RSS

Конституцияга Муносабат

Конституцион тузумда яшаш масъулияти

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.

Маълумки, Ислом давлатида асос қонун фақат қуръони карим бўлади. Лекин биз бугун ер юзида бирорта Ислом давлати мавжуд эмаслигини биламиз. Ва айни дамда миллиарддан ошиқ мусулмонлар ер юзини деярли икки юздан ортиқ давлатида доимий яшаётганлиги маълумдир. Булар орасида халқини аксариятини мусулмонлар ташкил қиладигандавлатлар ва ёки аксинча, халқини аксарини бошқа динга эътиқод қилувчилар ташкил этувчи давлатлар бор. Аммо, бугунги кунда барча давлатларда “конституция” дея аталган, давлатни барча фаолиятини ҳуқуқий таъминловчи асос қонунлар мажмуаси қабул қилинган. Мана шу асос қонун бошқа қонунларни негизини ташкил қилади. Бошқа барча қонунлар ва қарорлар ана шу бош қонунга хилоф бўлмаслиги шарт қилинади.

Жумладан Ўзбекистон республикаси ҳам шулар жумласидандир. Мавжуд воқеълик талабидан келиб чиқиб, мана шу Конституция ҳақида фикр юритишни ва унга нисбатан мусулмон киши сифатида ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим.

Конституцияга муносабат билдириш муддатини мен икки муайян даврга ажратдим.

1.Мамлакатнинг ҳозирги кундаги конституция билан мавжуд бўлиб туриш муддати.
2. Ислом давлати пайдо бўлгандан кейинги даври.(Қачонлардир пайдо бўлиши аниқ)

Мени фикримча ҳозир Исломни қонунларини юритиш имкони йўқ экан, конституция билан яшашни халқимиз истар экан, кўпчилик озчиликга бўйсуниб яшашимиз айни заруратдир.
Демак, конституцияга муносабатимизни ҳам маълум бир шаклга солишимиз давр талабидир.

Бугунги кунда ўзбек халқини турли қатламларини Конституцияга муносабатни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин.

1.Ўзбекистон конституцияси асосида яшашни ижобий баҳолайдиган тоифа.
2. Конституцияни умуман рад қилиб, фақат қуръо билан яшаш керак дейдиган тоифа.
3.Ҳар икки тарафга ҳам бетараф одамлар.
4.Маълум муддат аввалги икки гуруҳни ўзаро келишиб яшашлик тарафдорлари.

Мен ўзимни ўша тўртинчи тоифани вакили ҳисоблайман. Чунки, ҳозир ўша аввалги икки
тоифа ўзаро иттифоққа келмас экан, юртимизда шу аввалги икки қатлам орасида (ҳозир ҳам бўлаётгани каби)кўп қарама қаршиликлар бўлиши кутилади.

Чунки Биринчи қатлам иккинчи қатламни фаолият доирасини чеклаб қўяяпди.Шунингдек, иккинчи қатлам ҳам биринчини мутлақо инкор қилади. Бу аҳвол давом этса, келажакда ҳам яна кўп қон тўкилиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун ҳам ҳозир ўзаро муносабатларни маълум бир доирага солиб олиш керак деб ўйлайман. Бунга эса фикримча ҳар икки тоифани шу конституцияга ва қуръонга ўз муносабатимизни тўғри йўналтиришимиз билан эришилади.

Бу оддий қилиб айтганда шундай. Яъни 1.гуруҳ конституция асосида яшаш тарафдори. Ва уларни қўли баландроқ. Иккинчи гуруҳ қуръон асосида яшашни орзу қилади.Ва ўша давр келгунича ўз ҳаракатида давом этади.Аммо, ҳозирча конституция ҳукмрон жамиятда яшашга мажбур. Демак ўша муддатда ҳар икки тоифа орасида мувозанатни тутиб турадиган бир келишув бўлиши керак. Ўша келишув ролини бугун “Конституция” бажаради.
Шунинг учун ҳам биз уни ўқиб тушуниб, унга нисбатан ўз шаръий муносабатимизни шакллантириб олишимиз лозимдир.

Мен ҳозирги амалдаги Конституцияни таҳлил қилиб, уни қайси жойини қабул ёки рад қилиш мумкин, ва умуман унга нисбатан мусулмонлар муносабати қандай бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларимни билдириб ўтдим. Ва албатта бу мавзуга доир фикрларини сайтимиз ўқувчиларидан, Ислом Олимларидан ва барча юртдошлардан сайтимиз адресига юборишларини илтимос қилиб қоламан.

Ўзбекистон республикаси конституцияси

1 боб
Давлат суверенитети

1-модда. Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади.

Изоҳ. Аслида Исломда инсонларни турли хил халқлар ва қабилаларга бўлиниши бор нарса. Шу маънода у ёки бу халқни маълум бир ном билан аталиши табиий. Бизни диёримизда асосан туркий қабилалар истиқомат қилиши ва улардан бирини номи Ўзбек бўлганлиги маълум. Шундан келиб чиқиб “ўзбекистон” атамаси шаръан жоиз бўлган номдир.
“Республика” атамаси эса, арабча жумҳурият ўзбекча “кўпчилик” бошқарувига асосланган бошқарув тузими деган, маънони англатади. Айни мазмун ҳам исломга зид эмас.(Амалда эса бундай бўлмаётгани бутунлай бошқа масала) Ислом давлатини намунаси бўлган аввалги тўрт халифа даври бир тоифани ёки шахсни, ва бир синфни ёки қабилани доимий давлат бошқариш ҳуқуқини бекор қилгани маълумдир.

2-модда. Давлат халқ иродасини ифода етиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамийат ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Изоҳ. Мазкур моддани “Давлат халқ иродасини ифода етиб” деган қисми Исломга зиддир. Чунки Ислом давлати Аллоҳ иродасини ифода этиши керак. Аммо ўзбекистон Ислом давлати эмаслиги ва уни бош қонуни “Давлат халқ иродасини ифода етади” деган экан, демак, бу масала юқорида зикр қилинган биринчи ва иккинчи тоифа орасидаги ихтилофдир. Аммо бу моддани кейинги “Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамийат ва фуқаролар олдида масъулдирлар.деган қисми Исломга тўла мувофиқдир.
Бунга тегишли қатор далиллар бор.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимийати ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Изоҳ. Мазкур моддани моҳиятан динимизга зид жойи йўқ. Бу ҳар бир шахс ва жамиятни аслий ҳаққидир. Аммо,”Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. Деган иборада баъзи мунозаралар бор. Чунки, Исломий давлат қачон бўлсада ер юзида ягона бўлади. Ва барча Ислом диёрлари ўша давлат таркибида мухторият бўлиши мумкин. Тарихда шундай бўлган. Келажакда ҳам бўлиши мумкин. Аммо шу давргача бу модда амалда бўлиши заруратдир.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва ан’аналари ҳурмат қилинишини та’минлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Изоҳ. Умуман олганда бу модда исломга зид эмас.Аммо, “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва ан’аналари ҳурмат қилинишини та’минлайди” ибораси маълум бир давр учундир. Қачонки Ислом давлати барпо бўлса, мусулмон бўлмаганлар ҳаққини таъминлаш жузъя асосида таъминланади.” уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.” Ибораси эса, ўша даврда умуман амал қилинмайди. Чунки, Ислом мусулмонлар ғайридинларни ботил динларини ривожланиши учун шароит яратмайди. Аммо аҳлул аҳд бўлсалар қаршилик ҳам қилмайди.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳийасига эга.

Изоҳ.1. Албатта ҳар бир давлатни мазкур белгилари мустақиллигига бир далил ҳисобланган. Ва узоқ тарихдан бери ҳали давлатчилик шаклланмаган, қабилавий тарзда бўлиниб яшаш давридан шундай белгилар мавжуд бўлган. Ислом давлатини Байроғи бўлган. Бугунги ўзбекистон байроғига бетараф ҳолатда бўлишимиз мумкин.Яъни уни ақидамизга қарши жиҳати йўқ.Аммо ислом байроғи ҳам эмас.

2. Герб (рамз)масаласига келсак Исломда аввалги даврларда герб бўлмаган. Кейинчалик Ислом рамзи сифатида ярим ой билан юздуз пайдо бўлган. Аммо, букунги Ўзбекистон герби, афсонавий қуш Семурғни расми борлиги учун ҳам мубоҳлик мақомидан чиқади.
Бу қушни Ўзбек халқини на ўтмишига ва на ҳозирига ва на келажагига мутлақо алоқаси йўқ бемаъни нарсадир.Бу рамзни ўзбек халқини аксар қисми тўла тушуниб қўллаб қувватламагани аниқ.

Лекин ундан бизни масъуллигимиз фақат унга розилигимизда бўлиши мумкин.

3.Мадҳия масаласида эса, айтиш мумкинки Исломда Давлат мадҳияси сифатида қўшиқ ёки шеър айтишлик йўқ. Ислом шиори Калимаи Имон билан кифояланган. Лекин бугунги кундаги Ўзбекистон давлати мадҳияси мазмун моҳияти жиҳатидан Исломга зид ва куфр калималари мавжуд ботил бир нарсадир. Уни имкон қадар алмаштиришга ҳаракат қилиш керак.

Қуйида Абдулла Орипов қаламига мансуб мадҳия матнинини шарҳлаб ўтамиз.

Серкуёш хур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, мехрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона рухи сенга ёр!
Улуг халк кудрати жўш урган замон,
Оламни махлиё айлаган диёр!

Багри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр канот!
Истиклол машъали, тинчлик посбони,
Хаксевар, она юрт, мангу бўл обод!

Серкуёш хур ўлкам, элга бахт, нажот,

Изоҳ. Бу мисрани маъноси нисбатан мубоҳдир.Аммо маъно жиҳатидан тушунарсиздир. Ўлкамиз серқуёш эканлиги ва ҳурлиги айтилибди. Маълумки, биздан ҳам серқуёшроқ ўлкалар бор.Аммо ҳурлигига келсак бу ҳам аниқмас. Элга бахт нажот дегани аниқ бўлмаган гапдир. Яъни бу бахт нажотни элга “Ўлка” беради дегани бўлиши мумкин. Бу гап ҳам Молояънийдир.

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, мехрибон!

Изоҳ.Ўша “Ўлка” дўстларга (яъни қўшнилар Қозоғистон Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистонга)йўлдош меҳрибон экан. Бугунги сиёсатда бу “меҳрибонлик”ни қай даражада эканини ҳозир муҳокама қилмаймиз.

Яшнагай то абад «илму фан, ижод,

Изоҳ. Мўмин кишилар биладики, То абад яъни абадий «илму фан ижод» яшамаслиги аниқ.Қиёмат бўлади.Ва дунё ҳаёти тугайди.Ислом таълимотидан маълумки Охиратда «илму фан ижод» бўлмайди. Бу ҳам беъмани қуруқ гап.

Шухратинг порласин токи бор жахон!

Изоҳ. Яъни Ўзбекистоннинг шуҳрати порласин то дунё тургунча демоқчи.Демак дунёни тугашига ишора бўляпди. Бу эса Юқоридаги мисрани инкори бўлди. Энди Ўзбекистоннинг шуҳрати қанчалик порлаётганини муҳокама қилмасак ҳам бўлади.

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,

Изоҳ. Олтин водийлар деганда менимча Фарғона водийси кўзда тутилган. Лекин у битта водий. Бошқа олтин водий йўқ. Ўзбекистонни шимоли қора қум ва қизил қум барханлари билан ўралган
Қуриб битган оролни айтмай қўя қолайлик..Жон Ўзбекистон, дегани Ўзбекистонжон каби ҳурмат изҳор қилинган хитобдир. Бу билан шоир ўзбекистонжонга қараб айтмоқчи…,

Аждодлар мардона рухи сенга ёр!

Изоҳ. Аждодларни руҳи Ўзбекистонжонга ёрлигини хабари берилди. Агар ўша Ўзбекистонжон исломий шуурдан бохабар бўлса, мазкур хабарни инкор қилган бўларди. Чунки ўтиб кетган аждодларни руҳлари келиб нимадир қилиши, Ўзбекистонжонга (ёки бошқага) ёрдам бериши ботил ақидадир. Бу ақидани Ислом рад қилади. Бу қалбий ширкни бир туридир. Ёрдам яккаю ягона Оламларни роббиси Аллоҳу Таъолодангина кутилади халос.

Улуг халк кудрати жўш урган замон,

Изоҳ.» Улуғ халқ» ўзбек халқи шекилли. Уни қудрати жўш урса..,

Оламни махлиё айлаган диёр!

Изоҳ. Демак Оламни маҳлиё айлар экан бу диёр. Лекин биз биламизки «бу улуғ халқни» қудрати асрлардан бери жўш урмаяпди. Оламни ҳам маҳлиё қилганича йўқ. Лекин салбий жиҳатдан Оламни ҳайратда қолдираётгани аниқ.

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Изоҳ. Ўзбекни бағрини кенглиги ва имони ўчмаслиги зикр қилинаяпди. Бу гап нисбатан тўғридир. Бу халқни имонини ўчириш учун минг йиллардан бери кўп минглаб ҳаракатлар бўлган. Алҳамдулиллоҳ лекин ҳали имони ўчмади. Хусусан шу Каримовни 20 йиллик даврида ҳам халқни имонини ўчирмоқчи бўлиб кўп ҳаракатлар қилинди ва қилинмоқда..албатта аксарият одамлар имону исломдан узоқлашди. Лекин тўла ўчиб кетмади.

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр канот!

Изоҳ.Эркин Ёш авлодлар ўзбекистонга зўр қанот дейиляпди.Аммо ёшларни эркин эмаслиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Шунингдек улар бугунги кунда Россия ширкатларига «зўр қанот» бўлаётганлари ҳам аниқ. Минглаб ўша зўр қанотлар турмаларда чирияпди. Улар Иқтисодий ва маънавий таназзулга юз тутди.Ўзбекистонга «зўр қанот» бўлмадилар.

Истиклол машъали, тинчлик посбони,

Изоҳ. Истиқлол машъали» маъносиз бир гап. Яна нимадир етишмайди маъно чиқариш учун.Тинчлик посбони дегани ҳам шундай. Балки, ўзбекистон ҳукумати тинчлик посбонидир?! У ҳолда бу тинчлик посбони қайси бир урушни олдини олди экан? Ёки қайси бир урушаётганларни келиштириб қўйди экан? Аммо Андижонда ўз халқини отиб ўлдиргани аниқ.

Халк севар, она юрт, мангу бўл обод!

Изоҳ.Бу мисрада айтилишича «Она юртимиз ҳадқ севар» экан.Ва у мангу обод бўлишига буюрилаяпди. Халқни Она юрт севиши ҳам маънодан узулган гап. Мангу обод бўлмаслиги эса кундек равшан. Хуллас мана шу бемаъни пала партиш ёзилган қуруқ олди қочдидан иборат лағвни «давлат Мадҳияси» қилиб танланиши, ва уни турмаларда минглаб одамларга мажбуран ёдлатилишлиги ва маҳбусларни кечаю кундуз эрталаб ва кечқурун калтаклаб куйлатишлик Бу мадҳияни энг нафратга лойиқ бир нарса қилиб қўйди. Мазкур мадҳия мазмунан на соғлом ақлга ва на дину Исломга тўғри келмайди. Уни автори ва уни амалда қўллаётган ҳукумат ҳам ўз халқини ва албатта Золимликлари туфайли Яратганнинг ҳам ҳурматига нолойиқдирлар.

6-модда.Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.
Изоҳ. Пойтахтни қайси шаҳарда бўлиши шаръий масала эмас. Умуман олганда бу масалада ҳам адолат ва умум манфаати устун бўлиши лозим. Масалан мамлакатни бир қисми фақат яхши шароитларда яшаб бошқа қисми ночор қолиб кетмаслиги керак. Шу пайтгача бу масалада адолатлик муносабат бўлмагани маълумдир.

2 бобХалқ ҳокимиятчилиги

7-модда. Халқ давлат ҳокимийатининг бирдан-бир манбаидир.

Изоҳ. Мана шу нуқта Мусулмонлар билан Конституция тарафдорларини орасидаги асос ихтилофдир. Шу масалада Мусулмонлар ақидаси уларни ақидасидан ажралади.Мўминлар қуръондан бошқа ҳукмга рози бўлмайдилар. Чунки ҳукм эгаси ягона Аллоҳдир. Конституция эса барча моддалари инсонлар ақлини маҳсулидир. Инсоният ақли чегараланганлигини ҳисобга олинса, уларни ўйлаб топган қонунлари ҳам ноқислиги аён бўлади. Шу маънода ўша конституцияни баъзи бир жойлари қуръонга тўғри келиши ҳам мумкин. Чунки инсон ақли тафаккури натижаси қуръонга мувофиқ бўлиши турган гап. Кўп жойлари тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Мана шу 7 модда Ислом рад қиладиган моддадир. Ва бу ўзи аслида воқеъликда ҳам кам кўринадиган ҳолатдир.

Халқ давлат ҳокимийатининг бирдан-бир манбаидир деган сўзни шиор қилиб олиб, халқ номидан қонунлар чиқариб шу халқни ўзини қон қақшатиш мумкинлигини ҳаётда кўриб турибмиз. Лекин муаммо шундаки агар кўпчилик конституция билан яшашни талаб қилар экан, озчилик унга бўйсунишга мажбур бўлади. (Бу ҳикмат талабидир) Шу маънода Ўзбекистонда конституциявий тузим турар экан, унга нисбатан имкон борича шариатга мувофиқ ҳукмларни киритишга ҳаракат қилиб яшашга мажбурмиз. Бунинг учун эса сиёсий дастурга эга жамоат бўлишимиз зарур. Ва ўша имконият бўлганида ўз ҳаракатимизни бошлашимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимийати халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Изоҳ. Конституция томонидан бир одам фақат икки марта давлат бошлиғи лавозимига сайланиши қонун сифатида битиб қўйилганини ва уни кейин яна ўзгартирилганини биламиз. Бу билан Конституция берган ваколат доирасида президентни ўзи иш юритмади. бошқа давлат идоралари ва ҳокимларни ҳам халқ манфаатини кўзлаб қонунлар асосида иш кўрмаётгани маълум. Шундай экан бу моддани бу қисми ҳали амалда қўлланилмаган “ўлик” қонундир.
Аммо айни қоида дунёнинг барча ривожланган жамиятларида амалда қўлланади.Афсус ўзбекистон бундан мустасно ҳозирча. Аммо, шу ерда айтиб ўтиш жоизки, агар Ўзбекистонда маҳалла институтлари ривожлантирилса, ва баъзи бир муаммоларни Суд прокуратура органлари эмас шу маҳалла оқсоқоллари томонидан ҳал қилиш каби асрий тажриба амалга киритилса яхшироқ бўларди. Оғир аҳволда яшаётган халқни арзимаган нарсалар учун кўп йиллик қамоқ жазоласига ҳукм қилиш ҳам Зулмдир.

Иқтибос.Конститутцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимийат идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Изоҳ. Бу қонунни амалда бўлиши тартибни сақлашлик учундир. Исломда ҳам фақат Қозигина жиноятчини жазолаши мумкиндир. Ўзбошимча жиноятчини жазолаш исломда ҳам мумкинмас. Аммо минг афсус бу қонунлар Ўзбекистонда тўғри ишламади. Суд прокуратура барчаси адолат учун эмас, Балки, бир гуруҳ давлат тепасидаги нонкўрлар манфаатигагина хизмат қилди халос. Аслида халқнинг бир қисмини ташкил этган минглаб бошқача фикрловчилар жазога тортилиши адолатдан эмас. Конституцияни ижодкори халқ экан, ҳукумат халқники экан, амалдаги ҳукумат томонидан халқни бир қисмини жазолашни қандай тушуниш мумкин?!

Исломда байтулмолдан ўғирлик қилган одам жазоланмаслиги фиқҳий ижтиҳодларда келтирилган. Байтул мол (давлат хазинаси)умуммусулмонлар ҳаққидир. Ўзини ҳаққи бор жойга кириб бирор нарса олиш ўғирлик эмас деган мужтаҳидлар. (Ал Хидоя)
Шундай экан Ўзбекистон фуқароларини мавжуд қонунларга норозилигини билдиришга мутлақо ҳаққи бор. Ва улар бунинг учун жазоланмаслиги керак.

8-модда. Ўзбекистон халқини, миллатидан қат’ий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Изоҳ. Албатта барча фуқаро қонун олдида баробар экан,ўзбекистонда яшаётган барча одам миллатидан ва динидан қатъий назар инсон сифатида тенг ҳуқуққа эга бўлиши керак. Шу маънода бу модда амалда қўлланиши лозимдир. Аммо, ислом давлатида бошқа дин вакиллари ўзлари алоҳида мухторият бўлиб яшашлари мумкин. Тарихда буни мисоли кўп ўтган.

9-модда. Жамийат ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Мана шу референдум Ислом давлатида Шўро шаклида амалда қўлланилган. Бугунги кун тақозоси билан умумхалқ миқёсида қўлланиш тажрибалари йўлга қўйилган. Бу албатта ижобий натижа бериши мумкин.

10-модда. ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
Жамийатнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

Изоҳ. Айни модда жуда ихтилофли бўлиб, халқ номидан гапириш ҳуқуқи фақат Олий Мажлис ва Президентга берилиши, бир шахсни ёки кичик бир гуруҳни бошқалар устидан ҳукмронлигини таъминлаб қўйди. Аслида жуда кўпчилик айни ҳукуматдан норози бўлсада, халқ номидан гапираолмаслиги айни адолатсизликдир. Халқ номидан гапириш аслида мантиқан ҳеч ким учун ҳам тўғри эмас. Чунки, халқни ҳаммаси бир фикрда бўлмаслиги аниқ. Ҳар қандай фикрни муқобилида ҳам шу халқни кўпчилиги туриши мумкин.
Шу маънода халқ номидан гапириш, ҳеч кимни ҳаққи эмас. Давлат бошлиғи эса ўзи ва уни қўлловчиларни номидан гапириши мумкин. Шунингдек уни фикрига қарши чиқишга бошқа жамоани ва ёки шахсни ҳаққи борлиги тан олиниши керак.

Ислом давлатини маълумки, Халифа бошқаради. Халифага ҳам диктатуралик қилишга йўл қўйилмайди. Исломий ҳукмлар халифа томонидан чиқарилиши мумкин. Аммо уни буйруғига қарши фикр билдириш ҳуқуқи ҳаммада бўлади. Чунки, шаръий ҳукмларни Ислом дини номидан гапиришга фақат бир кишигина ҳақли эмас. Бу барча мужтаҳидларни ҳаққидир. Ҳеч ким ўзини ижтиҳодини ягона тўғри деб фатво беролмайди. Бошқа ижтиҳод бўлиши ҳам мумкин. Бундай масалалар ижтиҳодий ҳукмларга тегишли халос. Шу асос қоида бундан 14 аср олдин Исломда Тоталитар тузумни пойдеворини йўқ қилгандир.

11-модда. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимийатининг тизими ҳокимийатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимийатига бўлиниши принсипига асосланади.

Изоҳ. Мазкур модда ер юзидаги барча конституцияларда бордир. Ва албатта қоғозда ёзилсада, ҳамма жойда ҳам мазкур учта ҳокимият тизими бир биридан мустақил эмас. Барча Тоталитар режимларда мазкур тизимлар баъзида битта одамни ёки бир гуруҳри иродасига бўйсундириган. Жумладан Ўзбекистонда ҳам. Лекин аслида буларни мустақил фаолият юритиши таъминланса, халқ учун манфаатли бўлиши аниқ.

Ислом давлатида эса, қонун чиқарувчи орган бўлмайди. Яъни қонунларни қуръон асосида чиқариб ижро этилишини таъминловчи ҳайъат бўлади. Бу Суд тизими соҳасига тааллуқлидир. Аммо бошқа давлат аҳамиятидаги муаммоларни ҳал этишда Ижро ҳокимияти маслаҳат қилиши учун Шўро органи бўлади.
Бугунги кунда юқоридаги моддани Ўзбекистон шароитида амалда ишламаётгани аниқ.

12-модда. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.
Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас.

Изоҳ. Бу модда ҳам фақат қоғозда қолиб келаётган қуруқ гапдир. Аслида ҳар қандай жамиятда фикрларни хилма хил бўлиши табиийдир. Албатта халқни зарарига қон тўкишга олиб келмаса, Бунга йўл очиб бериш керак. Исломда ҳам турли хил мазҳаблар ва йўналишлар мавжуд. Уларни ҳаммасини бир қолипга солишга урунишлик ҳам хатодир. Фикрларни ва ижтиҳодларни турлича бўлиши табиийдир. Мана шу ижтимоий ҳаётни хилма хил фикрлар асосида ривожланишига йўл беришлик шубҳасиз халқ учун катта манфаатлар келтирарди. Лекин ўзбек режимида ҳозирча бунга имкон берилмади.

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принсипларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ша’ни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Изоҳ. Бу моддада айтилган “инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ша’ни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари нафақат демократияга кўра олий қадрият ҳисобланади, балки аввало Исломга таълимотига кўра олий қадрият ҳисобланади.

Шунинг учун Исломда инсоннинг .Эътиқоди,.Ҳаёти,.Ақли ,. Номуси, .Мулки, ҳимоя қилинди. Уларга дахл қилишлик жиноят ҳисобланди.Ва Илоҳий жазолар нозил бўлди.
Демократия эса жуда кўп Исломий нуқтаи назардан дахлсиз ҳисобланган қадриятларни беқадр қилди. Ўзбекистонда эса мазкур қадриятларни барчаси ҳукумат томонидан тажовузга нишон бўлди. Мазкур модда ўзбекистон воқеълигида ўз ижросини топмади.

14-модда. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамийат фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принсиплари асосида амалга оширади.

Изоҳ. Бу модда давлатни фаолиятини мақсадини баён этаяпди. Агар шу қонунга амал қилинганда халқни аҳволи бугунгидек хароб бўлмасди. Бу қонунлар фақат қоғозда қолиб кетадиган нарсалардир. Ҳали бирорта давлат конституциясида буни акси, яъни “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамийат вайрон бўлишлигини кўзлаб, ижтимоий адолатсизлик ва қонунбузарлик принсиплари асосида амалга оширади” дея ёзилмаган.

У ё бу халқни ерига ҳужум қилиб миллионлаб одамларни ўлимига сабаб бўлган давларлар ҳукуматлари ҳам “Ўз халқини фаровонлиги ўйлаб” иш қилганлигини даъво қилади. Шу маънода айтиш мумкинки, раҳбарлари Аллоҳга имон келтириб, охиратдан қўрқиб иш юритмайдиган жамиятларда барибир бу моддага амал қилиш асоси пойдевори бўлмайди. Бу моддага Ислом давлати раҳбарлари ҳам кўп ҳолларда амал қилмасликлари мумкинлиги тарихда кўрилган.

3. боб
Конституция ва қонуннинг устунлиги

15-модда. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шаxслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

Изоҳ. Ҳар қандай қонунни ижодкори бўлади. Ва уни ижодкори ўз ижодини ўзи маъқул кўрса ўзгартиши мумкин ва бунга қодир ва ҳақлидир. Конституция инсон ақлини маҳсули бўлгани учун,ва бир гуруҳ одамгина қабул қилиб, бошқалардан ҳам шуни талаб қилиши хатодир.Албатта уни устунлигини барча инсонлар сўзсиз тан олиши мумкин эмас.

Хоссатан қуръонни олий қўйиб уни Аллоҳ каломи дея билувчилар учун бу мутлақо мумкин эмас.Бу моддада фақат Давлат ҳокимияти ўз фаолиятида унга биноан амал қилиши кўзда тутилган бўлса, тўғридир. Аммо у ҳолда ўша қонуннга амал қилаётган мусулмон одам биладики бу қонундан устун бўлган Илоҳий бир қонунлар мажмуаси бор. Бу билан қонунчилик устунлиги пойдевориданоқ таназзулга учрайди.

Исломда эса қуръони карим Аллоҳни каломи деган эътиқодни мавжудлигини ўзи уни ҳукмларини устунлигини таъминлайди. Исломда ҳеч ким ҳеч қачон қонундан устун бўлолмайди ва уни ўзгартираолмайди.Ва унга қарши қарорлар ҳам чиқараолмайди.
Ўзбекистон мисолида эса бу моддани амалда деярли ишламаётгани ва амалдорлар бу борада қонунни бир пулга ҳам олмай ўз билганича иш юритаётганлари ҳеч бир Ўзбекистон фуқаросини ҳафсаласини пир қилмай қолмайди.

16-модда. Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси хуқуқ ва манфаатларига зарар этказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Бирорта хам қонун ёки бошқа норматив-хуқуқий хужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Изоҳ. Қизиқ, ким “Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси хуқуқ ва манфаатларига зарар этказадиган тарзда талқин” этиши мумкин?! Менимча бу қонунни бир гуруҳ одамдан бошқа биров ўқимайди Ўзбекистонда?! Шунингдек, нима ёзилган бўлса шуни тушуниладида. Лекин қонунни халқ манфаатларига зид равишда қўлланилаётгани аниқдир. Аслида халқни бу қонунни ўқимаслигини ўзи жуда кўп қонунбузарликларга сабабдир. Агар одамлар ўз конституцион ҳақ ҳуқуқларини яхши билсалар ҳокимлар ҳам уларни ҳақларини бунчалик поймол қилаолмасдилар.

Мен бу конституцияда Исломга мувофиқ келадиган қатор моддалар борлигини инкор этмаган ҳолда, уни жуда кўп моддалари Исломга ва Демократик тамойилларга ҳам зидлигини кўрсатиб ўтмоқчиман. Бу конституция халқимизни ҳозирги даврдаги ҳамма талабига жавоб бераолмаслигини вақт ҳам исботлади. Бу қонун ўз вазифасини афсуски бажараолмади. Уни ҳаётга татбиқ қилувчи механизмларни ўзи Тоталитар режим томонидан шаклланиш жараёнида йўқ қилинди.

Бизда кўпгина бошқа қонунлар ёки ҳокимларни оғзаки қарорлари конституцияга зид келаётгани ҳам маълумдир. Шу сабабли Каримов режими томонидан конституцияда белгилаб қўйилган жуда кўп фундаментал ҳақ ҳуқуқларимиз чеклаб қўйилди ва қўйилмоқда. Кузатишларим шуни кўрсатадики Президентни амалий ишларидан ташқари қатор нутқларида ҳам ана шундай фактлар мавжуддир.

IV БОБ. ТАШҚИ СИЁСАТ

17-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Изоҳ. Мазкур моддада акс этган принциплар ҳозирги режим томонидан Ўзбек халқини манфаатларини кўзлаб амалда қўлланилмаган.Халқаро ҳуқуқни умум эътироф этган қоидалари ва нормалари қисман ўзбекистон қонунларида ўз аксини топди. Аммо амалдаги ижроси таъминланмади. Инсон ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган конституция агар уни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ишлаб чиқарилмаган бўлса, у ҳуқуқларни ҳимоясини таъминлаёлмайди.
Сиёсий битимлар кўп ҳолларда инсон ҳуқуқларини эмас, балки бир миллатни ёки ҳукумат тепасидаги гуруҳни манфаатинигина бошқа бир гуруҳ ёки халқни зарари ҳисобига ҳимоя қилади. Конституцияда қанчалик дабдабали ҳуқуқлар ёзилмасин, барибир амалдаги воқеълик шундай бўлиб қолаяпди. Чегара муаммоси ҳам бугунги куннинг жиддий муаммоларидандир. Кўпгина халқларни турли даврда турли хил ҳудудларда эгалик қилганини ҳисобга олсак, бу муаммони илдизи анча чуқур ва бақувватдир.

Яқин тарихда Қирғизистон, Туркманистон Қозоғистон, Ўзбекистон Тожикистон республикалари йўқ эди. Бугунги воқеълик эса, ўша асли бир диёрда яшаган халқларни бешта бўлакга бўлиниб, сунъий чегаралар қўйиб яшашга мажбур қилмоқда. Мазкур моддада бу муаммони ечими берилмаган. Қўшнилар билан чегара муаммолари ҳалигача ҳал қилинмаган. Бу муаммони Исломий ечими эса, кўпроқ ўзаро бирлашиш ва сунъий чегараларни олиб ташлаб халқларни бемалол борди келди қилишларига имкон яратиш принципига асосланади. Буни мисли Ислом давлати ва бошқа давлатлар тарихида ҳам кўрилган.

Иқтибос.Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Изоҳ. Мазкур моддага биноан ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлди. Бу Ташкилот Россия ва Хитой каби ғайриисломий ва кучли давлатлар манфаатларига хизмат қилувчи “халқаро экстремизм ва терроризмга қарши кураш учун тузилган” дкя номланадиган аслида Исломга ва Мусулмонларга қарши курашувчи бир тузилмадир. Бу аъзолик Ўзбекистон халқини манфаатига зиддир. Бу Ташкилотга аъзолик каримов режимини катта хатоларидан биридир. Бу мавжуд тузимлар сиёсий манфаатлари учун инсонларни ҳаётини қурбон қилишликдир.
Хитой наздида уйғурлар “экстремист”ҳисобланади. Ўзи босқинчилик йўли билан босиб олган Шарқий Туркистонни бугун ўз ҳудуди ҳисоблайдиган Хитой сиёсатини дунё мусулмонлари асло оқлаши мумкин эмас.Хитойга қарши ўз озодлиги учун курашаётган уйғур қочоқларини экстремист ҳисоблаб Хитойга бериш ҳам мумкин эмас.

Лекин ҳозирда қозоғистон ва русия уйғурларни Хитойга ушлаб берганлиги маълумдир. Русия ва Қозоғистон ўнлаб ўзбек қочоқларини ҳам Ўзбекистонга депорт қилган. Қочоқларни ҳаёти хавф остида бўлса, уларни ушлаб бериш Халқаро қонунларда ҳам мумкинмас. Шу маънода айтиш мумкинки, Мазкур моддани амалий ижроси Ўзбек халқини манфаатларига зид равишда қўлланилди. Ва кўплаб мусулмонларни зарарига ишлади.

ИККИНЧИ БЎЛИМ.ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ

V – боб. Умумий қоидалар
VI – боб. Фуқаролик
VII – боб. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар
VIII – боб. Сиёсий ҳуқуқлар
IХ – боб. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар
Х – боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари
Х
I – боб. Фуқароларнинг бурчлари

V БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

18-модда. Ўзбекистон Республикасида барча фуkаролар бир хил xуkуk ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирkи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиєиши, эътиkоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, kонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фаkат kонун билан белгиланиб kўйилади xамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Изоҳ. Инсон боласи туғилишидан ҳур ва тенг ҳуқуқли бўлиб туғилади. Бу қоида барча инсонлар томонидан тан олингунча, кўп минг йиллар ўтди. Инсоният 20 асрни ўрталарига келиб бу қоидани тан олишди. Исломда эса Биринчи Инсон Одам Ато ва Момо Ҳаво бўлганлиги ва барча одамзод шу иковини фарзанди бўлганини хабари берилади.

Ва Одам авлодини мукаррам қилинганини айтилади. Гарчи кейинчалик қулдорлик ва бошқа турли хил наслу насабда ва ирқу миллатда, ижтимоий келиб чиқишида тенгсизликлар пайдо бўлсада, Бугунги кунда қонунларда барчани тенглиги ёзила бошлади. Айни масалада қонун олдида барчани тенглиги ҳали фақат қоғозда қолиб келаяпди. Имтиёзлар ҳам фақат амалдорларга тегишли бўлиб, қонунда ёзиб қўйилмасада амалда қўлланилаяпди. Ислом давлатида бу масалада озроқ фарқлар бор.

Масалан аёллар мерос каби ёки гувоҳлик бериш каби масалаларда эркаклардан фарқ қилади.Бу ҳам адолат мезонидан келиб чиққан. Инсон сифатида эса эркаклар билан баробардирлар. Қонун олдида барчани баробарлиги Ислом тарихида жуда кўп мисоллар билан тасдиқланган. Оддий фуқаролардан амалдорлар ажралиб турмаган. Бугун бунга яқин ҳолатни баъзи Европа давлатлари раҳбарларида кузатиш мумкин. Ўзбекистон амалдорлари ҳали конституцияни бу моддасига амал қилаолмадилар.

19-модда. Ўзбекистон Республикаси фуkароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган xуkуkлари ва бурчлари билан ўзаро бојлиkдирлар. Фуkароларнинг Конституция ва kонунларда мустаxкамлаб kўйилган xуkуk ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд kарорисиз маxрум этишга ёки уларни чеклаб kўйишга xеч ким xаkли эмас.

Изоҳ. Аслида фуқароларни устида Давлатни ҳаққи бўлмаслиги керак. Давлатни устида фуқароларни ҳаққи бор. Фуқаролари олдида Давлатни ваколатлари ва мажбуриятлари бор. Давлатни ваколатлари нималардан иборат бўлиши кераклиги ҳали ҳануз ихтилофлидир. Халқаро қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқлар қуйидагилардир.
1.Сиёсий ҳуқуқлар. (Намойиш ўтказиш. Ташкилотлар тузиш. Сайлаш, Ва ҳаказо.)
2.Шахсий ҳуқуқлар. (Дин эркинлиги, мулкга эгалик ва сўз эркинлиги ва ҳаказо)
3.Ижтимоий, иқтисодий ва Маданий ҳуқуқлар Фуқароларни тенг илм олиши ва даволаниши ва бошқа социал таъминотини таъминлаш. Шунингдек давлат фуқароларни Ўз ҳақ ҳуқуқлари ва эркинликларига дахл қилмаслиги ва бошқалардир.

Бугунги кундаги амалдаги вазифаларидан Давлат ўз фуқароларини ички ва ташқи душмандан ҳимоя қилиши.(Армия ва Суд тизими) ва барчага баробар тенг ижтимоий муҳит яратишидир.

Фуқароларнинг давлат олдидаги бурчи ҳозирги халқаро қонуний ҳужжатларда қуйидагилар экани айтилади. 1.Солиқ тўлаш.2.Ҳарбий хизматни ўташ. 3. Судни ҳукмига биноан жазога тортилса, жазони ўташ. 4. Агар Давлат адолатсиз бўлса, уни ағдариб адолатли ҳукумат ўрнатиш. Халқаро қонунлар фуқароларни адолатсиз давлатни ағдариб ташлаш ҳуқуқини тан олади.

Мазкур ҳуқуқ ва мажбуриятлар Исломда ҳам бор. Ислом давлатини раҳбарига содиқлик ҳам талаб қилиниши баробарида яна, агар Золим адолатсиз бўлса, унга қарши курашиш ҳам талаб қилинади. Улуғ мужтаҳидлар адолатсиз Халифаларга қарши бўлиб келганлари тарихимизда бор.

«Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаxкамлаб қўйилган xуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маxрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга xеч ким xақли эмас.» деган ибора конституцияда мавжудлигидан қатъий назар каримов режими томонидан амалда бажарилмади. Кўплаб давлатдан норози одамлар ҳеч қандай Судни ҳукмисиз ўғирлаб кетилиб йўқ қилинди. Минглаб диндорлар ва мухолиф фикрловчилар сохта айбловлар билан қамоққа ташланиб эркинлигидан маҳрум қилиндилар. Каримовни шахсан ўзи олий мажлис сессиясида минбардан туриб, фалончини ушлаб келишса ўзим отаман дея гапирган. Ваҳалонки, Судни қарори ва уни бажарувчи ижро органи бўла туриб Президент ўз фуқаросини отиши ёки гапириши ҳам Ўзбекистоннинг конституцион тузим эмаслигига бир далилдир.

20-модда. Фуkаролар ўз xуkуk ва эркинликларини амалга оширишда бошkа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг kонуний манфаатлари, xуkуkлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

Изоҳ. Аслида бу моддани ижро қилиш механизмида чалкашликлар бор. Давлат амалдорлари фуқароларни намойишга чиқиш ҳуқуқини мана шу моддага бироан таъқиқлашга йўл қўйилаяпди. Давлат манфаатига зид ҳисоблаб намойишларни таъқиқлаш, фуқароларни эркинлигини тўсишликдир. Чунки ҳар қандай Тоталитар режим ўзини сақлаш учун фуқароларни эркинлигини ОАВ эркинлигини тўсиши табиий. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Коммунистлар даврида фақат давлат манфаатига хизмат қилувчи намойишгагина рухсат бериларди. Норозилик намойишига рухсат берилмаган. Аслида халқни намойиш ўтказиш ҳуқуқи сиёсий ва фуқаролик ҳаққи бўлиб унга қаршилик қилиши бирорта конституцион тузимда мумкин эмасдир. Мавжуд тузимга қарши чиқаётган фуқаролар ҳам ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланмоқдалар. Шундай экан бугунги Ўзбек режими каби уларни конституцион тузимга қарши деган моддада айблашлик нотўғридир.

Бу эса шуни кўрсатадики барча конституцион тузумлар ҳам инсон ҳуқуқларини баробар тан олмаган. Ва ижросини баробарлигини таъминламайди.Ўзбекистон режими эса эски Коммунистик режимдан фарқи йўқдир.Конституцион тузим ўз фуқароларини эркинлигини ҳурмат қилиши зарурдир.

Ислом давлатида эса бу модда «Қўли ва тилидан бировга зарар бермайдиган кишигина мусулмондир» ҳадиси мазмуни билан ифодаланади. Бу ихчам лўнда ибора юқоридаги модда мазмунини ўз ичига олган.

VI БОБ. ФУҚАРОЛИК

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг бутун xудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, xамма учун тенгдир.
Kорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси xисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари xамда тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. “Фуқаро” “Фақр”ни кўплигини ифодалайди. Бу сўзини асли маъноси арабчадан ўзбекчага “камбағал ночор одам” деган маънодадир. Бу сўз қадим подшоҳларга тобеъ қавмларга нисбатан ишлатилган.Ёки жамиятни кам таъминланган қатламига нисбатан истеъмолда бўлган атамадир. СССР қулагандан кейинги даврда Русча (Аслида лотинча) граждан атамасини ўрнига хато шаклда истеъмолга кирди. Шу тарзда ҳалигача сақланиб қолаяпди. Қозоқларда “Азамат” сўзи қўлланилди. Эндиликда бу атамани сақлаб қолиш керакми,ёки уни ўша мазмунга мувофиқ бошқасига алмаштириш керакми билмадим буни вақт кўрсатади. Чунки, ҳозирда ўзбекистонда бу атамани Граждан сўзи мазмунида тушуниш кенг жорий бўлди. Бу эса атамага доир битта масала.

Фуқароларнинг тенглиги масаласи ҳам юқоридаги Инсонларни ҳуқуқларда баробарлиги принципидан келиб чиққандир. Қадимги Римда шаҳарликлар билан ташқарида яшайдиган тобеълар орасида тенглик бўлмагани ва бу тенглик гражданлик ҳуқуқини олиш учун икки орада қанча қонлар тўкилгани тарихдан маълумдир.

Лекин Марказий Осиё ва аксар бошқа давлатларда ва халқларда ҳам ана шу тенглик воқеъликда ўз аксини топмаган. Қариндош уруғлик ва миллатчилик аксар ҳолатда ўзини намоён қилиб туради. Муайян бир халқ ёки бир уруғ аймоқ бошқалардан кўра ўзини устунроқ санайди. Айтиш мумкинки Европа қитъасида бундай иллатлар бугунги кунда деярли йўқолиб битган.

Исломда эса бундай иллатлар 14 аср олдинроқ бекор қилинганди.”Оқ танли билан қора танлини орасида фарқ йўқ, магарам тақво билангина фарқланиши мумкин”мазмундаги ҳадислар инсонлар орасида асрлардан бери ҳукм сурган миллатлараро низоларни барҳам топишига сабаб бўлди. Ўша замоннинг энг ҳуқуқи топталган қисми “қуллари” бошқа одамлар билан баробар ҳуқуқга эга бўлдилар.

Қорақалпоғистон республикаси фуқароси айни пайтда Ўзбекистон республикаси фуқароси деган модда ноаниқ ва чалкашдир. Нимага энди Ўзбекистон фуқароси айни пайтда Қорақолпоғистон фуқароси эмас?!Бу бир миллатни бошқасидан устунлигини англатади.
Бу каби чалкашликлар аслида СССР давридан қолган меросдир. Бир халқга тобеъ иккинчи халқни мақомини белгилаш ўта муаммоли ишдир.

Сабаби миллатчилик яъни (Миллий мафкура) ҳукмрон бўлган шароитда бундай муаммолар ечилмай қолиши аниқдир. Исломда эса миллий ғоя эмас, барчага баробар Илоҳий ғоя давлатни асосий ғояси бўлгани учун халқлар орасида миллий низолар муаммоси бўлмаган. Чунки, ғоя миллийликга асосланса, албатта бошқа миллатларни камситилишига олиб келади. Ва имкони бўлиши билан бошқа миллатлар озодликга мустақилликга ҳаракат қилади. Бунга яқин ва узоқ тарихда кўплаб мисоллар бордир. Шунинг учун айтиш мумкинки, бу моддада Қорақолпоғистонни ҳуқуқлари камситилган ва унда Ўзбекистонга, ўзбек миллатига тобеъ миллат деган маъно уфуриб туради. Бу муаммо ечимини топмаган. Ва келажакда ҳам кўп низолар чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

22-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Изоҳ. Афсуски Ўзбекистон Республикаси ўтган 19 йил давомида бу моддадаги ўз бўйнига олган мажбуриятини амалда бажараолмаслигини кўрсатди. Бунга ҳеч кимда шак шубҳа бўлмаса керак?! Аммо, Ислом давлатида ўз фуқаросини ҳимоя қилиш мажбурияти бажарилганига тарих гувоҳдир. Аввалги ўтган Халифалик даврларида нафақат мусулмонларни балки шу давлатга тобеъ зиммийларни ҳам ички ва ташқи душманлардан ҳимоя қилинган. Бугунги кунда Исломни даъво қилувчи бирорта мамлакат нафақат ўзга юртдаги диндошларини балки, ўз фуқароларини ҳам ҳимоя қилолмаяпди. Балки ўша ҳукуматни ўзи уларни қатағон қилаяпди.

23-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.

Изоҳ. Бу моддани амалдаги ижросини Ўзбекистондан ташқарига бориб кўрган одамлар яхши англайдилар. Европадага бориб кўрган ўзбеклар, ўша ҳукумат органлари уларга қандай муносабатда бўлаётганини ва Ўзбекистонга борган Европаликлар уларга Ўзбекистон маъмурлари қандай муносабатда бўлганини яхши биладилар.
Хусусан Ўзбекистон ўз фуқароларига нисбатан аёвсиз ва бешафқатдир.

Хорижликларни балки қамамасдан ташқарига бадарға қилиш билан чекланиши мумкин.
Аслида эса бу моддада чет эл фуқароларини ҳуқуқлари кўрсатилган. Аммо бугунги кун воқеълиги бу моддани амалда ишламаётганини кўсатаяпди.Ўзбекистонда бирорта хориж Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ваколатхонаси йўқлигини ўзи бунга гувоҳдир.
Исломда эса, чет эл фуқароларига нисбатан муносабат , ўша давлатни Ислом давлати фуқароларига нисбатан юргизаётган муносабатига асосланади. Таможи солиқларини олиш ҳам шу асосга қўйилади. Ва уларни хавфсизлиги тўла таъминланади. Бугунги Ўзбек режимида эса, бундай аниқ принципиал позиция йўқ.

VII БОБ. ШАХСИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР

24-модда. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Изоҳ.Бу моддага қандай амал қилишни, Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилдаги Андижон майдонига тўпланган намойишчиларни ўққа тутганида кўрсатиб берди. Фуқаролар орасида турли сабабларга кўра қотиллик жинояти бўлиши мумкин. Халқаро ҳуқуқшуносликда бу инсон ҳуқуқини бузилиши ҳисобланмайди. Бу жиноят ҳисобланади.
Аммо, ҳукумат ёки бирор мансабдор шахс томонидан қотиллик қилиниши, инсон ҳуқуқини бузилишига далилдир. Сабаби ҳукумат вакили мансабдор шахс ўз фуқароларига хизмат кўрсатиш мажбурияти юкланган ваколат эгасидир.

2008 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазосига алмаштирилди. Шунгача Ўзбекистон республикаси Судлари томонидан қанча одам расмий суратда ўлим жазосига ҳукм қилинди маълум эмас. Шунингдек бу қонун кучга киргандан кейин ҳам Ўзбек режими истаган одамни истаган тарзда «ўлим» жазосига ҳукм қилиши ва жазони бажариши мумкин. Аммо, бу энди расмий эмас, давлат органлари томонидан хуфя қилинадиган жиноятдир.
Дунёнинг кўп мамлакатларида Ўлим жазоси бекор қилинган. Кўп мамлакатларда ҳали амалда қолаяпди. Бу жазони мавжудлиги шуниси ёмонки, қайси йўл билан бўлсада давлат тепасига келган ҳар қандай гуруҳ ва партия ёки режим ўз рақибини айнан шу қонунга мувофиқ жазолаши мумкин. Кўп ҳолларда эса бегуноҳ одамлар ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бундай ҳолат СССРда, Чилида, Хитойда,ва бошқа жуда кўп мамлакатларни яқин тарихида бўлиб ўтди ва давом этмоқда.

Ўлим жазоси берилишига нисбатан дунё жамоатчилиги икки хил позицияда туришади. Исломда ҳам баъзи жиноятларга ўлим жазоси бор. Инсон ўлим жазосига бошқа бир инсоннинг ноҳақ ўлдириши эвазига агар ўликни яқинлари кечирмасалар сазовор бўлади. Ширкдан кейинги катта гуноҳларни каттаси ноҳақ одам ўлдириш эканлиги қатор ҳадисларда ривоят қилинади.

25-модда. Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

Изоҳ. Қамоқ жазосини инсоният ўйлаб топганига неча асрлар бўлди маълум эмас. Аслида бу жазони мақсажи жиноятчини жамиятдан ажратиб бир оз қилган қилмиши учун ўйланиб, хатосинитушуниб, афсусланиб ўзини ўнглаб олишга имконият бериш учун бўлса керак. Бундай жазо тури Исломда бўлган эмас. Узоқ муддатли қамоқ жазоси инсон фитратига зид ғайриинсоний жазодир.
Бу жазо агар узоққа чўзилса инсонни тузалишига эмас, балки ҳаддан ташқари тубанлашувига сабаб бўлади. Узоқ йиллик қамоқдан чиққан инсон бир умр қасос ўти алами билан яшайди. Бу эса яна кўп бошқа адоватларни ва жиноятларни келтириб чиқарувчи омилдир. Ўзбекистонда эса бу каби жазо энг оммалашган жазодир. Иккита товуқ учун беш ўн йил турмада ўтириш мумкин.

Режимни мухолифлари эса ҳеч қандай айбисиз ҳам кўп йиллиқ қамоқ жазосига дучор бўлдилар. Шунингдек, қамоқхона ичида ҳам уларни тинч қўйишмайди. Уни ичидаги бечора одамларни яна турли хил қийноқларга дучор қилишади. Ибодатдан тўсишади. Бу эса айни моддани Ўзбекистон ҳукумати амалда бажармаётганини кўрсатувчи далилдир. Аслида бу каби ҳолат конституцион давлатда эмас, балки Қадимги даврлардаги Золим подшохларни ҳукмронлик қилган даврларига мос ҳолатдир. Биз буни 21 асрда гувоҳи бўлиб турибмиз.

Исломда эса бир мушукни ноҳақ ҳибсда сақлашлик, жаҳанам азобига дучор қилиши мумкинлигидан огоҳлантирилган. Инсонни эса ноҳақ ҳибс қилиш азоби муқаррар бўлган гуноҳдир. ҳозирги кундаги қамоқ билан жазо бериладиган юзлаб жиноятларга Исломда қамаш билан жазоланмайди.

26-модда. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Изоҳ. Судда иши кўриб чиқилиб айбдорлиги аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳозирги даврда оммалашаётган бир қоидадир. Айбини эса исботланиши ҳам аниқ далиллар асосига бўлиши шарт. Бундай воқеълик бугун Европа давлатларида амалда қўлланилаяпди.
Ўзбекистонда эса, Судларни режимга хизмат қилишини ва режимга номувофиқ одамларни айбдор қилишлиги ва қамашлиги учун юқоридаги каби процедураларга ҳожат қолмаган. Ўзбекистонда истаган одамни амалдорлар жиноятчига чиқариши мумкин. Ва СУД томонидан ҳукм чиқмасдан айбдорлиги “исботланиши” ҳеч гапмас. Ҳар қандай гумонланувчини МХХ истаса “айбдор” қилиши мумкин. Судлар бу ерда фақат уларга бўйсунади халос.
Исломда эса гумон билан ҳеч кимса жазоланмаслиги аниқ. Гумон ҳаромдир. Ва аниқ далил бўлмаса ҳеч кимса жазорланмайди.

Шунингдек, “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.” Деган ибора Ўзбекистонда амалда ишламаслигини ва режим истаган одамни қийноққа солиб, қадр қимматини камситиши мумкинлиги БМТ қийноқлар бўйича қўмитаси ҳам ўз ҳисоботида маълум этган. Буни Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаро ўзи ёки яқинлари ва таниш билишлари тажрибасидан яхши биладилар. Мазкур моддани қонунга киритилишини ўзи аслида нормал инсонлар жамияти учун ҳожати йўқ нарса ҳисобланади. Чунки, буни қонунга киритиш аслида ўша ҳолатни жамиятдаги мавжудлигидан даракдир.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас. Деган иборани акси, демак ўзи рози бўлган одамни танасида тажриба ўтказиш мумкин деганидир. Исломда инсон азиздир. Инсонни тириклигида қийноққа солиш аъзоларини кесиш мумкин бўлмагани каби, уни вафотидан кейин ҳам шу ишлар мумкинмас. Афсуски, бундай моддани умуман олиб ташлашга эришолмасак, унга рози бўлмаслигимиз керак бўлади. Ўзбекистон режими эса, инсонларни тириклигида қийноқларга солаётган ҳолда, ўлганидан кейин бу ишга “Рухсат” сўрашига на ҳожат?!
Бу режимда инсонларни на тириклигида ва на ўлганидан кейин қадри қиммати йўқ экани маълумдир.

27-модда. Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

Изоҳ. Ҳозирда мавжуд тузимларни мана шу моддада зикр қилинган инсоннинг шахсий ҳуқуқларига доир тутган позицияси икки хилдир. Демократик тузимлар инсоннинг шахсий эркинлигини тўла тан олиб, унга дахл қилмайди. Тоталитар тузумлар эса, умуман шахсий ҳуқуқни мавжудлигини тан олмайди. Шахсий ҳуқуқ вояга етган одамни ўз шахсига тегишли ҳуқуқлардир. Ўзбекистонда эса бу модда амалда йўқлигини биламиз. Мазкур моддани Ички ишлар МХХ ва СУД ходимлари ҳам ўқиб кўришса яхши бўларди. Бизни яқин 20 йиллик тарихимизда бу моддани ишламаганини минглаб далиллар билан тасдиқлаб оламиз.

Исломда шахсий ҳуқуқ масаласи мўътадил ечимга эгадир. Яъни иккита эркакни ўзаро жинсий алоқа қилиши демократик тузимда шахсий ҳуқуқ ҳисобланиб давлат аралашмаса, Исломда давлат буни йўлини тўсади. Чунки, насл насаб ор номус ҳимояси ҳам шахсий ҳуқуқдан ташқари яна Давлатни ҳам зиммасидадир. Лекин Исломда бошқа шахсий ҳуқуқлар тан олинади ва давлат уларга дахл қилмайди. Мана шу ўрта ечим мўътадил Исломий ечимдир. Исломда Инсонларни шаъни қадри қиммати дахлсиздир. Бировни уйига берухсат кириш эмас балки мўралаш ҳам мумкинмасдир. Бу ердаги қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари деган мужмал ибора бу моддани истисноси борлигини билдиради.
Бу билан қонунда назарда тутилган ҳолларда бировни уйига кириб тинтув қилиш мумкинлигини билдиради. Аслида эса, бировни уйига кириб тинтув қилиш ҳар қандай ҳолда ҳам мумкин бўлмаслиги керак. Бировни аниқ жиноят устида тутмагунча жазолаш ва уйига кириб текшириш айни ҳуқуқларни бузилишига замон яратади.

28-модда. Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.

Изоҳ. Бошқа моддаларда бўлгани каби бу моддада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш каби ҳуқуқларни ҳам истисноси бордир. Бу истисно эса МХХ ихтиёридадир. Улар кимни келишини ва чиқиб кетишини истамаса, демак бошқа барча давлат органлари унга қарши ҳамма чораларни кўрадилар. Хоссатан режим мухолифларига нисбатан бундай амалиётлар кўп қўлланган.
Бу мустасно суратга қонунда иши терговдаги одамларгина кириши кўзда тутилган. Аммо, бошқа минглаб иши терговда бўлмаган лекин МХХ назоратидаги одамлар борки улар ҳам мамлакатга келиш ва чиқиш каби ҳуқуқларидан маҳрумдирлар.

Шунингдек, бугун минглаб чет элларда юрган Ўзбекистонликлар ҳам ватанга қайтиш ҳуқуқига эгадирлар. Аммо уларни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиб қўйишибди. Уларни ватанга борсалар қамоқ ва турли хил жазолар кутмоқда. Ўзбек режими Конституцияга зид равишда ўз фуқароларини ватанга бориш имкониятидан маҳрум қилаяпдилар.

29-модда. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

Изоҳ. Мазмуни ўта аҳмоқона ва бошқа моддалардаги ҳуқуқларни инкор қилувчи модда бу. Бу моддада фуқароларни Фикрлаш ҳуқуқи борлигини хабари берилаяпди. Фикрлашни ким назорат қилаолади?! Инсон зоти фикрлаш ҳуқуқи борлигини қонунда белгилаб қўйишга на ҳожат?!Ухлаш, Овқат ейиш, ҳожатхонага боришни ҳам ёзиб қўйиш керакми?! Сўз эркинлиги ҳам шундай. Ва албатта сўз ва фикр одамни ақидасидан келиб чиқади. Шундай экан бу инсоний ғаризалар мадомики инсон тирик экан, у билан бирга бўлиши табиий.
Бу фитрий ғаризалар ҳам конституциявий тузимга қарши йўналган бўлса,ёки давлат сирига тааллуқли бўлса, “қонун доирасида чекланар” экан.
Нимага энди инсонлар фикрини, сўзини, эътиқодини ҳам конституцияга мувофиқлаштириши керак?! Бу айни шу ҳуқуқларни эркинликларни тўсиш эмасми?!

Бирор фуқарони конституцияга зид фикрлаётганини давлат органлари қандай кузатишлари мумкин?! Ўзи конституцияни манбаи шу “халқ” бўлса, ва уни ўша халқ томонидан қабул қилинган бўлса, нимага ўша халқ вакиллари унга қарши фикрламаслиги керак экан?!

Мазкур модда аслида “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга” тарзида битилиши керак. Агар бу модда шундай тушунилса, у ҳолда Каримовни ўзи Айни шу моддани бузган ҳолда конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритган ҳисобланади. Чунки, у “бир одамни президентлик лавозимига фақат икки марта қайта сайлаш мумкин” деган моддани ўзгартириш ҳақида ўйлаган ва шу моддага биноан конституцияга қарши фикр юритган ҳисобланади.
Ислом давлатида мазкур ҳуқуқлар инсон зотини табиий ҳуқуқи сифатида тан олинади.Турли хил Исломий мазҳабда ва йўналишда бўлиши мумкин. Ва Исломга қарши фикрловчини, гапирувчи ёки ақида соҳибини аҳлул ахд бўлиши шарти билан жазоланмайди. Яъни ўзини мусулмон эмаслиги тасдиқ қилиб, мусулмон давлати ҳудудида яшашга шартнома қилган бўлса у ўз йўлида эркиндир. Агар мусулмон бўлиб Исломга қарши сўз гапирса, фикрласа то ошкор бўлмагунча дахлсиздир. Ошкор бўлса, уни тузатиш тарбиялаш лозим бўлади.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.

Изоҳ. Бу модда давлат органлари ходимлари вазифаларини баён этаяпди. Бу каби ҳужжатлар ҳар қандай одамни ҳаётида учраши мумкин бўлган эҳтимолларга доирдир. Шунингдек, иши терговда бўлган одамга ҳам тегишлидир.
Буни амалдаги қарорига қарасак, бугунги кунда ўзбекистондаги қамалган сиёсий ва диний маҳбусларни қаердалигидан ўз яқинлари қанчалик хабардор бугун?! Ўша одамлар ўзларига доир тергов ҳужжатларини вақтида олаяпдиларми?! Адвокат хизматидан имкон қадар фойдалана олаяпдиларми?! Буни ўзбекистон турмаларида ўтириб кўрган одамлар билади. Ва уларни топиб олдига бориб кўрганлар билади. Бу моддани давлат амалдорлари бажармаяпдилар. Ёки режимни манфаати учунгина ишлатаяпдилар халос.
Исломда эса бу каби вазифа давлат амалдорларига шарт қилишга ҳожат ҳам бўлмаган. Чунки, Исломий жазолар қоғозбозликга чек қўйиб, шахс манфаатини кўзлагандир.

31-модда. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Изоҳ. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга ва бирор динни муайян мазҳабига йўналишига эътиқод қилиш ҳаққи Исломда 14 аср олдин мавжуд эди. Исломда ҳеч кимни зўрлаб динга киритилмайди. Лекин бу оддий ва табиий қонун ҳали ҳеч бир конституциявий тузумларда Исломдаги каби амалда қўлланилмади. Атеистлар ҳаммани мажбурлаб диндан қайтариб коммунист бўлишга мажбурлади. Қайси зўравон миллат бошқа ерни мустамлака қилса, ўз динини маданиятини олиб келди. Ислом давлатида кўп минглаб бошқа дин вакиллари яхуд ва насоролар яшаганлиги маълумдир. Аммо, ўзбекистонда бу модда амалда ишламади. Мавжуд режимни фикрига тўғри келмаган ҳар қандай бошқа фикр, жазо машинасини домига тортилди. Бошқа бировни динга ундашлик маън қилинди. Лекин динидан чиқариш ва ўз эътиқодидан қайтаришга ҳукуматни ўзи ҳаракат қилди.

Яна ўз динини ўз фарзанларига таълим бериши Ота Онасига ёки бошқа бирорта илмли кишига ҳам мумкинмас бўлди. Ёшликдан исломий илм олган аммо мадраса кўрмаган кўплаб одамлар ўз илмини бошқага ўргатиши жиноят ҳисобланди.
Диний таълимни фақат мадрасаларда олиш шарт қилинди. Ва шу йўл билан ёшликдан мусулмон фарзандларини илм олиш йўли тўсилди. Кўплаб диндан хабардор устозлар диний таълим беришга махсус рухсати йўқлиги учун қамалди. Бу каби умум эътироф этган қонунлар ҳам режим манфаатига ишлади халос.

VIII БОБ. СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.

Изоҳ. Аслида Конституция халқни ўзаро келишуви Қандай яшашликни ўзаро келишиб олиб битиб қўйилган ҳужжат ҳисобланади. Ҳар ҳолда бошқа ривожланган конституциявий тузимларда шундай. Ўзбекистонда эса мазмун моҳиятан шундай эмас. Чунки халқ бу шартномани ўқиб ҳам кўрмаган ва муҳокама ҳам қилмагани аниқ. Бу ўша пайтларда бир гуруҳ одамни ижодини маҳсули бўлиб, наридан бери депутатлар орасида муҳокама қилиниб қабул қилинган ҳужжатдир. Шу маънода айтиш мумкинки конституцияни ўқиб тушуниб онгли равишда қабул қилмаган фуқаролар уни бажариш масъулиятидан озоддирлар. Чунки, ҳеч ким ўзи бехабар бўлган бирор келишув шартларини бажариши мумкин эмас. