳаётда ҳукумронлик қилади ва ҳукуматнинг бошқа бўлимларини қарийб назорат қилади”, дейилади АҚШ Давлат департаменти чиқарган ҳисоботда.
Ҳукуматни танқид қилган инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва бошқалар таҳқирлар, асоссиз қамоқ ва сиёсий важлар билан таъқиблар ҳамда ҳибсларга юз тутишлари Ўзбекистонда кузатилаётган воқеълик экани айтилади. Read the rest of this entry »
Ҳоула қирғини қурбонларининг аксари қатл этилгани маълум бўлди
БМТ хабарига кўра, Суриянинг Ҳоула ҳудудида жума куни ўлдирилган 108 нафар одамнинг аксари қатл қилинган бўлган.
Бирлашган Миллатларнинг инсон ҳақлари бўйича идораси воизи гувоҳлар терговчиларга қотилликларнинг аксарини Башар ал Ассад режимига содиқ қўшинлар ижро қилганини айтишганларини билдирди.
Омон қолганлар қуролли кишилар уйларга бостириб кириб, одам танламасдан ўт очгани ва ёш болаларни бўғизлаганини тасвирлаб беришган.
БМТнинг бу баёноти БМТ-Араб Лигаси элчиси Кофи Аннан Президент Башар ал Ассад билан учрашаётган даврга тўғри келмоқда.
БМТнинг инсон ҳақлари бўйича Олий Комиссари Руперт Колвил Женевада журналистлар қаршисида чиқиш қилиб, Ҳоула яқинидаги Талду қишлоғида жон берганларнинг 20дан озроғи танк ёки оғир қуроллар ўқидан нобуд бўлганини айтди.
“Қолганларининг кўпчилиги Талдудаги икки айри ҳодисада ёппасига қатл қилинганлар”, – дея қўшимча қилди у. Read the rest of this entry »
Эрон Тожикистон билан миллиард куб метр ичимлик суви сотиб олишга келишмоқда

Эрон Тожикистон билан бир миллиард куб метрдан ошиқ ичимлик сувини импорти тўғрисида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 27 май куни Теҳронда Тожикистон-Эрон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси ўтаётган пайтда ЭИР энергетика вазири Мажид Номжўй норасмий суҳбатлар давомида маълум қилди, дея хабар беради Азия-плюс агентлиги Tehran Times нашрига ишорат билан.
Номжўйга кўра, Эрон, Тожикистон ва Афғонистон аввалроқ қўшма сув-энргетика йўлагини барпо этиш тўғрисида келишиб олган эди, аммо уч мамлакатнинг миллий электр тармоқларини ишга киритиш учун 500 киловаттлик электр узатиш линияси қурилиши зарур. Айни пайтда лойиҳанинг имконияти ва инвестицияларнинг аниқ ҳажми ўрганилмоқда.
Шунингдек, Номжўй шу йилнинг март ойида Эрон, Тожикистон ва Афғонистон раҳбарлари учта мамлакатни боғловчи автомобиль йўллари қурилишини кўзда тутувчи ўзаро ҳамфикрлик меморандумини имзолаганларини эслатди. Read the rest of this entry »
Муҳожиратдаги ўзбеклар режимдан гумонсирамоқда
Strömsund/TT
http://op.se/lanet/stromsund/1.4747306-exil-uzbeker-misstanker-regimen
Ўзбек имоми Обид Назаровга нисбатан суиқасд бўйича уч киши ҳибсга олингани ва улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлгани бу уюштирилган суиқасднинг сиёсий мотивларга эга эканлиги борасида гумонларни кучайтирди. Швециядаги ўзбеклар бунинг ортида ўзбек мустабид режими турганига тўла ишонч ҳосил қилганлар.
“Биз Швецияда, тағин Европа ҳудудларида бунақа ҳодиса рўй беради деб сира ўйламагандик”, – дейди Швециянинг Йемтланд вилоятидаги Стромсунд шаҳарчасида яшовчи Назаров жамоасидаги ўзбеклардан бири.
У суиқасд бўлиб ўтган кунидан бошлаб бу ҳужум ортида ўзбек режими турганлигини айтиб келмокда. Кейинчалик бу суиқасдга ёрдам берганликда гумон қилиниб бир жуфт ўзбек эр – хотиннинг ҳибсга олинганлигидан келиб чиқиб хулосаланадиган бўлса, бу жиноятга ўзбек режими алоқадорлигига бугун унинг ишончи комил.
Суиқасддан бир ҳафта олдин Стромсунда яшовчи бир қанча ўзбеклар бир бегона эркакнинг посёлкада айланиб юрганини кўришган. Стромсунда яшовчи бу ўзбек «ғафлатда қолганлиидан» қаттиқ афсусда.
“Улар илгарилари ҳам мухолифат вакилларини ўлдириш учун махсус одамларни юборишган, шу жумладан Россияга ҳам. Энди бу ерда бунақа ҳодиса юз берди”, – дейди у.
“Ҳамма қулоқ солади”
Назаров Стромсунддаги 200 дан ортиқ сиёсий ва диний таъқиблардан қочган ўзбек жамоасининг диний пешвосидир.
“У киши бизнинг имомимиз ва у киши биз учун муҳим. Бизда биров у кишининг сўзини икки қилмайди”, – дейди суҳбатдошимиз.
Имом 2006 йил Швециядан сиёсий бошпана .олганди. Ўзбекистон ҳукумати уни тероризмда гумон қилиб Интерпол орқали қидирарди.
“Бу жуда кулгилик. Ўзбекистон режими учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари террорист, мустақил журналистлар терорист”, – деб таъкидлаганди Обид қори Назаров 2006 йил апрель ойида Озодлик радиосига берган бир интервюсида. Read the rest of this entry »
КАРВОНБОШИМИ Ё НАРВОНБОШИ?

