RSS

Озодлик Бекорчиси:Ислом сиëсатга аралашиши керакми? 2

04 Ноя
муаллиф: Темирали қаердан: Бозоркургон
04.11.2010 13:49
Кизикарли ва керакли мавзу, лекин уни кутарган муаллифнинг кандай позицияда эканлиги хаммага маълум. Бу мунозара жиддийлигига бироз салбий таъсир килади. Мен у кишига савол бермокчи эдим: Сиз панох топиб, тинч яшаётган давлатда (билишимча Швеция) дин сиёсатга аралашадими? Агар бирон христиан черкови ходими “Демократия куфр низоми” деган китоб чикарса, черков уни ишда олиб кола оладими? Бирон христиан мулозими Швеция конституциясини савол остига куйиб, бизга насронийликка асосланган жамият низоми керак дейдими? Швецияда одамларни судсиз, адвокатсиз тошбурон килиб улдирадими, бошини кесадими? Рахмат
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 14:39
Munozara savollaringiz jiddiyligiga salbiy ta’sir ko’rsatibdi chog’i.
Modomiki Sweden hukumati musulmonlarga panoh bergan ekan, buning o’zi dinning Sweden siyosatiga aralashishidir. O’z davrida Najjoshiy sahobalarga panoh berganida, bu ishini qanday asoslagan?
Agar misol zarur bo’lsa, Pat Robinson yoki Jerry Falwell kabi odamlarning USA siyosatiga ta’siri bilan qiziqib ko’ring.
Advokatsiz toshbo’ron qilinmaydi. Aksincha armiya yuborilib kassetali bombalar yoki fosforli bombalar tashlanib o’ldirilaveradi bugun, bu aynan sog’lom diniy qadriyatlar siyosatga ta’sir qilmagan holatda.
ammo siz negadir bu million mazlumlarga advokat izlash yoq.
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ қаердан: Швеция

04.11.2010 14:30
Темирали мени позициям сизга маълум бўлиши мунозарани жиддийлигига ҳеч қандай салбий таъсир қилмайди. Сиз мени фикримни аниқ мантиқий исбот далиллар билан йўққа чиқаришингиз мумкин. Ёки аксинча сизни фикрингиз ўзгариши мумкин. Бу мунозара қоидаси.
Сизни саволларга келсак, Швецияда дин (Христиан дини) Сиёсатга аралашмайди. Ва лекин “Демократия куфр Низоми” деган китоб чиқариш мумкин. Уни Черков ходими чиқарса уни ҳеч ким ишдан бўшатмайди.Шунингдек, бирор Христиан Черков ходими Швед Кончститециясига қарши ўз фикрини билдира олади. Ва Христиан демократик Партия ҳам мавжуд. Ҳеч ким ҳеч кимни Судсиз тошбўрон қилиб ўлдирмайди.ва ҳаказо.
Аммо, Бу саволлар зимнидаги савол нима?! Исломда шунақа бўлади деган фикрдамисиз?! Мусулмонлар Судсиз Тошбўрон қилиб ўлдириши мумкинми бировни?! Агар шундай фикрда бўлсангиз ўз исбот далилларингизни келтиринг. Ислом шунақа адолатсиз жамият қуришини исботланг. Кейин биз тан оламиз. Акс ҳолда булар қуруқ гап бўлиб қолаверади халос.
Жавобан

муаллиф: abdulloh қаердан: koreya

04.11.2010 15:36
salom sizni islom tarihini va hukum yurutush uslubini bilarmikin der edim ashibman bu narsalarni tarihni oqish bilan bilib olsa boladi ahir islomiy davlatga va uni siyosatiga dunyo hattoki islomni ashaddiy dushmanlari lol qoladiku bularni harbirini qayta takrorlash kerakmi hohlaseyiz kitoblarni aytaman oqib koring
Жавобан

муаллиф: Аноним

04.11.2010 14:21
Темирал укам (ëшим 47) сиз христиан жамиятини билмайсиз чоғи. Жанна Даркни ажина деб ўтга ëққан¸Коперник ва Бруноларни жазолаган ҳам черков бўлади. Демократиянинг пешвоси Волтерни йиғлатган уни куфр карнайи деган ҳам черков. Бугун бачабозликда айбланаëтганлар ҳам черков ходимлари. Қуръони ëқаман деб Хилларини йиғлатган ҳам черков пасторидир. Тошбўрон ва калла кесиш қози ҳукмига кўра амалга оширилади. Швецияда эса шаклан Қирол ҳукмрон. Қирол эса насроний. Энди бир гап айтсам. Италияда Страдивари деган скрипка дурадгори бўлган¸ бу дурадгорни акаси черковда пастор эди. Энди битган скрипкани муқаддас сувда чўмилтиришни талаб қилган эди Стардиварининг руҳоний акаси . Бу дегани скрипка ўлди дегани. Ëоғоч сувга тушса бўкиб шишиб кетади. Католикларнинг ҳаëтга аралашуви ана шундай ачинарли ҳолат бўлган.

муаллиф: Аноним

04.11.2010 13:42
Сиëсат бу:
1. Давлат ва жамиятни бошқариш дегани.
2. Ресурслар тақсимотидир.
3. Жамият фаолиятини йўналтириш ва чеклаш ҳамда мувофиқлаштириш .
4. Ижтимоий тафаккур ва онг формасидир.
5. Эркинлик ва чеклашларни жамиятга тадбиқ қилиш механизми
6. Одам¸жамоа¸гуруҳ¸миллат ва давлатларга таъсир қилиш воситаси.

Энди шу тушунчалар ëнига ИСЛОМ деган сўзни қўйиб кўринг. Ислом илк палладаноқ давлат ва жамиятни бошқарган¸жамият фаиолиятини йўналтирган ва чеклаган. Бу миллиарддан зиëд кишининг бир ҳил фикрлаши демак яъни ижтимоий онг формасидир. Айнан Ислом илк кунларданоқ эркинлик ва чеклашларни тадбиқ қилган. Ислом бу одам гуруҳ¸ миллат ва давлатларга таъсир қилиш чорасидир.

Ислом сиëсатдан айри деган гапни гапирадиганлар дунëдаги энг билимсиз оми одамлардир. Исломни жамиятдан ажратиб уни ғор ичида медитация қилаëтган буддовий роҳиб мавқеига тушуриш истаги кейинги 200 йил да пайдо бўлди. Набиҳоний¸ Нурсий ¸ Бугунги кунда эса Гулан илгари сураëтган яшил ислом ғояси мусулмонларни фаолиятсиз қилишга қаратилган.

Хулоса

Сиëсат динсиз бўлиши мумкин аммо ДИН сиëсатсиз бўла олмайди. Жамият ичида ҳеч бир соҳа йўқки у ИСЛОМ назаридан ҳоли бўлсин.


муаллиф: Неъматжон қаердан: Новосибир, Россия

04.11.2010 13:04
Сиёсат гирром нарса, унга исломни аралашуви нотугри, факат сиёсатни хам исломга аралашувига изн бермаслик лозим булади.
Хозирги кунда мени кузатишим буйича, аксарият узини исломчи деб билувчилар, китоб курмай, факат эштганлари буйича узини билимдон хисоблайдилар. Буларга мен,
Зохидлик давосида нодонлар бир вақт,
Чўққи соқол қўйиш қилдилар одат.
Соқол кўрсатса гар эътиқод сатҳин,
Эчки художўйроқ бўларди албат.

деб ёзганман.

Жавобан

муаллиф: Корахонийни укаси

04.11.2010 13:59
Биродор исмизга яраша фикрламаяпсиз .Коинотни ким яратди?Аёолларга нимага сокол бермади?Конун кимники?Бир фикр юритиб тафакир килинг
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ қаердан: Швеция

04.11.2010 13:46
Неъмат ака фикр учун раҳмат.
Сиз Ислом динига эътиқод қиладиган мусулмон бўлсангиз, у ҳолда Исломни асоси бўлмиш қуръонни тан олсангиз керак? Агар Исломни тан олмасангиз у ҳолда сизни фикрни тушуниш мумкин. Агар Қуръонни тан олсангиз ўз фикрларингизни ўша китобга мувофиқ келишини ҳам бир текшириб кўришингиз лозим бўлади. Чунки, Мусулмон одам ўз фикрини ва амалини қуръонга зид бўлмаслиги учун ҳаракат қилиши керак. Мен фикрингизга шаръий ёки ақлий далиллар келтиришингизни истардим.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:31
Istasangiz aralashmaslik mumkin.
Agar hanuz siz bilan aralasharkan, shunday hayotga rozi esangiz hayotingiz yana shunday davom etaversin

муаллиф: Jafar қаердан: mockov

04.11.2010 12:56
assalamu alayku birodarlar.yaxshi mavzu ammo murakkab juda.kimni qanday siyosat yur`gizishi xech qachon rivojlanmaydi xammasiniki qolib ketadi chiqargan qonunlari befoyda bugungu kunda man insonlar siyosatini maqulamayman ammo siyosat Islomga muxtoj bulib kelgan bundan kiyin xam muxtoj bulib qolaveradi.Allohning kalomi eng tug`ri qonun yularning tug`risi Muxammad.s.a.v.ning yulari kim bu 2 narsadan boshqa yana qandaydur tug`ri yul tug`ri qonun bor desa shak shubxasiz kofir buladi.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:33
Allohning kalomi eng to’g'ri ekanini biz ham bilamiz birodar.
Ammo ertaga biz bu kalomdan so’ralamiz – shuning uchun unga bugun qanday amal qilganimiz muhim emasmi?

муаллиф: Alisher қаердан: Toshkent

04.11.2010 12:43
Men Islom dinidan yevropaliklar nega qurqadi degan savol quygan bular edim.
Chunki Islom dini dunyo dinlar orasida hayotga tadbiq qilinadegan yagona dindir. Yevropa va Amerika ana shundan qurqadi.
CHunki dinimizda hamma narsa joy-joyiga quyilgan. Hamma narsa aniq tiniq. Va albatta Islom dini siyosatga aralashadi, chunki islom va siyosat bir birini tuldirib keladi. Islom diniga asoslangan siyosat dunyoda haqiqiy rivojlanishga olib keladi degan fikrdaman.
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 14:53
Alisher,fikrlaringiz juda toghri ,lekin siz dinni ozbekiston sharoitida siyosatga kelishini qanday tasavvur qilasiz? Qay uslubda? Shu haqidagi fikrlaringizni kutib qolamiz.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:35
Inson bilmagan narsasidan qo’rqadi.
Toki ularga bildirish uchun ham biror faoliyat kerak ku!

муаллиф: abdulloh қаердан: russia

04.11.2010 12:29
ва алейкум ассалом Оллох хаммамизни Қуръон ва Суннат билан яшашга еткизсин. Бугунги кунда жуда кўп жойда мусулмонлар зулм кўряпти. Кофирлар мусулмонларни нусратга эришмаслиги учун бор харакатини ишлатяпти. “Кофирлар макр қиладилар лекин Аллох макрлироқдир” (қуръондан оят)
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 15:28
Абдуллоҳ дўстим сиз Қуръон ва ҳадисни букунги ҳаётимизга олиб кирувчи қандай йўллар мавжудлиги ҳақидаги фикрларингизни ҳам ўртоқлашсангиз мақсадга мувофиқроқ бўларди чамамда.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:37
Hammasini Allohning makriga tashlab qo’yish ham menimcha to’g'ri emas.
Bandaning harakatiga qoldirilgan ishlar ham bor.
Aks holda musulmonlar buncha zulm ko’rarmidi?

муаллиф: Дукчиэшон

04.11.2010 11:44
Ассалому алайкум Мухаммадсолих жаноблар, Бизлар ушанда Россия мустамлакаси доирасига киргувчи, хам мусулмон ва бошка динларда булган давлатларга К. Марксни гапини даста этиб “Религия — опиум (для) народа” ни шиёр этиб худосизлар катта давлати маконида юкори давлат амаллардан то куйи давлат
мулки , корхона, завод-фабрик умуман туналгани. Худосизлар бошкарилувидаги тузумда на табиатга , на ер ости-усти ресурсларга ва на инсонларга атистик ёндалиши, давлат бошкарилуви нималарга олиб келгнини курдик,,билдик . Бизлар уша давир инсонлар булганлигимиз, мустакилликга эришиб ( асли мустакиллик жон,кон ила эришилар эди. Мустакиллик узи келганлигидан унинг кадри хам узига яраша) хануз адолатли сиёсат, хукуматнинг хали хам урислар колибида булганлигидан бизларнинг одил тузум,бошкарилув тасаввуримиз , вужудимиз билан хис этмаганлигимиздан бизлар ханузгача “мамлакатни сув босса урдакга нима гам” ибораси уша мамлакатда истикомат этувчи халкга тегишли булиб колмокда.
Биз асли мусулмон халклар хрестиан,будпараст ёки атист булмаймиз . Давлат бошкарилувида токи хеч булмаганида Исломий йиналишлар булмас экан давлат халк оралиги хозиргидак узоклашиб худди давлатни бошка миллат бошкарганидак иликлик булмай келаверади.
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ қаердан: швеция

04.11.2010 14:03
Ва. Ас. Биродарим Дукчи Эшон!
Сиз яқин ўтмишимизга доир ибратли фикрлар билдирибсиз, Раҳмат. Мустақиллик ҳам Ўзбекистон Халқига рўшнолик келтирмади. Бу тўғри. Аммо, Мустақиллик аввалги тобеъликдан яхши барибир. Энди бу ёғини қандай ривожлантириш мумкинлиги шу халқни ўз қўлида. Режим ҳам Халқни иродасига қарши доимо бардош бераолмайди. Шу халқ фарзандлари ўз келажаги учун бир ҳаракат қилишлари лозим. хусусан кўп сонли ва кўп жабр кўрган мусулмонлар жамоалари. Бу мавзу шу хусусда бўлиб, сиз келажакда мусулмонлар давлат сиёсатига қандай таъсир этишлари мумкинлиги ҳақида фикр билдиринг. Умумий гапдан кўра мантиқий хулоса сари ҳаракат қилайлик.

муаллиф: Корахоний

04.11.2010 09:55
Энг долзарб мавзуни кутарибсиз Оллох розий булсин: Албатта аралашиш керак сиёсат сузи араб тилидан олиниб “Бошкариш” деган манони билдиради нима билан деса Оллохнинг хукми билан бошкариш керак. Энди Социализмни, Демокиратияни, Акидаси, низоми,иктисоди,сиёсати,жазо ва чораси бор ва шулари билан тузум хисобланди. Ислони хам Акидаси, низоми,иктисоди,жазо ва чораси бор шунинг учунхам Исломдини сиёсий дин хисобланди ва бизнинг юртларимизда 1200 йил Ислом билан бошкарилди Ман сизга савол? Чингизхон бостириб келгунгадавир Корахонийлар Марказий Осиёни 300 йил нима билан бошкарди. Албатта Ислом билан бошкарди Амур Темур хам Шайбонихон хам Амир Олимхонхам Ислом билан бошкаришкан . Энди Куръони каримга кайтадиган булсак китобни бошидан охиргача сиёсат ёзилган.Ислом Илохий конун, бошка конунлар инсон уйлаб топган конун, Оллохни конуни билан Инсони конунини фарки Оллох билан Инсонни фарки канчалик булса ушанчалик фарк килади. Оллох Куръонда айтади оятни маносида “мойда сурасида” ,, Кимдан ким Оллохни хукми билан хуким килмас экан бас улар кофир,золим,фосик,, деб туриб кейинги оятда ,, Эй Мухаммад с.а.в. сиз Оллохни хукми билан хукум килинг кофирларни хукмига эргашманг,, деган оятлар куп шунинг учун бу Оламни яратган зод Оллохни сиёсатигина бошкаришга яролик когани яраксиз шунинг учун ер юзида тартипсизликка тулиб кетти.
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ қаердан: Швецияsahwii@mail.ru

04.11.2010 14:16
Дўстим Қорахоний фикр билдирганингиз учун раҳмат. Аммо, Демократияни Ақидаси, низоми, Иқтисоди, Сиёсати борлиги ихтилофли масала.
Ақида Исломда бор. Социализмда бор эди. Аммо демократияда борлигини сиз исботлашингиз лозим.
Ақида Дунёни аввалини, ўртасини, охирини ўз ичига оладиган тушунчалар мажмуаси бўлса, Демократияда бу нарсалар йўқ.
Ҳеч бир демократик тузум дунёни Аввали ёки охири ҳақида маълум бир тушунчани устувор ақида қилиб ушламайди.
аксинча, демократия бугунги кўринишида маълум бир принциплар мажмуаси дейиш мумкин. (Бу ўша эски даврдаги Халқ ҳокимияти тушунчасидан кўра кенгроқ мазмунга эга)

Демократиядан восита сифатида фойдаланиш мумкинлигига бугунги реаллик ва кўплаб мужтаҳидлар ижтиҳоди бор. (тўғри ҳаромлигига ҳам ижтиҳодлар бор)
Сиз ўз фикрингизда Исломни келиши ер юзидаги тартибсизликларни тартибга солади деган мазмунда гапирибсиз. Бу умумий гап. Сиз ўша исломий ҳукм Ер юзига, ёки фақат Ўзбекистонга қай шаклда келиши мумкинлигига доир фикрларингизни билдирмабсиз. Аслида ўша масала бугунги саволни мантиқий давоми ҳисобланади. Сиздан шу жиҳатларга доир фикрларингизни кутиб қоламиз.


муаллиф: ravshanbek қаердан: chehiya

04.11.2010 03:40
assalomu alaykum avvalo bekorchilikdaan chiqish keran shunda oz bulsada oldiga yurilgan buladi,agar siyosat insonlar uylab topgan yul bulsa bu yul islomsiz uz urnini hech qachon topa olmaydi.men kuni kecha dunyoda eng demokratik davlatlar ruyhatini uqib chiqdim islomiy davlatlar juda pastda ekan bunga sabab nima.yana bekorchi akamiz tepada keltiribdiki amerika va garb davlatlariga uzbekistondagi rejim yahshimish bulmasa allaqachon rejim uzgargan bulardi detilibdi, shu gap nimaga asoslanib aytilayapti bilsak buladimi. paygambarimiz muhammad alayhissalom janoblari paygambar bulganida uqishi yozishni ham bilmagan lekin hudo shu insonni islomni dunyoga yoyish uchun tanladi, demoqchimanki biz yulboshchini katta katta taniqlik olimlardan kutib olsak menimcha hato bulsa kerak. islomsiz hayot utaveradi lekin ohirat hayiti utmaydi..
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 15:52
Va alaykum assalom Ravshanbek.Juda chuqur manolik gaplar yozibsiz,rahmat.Haqiqatan musulmon diyorlarida inson huquqlari ancha past darajada.Albatta siz bilan biz bilamizki bu holatni dinga aloqasi yoq.Aslida islom dinidan koproq insonni qadrlaydigan tizim yoq albatta.Gap halqning ozida,halq ongidadir va juda kop faktorlarda.Sabablari kop,bitta emas.Insonni hurmatini musulmonlar ongida rivojlantirish kerak.Insonni va insoniylikni hurmat qilaylik.Alloh taologa imon bilan insonga hurmat juda boghliq birbiriga.Toghri ohirat hammamizning ghoyamiz,lekin dunyoda qay darajada toghri ish qilishlik va ikhlos asosiy meyyoriku.

муаллиф: SOBIRJON OGLI B. қаердан: SHIMOLIY OVRUPA

04.11.2010 00:47
NOZIK MAVZUNI KOTARIBSIZ LEKIN AYNI PAYTDA DOLZARB.
ISLOM SIYOSATGA ARALASHISHI KKMI DEGAN SAVOLGA MEN HA DEB JAVOB BERGAN BOLARDIM .
LEKIN QANDAY USLUBDA ARALASHISH KK. BUNING QOIDASI QANDAY.BUNDA QANDAY BOSQICHLARNI BOSIB OTISH KK. MANA SHU MASALA MURAKKABROQ.
BILAMIZKI, SIYOSAT – BU ODAMLARNI TOGRI BOSHQARA BILISH. BU ESA ICHKI VA TASHQI SIYOSAYDAN IBORAT.
MENIMCHA SIYOSAT YURITGANDA ISLOM ASOSLARIGA SUYANISH KK DEGAN POZISIYANI QOLLOVCHI KISHILAR ISLOM BN BOSHQA IDEALOGIYANI QANDAY FARQLARI, NIMA FOYDALARI BORLIGINI, UNING TENGHUQUQLILIK VA ADOLAT PRINSIPLARIGA SUYANGANLIGINI TARIHIY MISOLLAR BN HALQQA TUSHINTIRIB BERA OLSAGINA HALQ, ODDIY KISHILARDA ISLOMGA NISBATAN QORQUV, NOORIN VAHIMA HISSI YOQALADI. BUNING UCHUN ESA ISLOM HAQIDA FIKR BERUVCHI KISHILARNI OZLARIDA HECH BOLMAGANDA BOSHLANGICH ISLOMIY BILIMLARDAN VA BUNGA QOSHIMCHA ISLOMNING 15 ASRLIK TARIHINI BN TANISH BOLISHLARI KK. ISLOM TARIHI BU “MING BIR KECHA” DA YORITILGAN HAYOT EMAS.
LEKIN QIZIQ TOMONI SHUNDAKI HOZIRGI PAYTDA TOLIQ ISLOMIY ASOSLARGA SUYANIB SIYOSAT YURUTUVCHI BIRON DAVLAT BOLMASA KK (QISMAN BOLISHI MUMKIN). AYNIQSA OZINING TASHQI SIYOSATIDA.
MASALAN SAUDIYANI OLAYLIK. OZINI HALQI U-N AJOYIB SHAROITLARNI QILIB QOYGAN, AMMO HALQI NISBATAN FAROVONLIKDA YASHAYDIGAN BU DAVLATNI TASHQI SIYOSATI NOLGA TENG, NIMA U-N?
CHUNKI SAUDIYA RAHBARYATI AQSH NING IZNISIZ TASHQI SIYYOSATGA OZ TASIRINI KORSATA OLMAYDI(KOPCHILIKKKA SIR BOLMASA KK AQSH HUKUMATIGA YAHIDIY LOBBILARINIG TA´SIRI JUDA KATTA MASALAN BIRGINA “AMERIKA-ISROIL MUNOSABATLARI JAMIYATINI” OLAYLIK ). AGAR SHUNDAY QILADIGAN BSA 60-70 YILLARDA YASHAGAN BOLAJAK QIROLNI SUIQASD QILIB OLDIRTIRIB YUBORGANLARI KABI YANA SHU ISHNI TAKRORLASHLARI MUMKINDA.
BU VOQEANING QIZIQ TOMONI SHUNDAKI OSHA BOLAJAK QIROL, GARB DAVLATLARIDAN BIRIDA OQIB KELIB SAUDIYADA PARLAMENTLIK-SHORO TIZIMINI JORIY ETMOQCHI VA AQSH BN ANGLIYANING TA´SIRIDAN HOLI SIYOSAT YURITMOQCHI BOLGANDI. BU HAQDA FILM HAM YARATILGAN.
MEN AMINMANKI,HAR QANCHA TANQID QILINSA HAM AQSHVA GARBGA SAUDIYA YOKI UZBEKISTON KABI DAVLATLARDAGI HOZIRGI SIYOSAT NISBATAN MA´QULDIR. AKS HOLDA BU YURTLARDAGI HOKIMIYAT ALLAQACHON AGDARILGAN BOLARDI.
SIZ BN BIZ HOZIR SHUNDAY BIR JAMIYATLARDA JASHAYAPMIZKI, BU JAMIYAT KISHILARI ZOMBIGA AYLANIB BOLISHGAN.
MING AFSUSKI MASS MEDIANING BUGUNGI HOLATI ODAMLARNI FIKRINI MA´LUM BIR QOLIPGA SOLIB TURISH VAZIFASINI BAJARADIGAN BOLIB QOLGAN. AGAR YAHSHILAB ETIBOIR BERIB QARAYDIGAN BOLSAK KATTA KATTA MATBUOT AGENTLIKLARI KIMLARNI QOLIDA EKANLIGIGA SHUNDA MASALA OYDINLASHADI.
LEKIN BIZ MAYLI MANA SHU NISBIY ERKINLIKDAN HAM TOGRI FOYDALANISHIMIZ KK DEB OYLAYMAN.
MATBUOTLARDA ISLOMCHI TERROSISLAR HAQIDA GAPIRILADI LEKIN NIMA U-N HRESTIAN TERRORISTLARI HAQIDA YOKI YAHUDIY SIONIZMI HAQIDA JURNALISTLAR DEYARLI GAPIRMAYDILAR.
BUNDAY QORA KUNLAR TARIHDA HAM (MINGLAB ODAMLARNI QONGA BOTIRILGAN HOCH YURISHLARI YOKI HRESTIAN RUHONIYLARINI “INKVIZISIYA”LARI) HOZIRDA HAM JUDA KOPKU
YAN BIR NARSA, MANA GARB DAVLATLARIDA HRESTIAN – DEMOKRATIK PARTIYALRI BOR . BULAR HAQIDA HAM BAHS QILSAK , FIKR YURITSAK YAHSHI BOLARDI. BU PARTIYALARNI MAQSADI NIMA FAQAT HRESTIANLARNI MANFAATLARINI HIMOYA QILISHMI.
MASALAN MANA SHU MASALADA MEN SHAHSAN OZIM HECH QANDAY MA´LUMOTGA EGA EMASMAN.
YOZILSA GAP KOP. …
“Озодлик Бекорчи”lariga omad!.
OZODLIK MUHLISLARIGA MAN BU FILMNI KORISHNI TAVSIYA ETAMAN http://www.youtube.com/watch?v=SzA_07877zU
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 15:08
Hurmatli Sobirjon Oghli.Rahmat,siyosatni ancha kuzatib yuradigan va yahshi tushinadigan odam ekansiz.Dunyo voqe’ligini gapirdingiz ,Ozbekiston sharoitini ham gapirib otsangiz va yechimlarini ham korsatib bizni bahramand qilsangiz degan umiddaman.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:41
Assalamu alaykum.
Awwalo shuni aniq anglab yetish lozimki, Islom ilk kunidanoq aynan siyosiy fenomen o’laroq dunyoga kelgandir. Muhammad s.a.w. Makkada yangi bir siyosiy harakatni boshlaganlar. Hatto oldinroq o’tgan payg’ambarlar ham ayni vazifani amalga oshirganligini esga olsak (masalan “Ulul-azm” payg’ambarlari o’z davridagi eng katta zolim siyosiy liderlarga qarshi harakatlarning boshida turganlar), Risolaning asl g’oyasi ko’proq oydinlashadi.
Siyosiy partiyaga ehtiyoj har zamon ham mavjud bo’lsa ham, bugun yana-da dolzarbdir. Chunki musulmonlar duch kelayotgan masalalar, muammolar ortida aynan diniy-siyosiy g’oyalar, projectlar va kuchlar turibdi.
Endi bevosita fikrlaringizga kelsak:

“LEKIN QANDAY USLUBDA ARALASHISH KK. BUNING QOIDASI QANDAY.BUNDA QANDAY BOSQICHLARNI BOSIB OTISH KK. MANA SHU MASALA MURAKKABROQ”.
Bu masalada men Europadagi boshqa islomiy siyosiy partiyalar faoliyati bilan tanishish, ularning tajribasini o’rganish va kerak bolsa (albatta kerak hamdir) ular bilan hamkorlik etishni tavsiya etardim (Masalan Britaniyada, Franciyada, Belgiyada bunday partiyalar bor).

“MASALAN SAUDIYANI OLAYLIK. OZINI HALQI U-N AJOYIB SHAROITLARNI QILIB QOYGAN, AMMO HALQI NISBATAN FAROVONLIKDA YASHAYDIGAN BU DAVLATNI TASHQI SIYOSATI NOLGA TENG, NIMA U-N?”
Saudiyaning tashqi siyosati siyosat emas. Siyosat – biror g’oyani voqelikda ro’yobga chiqarishligini e’tiborga olsak, Saudiya rahbariyati aksincha boshqa davlatning (G’oyaviy raqib davlatning) g’oyasini bajarmoqda. Huddi O’zbekiston rahbariyati kabi.
Tashqi siyosatda Turkiya

“MEN AMINMANKI,HAR QANCHA TANQID QILINSA HAM AQSHVA GARBGA SAUDIYA YOKI UZBEKISTON KABI DAVLATLARDAGI HOZIRGI SIYOSAT NISBATAN MA´QULDIR. AKS HOLDA BU YURTLARDAGI HOKIMIYAT ALLAQACHON AGDARILGAN BOLARDI”.
Bu hukumatlar ularga ma’qulligi ayon, ammo nega endi allaqachon ag’darilgan bo’lardi deb hisoblaysiz, tushunarsiz. Aksincha, agar bu hukumatlarning xoinligi bo’lmaganda, bu qadar qatag’onlarni amalga oshirish bunday osonlik bilan kechardi deb o’ylaysizmi?

“SIZ BN BIZ HOZIR SHUNDAY BIR JAMIYATLARDA JASHAYAPMIZKI, BU JAMIYAT KISHILARI ZOMBIGA AYLANIB BOLISHGAN”.
To’g'ri, G’arb jamiyatlaridagi muammo bor. Ammo musulmonlar uchun bunday xatar mavjud emas, chunki musulmonlar butunlay boshqa ong va dunyoqarash vakillaridir.

“LEKIN BIZ MAYLI MANA SHU NISBIY ERKINLIKDAN HAM TOGRI FOYDALANISHIMIZ KK DEB OYLAYMAN”.
Albatta, hatto mana shu vaziyatda ham mususlmonlar faoliyat yurgazishlari uchun juda keng imkoniyatlar borki, G’arb hech qachon bunga yetisholmaydi.

“MATBUOTLARDA ISLOMCHI TERROSISLAR HAQIDA GAPIRILADI LEKIN NIMA U-N HRESTIAN TERRORISTLARI HAQIDA YOKI YAHUDIY SIONIZMI HAQIDA JURNALISTLAR DEYARLI GAPIRMAYDILAR”.
Buni ulardan kutish ham to’g'ri emas, buni musulmonlar bajarishlari talab etiladi.

Жавобан

муаллиф: tinchlik

04.11.2010 07:10
Propaganda yahshi chiqibdi, men siz bilan musulmon yoki boshqa dindagilarni qanchalik terrorist ekanligi haqida bahslashmoqchi emasman. faqat bitta narsani aytmoqchiman. musulmonlarni boshqa din vakillarini diniy qadryatlarini tan olmay turib ularga qarshi juhod elon qilishi , yani ochiqchasiga urush elon qilishining uzi hozirgi kundagi urushlarning asosiy sababchisidir. Musulmonlarning Dunyo halifaligini urnatish goyasini uzi. Har qanday boshqa dindagi insonga nisbatan urush elon qilishdir. Shunday ekan bunday urushni elon qilib quyib yana ularni jim utirishini hamma narsasini sizga ikki qullab topshirishini kuganmidingiz? Hato qilasiz . Musulmonlarning bu goyasi juda katta jahon urushiga olib keladi.
Agar bu goyalarni rad etsangiz unda siz ham garbga qushilib islomiy terroristlarni tanqid qilishingiz , garbni bu terroristlardan uzini himoya qilish maqasadidagi urush harakatlarini qullab quvvatlashingiz kerak buladi.
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 16:45
Nima bolganda ham jallod bilan qurbonni tenglashtirmaylikda.Kim kimning yerida urush qilyapti?Musulmonlarda Amerikani bosib oladigan kuch bormi?Yoki amerika va uning safdoshlari musulmon olkalarda urush qilyaptimi?Musulmonlar biron halqni tag tugi bilan qirib tashlaganmi?Balki biron hayvon turini bolsa ham qirib tashlaganmi? Yoki Amerika yeridagi asl halqlarni tag tugi bian qaysi din vakillari qirib tashlagan?Siz dalil va mantiq bilan gapiring ,hujjat va mantiqdan boshqa narsa bu ishni hal qilmaydi.
Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:58
Siz hato qilyapsiz, tinchlik.
Dunyo halifaligini da’vo qilgan toifalar bilan butun UMMATni ayblash hato.
Dunyoga hukmron bo’lamiz degan da’vo aslida G’arbning mana bu projectlariga ishora qilishim mumkin:

http://neofit.narod.ru/doktrina/Dispensationalizm.html

http://pravaya.ru/look/2021

Agar masala bilan tanish bo’lsangiz, faol muminlarga qarshi bunday keskin ayblovlar qilmasangiz kerak

Жавобан

муаллиф: Kamoliddin Yoldosh қаердан: CIS

04.11.2010 13:50
“musulmonlarni boshqa din vakillarini diniy qadryatlarini tan olmay turib ularga qarshi juhod elon qilishi , yani ochiqchasiga urush elon qilishining uzi hozirgi kundagi urushlarning asosiy sababchisidir”

Birinchidan, Musulmonlar o’z vatanlarini himoya qilyaptilar.
Agar qarshi taraf qadriyatlarini o’rganmoqchi bolsangiz marhamat, Quron suralari bilan tanishib chiqichingiz mumkin

Жавобан

муаллиф: hamid қаердан: horij

04.11.2010 06:50
umar roziyallohu anhu halifalik davrlarida rumdan delegatsia keladi va umarni surahsadi , odamlar umar hoo anavi erda damolyapti deyishadi borib qarashsa umar r.a. darahtning soyasida uhlab yotibdilar katta bir davlat boshligi kurib ajablanib {ADOLAT QILIBSAN YOTIBSAN} deyishadi yani haqiqatda biz eshitgandek odil podshoh ekansan hammani haq huquqini himoya qilar ekansan shuning uchun biror dushmaning yuq be hovotir yotibsan deyishadi , hozir uzini eng adolatlik davlat deb daavo qilgan davlatning rahbari shunday yota oladimi !! uzogdan turib ayoq kiyim b/n tuhum b/n urub quyishyapti .. demak islom davlatining siyosati eng guzal siyosat bulgan chunki u siyosat quroni karim va pokiza sunnatlardan olingan .. islom tarihini uqigan odam buni yaqqol kuradi .. lekin hozirgi kunda islom siyosatini tuliq tatbiq qilish qiyin chunki bunga katta ajdarholar {usa russia ..} yul quymaydi , ular islomiy davlat degan suzni eshitsa yuragi tushib qoladi shuning uchun hozirgi kunda turkia hukumati {abdulloh gul va rajab urdugonlardan} saboq olib shu yusinda ish tutilsa yahshi bulsa kerak , masalan uzbekiston yana 10 20 yillarda shunday bir islomiy demakratik davlatga aylanib ketsa juda katta yutuqqa erishilgan bulardi deb uylayman
Жавобан

муаллиф: Муҳаммадсолиҳ Aбутов қаердан: Швеция

04.11.2010 16:54
Hurmatli Hamid.Toghri faktlarni yozibsiz,qoshimcha qilinb aytmoqchimanki,Umar RA juda dinni toghri talqin qilar edi .Masalan Rasululloh SAV bir qabilaga baytulmoldan qandaydir ulushni berilishiga qoghoz yozib bergan edi.Abu Bakr RA ham shu sunnatni bajarib unga ulushini ajratib bergan.Lekin Umar RA ga qabila sohiblari shu qoghoz bilan ulushini talab qilib kelganida,Umar RA qoghozni olib yirtib tashlaydi va aytadiki Rasululloh SAV sizlarga ulush berishini sababi qabilangizni islomga yaqinlashtirishlik edi,endi esa siz toliq islomga kirib bolgansiz.Shuning uchun bu kunda musulmonlar molida sizlarning haqqingiz yoq. yani din maqsadlariga qarab hukm chiqargan ,kor korona tadbiq qilavermagan demoqchiman.
 

Об авторе tayanch

"ТАЯНЧ" жамияти сайтига хуш келибсиз!
Leave a comment

Опубликовано на 04.11.2010 в Мунозара

 

Добавить комментарий

Fill in your details below or click an icon to log in:

Логотип WordPress.com

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Фотография Twitter

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Фотография Facebook

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s

 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers