Сайт ҳақида
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим
Бу саҳифа бир гуруҳ муҳожир Ўзбекистонлик диндорлар томонидан асос солинган ва Швецияда рўйхатдан ўтган “Таянч Жамияти “ расмий саҳифаси бўлиб, саҳифада Ўзбекистон мусулмонлари ва дунёдаги бўлаётган диний сиёсий воқеъаларга доир маълумотлар ёритилади. Шунингдек, Жамиятнинг диний сиёсий ва маданий маърифий йўналишида ва инсон ҳуқуқлари борасидаги маълумотлар ёритилади. Саҳифа ўзбек мусулмонлари орасида янги замонавий диний сиёсий онгни ўстиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шу билан келажакда Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳам ўз исломий сиёсий ҳаракатларига эга бўлиб, ўз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини Исломга асосан ҳал қилиш имкониятига эга бўлиши ва бу ҳаракатда фаолроқ бўлиши учун курашади.
Аллоҳу Роббил Оламин ҳаммамизни Ўз ҳидоятидан адаштирмасин!
Қуйида Жамият Низомини эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.
…………………………………………………………………………………………..
ТАЯНЧ Жамиятининг мақсади
ТАЯНЧ ” Жамияти мусулмонларнинг ҳақ ҳуқуқ ларини ҳимоя қилувчи, ҳуқуқбон ва ижтимоий сиёсий, маданий-маърифий ташкилотдир.
ЖАМИЯТнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида ва Ўзбекистон Республикаси таш қарисида ўз диний эътиқоди ёки диний фаолияти сабабли қонуний ҳуқуқ лари чекланган ёки поймол этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш ва қонуний ҳақларини тиклашга кўмаклашишдир.
ЖАМИЯТ фаолиятининг асосий йўналишлари:
Ўзбекистонлик мусулмонларнинг келажакдаги ўз сиёсий ҳаракатларига эга бўлишлари йўлида диний сиёсий йўналишдаги маълумотлар тарқатиш,
Ўзбек Мухолифати Партиялари билан ҳамкорликда сиёсий акцияларда иштирок этиш,
- Ислом динига тааллуқли тарғибот ва ташвиқот характеридаги материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, диний-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
- адвокат ҳуқуқий ёрдамини тақдим этиш;
- халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаатнома ва талабномалар тайёрлаш, тақдим этиш ва матбуотда эълон қилиш;
- Ўзбекистон қонун чиқарувчи, Ижро ва Маҳкама идораларига, давлат ҳуқуқ тартибот органларига мурожаатнома ва талабномалар тайёрлаш, тақдим этиш;
- Ўзбекистондан чиқиб кетиб, турли мамлакатларда яшаётган Ўзбекларнинг миллий ва маданий савиясини ошириш йўлида турли хил тарбиявий тадбирлар уюштириш ва ҳоказо.
- ЖАМИЯТГА аъзолик
1.1. ЖАМИЯТнинг Дастур ва Низомини эътироф этган, уларга риоя илиш мажбуриятини олган, балоғат ёшига етган, аъзолик баъдалини тўлаб борадиган барча ўзбекистонлик диндошларимиз ЖАМИЯТ аъзоси бў лиши мумкин.
1.2. ЖАМИЯТнинг барча аъзолари ЖАМИЯТ фаолияти ва сиёсатига тааллуқли масалаларни муҳ окама қилиш, қарорлар ишлаб чиқаришда қатнашиш, таклифлар киритиш, сайлаш, сайланиш ва номзод кўрсатиш, сиёсий ва ижтимоий тадбирларни тайёрлаш ва уларда қатнашиш, жамиятнинг юридик ва молиявий ёрдами ҳамда хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
1.3. ЖАМИЯТ сафига кириш ва аъзоликдан чиқиш ихтиёрийдир. ЖАМИЯТга қабул қилиш ёки аъзоликдан чиқариш ҳақидаги қарор ЖАМИЯТ Раиси ёки ЖАМИЯТнинг бўлим раҳ барлари тарафидан қабул қилинади.
1.4. ЖАМИЯТнинг жамиятдаги обрўсига путур етказган, Устав қоидаларига зид ҳатти- ҳаракатлар қилган аъзо ЖАМИЯТ сафидан чиқарилади. Бу ҳақ да ЖАМИЯТ Раиси қарор қабул қилади.
- 2. ЖАМИЯТ ТУЗИЛИШИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
2.1. ЖАМИЯТ фаолиятида дин-диёнат доирасидаги фикр эркинлигини таъминлайди.
2.2. ЖАМИЯТ фаолиятини Ўзбекистон ҳудудида ва хориж мамлакатларда олиб боради.
2.3. ЖАМИЯТнинг иш услублари аввало Ислом дини шариати негизларига, сўнгра мавжуд халқаро қонун нормаларига асосланади.
2.4. ЖАМИЯТнинг Раисини Марказий Кенгаш сайлайди. Жамоат раҳбарларини Жамият Раиси тайинлайди.
2.5. ЖАМИЯТ ра бар органларининг асосий вазифаси -қонуний эътиқод ва диний ҳуқуқлари чекланган ва поймол этилган фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларини мужассамлаштириш ва мужассамлаштирилган шаклдаги мулоҳаазаларни қарор ёки ечимга айлантириш ҳамда уларнинг чекланган ёки поймол этилганда – ҳуқуқларини тиклаш жараёнини йўлга қўйишдир. Қарор ва ечимлар ҳам ўзбекистон ичкарисидаги, ҳам ташқарисидаги фу қароларнинг талабларини ўз ичига олиши керак.
- 3. ЖАМИЯТНИНГ ТАШКИЛИЙ ҚУРИЛИШИ
3.1. ЖАМИЯТнинг бирламчи ташкилоти Жамоадир. Камида уч кишидан кўпи 30 кишидан иборат ЖАМИЯТ аъзолари бирлашиб Жамоани ташкил этади. Кичик (3 дан 30 кишигача) Жамоалар ўзларига Раис сайлайдилар. Кўп сонли Жамоалар эса ҳудудий Раис ва унинг ёрдамчиларини сайлайдилар. Жамоа Раиси ва ёрдамчилари ЖАМИЯТ ишини ташкил этадилар ва Жамоа аъзолари олдида исобот берадилар.
3.2. Жамоалар зининг мавқеи ва маҳаллий шароитидан келиб чиқиб, муассасалар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар билан алоқа ўрнатади.
3.3. ЖАМИЯТнинг анжуманлари тегишли бошқарув органлари тарафидан йилида бир марта ўтказилади.
- 4. ЖАМИЯТНИНГ ҲУқУқИЙ МАқОМИ
4.1. ЖАМИЯТ юридик шахс мақомига эга . Унинг банкларда ўз ҳисоб рақами, ўзининг байроғи ва номи акс эттирилган тамғаси бўлади.
4.2. ЖАМИЯТ нинг ўз махсус электрон нашри бўлади.
ЖАМИЯТ нашрлари таҳририяти ЖАМИЯТ Раиси тарафидан тайинланади.
- 5. АЪЗОЛИК БАЪДАЛЛАРИ
1) ЖАМИЯТ аъзолари аъзолик баъдаллари тўлайдилар. Баъдал миқдори ва уни тўлаш муддатлари Умумий Мажлис томонидан ҳар кейинги молиявий ҳисобот йили учун алоҳида тартибда белгиланади.
- 6. ЖАМИЯТ ОРГАНЛАРИ
Жамият органлари:
1. Бошқарув Ҳайъати;
2. Умумий Мажлис дан иборат.
Умумий Мажлис қўшимча органлар ёки қўмиталар тузиш ҳақида қарор қабул илишга ҳақ ли.
- 7. Бошқарув Ҳайъати
1) Ҳайъат беш аъзодан иборат: Раис, иккита Раис муовинлари, ҳисобчи ва котиб
2) Бошқарув Ҳайъати Умумий Мажлис томонидан икки йил муддатга сайланади. Ҳайъат аъзолари ўз вазифаларида кейинги сайловларгача оладилар. Агар ҳайъат аъзоларидан бири ЖАМИЯТни тарк этса, ҳайъат раиси унинг ўрнига, кейинги сайловгача, бошқа номзодни сайлаши мумкин.
3)Ҳ айъат ўзи учун ички тартиб ўрнатиши мумкин.
8. Умумий Мажлис
1) Умумий Мажлис барча кўрилаётган чора-тадбирлар учун, агар улар ҳайъат ёки бошқа органлар томонидан олиб борилаётган бўлса, жавобгардир. Умумий Мажлиснинг мутлақ ваколати:
a) Ҳайъат томонидан ишлаб чиқилган, кейинги молиявий исобот даврига тегишли бюджетни маъқуллаш;
б) Ҳайъат томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботни қабул қилиш, Ҳайъат фаолиятида унга кўмак бериш, аудитор(лар) сайлаш, аудитор исоботларини қабул қилиш;
в) Аъзолик баъдаллари миқдори ва тўлов муддатларини белгилаш;
г) Ҳайъат аъзоларини мансабларга сайлаш ва мансабдан олиш;
д) Низомни ўзгартириш;
е) ЖАМИЯТни тугатиш;
ж) ЖАМИЯТ аъзолигига қабул қилиш рад этилишига қарши шикоят қилинган ариза бўйича қарор қабул қилиш;
з) ЖАМИЯТ аъзолиги таркибидан чиқариш.
2)
А) Навбатдаги Умумий Мажлис камида бир йилда бир маротаба ўтказилади. Навбатдан ташқари Умумий Мажлис уйидаги ҳолатларда чақирилиши мумкин:
§1. Агар ҳайъат зарур ва муҳим сабабларга кўра Умумий Мажлис чақириш ҳақида қарор қабул қилса;
§2. Барча аъзоларнинг 1/10 исми ёзма равишда ва сабаблари кўрсатилган ҳолда, ҳайъатдан Умумий Мажлис чақиришни талаб қилса.
Б) Умумий Мажлис ҳайъат Раиси ёки унинг муовинларидан бири томонидан ёзма равишда ва кун тартибидаги масалалар кўрсатилган ҳолатда, камида икки хафта олдин чақирилади. ЖАМИЯТнинг ҳар бир аъзоси, Умумий Мажлис бошланишига камида бир ҳафта қолган муддатда, Мажлис кун тартибига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ҳақида ёзма равишда талаб қилиши мумкин. Кун тартибига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ариза кеч, ёки Умумий Мажлис борасида тақдим қилинган вазиятда, Умумий Мажлис катнашчиларининг 2/3 исми маъқуллаб, овоз берган тақдирда муҳокамага киритилиши мумкин.
В). Умумий Мажлис, агар мажлисда овоз бериш ҳуқуига эга бўлган аъзоларнинг камида 1/3 исми қатнашган тақдирда ваколатга эга бўлади ва қарор қабул қилиши мумкин. ЖАМИЯТ мақсадларини ўзгартириш ва ЖАМИЯТни тугатиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиш учун, Умумий Мажлисда овоз бериш ҳуқ уқига эга аъзоларнинг камида ярми қатнашган бўлиши лозим. Ваколат етарли бўлмаган тақдирда, Раис келгуси тўрт ҳафта давомида олдинги кун тартиби билан янги Умумий Мажлисни чақириши керак. Бу Мажлис ҳар қ андай ҳолатда энди қарор қабул қилиши мумкин: фақат бу ҳақда таклифномада к ўрсатилган бўлиши керак.
Г). ЖАМИЯТнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Овозни тақдим қилишга йўл қўйилмайди. Қарорлар овозларнинг оддий кўпчилиги билан қабул қилинади. Бетарафлар эътиборга олинмайди. Низомни ўзгартириш учун Умумий Мажлисда овозга эга бўлганларнинг 3\2 қисми овоз бериши зарур.
ЖАМИЯТ мақсадларини ўзгартириш ёки ЖАМИЯТни тугатиш учун эса 4/5 қисми овоз берилиши зарур.
Умумий Мажлис ўзи учун ички тартиб ўрнатиши мумкин.
- 9. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ
ЖАМИЯТни тугатиш а ҳидаги қарор фақат Умумий Мажлис доирасида, 7-б лимда кў рсатилган тартибда қабул қилиниши мумкин. Умумий Мажлис томонидан ўзга қарор мавжуд бўлмаган ҳолда, айъат Раиси ва унинг муовинлари, ЖАМИЯТ манфаатларини ўзаро биргаликда ифода этиш ҳуқуига эга бўлган тугатиш комиссияси аъзоларига айланади. Юқори ташкилот қарорлари, агар ЖАМИЯТ бошқа сабабларга кўра тугатилган ёки ўз мақсадларини бажара олмай қолган ҳолатлар учун тегишли.
ЖАМИЯТ тугатилган тақдирда, унинг мол-мулки 3-бўлим охирги абзацидаги моддага кўра, бошқа бир ижтимоий фойдали фаолият юритаётган ташкилотга берилади
Сайт муҳаририятидан.
зафар
15.04.2012 at 18:34
нега бузгинчиларни сафингизга кушасизлар