Баъзида мақолаларнинг долзарблиги вақт ўтган сайин озайиш ўрнига тобора кучайиб боради, афсуски, Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий вазиятга доир сўнгги ўн йиллар ичида ёзган мақолаларимда ана шундай “долзарблик” тенденциясини кузатмоқдаман. 1998 йилда ёзилган қуйидаги мақоланинг долзарблиги, бугун, наздимда, ўша мақола ёзилган пайтдагидан ҳам долзарброқ аҳамият касб этмоқда.
Муаллиф
“Халқ сўзи” газетининг 1998 йил 16 октябр кунги сонида “Ўзбекистон минтақавий карвонбоши” номли улкан мақола чоп этилди. Мақола сарлавҳаси тагидаги изоҳдан ушбу мақоланинг “Бозор иктисодиётига ўтишнинг ўзбек модели мавзуида халқаро илмий-амалий конференциядан сўнгги мулоҳазлар” эканлигидан вокиф буламиз.
Мақола сарлавҳасининг ўзиданок собиқ совет пропагандасига хос ялтоқилик уфуриб туради. Муаллиф Ўзбекистонни “минтақавий карвонбоши” деб улуғлар экан, гап қандай карвон ҳақида кетаётгани ва бу карвоннинг манзили қаерда экани ҳақда бир сўз демайди. Карвон, одатда, бир манзилни кўзлаб йўлга отланган туялардан ташкил топади. Ўрта Осиё туяларини бир хил йўналишда кетаяпти, деб бўладими? Йўқ, албатта. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатлар ҳар бири ўз билганича, турлича йўналиш ва тезликда фақат ўзлари кўзлаган манзил сари кетмоқдалар. Ўзбекистонимизнинг ҳам, ҳаммага маълумки, “ўзига хос ва мос ўз йўли”, яъний, “ўзбек модели” бор. Шундай экан, бу ерда карвон ҳақида, айниқса, “карвонбоши” ҳақида гапириш беўриндир. Read the rest of this entry »
Миср: президентлик сайловида асосий рақиблар маълум бўлди
Мисрда ўтаётган президентлик сайловида иккинчи даврага “Мусулмон биродарлар” фирқасининг вакили Муҳаммад Мурсий ва собиқ президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир вазифасини бажарган Аҳмад Шафиқ чиқишди, дея хабар беради Миср расмий матбуоти.
“Мусулмон биродарлар” фирқаси номзоди, хабарларга кўра, сайловчиларнинг 25,3% овозини, Ҳусни Муборакнинг собиқ сафдоши эса 24,9% овозини тўплаган.Биринчи давра натижалари расман сешанба куни эълон қилинади.
Президентлик сайловининг иккинчи давраси 16 ва 17 июнда бўлиб ўтади.
Халқаро кузатувчилар Мисрда ўтган президентлик сайловининг биринчи даврасини тарихий ютуқ дея аташган. Бироқ, Қоҳирадаги Би-би-си мухбири Жон Лайнга кўра, кўплаб мисрликлар, айниқса ўтган йилги оммавий намойишлар иштирокчилар “икки ёмондан яхшироғини танлашга” мажбур эканликларини айтишади.
“Мусулмон биродарлар” ҳам, Шафиқ сайлов штабининг вакиллари ҳам инқилоб тарафдорларини ўз номзодлари учун овоз беришга чақиришмоқда. Иккала томон ҳам бир-бирини инқилоб ютуқларини йўққа чиқаришга уринишда айблашмоқда.
Ўтмишга қайтишми?
Read the rest of this entry »
Швеция: Обид қорини ўлдиришга уринган шахсга қидирув эълон қилинди
Шу йил феврал ойида Швеция шимолида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг отиб кетилишига алоқадор шахсни ҳибга олиш ордери чиққан.
Бу ордер амалда Обидхон Назаровни ўлдиришга уринган шахсга қидирув эълон қилинганини англатади.54 ёшли Обидхон Назаров 22 феврал куни Стромсунд шаҳарчасида уйидан чиқаётган пайтда бошидан ўқ еган эди.
“У ҳужумни амалга оширган. Шарқий Оврўполик бу шахснинг ёши 30-40 лар орасида,” – деб айтган қидирув гуруҳининг бошлиғи Кистер Петерссон.
Бироқ қидирув гуруҳининг бошлиғи ҳужумчининг қайси миллатга таалуқли эканини ҳам, қайси мамлакатда яшашини ҳам айтмаган.
Остерсунд туман маҳкамаси қарори ортидан жаноб Петерсон гумонланувчи шахсни тутиш бўйича Оврўпо ордерини олишга ариза топширишини айтган.
Ушбу ордер гумонланувчи шахсни Швецияга экстрадиция қилишга қонунан изн беради.
Обидхон қори Назаров суиқасдига алоқадорликда гумон қилиниб, май ойи ўрталарида икки шахс ҳибсга олинган эди.
Ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган икки шахснинг ўзбекистонлик эр-хотин экани айтилади.
Ўзбекистонлик таниқли диссидент олим Обидхон Назаров ҳозир ҳам кома ҳолатида шифохонада сақланмоқда.
Расмий Тошкент режимининг кўзга кўринган танқидчиларидан бўлган Обидхон қори 2006 йилда Швециядан бошпана олганди.
Терговчиларга кўра, жаноб Назаровнинг айнан диний фаолияти унга қилинган суиқасд ортида турган асосий сабаб бўлиши мумкин.
Қирғиз депутати ўзбекистонликларни айблади

Қирғизистон парламенти депутати Исмоил Исаков ўзбекистонликларни Қирғизистон ҳудудига қарашли ерларни ноқонуний ўзлаштириб олганликда айблади.Депутат Исмоил Исаковнинг айтишича, парламент махсус комиссияси Қирғизистон-Ўзбекистон чегара ҳудудларида текширув ишларини олиб борган. Натижада парламент комиссияси айрим чегара ҳудудларида ўзбекистонликлар Қирғизистон ерларидан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланган.
- Ўзбекистон томони шартномани бузган ҳолда чегарани ноқонуний тарзда ўзгартирмоқда. Қирғизистонда чегарани қўриқлаш яхши йўлга қўйилмагани, чегарачиларга шароитлар яратилмагани оқибатида қирғиз ерларидан ўзгалар фойдаланмоқда. Чегарани тиконли симлар билан тўсиб ташлашимиз керак, -деб билдирди депутат 21 май куни ўтган парламент йиғинида.
Парламентнинг яна бир депутати Элмурод Обдунов эса Қирғизистон чегара ҳудуди даҳлсизлигини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарани вақтинча ёпиб туриш ташаббус билан чиқмоқда.
- Ўзбекистон ҳали баҳсли ҳудудлар аниқланмасдан туриб, чегарани тўсиқлар билан ўраб олмоқда. Биз ҳам мана шу услубни қўллашимиз керак ва вақтинча бўлса ҳам чегарани тўсиб қўйишимиз лозим, -деди Элмурод Обдунов.
Read the rest of this entry »
Россия Сурияга қурол жўнатди

Россиянинг қурол юкланган кемаси бугун Суриянинг Тартус бандаргоҳига етиб келади. Қурол Сурия ҳукумат кучларига ҳарбий ёрдам сифатида жўнатилган.
Бу маълумотни биринчи бўлиб Ал-Арабия телеканали маълум қилди. Кейинроқ эса Сурияга Россия қурол жўнатгани ҳақидаги хабарни Reuters ахборот агентлигига Ню –Йоркдаги дипломатик манбаалар ҳам тасдиқлади.
Ню –Йоркдаги дипломатик манбага кўра, Россиянинг “Профессор Кацман” кемаси Малтадаги Қибрис ширкатига тегишли. Бу ширкатни эса Россия фирмаси ташкил қилган. Мазкур фирма “Рособоронэкспорт” давлат корпорацияси топшириғига биноан ҳаракат қилаётгани айтилмоқда. Бироқ Россия расмийлари бу борада бирон бир шарҳ беришдан бош тортмоқдалар.
АҚШ ва Европа Иттифоқи БМТнинг Хавфсизлик кенгашида Сурияга қурол сотишга эмбарго жорий этиш чорасини кўрган эди. Бироқ бу эмбарго Россия ва Хитой томонидан қўйилган вето оқибатида жорий этилмай қолган.
Айни пайтда суриялик фаоллар ҳукумат кучлари пайшанба куни президент Башар Асад истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлаган Хоула шаҳрига жума куни ҳужум бошлаганини билдирмоқдалар. Read the rest of this entry »
“Ижтимоий фикр”: Национальное самосознание узбекистанцев… каково оно?
Центр изучения общественного мнения “Ижтимоий фикр” провел социологический опрос среди населения республики на тему ” Национальное самосознание узбекистанцев “.
Результаты социологического исследования показали, что для большинства жителей республики понятие “национальность” отождествляется с принадлежностью человека к конкретному народу. Вторым же по значимости признаком национальности выступает общность людей, имеющих единую территорию, государство, язык, культурную самобытность. Наиболее значимым признаком для узбекистанцев продолжает выступать осознание человеком своих исторических корней, а также внутреннее ощущение принадлежности к той или иной нации.
Абсолютное большинство (более 90%) опрошенных высказали мнение, что знают историю и культуру края, в котором родились и выросли. Важным аспектом в развитии национального самосознания представляются взгляды жителей республики на положение и место Узбекистана в мире, как независимого государства. Так, абсолютное большинство респондентов рассматривает Узбекистан как государство с богатым историко-культурным, литературно-духовным и научным наследием (около 91 %). Примечательно, что истинными патриотами своей Родины считают себя подавляющее большинство молодых людей в возрасте 18-30 лет. Read the rest of this entry »
Начал работу новый узбекоязычный веб-сайт uz.ca-news.org
Центральноазиатская новостная служба запускает новости на узбекском языке
Центральноазиатская новостная служба запускает новый сайт для огромной узбекоговорящей Интернет-аудитории Ферганской долины и Центральной Азии – uz.ca-news.org.
В мире насчитывается около 25-30 млн. носителей узбекского языка, основная доля которых проживает в Узбекистане. При этом Узбекистан обладает одним из крупнейших Интернет-рынков региона – 9,1 млн. пользователей, немногим меньше, чем в Казахстане – 9,4 млн.. Также, узбекский язык распространен в Кыргызстане, Таджикистане, Казахстане, Туркменистане и Афганистане.
В данное время существует огромный дефицит объективной и достоверной информации на узбекском языке в Узбекистане и др. странах мира. Новая редакция призвана восполнить этот пробел с помощью ежедневно обновляемого новостного, аналитического и мультимедиа контента. Read the rest of this entry »
Каримов ҳақидаги “Дявол-2″ ва “Иуда-2″ китоблари интернетда пайдо бўлди

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва оиласи “жиноятларини фош этувчи” “Дявол-2″ (Шайтон-2) ва “Иуда-2″ (Мунофиқ-2) номли китоблар Тожикистонда тарқалаётганини хабар қилган эдик. Энди ушбу китобларни интернет орқали ўқиш имкони ҳам пайдо бўлди.
Китоб муқовасида муаллиф номи келтирилмаган. Лекин китобдаги маълумотларнинг “Эрк” мухолифат партияси, Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва шу ҳаракат раҳбари, шоир Муҳаммад Солиҳга оид Интернет саҳифаларидан кўчириб олингани айтилган.
Китобнинг қанча тиражда чоп этилгани ва Тожикистонда қанчаси тарқатилгани ҳозирча номаълум.
- Ҳар бири 100 саҳифадан иборат китобда Ўзбекистон раҳбари Каримов агрессор ва қаттол мустабид сифатида тилга олинади. У ва оиласи жиноятлари ҳақида сўз боради. Китобда Саддам Ҳусайн, Қаддафий, Чаушеску каби диктаторлар қаторида Каримов сурати ҳам келтирилган. Китобдаги маълумотлар Эрк партияси ва Муҳаммад Солиҳга оид сайтлардан олингани айтилган.
Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда: “Балки бизга хайрихоҳ бўлган одамлар тарафидан чиқарилган бўлиши мумкин. Каримовга қарши мухолиф фикрда бўлганлар фақат биз эмас ва фақат Ўзбекистонда ҳам эмас. Каримов бир диктатор сифатида бутун Марказий Осиё халқлари учун ҳам севилмаган бир шахсга айланган”, деди.
Мазкур китобларнинг электрон версиясини ушбу саҳифадан юклаб олишингиз мумкин: http://iuda-2.com/cat/books/
Муҳаммад Солиҳ: “Бу китобларни тарафдорларимиз нашр этишган”
Тожикистонда аҳоли орасида Президент Ислом Каримовни танқид қилувчи мақолалар мажмудан иборат “Иуда-2″ ва “Дявол-2″ номли икки китоб тарқалмоқда.Ушбу китобларда жаноб Каримов ҳақида ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва Викиликсда нашр этилган кескин танқидий мақолалар ўрин олган.
Уларда Ўзбекистон президенти ўзбек ва тожик миллатларига хиёнат қилишда айбланади.
Китобларда уларнинг ношири ва тиражи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Аммо ҳар иккала китоб муқовасида: “Бу мажмуа “Эрк” партияси аъзоларининг халқаро ахборот воситаларида чиққан хабарлари асосида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раҳбари Муҳаммад Солиҳ дастури билан чопга тайёрланган,” деб ёзилган.
“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раиси Муҳаммад Солиҳ Би-би-си билан суҳбатда ушбу китоблар нашрига унинг тўғридан-тўғри алоқаси йўқлигини айтди. Read the rest of this entry »
Қорақалпоғистонда “тозалаш” кетаяпти
Уч вазир ишдан кетди
Йил бошидан бери Қорақалпоғистонда ички ишлар вазири, адлия вазири ва халқ таълими вазири ўз вазифасидан четлатилган. Айтилишича, бу 2012 йилнинг бошида республика расмий идораларида бошланган текширувларнинг натижасидир.
Озодликка маълум бўлишича, уччала вазир ҳам Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгаши раиси (республика раҳбари) Муса Эрниёзовнинг қариндошларидир.
Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг ўзини таништирмаган маъсул ходими Озодлик билан суҳбатда полковник Ўринбой Турдаков ички ишлар вазири лавозимидан истеъфога чиқарилганини тасдиқлади. Бироқ унинг ишдан кетишига оид тафсилотларни очиқламади.
Read the rest of this entry »
Билмаган билмас…
Улуғ мақсадли йўл, машаққатларин,
Саҳрода гул каби, сўлмаган билмас.
Эрку озодликнинг, қадр қимматин,
Кураш майдонига, келмаган билмас.
Бугун ўз элида, хордир ўзбеклар,
Эрк деган неъматга, зордир ўзбеклар,
Ҳали ҳам умиди бордир, ўзбеклар,
Буни Ҳақдан умид, қилмаган билмас!
Керилса аҳмоқлар “мустақилмиз” деб,
Йиғлаш керак эди, “бизлар қулмиз” деб,
Кўтармаса бошин “битта элмиз” деб..,
Эл дардини кўзга, илмаган билмас!!
“Озод” деса, оёқ қўлинги боғлаб,
“Обод” деса, “юртинг,” бағринги доғлаб,
Бу дардни, эл билан, йиғласа йиғлаб,
Кулганида бирга, кулмаган билмас.
Олсалар миллатнинг номуси орин,
Ким тинглар, мазлумлар нолаю зорин?,
Ўзга юрт бағрида излаб, мозорин,
Аламдан бағрини тилмаган, билмас!
Ким маккор душману, кимни шумлигин?,
Ким Ҳақни гапирган, кимни жимлигин?,
Эй дўстлар, аслида кимни-кимлигин?,
Аллоҳ билса етар, билмаган билмас!!!
‘Ўзбекистонда ишсиз кўп, аммо келажакда ишчи кучи етмай қолади’
Ўзбекистонда иш топа олмаган миллионлаб ёшлар яқин ва узоқ хориждан иш излашади
Ўзбекистонда ишсизлар сони ўта камлиги, меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 5% иш излаётгани айтилади.
Бироқ на оддий ўзбеклар, на таҳлилчилар бу расмий рақамларга ишонадилар.
Зотан ҳозир камида 3-4 миллион ўзбекистонлик Россия ва Қозоғистонда ишламоқда. Яқин ва узоқ хорижга чиқиб кетаётган ҳам малакасиз, ҳам ўқимишли ёшлар оқими тўхтаётгани йўқ.
Мамлакатдаги ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш ўта мушкул.
“Қоғозларда бошқа гап, ҳаётда бошқача воқелик” – дейди Ўзбекистонда ишсизлик масаласини ўрганган Тошкентдаги “Эксперт” ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов – “Ўзбекистонда демография тадқиқотлари ўта кам ва бўлганда ҳам натижаси ошкор қилинмайди”.
Ўзбекистон ҳукумати эндиликда ишсизликни обдон ўрганиб, ҳатто четга кетаётган меҳнат муҳожирлари борасида ҳам хонадонма-хонадон юриб, шуғулланмоқчи.
Аммо кўпчилик уйма-уй юриб суриштириш ёрдамида ҳукумат қачон ё қайси мамлакатга кетган одам ҳақида керакли маълумотларни қўлга киритишга интилмасмикан, дея хавотир билдирадилар.
Ҳозир миллионлаб ўзбекистонлик ёшлар Россия ва Қозоғистонда турли ишларни бажариб пул топишади. Ўзбекистонда эса олий маълумотли ва ҳунарли ёшлар ҳам бугун иш топишга қийналишларини айтишади.
“Туркия ва ҳатто Оврўпода ўқиб келган ёшлар тузукроқ иш топа олмай, тижорат қилишга мажбур бўлишмоқда” – дейди ўз номини ошкор этишни истамаган ўзбек талабаси. Read the rest of this entry »
Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар 2011 йилда ватанга 5 миллиард долларга яқин пул жўнатдилар

2011 йилда Россиядан Ўзбекистонга шахсий жўнатмалар ҳажми 4,909 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда 21 май куни Россия Марказий банки маълум қилди.
Тожикистонга $2,752 миллиард, Қирғизистонга – $1.407 млрд., Қозоғистонга – $290 млн, Туркманистонга – $22 млн. шахсий пул жўнатмалари ўтказилган.
Россиядан МДҲ мамлакатларига жами $16,744 миллиард жўнатилди, ортки йўналишда $1.235 миллиард келди.
НАТО саммити: АҚШ Покистон билан Афғонистонга юк транзитини қайта тиклаш тўғрисида келиша олмади
Шимолий Атлантика Альянсининг Чикаго шаҳрида ўтган 25-саммити давомида АҚШ Покистон билан афғон юкларининг транзити ҳақида келиша олмади, дея 22 май куни хабар беради Los-Angeles Times.
Газета ёзишича, НАТО Покистон президенти Зардорийни Чикагодаги саммитга таклиф эта туриб, Обама билан учрашув юк транзитини қайта тиклашга рағбатлантирувчи туртки бўлади, дея умид қилганди. Аммо НАТО чучварани хом санаган экан. Сабалар ҳозирча очиқланмаяпти. Америка ҳукуматининг номи ошкор бўлишини истамаган юқори мартабали мулозимига кўра, “ҳамма гап пулга бориб тақалган”. Ҳолбуки, Покистон 17 май куни транзитга қўйилган тақиқни олиб ташлашга тайёрлигини маълум қилган эди.
Би-би-си маълумотига кўра, Покистон транзитни очиш эвазига бир неча талабларни илгари сурмоқда. Булар: покистонлик ҳарбийлар ўлдирилгани учун АҚШ ошкора кечирим сўраши, транзит учун ҳар бир автомобилга тўланадиган ҳақни 250 доллардан 500 долларгача кўтариши лозим. АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта саммит бошланишидан олдин Покистон талаб қилган пулни Вашингтон тўлашга тайёрлиги борасида шубҳа билдирганди. Боз устига, АҚШ Покистонга катта ҳажмда ёрдам пули ажратаяпти.
Президент Барак Обама иш чаппасига кетганидан хафсаласи пир бўлиб кетди. Бу нарса унинг саммит иштирокчиларига мурожаат қилаётганида ҳам билинди. Обама ўз сўзида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияга юк транзитида ёрдам бераётгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди, аммо Зардорий ундан бир неча қадам нарида ўтираётганига қарамай, Покистоннинг роли ҳақида эсламади ҳам, дея қайд этади Los-Angeles Times. Read the rest of this entry »
Швеция: Обидхон Назаровга суиқасдда гумонланиб қўлга олинган ўзбекистонликларнинг номи ошкор этилди
Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга суиқасднинг текшируви доирасида гумонланиб ҳибсга олинган эркак ва аёлнинг номи ошкор бўлди – булар Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова.
Uznews.net нашри Skanskan.se газетасига ишорат билан хабар беришича, қўлга олинганлар эр-хотин бўлиб, иккови ҳам 1981 йилда туғилган, Швецияга Ўзбекистондан келишган, 2011 йилдан бери Малмё шаҳрида истиқомат қиладилар.
Аминова – Малмё университетининг талабаси, унинг эри нима билан шуғуллангани ҳақида Остерсунд полицияси маълумот бермаган. Полицияга кўра, ҳибсга олинган аёл имомга ўқ отган одамни танийди, шунинг учун ҳам буюртмачининг номини билиб олишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги энг танилган уламоларидан бири саналган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швецияда сиёсий бошпана олган. 2012 йил 22 февраль куни Швециянинг шимолида унинг жонига суиқасд қилганлар. Номаълум кимса Назаровга қарата уч маротаба ўқ узиб яширинган. Имомнинг аҳволи оғир, уч ойдан бери беҳуш ётмоқда.
Полиция ва прокуратура агар 1 июнгача Пўлатов ва Аминованинг айбини исботловчи жиддий далилларни тақдим эта олмаса, улар озодликка чиқадилар.
Ўзбекистон: ҳуқуқбон Гулшан Қораевага таъқиблар кучаймоқда
Ўзбекистон жанубидаги Қарши шаҳридан келаётан хабарларга кўра, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораевага кўрсатилаётган таъқиблар кучаймоқда.
Воқеаларнинг сўнгги ривожланишида унинг уйи деворига номақбул сўзлар ёзилиб, уятсиз суратлар чизиб кетилган.”Эрталаб соат бешда қўшниларим (эшик) таққилатиб, мени уйғотишди. Қара нима қилиб кетишибди, деб улар мени уйғотишди. Кейин мен (ташқарига чиқсам деворнинг) расвоси чиқиб ётган экан,” – дейди Гулшан Қораева.
Ҳуқуқ фаоли ҳақоратли сўзлар ва уятсиз суратларни девордан “қириб” ташлаганини айтади.
Гулшан Қораева сўнгги ойлар Қашқадарёдаги энергия муаммолари, маҳаллий ҳокимият зўравонлиги ва ёш болаларнинг мажбурий дала ишларига жалб этилиши устида иш олиб бораётган эди.
У ўтган шанба куни номаълум икки аёл тарафидан дўппосланганини айтади.
Ҳуқуқбон ҳозир уйида даволанаётганини билдирди. Read the rest of this entry »
‘Президент Каримовнинг иззат-нафси Ўзбекистон манфаатига зид тушмоқда’

Биронта ҳам Марказий Осиё президенти Чикагодаги НАТО йиғинига бормаган.
Айни саммит Афғонистондаги хорижий кучларни Марказий Осиё орқали олиб чиқиб кетиш ва 2014 йилдан кейин ҳам бу мамлакатга кўмак кўрсатиб бориш йўлларини кўриб чиқади. Бу ўринда эса Марказий Осиё мамлакатларига катта умид тикилмоқда.
“Ислом Каримовни олсак, иззат-нафси туфайли саммитга бормаган” – дейди Лондондан таҳлилчи Алишер Илҳомов -”Жаноб Каримов бир неча дақиқага бўлса ҳам Президент Обама билан учрашиб, суратга тушмоқчи бўлган”.
“Бирон бурчакда бир неча дақиқа бўлса ҳам учрашишса бас, ҳатто қандайдир муҳим масалани мубояса этиш ҳам шарт эмас эди”.
Алишер Илҳомов “сиртдан билишича, Ислом Каримов АҚШ президенти билан учрашмоқчи бўлганини, лекин Президент Обама Ўзбекистон президенти билан кўришишни истамаганини” айтади.
Зотан Ўзбекистон президенти 2014 йили Афғонистондаги жанговор хорижий қўшинлар чиқиб кетса, Марказий Осиё жанубий чегараларига хавф-хатар етишидан огоҳлантирган эди. Read the rest of this entry »
Москвада ўзбек ва қирғиз муҳожирлари муштлашди
Москва шаҳрининг Олимпия проспектида ўзбек ва қирғиз меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув юзага чиқди.
Бу воқеа тафсилотларини Озодликка билдирган Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмийси Аркадий Башировга кўра, муштлашув ҳақидаги хабар маҳаллий фуқаролардан келиб тушган.
- Кеча, якшанба куни пойтахт полицияси ходимлари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги оммавий муштлашув олдини олди. 20 май куни соат 17:59 да “02” хизматига шаҳарнинг Олимпийский проспекти 16-уй ёнида кўринишидан осиёлик бўлган бир гуруҳ одамлар йиғилгани тўғрисида хабар келди. Муштлашув оқибатида ҳеч қаерда ишламайдиган, бошидан жароҳатланган 20 яшар қирғиз йигити жароҳати олди ва шифохонага олиб кетилди. У тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин қўйиб юборилди, дея маълум қилди Москва шаҳар ИИБ матбуот хизмати вакили Аркадий Баширов. Read the rest of this entry »
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли дўппосланган
Қарши шаҳридан олинган хабарларга кўра, шанба куни эрталаб таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораева номаълум шахсларнинг ҳужумига учраган.
Яқинларига кўра, номаълум аёллар уни дўппослашган ва ўлдириш билан таҳдид қилганлар.Ҳуқуқ фаолининг ҳужумчилардан қочиб, яқиндаги дўконлардан бирида яширингани айтилади.
Биз ҳозирда шифокорларга мурожаат қилгани айтилган Гулшан Қораеванинг ўзи билан боғлана олмадик.
Унинг акаси, Швецияда яшаётган мустақил журналист Тўлқин Қораевнинг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат саккизлар атрофида юз берган.
Аён бўлишича, Гулшан Қораева ногирон боласига дори олиш учун дорихонага кетаётган бўлган.
Қашқадарё вилоят Жиноий ишлар суди биноси яқинидаги мактабга етганида эса, унга иккита ёш жувон ташланган.
Гулшан ўзига ҳужум қилганларнинг ёши 20-21лар атрофида эканини айтган.
Укасининг сўзларига кўра, бақириб, чақириб, опасини уришаркан, икковлондан бири Гулшан Қораевани “ўз эри билан юриш”да айблаган.
“Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолат…”, дейди укаси биз билан суҳбатда.
Тўлқин Қораевнинг айтишича, опасининг фақат бошига уришган ва еган калтаклари натижасида унинг мияси чайқалган.
Укасига кўра, опасига қарши ҳужум унинг инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги фаолияти билан боғлиқ, деган ишончда:
Суиқасдда гумонланаётганлар исмлари маълум бўлди
18 май куни Швециянинг Стромшунд шаҳар суди Обид қори Назаровга қилинган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинаётган икки ўзбекни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Ўзбекистонлик эр-хотиннинг исми Баходир Пулатов ва Нодира Аминова экани айтилмоқда.
Узнюс.нет сайти ўз манбаларига таяниб, гумонанаётганлар исмларини Баходир Пулатов ва Нодира Аминова, деб бермоқда. Асли ўзбекистонлик экани айтилаётган эр-хотин 15 май куни Швеция полицияси томонидан ҳибсга олинган эди.
Дастлаб ёши 30 лар атрофида экани маълум қилинган иккала гумонланувчининг ҳам эркак экани айтилган эди.
Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андершон имомга қилинган суиқасдни бошидан кузатиб келаётган журналистлардан.
- Суддан кейин ўтказилган матбуот анжуманида, Ўзбекистондан келган 30 ёшлар атрофидаги аёл ва эркак ҳибсга олингани маълум қилинди. Улар Швецияда икки йилдан бери яшаб келган ва имомга суиқасд қилган шахсга кўмаклашганликда гумонланмоқда. Айтилишича, эркак ва аёл бирга яшаб келган жуфт бўлган, лекин улар никоҳдан ўтганми йўқми, аниқ эмас.
Журналистнинг айтишича, Стромшунд шаҳар судидаги 18 май кунги маҳкамада гумонланувчилар шахси очиқланмаган.
- Ҳозирча уларнинг бири аёл бири эркак экани маълум бўлди. Суд мажлиси тугади ва уларни ҳисбда қолдириш тўғрисида ҳукм чиқарилди. Ҳозирча уларнинг шахси очиқланмади, суд мажлисининг асосий қисми ёпиқ тарзда ўтказилди, дейди Обидхон қорига қарши уюштирилган суиқасд юзасидан бораëтган тергов жараëнини яқиндан кузатаëтган швед журналисти, Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андершон.
Швеция жанубидаги Сконе шаҳарчасида қўлга олинган гумонланувчилар жорий йил 22 феврал куни ўзбекистонлик таниқли имом, Швецияда сиёсий муҳожиратда яшаб келган Обидхон қори Назаровни ўлдиришга уринган қотилга ëрдам берганликда гумон қилинмоқда.
Швеция прокурори Кристер Петерсон ҳибсга олинган икки шахсни имомга қилинган суиқасдга алоқаси борлигига ишора қилувчи жиддий далиллар борлиги ва имомга қарата ўт очган учинчи шахс қидирилаётганини маълум қилди.
“Билишимизча, жиноятни бевосита амалга оширган яна бир шахс бор, лекин у мамлакатни тарк этган бўлиши мумкин”¸ деди прокурор швед матбуотига.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати таъқиби ва тазйиқлари остида 1997 йилдан буён қочқинликда бўлган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган.
Унинг 6 фарзанди бор ва унинг тўнғич фарзанди Ҳусниддин Назаров 2004 йил 16 май куни ўғирлаб кетилган. Обид қори Назаровнинг ўзи бунинг ортида Ўзбекистон МХХси турганини тахмин қилиб келган.
Терговчилар Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд унинг Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлгани билан боғлиқлигига доир версиясини ҳам кўриб чиқмоқда.
Обидхон қори Назаров уч ойдан бери Швеция касалхонасида кома ҳолатида қолмоқда.
СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ.
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
Рухшунос олим, “МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази раҳбари, ҳалқ табиби.
Сут ва сут маҳсулотлари-инсон организми, ҳаёти учун қимматли озиқ-овқат маҳсулотидир. Болалар, кекса кишилар ҳамда беморларнинг овқатланишида сут ва сут маҳсулотларининг аҳамияти жуда каттадир. Сут ва сут маҳсулотлари таркибида организм учун зарур барча озиқ ва биолгик фаол моддалар борлиги билан бошқа хамма озиқ-овқат маҳсулотларидан фарқ қилади.
Сутнинг таркиби мураккаб бўлиб, унда организм учун зарур бўлган 10 дан ортиқ озиқ моддалар, ё кислоталар, аминокислоталар, витаминлар, Қанд, турли минерал тузлар, гормонлар ва бошқалар бор. Озиқ-овқат сифатида сигир сути кўп ишлатилади. Унинг таркибини кимёвий жихатдан кўрсак, 87,5 фоиз сув, 3,8 фоиз ёғ, 3,3 фоиз оқсил, 4,7 фоиз углеводлар, 0,7 фоиз минерал моддалардан ташкил топгандир. Сигир сути билан бир қаторда озиқ сифатида қўй, эчки, буйвол, туя сутлари ишлатилади. Қуйида биз уларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Сотувда.
Сотувга таркибида турлича фоиз ёғи бўлган сут, қуруқ сут, қуюлтирилган сут, ҳар хил сут-қатиқ маҳсулотлари ва сутдан қайта ишланган бошқа маҳсулотлар чиқарилади.
Тарихга назар.
Асрлар давомида аҳоли орасида асосан сигир сутидан фойланилган. Археологлар қадимги Вавилон шаҳри ҳудудида сигир соғаётган одамлар тасвири ҳамда сут сақлаш тасвири ҳамда сут сақлаш учун мўжалланнган кўплаб сопол идишлар топишган. Маълум бўлишича, бу ноёб топилмалар 8 минглик тарихга эга.
Қадим замонлардан инсонлар сутнинг шифобахш хусусиятларига эътибор бериб келишган. Буюк табиб, олим Абу Али ибн Сино сут ёрдамида юзлаб, касалликларни даволаб, уни нимжон, бўйи ўсмайдиган болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, кекса ёшли одамлар, дармонсиз беморларга қувватбахш восита сифатида тавсия қилган. Улуғ бобокалонимиз Абу Али ибн Сино айниқса, эчки сутини 1 чимдим туз ёки асал билан ичишни буюрган. Сабаби, эчки сути бошқа хайвонларнинг сутига қараганда 2 баробар енгил ҳазм бўлиб, семиришнинг олдини олади, юрак, жигар хасталикларини даволашда унга тенг келадиган йўқ. Юнон олими Гипократ эчки сутини сил касалида, сигир сутини эса камқонлик, ревматизм, подагра чалинган беморларни даволашда қўллаган.
Н.Назарбаев и И.Каримов не поедут на саммит НАТО в Чикаго
Лидеры стран Центральной Азии в Чикаго не поедут
На саммите НАТО афганское урегулирование будут обсуждать без их участия
Президенты Казахстана, Киргизии, Таджикистана и Узбекистана впервые получили от генсека НАТО персональные приглашения принять участие в саммите альянса, который пройдет 20–21 мая в Чикаго. Главной его темой, как ожидается, станет подведение итогов успешной, с точки зрения Белого дома, афганской операции, которую к 2014 году планируют завершить Международные силы содействия безопасности в Афганистане (ISAF).
Среднеазиатские лидеры имели шанс реально помочь в избирательной кампании президенту Бараку Обаме, желающему представить себя политиком, завершившим две войны – в Ираке и Афганистане,- а также попасть в заветный список более чем 60 мировых лидеров, званных на встречу, что само по себе весьма почетно.
Однако основательно подумав, они дружно объявили, что в США не поедут. Их за океаном заменят министры иностранных дел. Read the rest of this entry »
АҚШ Хельсинки комиссияси Марказий Осиёда сиёсий маҳбуслар аҳволи бўйича тинглов ўтказди
АҚШ Хельсинки комиссияси 15 май куни Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар аҳволи бўйича Вашингтонда брифинг ўтказди.
Сўзга чиққанлар орасида “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг раиси, собиқ сиёсий маҳбус Санжар Умаров, АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссиянинг катта таҳлилчиси Кэти Косман, Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастурининг тадқиқотчиси Музаффар Сулайманов бор.
Брифингда минтақадаги бешта собиқ совет республикалари сиёсий маҳбусларининг аҳволи кўрилди. Ўзбекистон ва Туркманистон турмаларида сиёсий маҳбусларнинг айниқса кўплиги қайд этилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилар, журналистлар ва баъзи диний гуруҳларнинг аъзолари чекловчи қонунларнинг қурбонлари бўлиб қолаётгани брифингда қайд этилди. Туркманистонда ҳукуматни танқид қилган фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимочилар таъқиб этилмоқда. Қирғизистонда 2010 йил июнь фожиасидан сўнг ўзбекларнинг ва уларни қўлловчи фуқаролик жамияти фаолларининг ҳаёти жиддий тарзда мураккаблашди. Тожикистонда диний ҳуқуқ ва эркинликларни чекловчи қонун жорий этилди, Қозоғистонда эса қатор мухолифатчилар ҳибс этилди, ўтган қишда эса Жанаўзендаги нефтчиларнинг норозилик чиқишлари шавқатсизларча бостирилди, дея санаб ўтилади АҚШ Хельсинки комиссиясининг пресс-релизида.
Музаффар Сулайманов Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон турмаларида ўтирган ҳуқуқ ҳимоячиларнинг номини келтирди ҳамда Комиссияни “ҳибсдаги ҳамкасбларимизни озод этишни талаб қилишга” чақирди. Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастури вакилининг нутқини (инглиз тилида) бу ерда ўқишингиз мумкин. Read the rest of this entry »
Мисрда “Мусулмон биродарлар” жонли занжир ҳосил қилишмоқчи
Мисрнинг “Мусулмон биродарлар” диний-сиёсий бирлашмаси ўз тарафдорларини президентликка номзоди қўйилган Муҳаммад Мурсийни қўллаб-қувватлаш учун “жонли занжир” қуришга чорлаган.
Режага кўра, бу дунёдаги энг узун “жонли занжир” бўлиши кутилмоқда.Бирлашма вакили Аҳмад Абдул Атонинг айтишича, “жонли занжир” ҳаракат қатнашчиларининг тўлқини Александриядан Осуангача чўзилиши мумкин.
Икки шаҳар ўртасидаги умумий масофа 1200 километрни ташкил этади.
“Мусулмон биродарлар” ташкил этилганига 80 йил бўлган.
Ҳусни Муборакнинг ҳукмронлиги даврида уларнинг фаолияти тақиқланган, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг аъзолари таъқиб этилганлар. Read the rest of this entry »
Москвада ўнлаб ўзбекистонликлар ҳибсга олинди
Россиядан олинган хабарлардан аён бўлишича, Москва полицияси қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган йигирмага яқин ўзбекистонликни қўлга олган.
Полиция мулозимларига кўра, улар уюшган жиноий гуруҳ аъзолари бўлишган.Тинтув жараёнида оргтехника, ўттизга яқин уяли телефон, 100 дан ортиқ муҳр ва бошқа жиҳозларни мусодара этишган.
Қўлга олинганларнинг асосан хорижий фуқароларнинг Россияга келиши, келган жойида расман рухсатдан ўтишига оид қалбаки ҳужжатлар ва ишлаш рухсатномаларини тайёрлаб, сотганликлари айтилади.
Аён бўлишича, улар Россия пойтахтининг қатор метро бекатларида фаолият олиб боришган.
Муаммо кўлами
Москвада меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя этиш билан шуғулланувчи фаол Баҳром Ҳамроевга кўра, ўзбекистонлик мигрантлар, айниқса, ёшларининг бу иш билан шуғулланишлари кенг тарқалган:”Қалбаки ҳужжатлар қолиб, Россия паспортларини, ҳатто, Ўзбекистон фуқаролари бир-бирларининг паспортларини ўғирлаб, суратларини алмаштириб, бошқаларга сотишади”, дейди у.
Фаол Россияда қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, сотиш жуда оддий бир жараёнга айланиб қолганини айтади.
“Мисол, ўзининг уйида оргтехникаларни ўрнатиб, Россиянинг муҳрлари бор уларда, ўша ердан миграция картасидан бошлаб, то Москванинг хоҳлаган бир манзилида қайддан ўтганликка оид қалбаки ҳужжатлар қилиб, муҳрлаб, сотаверишади”. Read the rest of this entry »
Amnesty International обвиняет Евросоюз в равнодушии к ситуации с правами человека в Узбекистане

Накануне годовщины трагических событий в Андижане международная правозащитная организация Amnesty International обвинила Евросоюз в ослаблении давления на власти Узбекистана, который не выполняет свои международные обязательства в правозащитной сфере, более того — открыто попирает их, говорится в пресс-релизе AI.
«За прошедшие со дня Андижанской трагедии семь лет Евросоюз резко ослабил свои требования по правам человека к Узбекистану, хотя в 2005 году осудил убийства мирных жителей и потребовал международного расследования и введения санкций», – считает директор Европейского отдела Amnesty International Николас Бегер. – «Мы встревожены тем, что ЕС закрывает глаза на ухудшении ситуации с правами человека в Узбекистане, отменил все санкции и перестал требовать расследования Андижанских событий».
В пресс-релизе Amnesty International отмечается, что нарушения прав человека в Узбекистане заключаются в произвольных арестах, изоляцию от внешнего мира, избиения, пытки и несправедливое судебное преследование критиков режима Каримова. Несколько тысяч человек осуждены за причастность к запрещенным в Узбекистане исламистским партиям или движениям, в заключении находятся также критики правительства, политические оппоненты, правозащитники, которые осуждены на длительные сроки пребывания в жестоких, бесчеловечных и унижающих достоинство условиях, напоминает Amnesty International. Read the rest of this entry »




























