RSS

Архив за день: 19.12.2011

ЎЗБЕКИСТОН. Х. Жўрабоева: Гулсумой бўлмаган, мени МХХ ёллаган

Ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева Истанбулдаги “Дунё ўзбеклари бирлиги” марказида матбуотга юзланиб, шунга иқрор бўлди.

19 декабр куни Истанбул шаҳрида “Дунё ўзбеклари бирлиги” бош маркази биносида матбуот анжумани бўлди ва унда Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасднинг олди олингани ҳақида баёнот берилди.

Марказ раҳбари Одам Чевикка кўра, ўзбекистонлик Хуршида Жўрабоева исмли шахс марказга мурожаат қилган ва ўзининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ушбу суиқасд амалиётига ёлланганига иқрор бўлган.

- Хуршида хоним шундай бир суиқасдга уриниш бўлганини эътироф этди ва бу гал суиқасднинг олди олинди. Аммо, бунақа ҳаракатлар яна давом этиши мумкин ва шу вақтга қадар ҳам Муҳаммад Солиҳга суиқасдга уриниш бир неча бор бўлган. Хусусан, шу йил у кишининг раҳбарлигидаги ЎХҲнинг Россия бўлими етакчисига нисбатан ҳам суиқасд бўлди,- дея хотирлади Одам Чевик.

Бунга қадар Хуршида Жўрабоева Ўзбекистонда МХХ томонидан қийноққа солингани ва шунингдек, у билан бирга андижонлик Гулсумой Абдужалилова исмли яна бир қиз ҳам МХХ қистовлари остида Муҳаммад Солиҳга қарши сиуқасдга зўрлангани ҳақида айтган эди. Read the rest of this entry »

 
1 Comment

Опубликовано на 19.12.2011 в Савол Жавоб

 

ГУЛСИМОЙ НИҚОБДА 3х1….

 
Leave a comment

Опубликовано на 19.12.2011 в Савол Жавоб

 

ЯНГИЛИКЛАР.

 
Leave a comment

Опубликовано на 19.12.2011 в Cиёсат

 

Ўзбек мухолиф ҳаракатининг лидери Мухаммад Солих 62 ёшга тўлди!

 

Ўзбек мухолиф ҳаракатининг лидери, Ўзбекистон Эрк демократик парятиси раиси Мухаммад Солих 62 ёшга тўлди! Ўзбекнинг оташқалб шоири бўлиб етишган Муҳаммад Солиҳ 1985 йилда ёзган “Қуръа” шеърида ўзининг дунёга келганини шундай таърифлаганди.

Айни қиш кунларининг бирида
Яъни қирқ тўққизнинг декабрида
Мен қуръа ташладим дунёга келиб.
Ерга тушгани йўқ ҳамон бу қуръа
Турибман-ку ҳамон унга тикилиб-
Юррак така-пука:
Чикками, пукка,
Чикками, пукка?

1977 йилда ўзининг илк шеърлар тўпламини чоп эттирган шоир Муҳаммад Солиҳ ўша даврнинг ўзидаёқ Совет мафкурасига ёт бўлган ғарб “идеологиясини” куйлагани унга мисли кўрилмаган шуҳрат келтирган бўлса, шу билан бирга у ватандаги дастлабки таъқибларни бошидан кечира бошлаганди ҳам.
20 дан ортиқ китоблар чиқарди ва Франц Кафка асарини ўзбк тилига ҳам ўгирди. Read the rest of this entry »

 
Leave a comment

Опубликовано на 19.12.2011 в Табриклар

 
 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers