RSS

ТАЯНЧ Жамияти Қозоғистоннинг ўзбек қочоқларини депорт қилиш қарорига нисбатан норозилик Баёноти

10 Сен

Бугунги  улуғ  айём  кунида Рамазон ҳайити куни Қозоғистон Республикаси Миграция хизмати томонидан  қочоқлик мақомидан маҳрум қилинган бир гуруҳ Ўзбекистонлик   диний  қочоқлар  Ўзбекистонга  қайтариб юборилиш хавфи  остида қолишди. Баъзи маълумотларга қараганда ҳатто жўнатиш  бошланган.

Маълумки Қозоғистон республикаси Марказий Осиё ҳудудидаги фуқароларини диний ва сиёсий ҳақ ҳуқуқлари нисбатан  энг кўпроқ таъминланган ва иқтисоди ҳам  нисбатан  юқори бўлган Республика эди.

20 йилдан бери давлат  Президенти  вазифасини бажариб  келаётганига  қарамасдан Нурсултон Абишевич И. Каримовга  нисбатан   анча муваффақиятли сиёсат юргиза олди. Республика бу давр ичида дунёга танилди. Обрўси ошди.

Ҳатто ЕҲҲТ раиси лавозимига кўтарила олди. Буларни барчаси албатта Нурсултон Назарбоевни ташқи сиёсатдаги  муваффақиятидир.

Аммо охирги йилдаги вазият Шанхай ҳамкорлик Ташкилотига аъзолик мажбурияти Қозоғистон республикасини ташқи сиёсатида ўз тутган демократик принципларидан чекинишга  олиб келди. Буни таъсирини ўз фуқароларига қилинаётган ички босимлар натижасида БМТ қочоқлар комиссарияти воситасида чет элга чиқиб кетган Қозоғистон диний ва Сиёсий мухолифати вакиллари  анча кўпайиб қолганида кўриш мумкин.

Чехияда ва бошқа Европа давлатларида юзлаб диний сабаблар билан ватанни тарк этган Қозоқ фуқаролари бошпана олишган.

Аммо Нурсултон Абишевични  катта қизини собиқ эри Рохат Алиев ҳам УВКБ орқали Австриядан бошпана олганлиги  ва собиқ қайнотасини фош қилувчи китоблар чоп қилиб ўтирганлиги Элбошини УВКБга нисбатан нафратини ошишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.

Оқибат шу бўлдики,  Қозоғистон Республикаси УВКБ ваколатида бўлган қочоқларга бошпана бериш ҳуқуқини ўзига олди. Ва УВКБ фақат кузатувчи бўлиб қолди.

Бунинг оқибатини эса, бугун Қозоғистонда УВКбдан бошпана олиб учунчи давлатга чиқиб кетишини кутиб ўтирган Уйғурлар ва ўзбеклар кўрмоқда.

Хитойда ўлим жазоси берилишини билсада, бир қанча уйғурлар охирги йиллар давомида Хитойга депорт қилинди. Ва улар ўз ватанида экстремист ва террористик ташкилотларга аъзодикда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Энди эса худди шу қарор ҳукм 30та Ўзбекистонлик қочоқларга нисбатан  ҳам қабул қилинган кўринади.

Биз Қозоғистон ҳукуматини бу қарорини  Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва  ривожланган   демократик  давлатлар принципларига ва БМТ қочоқлар тўғрисида қабул қилган Халқаро Конвессиясига зид равишда қабул қилинган қарор деб ҳисоблаймиз.

Бу каби инсон ҳуқуқларига беписандлик билан муомала қилиш Қозоғистон Республикасини халқаро ҳамжамият олдида  обрўсини туширади  деб биламиз.

Ва инсон ҳуқуқларига нисбатан муносабат ички сиёсий рақобатлар асосига қурилмаслиги лозим деб биламиз.

Биз Қозоғистон ҳукуматидан ўз ҳудудига қочиб келган қочоқларни шунингдек Ўзбекистонлик қочоқларни  ҳам  Халқаро қонунларни ҳурмат қилган ҳолда, ўз ватанларига ва Ўзбекистонга қайтариб юбормасликларини талаб қиламиз!

Қозоғистон ҳукумати ўзининг 20 йил давомида  Халқаро майдонда қозонган обрўсини тушурмаслиги ва  қатор ҳуқуқ ҳимоя қилувчи Ташкилотларни талабини беҳурмат қилмаслигини талаб қиламиз!

Умид қиламизки Қозоғистон  Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг  демократик давлат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади!

Таянч Жамияти раиси Акмал Ҳайдаров. Канада.

 

Об авторе tayanch

"ТАЯНЧ" жамияти сайтига хуш келибсиз!
Leave a comment

Опубликовано на 10.09.2010 в Баёнотлар

 

Добавить комментарий

Fill in your details below or click an icon to log in:

Логотип WordPress.com

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Фотография Twitter

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Фотография Facebook

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s

 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers