RSS

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИНИНГ АМАЛИЙ ТАДБИРЛАРИ


 

Ўзбек халқи дунё миллатлари орасида ўз эътибори ва шуҳратига эга. Халқимизнинг ижобий сифатлари имонли бўлиши, илму маърифатни севиши, сабрли ва ёрдамсеварлигидир. Имом Бухорий ва Тирмизий, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек, Амир Тимур ва Бобурлар халқимиз тарихининг энг машҳур намоёндаларидирлар. Шу билан бирга советлар замонидан мерос қолган раҳбариятга кўр-кўрона итоат, ижтимоий ва иқтисодий  соҳаларда шахсий ташаббуснинг йўқ қилиниши халқимизнинг турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатгани ҳам бир ҳақиқатдир. Натижада инсонларимизнинг кўпчилиги ижтимоий воқеаларга ва айниқса сиёсий жараёнларга бефарқ бўлиш билан бирга топган-тутганларини исроф қилиб, тўйу маъракалар ўтказиш билан машғул бўлиб қолганлар.

     Қайта қуриш сиёсати натижасида қўлга киритилган халқимизнинг мустақиллиги  маҳаллий тўраларнинг инсонларимизни ўзларига қул қилишлари билан якунланди. Ўзбекистонда диктатура режими ўрнатилди. Xалқимизнинг ҳар қандай фикрий ташаббуси, иқтисодий тадбиркорлиги ва ижтимоий фаоллиги режим ва унинг раҳбарияти тарафидан оёқ ости қилинди. И. Каримов сиёсатига қарши чиққанлар қамоққа ташланди, сургун қилинди, оммавий норозилик билдиришни истаганлар эса, Андижон воқеаларида бўлгани каби, отиб ўлдирилдилар. Қисқаси, бугун Ўзбекистон халқимиз учун қамоқхона ҳолига келди.

ДУНЁ ЎЗГАРМОҚДА, ЎЗБЕКИСТОН ҲАМ ЎЗГАРИШГА ЛОЙИҚ

Аллоҳ таолонинг инояти билан бугун дунёда яна қайта қуриш, эркинлик ва ошкоралик жараёнлари бошлади. Тунисда бошланган бу ҳаракатлар аҳолиси мусулмон бўлган ўлкаларда тез суръатлар билан ёйилиб бормоқда. Мана шундай ижобий ижтимоий-сиёсий  ўзгаришларнинг Ўзбекистонда ҳам ўртага чиқиши табиийдир. Зеро, ватанимиздаги  мавжуд диктаторлик режимининг умри тугаш арафасида турганлиги бир ҳақиқатдир.. Шундай экан, Ўзбекистонда ҳам ЎТИШ ДАВРининг бошланганлигини эълон қилиш муболаға ҳисобланмаслиги керак.

 

ЎЗГАРИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ УЧУН ТАНЛАНГАН ЙЎЛ

Ўзгариш ва тараққиёт йўлини умумий шаклда ЎРТА ЙЎЛ, дея аташимиз мумкин. Яъни, бу ҳеч бир соҳада, масалада, эътиқодда, фикрда ва ҳаракатда ҳаддан ошмаслик йўлидир. Чунки шахсларни ва жамиятларни тараққиётга эмас, таназзулга етаклайдиган асосий омил инсонларнинг эътиқодларида, фикрларида ва ҳатти-ҳаракатларида ҳаддан ошишларидир. Ҳадиси шарифда “Сизлардан олдинги қавмларнинг ҳалок бўлишларига сабаб уларнинг динларида ҳаддан ошишлари эди”, дейилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ – МАМЛАКАТАМИЗДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЙЎЛБОШЧИСИ

ЎХҲ  Ўзбекистоннинг мустақилиги ва ватанимизда адолатли ва ҳуқуқий фуқаролик жамияти қуришни истаган кучларнинг иттифоқи сифатида сиёсат майдонига чиқди.

ЎХҲ ватанимиздаги барча миллат вакилларининг ва эътиқодий гуруҳларнинг  ҳуқуқларини таъминлашни ўзининг асосий вазифаси, деб билади.

        ЎХҲ халқимизнинг бирлигининг ва тараққиётининг   тамсилчисидир.

ЎХҲ Ўзбекистонда ноҳақ қамалган, сургун қилинган, зулм кўрган, ҳақ ва ҳуқуқлари паймол қилинган инсонларимиз учун умид манбаидир.

ЎХҲ эркин тадбиркорлик ва ҳалол тижорат билан оиласини ва миллатини бойитишни истаган ташаббус эгаларининг  умидидир.

СИЗ қайси эътиқодий тоифага, қайси сиёсий фирқага, қайси  ижтимоий қатламга оид бўлманг, бизнинг сафларимизда сизга ўрин бордир.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИГА  ҚЎШИЛГАН ИНСОНЛАР ТУБАНДА КЎРСАТИЛГАН ТАДБИРЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ ЛОЗИМ БЎЛАДИ

НОРОЗИЛИК УСУЛЛАРИ

1. Оммавий матбуот чиқишлари

2. Қўллаб-қувватлаш ёки норозилик мактублари

3. Ташкилот ва жамиятларнинг баёнотлари

4. Машҳур кишиларнинг матбуот баёнотлари

5. Айблов ва ният баёнотлари

6. Гуруҳларнинг ёки омманинг норозилик ҳаракатлари

 

ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ИШЛАШ

7. Шиорлар, карикатуралар ва рамзлар ҳозирлаш

8. Байроқлар, плакатлар ва шунга ўхшаш бошқа воситалар ҳозирлаш

9. Варақалар, китоблар ҳозирлаш

10.Газеталар ва китоблар нашр қилиш

11.Магнитофонга ёзилган нутқлар, касеталар, радио ва телевидение дастурлари ҳозирлаш

12.Ҳавода (учоқ билан) ва ерда ( ер қазиш, ўсимликлар экиш, тошларни қалаш орқали)  шиорлар ҳозирлаш

 

 

ОММАВИЙ ЧИҚИШЛАР

 

13. Жамоатчилик вакилларининг намойишлари

14.  Турли гуруҳларнинг намойишлари

15. Пикетлар

 

 

ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ РАМЗИЙ ТАДБИРЛАРИ

 

18. Байроқлар осиш, рамзга айланган рангларни ишлатиш

19. Рамзга айланган кийимлар кийиш

20. Жамоат ҳолида ибодатлар ва дуолар ўқиш

21. Рамз сифатида чироқларни ёқиш ёки ўчириш

22. Рамз сифатида ноғора, карнай ва сурнай чалиш

МАЪЛУМ ШАХСЛАРГА ҚАРШИ ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР

23. Расмийларни “таъқиб” қилиш ва ҳажв қилиш

ҲАРАКАТЛАР ВА МАРОСИМЛАР

 

24. Кўча юришлари ва парадлар

25.Дафн ва таъзия маросимлари ўтказиш

 

ЖАМОАТЧИЛИК ЙИҒИЛИШЛАРИ ВА ТАДБИРЛАРИ

 

26. Норозилик ёки қўллаб-қувватлаш йиғилишлари ва митинглари ўтказиш (очиқ ёки яширин шаклда), семинарлар ўтказиш

27. Ишчиларнинг ва иш эгаларининг норозиликлари ва намойишлари

28. Деҳқонларнинг норозилик намойишлари

29. Қамоқхонада маҳбусларнинг норозилик чиқишлари

30. Умумий иш ташлаш

СИЁСИЙ ТАДБИРЛАР

31. Ҳукуматни қўллаб-қувватлашдан воз кечиш

32. Ҳукуматга норозиликни баён қилган китоблар ва нутқлар нашр қилиш

33. Сайловларга қатнашмаслик

34. Маъмуриятдан воз кечиш

35. Куч ишлатиш органларидан истеъфо этиш ва уларга қарши чиқиш

ЎЗБЕКИСТОНДА МУХОЛИФАТ АЪЗОЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

36. Мамлакатда турли мухолиф ҳаракатларга аъзо бўлган кишиларни аниқлаш ва улар билан констурктив алоқа ўрнатиш (бевосита ёки телефон, интернет орқали)

37. ЎХҲ билан ҳамкорлик қилишни истаган мухолифатчиларни ЎХҲнинг Низоми, Дастури ва бошқа ҳужжатлари билан таништириш.

38. ЎХҲ кирган барча мухолифат вакилларининг интизомли ва давомли ҳамкорлигини йўлга қўйиш. Бу мақсадда аниқ белгиланган вақтларда учрашувлар, семинарлар ва конферанциялар ташкил қилиш (имкон даражасида) 

39. Тинчлик руҳида ва оммавий равишда ўтказиладиган тадбирларга барча мухолифат вакилларини жалб қилиш.

40. Диктатура режими тарафидан тазйиқ остига олинган ва олинадиган, қамалган ва бошқа шаклда зулм кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларнинг оилаларига эга чиқиш.

Ҳаракатнинг молиявий имконларини кучайтириш

41. Турли хайрия жамғармаларидан ҳаракатга моддий ёрдам жалб этиш

42.  Тижорат ва тадбиркорлик фаолияти орқали маблағ тўплаш

43. Ҳаракат аъзо бўлган ташкилотлар ва шахсларнинг моддий ёрдамлари

……………………………………………………………………………………..

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ АЪЗОЛАРИ ВА УНГА АЪЗО БЎЛИШНИ ИСТАГАНЛАР УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИГАН ИЛМИЙ, ЭЪТИҚОДИЙ ВА АХЛОҚИЙ СИФАТЛАР

1. Дунёвий илмларни яхши билиш. Иқтисод, ижтмиоий ҳаёт, тиб (медицина), қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к соҳалардан бирида олий маълумот эгаси бўлиш.

2. Олий маълумот олишга имкони ва қобилияти бўлмаганларнинг усталик ва ҳунурмандлик ишларида мутахассисликни ўрганишлари (электрик, иншоат, компютер ва ҳк соҳаларда усталикни ўрганиш )

3. Мавжуд дунё тузумининг хусусиятларини яхши билиш. Инсониятни тараққиётга етаклайдиган эътиқодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳк жараёнлар ҳақида умумий маълумотга эга бўлиш.

4. Соғлом эътиқоднинг ва яхши амалларнинг моҳиятини ўрганиш ва уларни ҳаётига жорий қилиш.

5. Яхши ниятли, тўғри сўзли, ихлосли, адолатли, сабрли ва ёрдамсевар бўлиш.

6. Ишларини маслаҳатлашиш-шўро асосида юритиш. Ижобий танқидга сабр қилиш ва ўзгаларнинг фикрларига ҳурмат кўрсатиш.

7. Ота-онасига, оиласига ва яқинларига яхши муносабатда бўлиш

8. Ватанини, халқини, динини, тилини севиш ва бошқаларнинг ҳам миллати ва эътиқодига ҳурмат кўрсатиш.

9. Руҳий ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш

10. Ёлғон гапирмаслик, риё, мунофиқлик каби хислатлардан узоқ туриш, кимсага зулм қилмаслик, порахўрлик, ўғрилик қилмаслик, ғийбат ва туҳмат қилмаслик.

 

 

ЎXҲ –ҲАММАМИЗНИНГ ҲАРАКАТИМИЗДИР

ЧАҚИРИҚ

БИЗ-тарихи илму маърифатнинг, маданият ва тараққиётнинг бешиги ҳисобланадиган дунёнинг энг илғор қавмларидан Ўзбекистон халқининг вакилларимиз.

БИЗ- халқимизнинг келажагининг, унинг тарихининг порлоқ даврларида бўлгани каби, имонга, илму маърифатга, ҳуқуқ ва адолатга асосланишини истаймиз.

БИЗ- дини, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳуқуқ ва адолатнинг, эркинлик ва ҳурфикрлиликнинг, сайлов ва сайланишнинг, инсон қадриятлари ва шарафининг ҳаммамизга бир хил даражада тегишли бўлишини истаймиз.

БИЗ-халқимизнинг бугунги кунини ўтиш ва тикланиш даври, дея баҳолаймиз. Коммунистик зулмдан кейин унинг меросчиси бўлган ва Президент Ислом Каримов тарафидан асос солинган маҳаллий диктатуранинг умри тугалланиш арафасида турибди, деб биламиз. Ўзбекистон халқи ҳаётида ЯНГИ ДАВРнинг бошланиши учун вақт етиб келди.

 БИЗ-ЯНГИ ДАВРнинг ислоҳот ва адолат асосида, қон тўкилмасдан ва ҳеч бир шаклда зўровонликга йўл қўймасдан ўрин олишини истаймиз. Чунки БИЗ ҳақсизлик билан бир одамнинг ўлдирилишини бутун инсониятнинг ўлдирилишига тенг, деб биламиз. Адолат асосида бир инсоннинг жонини асрашни эса бутун инсониятнинг жонини асраш, деб биламиз.

БИЗ- ҲАҚни асос, халқимизни унинг муассиси ва ўзимизни эса аввало ҲАҚнинг, сўнгра халқимизнинг маъмурлари, деб биламиз.

БИЗ- ўз фаолиятимизда халқимизнинг барча вакилларининг эътиқодий, миллий ва умуминсоний қадриятларининг мусбат қирраларига ўрин берамиз. Мақсадимиз мана шу қадриятлар асосида, сафларимизда ўрин олган турли дунёқарашдаги турли инсонларга бир хил эркинлик, ҳуқуқ ва адолат берадиган фуқаролик жамияти қуришдан иборатдир.

БИЗ- халқимизни ташкил қиладиган турли этник ва эътиқодий гуруҳларнинг вакилларимиз. Сафларимизда мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам, демократия ва либерал тушунчаларнинг соҳиблари ҳам бор.

Бугун биз Ўзбекистондаги режимнинг ЗУЛМига қарши қўлни қўлга бериб, АДОЛАТ халқасини ташкил қилдик.

БИЗ яқин келажакда мана шу АДОЛАТ байроғи ватанимизда ҳилпирай бошлайди дея ишонамиз. Бу байроқ остида ўзаро ҳамкорлик қилишга, бир-биримизга тенг ҳақ-ҳуқуқлар танишга ва энг асосийси жамиятда ЗУЛМнинг янгидан пайдо бўлмаслиги учун сафларимизни бузмасликка сўз берамиз. 

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИДА БИРЛАШАЙЛИК !

www. uzxalqharakati.com

 

 

 

 

 

ЎХҲ фаолиятига қандай ёрдам беришингиз мумкин?

ЎХҲ фаолиятига аъзо бўлиш ва унинг фаолиятига ёрдам бериш халқимизнинг эркинлик ва ҳурриятлар истаган ҳам бир фарзандининг бурчидир. Чунки амаллар ниятларга кўрадир ва ўзига ва ўзгаларга яхшилик истаганларнинг бу йўлда фидокорлик қилиши табиийдир. ЎХҲ фаолиятига ёрам беришни истаганлар қуйидаги нуқталарга эътибор қаратиши лозим, деб ўйлаймиз:

1. Аввало ЎХҲнинг қандай ҳаракат эканлигини билиш. ЎХҲ ватанимизда бутун фуқароларга зулм ўтказишни ва уларни хўрлашни ўзига усул қилиб олган мавжуд диктатура режими ўрнига ҳамма фуқаролар учун эркинлик, адолат ва ҳуқуқни таъминлaш учун тузилган ҳаракатдир. Демак, ЎХҲ қандай ҳаракат дейилганда юқоридаги жавобни бериш ўринлидир.

2. ЎХҲ нинг аввалги вазифаси Ўзбекистон қамоқхонларида бегуноҳ қамалган ака укаларимизни ва опа сингилларимизни озод қилишга қаратилади. Ўзбекистонда ҳозирги золим режим зулмидан насибини олмаган оила қолмаган, десак хато бўлмайди. Шунинг учун ўзлари ва яқинлари мазлум бўлганларнинг ЎХҲ фаолиятига ёрдам беришлари мутлақо зарурийдир.

3. ЎХҲ инсонларимизнинг эътиқод ва фикр, сайлаш ва сайланиш, турли жамиятларга бирлашиш каби ҳуқуқларини таъминлаш учун курашади. Агар сиз бирор эътиқодий ёки фикрий жамиятга эъзо бўлсангиз, ЎХҲ нинг фаолиятига ёрдам бериш орқали ўзингиз аъзо бўлган ташкилот ёки жамиятнинг ҳам ривожланишига, эркинликларни қўлга киритишига ҳисса қўшган бўласиз.

4. ЎХҲ фaолиятига ёрдам беришни истаганлар унинг низоми ва дастури билан яхши таниш бўлишлари, фаолиятларини уларга кўра мувофиқлаштиришлари керак бўлади. Акс ҳолда ишларда чалкашлик, ўзаро тушунмовчилик, ўринсиз ихтилофлар пайдо бўлиши мумкин.

5. ЎХҲ фаолиятига амалий ёрдамни бу ҳаракатни яқинларингизга таништириш орқали бошлашингиз мумкин. Бу мақсадда ҳаракатга оид ҳужжатларни унинг интернеттаги саҳифасидан олиб, улардан хабардор бўлмаганларга бера оласиз.

6. Ўзаро давра суҳбатларида, шунингдек интернет ва телефон орқали ҳаракатнинг фаолиятига оид ишлар билан бошқаларга таништиришингиз ҳам мумкин. Бунда ҳаракатни қисқа ва лўнда таъриф этишингиз аҳамиятлидир.

7. Ўзингиз ва ҳаракат фаолиятига мойил бўлган яқинларингиз ва дўстларингиз ҳаракатнинг тинч намойишлари, маданий маърифий тадбирларида иштирок этсангиз нур устига нур бўлади.

8. Ҳаракат ҳақида ёлғон ва фитна гаплар гапирилганда бундай қилган кишиларни инсофга чақириш, эшитаётганларга бу гапларнинг нотўғри эканлиги айтиш ва ҳаракат ҳақида ҳақиқатларни сўзлаш ҳам бизнинг фаолятимизга муҳим ёрдам бериш эканлигини унутманг.

9. Имконингиз даражасида ҳаракатга моддий ва маънавий ёрдам бериш орқали халқимизнинг зулмдан қутулишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

10. УНУТМАНГКИ ЎХҲ СИЗНИНГ ҲАРАКАТИНГИЗДИР, ҲАММАМИЗНИНГ ОЗОДЛИК ВА ҲУҚУҚЛАРГА ЭРИШИШИНИ ЎЗИГА МАҚСАД ҚИЛИБ ОЛГАН ХАЛҚ ҲАРАКАТИДИР.

 

 

Добавить комментарий

Fill in your details below or click an icon to log in:

Логотип WordPress.com

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Фотография Twitter

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Фотография Facebook

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s

 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers