(Ёхуд Амнистия ҳақида баъзи мулоҳазалар)
Укам Абутов Саид Камол 1973 йилда туғилган. Уни олти фарзанди бор эди. Ҳозир учтаси қолган. Уни диний илми деярли йўқ ҳисоби. Қуръонни арабчасини ўқий олади.Мазмунини тушунмайди. Намоз ўқиб рўза тутиб юрган бола эди.
1999 йил 16 февралида мамлакат бўйлаб оммавий қамашлар бошланганда уни ва уч тўртта танишларни ҳизбут таҳрирни варақасини ташлаб ва наркотик модда ташлаб қамашганди.
У пайтда мени турмада ўтирганимга 5 йил бўлиб қолганди. Укам ҳам мен ўтирган Тавафсой турмасига келди.Ўшанда 159 модда ва наркота билан жами 9 йил муддат олганди.
Мен билан бир йилча ўтиргач, менга 221 модда билан янги жиноят иши очилди. Ғазалкент район Суди раъно деган аёл менга 3,5 йил муддат қўшиб режимни қаттиқ режимга ўзгартирди.
Мен ўша муддатни охиригача Навоийни 46 сонли муассасада ўтадим.
Укам Тавақсойда яъни 3 сонли муассасада беш йилча ўтириб, 2003 йил 8 декабрдаги амнистия билан озод бўлди.
Шу билан уйда ИИБ назоратида яшади.
Шундан сўнг мен қозоғистонга бориб ишлаб юрдим. Ва ўша пайтларда менга янги жиноят иши очилди. Мен бундан хабар топиб, Астанадан Москвага кетдим. Ва ўша ерда 2007 йил июнида Ўзбек чекистлари мени ушлаб Москва яқинидаги Красногорск ИИБга олиб келишди. У ердан кейин мени Можайск турмасига жойлаштиришди. Read the rest of this entry »

