RSS

Гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Али Имрон 135

22 Дек

 

(Ёхуд Амнистия ҳақида баъзи мулоҳазалар)

Укам Абутов Саид Камол 1973 йилда туғилган. Уни олти фарзанди бор эди. Ҳозир учтаси қолган. Уни диний илми деярли йўқ ҳисоби. Қуръонни арабчасини ўқий олади.Мазмунини тушунмайди. Намоз ўқиб рўза тутиб юрган бола эди.
1999 йил 16 февралида мамлакат бўйлаб оммавий қамашлар бошланганда уни ва уч тўртта танишларни ҳизбут таҳрирни варақасини ташлаб ва наркотик модда ташлаб қамашганди.
У пайтда мени турмада ўтирганимга 5 йил бўлиб қолганди. Укам ҳам мен ўтирган Тавафсой турмасига келди.Ўшанда 159 модда ва наркота билан жами 9 йил муддат олганди.
Мен билан бир йилча ўтиргач, менга 221 модда билан янги жиноят иши очилди. Ғазалкент район Суди раъно деган аёл менга 3,5 йил муддат қўшиб режимни қаттиқ режимга ўзгартирди.
Мен ўша муддатни охиригача Навоийни 46 сонли муассасада ўтадим.
Укам Тавақсойда яъни 3 сонли муассасада беш йилча ўтириб, 2003 йил 8 декабрдаги амнистия билан озод бўлди.
Шу билан уйда ИИБ назоратида яшади.
Шундан сўнг мен қозоғистонга бориб ишлаб юрдим. Ва ўша пайтларда менга янги жиноят иши очилди. Мен бундан хабар топиб, Астанадан Москвага кетдим. Ва ўша ерда 2007 йил июнида Ўзбек чекистлари мени ушлаб Москва яқинидаги Красногорск ИИБга олиб келишди. У ердан кейин мени Можайск турмасига жойлаштиришди.
2008 йил июлида мени Россия Прокуратураси Ўзбекистонга берилмаслигимга қарор чиқарди. Бунга Можайск район Судини қарори сабаб бўлганди.
Бу муддат ичида мени олдимга БМТ вакиллари келиб суҳбатлашиб кетишганди. Ва кейинчалик мени БМТ ўзининг бир жойида яшириб қўйди. Шу ерда 8 ой қолиб кетдим. У ердаям яна икки марта депорт қилишга ҳаракат бўлди.Хуллас, ўша пайтда Укам Саид Камолни яна беш ўнта одам билан бирга яна ўша Конституцияга тажовуз қилганликда айблаб қамашди.
Уларни Тўрткўлда эмас, балки Қорақалпоқни шимолида Қўнғиротда Суд қилишди.
Қўнғирот район Суди укамга 13 йил қаттиқ режимли Муассасада жазо ўташга ҳукм чиқарди.
Мана тўрт йил бўлдики, укам жазо ўтамоқда. Ўзбекистон қонунларига кўра бир марта амнистияга тушган жиноятчи қайта тушмайди. Укам аввал амнистияга тушган ҳисобланади. Уч тўрт йилдан бери чиқаётган амнистияларга тушмади.
Бу йил ҳам укам амнистияга тушмас экан. ИАК уни кечирмасмиш. Сени Аллоҳ кечирсин укам! ИАКни кечирими керакмас. ИАК кечириш ваколатига на қонунан ва на шаръан эга ҳам эмас. Зулм ҳукмрон бўлаётгани учун шундай ҳолатдамиз.
Уни айби мени укам бўлганидир. Ва ИАК режими мендан қасд олаяпди гўё?!
Мени айбим эса бу режим олдида жуда қаттиқдир. Мен 1995 йил сентябрида ИАК номига унинг режими томонидан ғайриқонуний равишда ўғирланиб кетилган Абдували қори акани топишни ва бошқа ноҳақ қамалганларни озод этишни сўраб масжидимиздаги намозхонлар номидан 32 киши имзолаган хат жўнатгандим.
Бу 32 киши ўшандан бери ИИБ назоратида туради.баъзилари бир мартадан баъзилари бир неча мартадан қамалдилар, баъзилари ўлиб кетишди.
Ўшандан бери қамаш ва амнистия бериш сиёсати давом этаяпди.
Амнистия деган даҳмаза Доно юртбошимизни қанчалар меҳрибонлигига далил қилиб кўрсатилади.Озодликга чиқариладиган одамлар мухбирларга Муассаса ходимлари ёзиб берган гапларни айтиб интервю бериши керак.
ИАК ўзи зулм қилиб бегуноҳ мусулмонларни қамагани камдек, ҳатто ўзи узр сўраб чиқариши лозим бўлсада, ҳеч нарса қилмай кўп йиллар қамоқда азоб тортган одамларни яна ўзларини айбдор қилиб,мажбуран кечирим сўратиб, қилмаган ишига минг бор тавба қилдириб кейин озод қилади.
Бу каби амнистия билан оход бўлиш жараёни нафақат ИАКни улуғлаш учун имконият, балки уни режими амалдорлари учун халқни охирги пулигача шилиб олиш йўли ҳамдир.
Чунки, амнистия баҳонасида кўп одамлар қариндош уруғларини озод бўлиши учун зобитларга пул беришади. Зобитлар уларни шунга мажбурлашади. Ўғлинги яхши деб ёзиб берсак чиқади бўлмаса чиқмайди дейишади қариндошларига. Табиийки, кўп нарсани тушунмайдиган содда одамлар яхши деб ёзиши учун уларга пул беришади.
Амнистиягв тушиш моҳиятан айбдорлигини тан олишдир. Нима қилгани учун амнистияга тушиши керак одамлар?Уларни айби нимада?
Аслида улар Конституциявий тузумни ағдаришга ҳаракат қилишмаганди.Бунақа сиёсий тушунча аксарият диндорларда ҳалиям йўқ.
Диндорлар бир қисми Ҳизбут таҳрир ғояларини ушлаган бўлсалар, бошқалари ҳалигача ҳеч қандай сиёсий ғояга эга эмаслар. Улар намоз ўқигани учун, тўпланиб дарс қилгани учун, кимнидир касетасини эшитгани учун, ва кимнидир китобини ўқигани учун қамалганлар халос. Уларга нима учун 159 модда қўйилган ва улар нима учун ИАКдан кечирим сўрашлари керак ҳайронман?! Қани мантиқ бу ерда? ИАК ҳаммани мажбурлаб кечирим сўратади ўзидан. Уриб ёздиришади кечирим хатини. Калтакни еб раҳмли доно юртбошимизга минг раҳмат деб чиқиб кетасиз. Бу озод бўлиш шарти Кўпчилик диндорлар каби укам бу йилги амнистияга ҳам тушмайди. Чунки, у аввал авф қилинган ва ўзини ўнгламаган “ашаддий жиноятчи” ҳисобланади. Ундайларга эса ИАКни даргоҳида кечирим йўқ.

Мени укамга ва бошқа биродарларга хитобим;

Сизларни Аллоҳ кечирсин биродарлар!Ҳар қандай одамга ёки ҳукмдорга қарши чиқиш шаръан жоиз.Агар ёвуз бўлса вожибдир. Ҳатто халифагаям қарши чиқиш мумкин. Агар Конституциявий тузумга тажовуз қилган деган иддао рост бўлсаям, бу шаръан мумкин аслида. Ва бунга мавжуд конституцияда ҳуқуқ берилган. Бу каби бирор шахсга алоқадор бўлмаган нарсаларга шахсдан кечирим сўралмайди. Булар учун жазо олдинглар демак, умуман ИАКдан кечирим сўралмайди. У ўзини ўрнини билмаган нодондир. ИАК зулми абадий эмас. Аллоҳнинг азоби эса кофирлар учун абадийдир!
Алҳамдулиллоҳ, мен ҳам ИАКни анистиясига тушмаганман.Ва ИАК билан насиб қилса ҳали шу дунёда, акс ҳолда Аллоҳ олдида қиёматда тўла ҳисоб китобимиз бўлади иншааллоҳ!

Муҳаммадсолиҳ Абутов ЎХҲ саҳифаси муҳаррири

 

Об авторе tayanch

"ТАЯНЧ" жамияти сайтига хуш келибсиз!
Leave a comment

Опубликовано на 22.12.2011 в Uncategorized

 

Добавить комментарий

Fill in your details below or click an icon to log in:

Логотип WordPress.com

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Фотография Twitter

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Фотография Facebook

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s

 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers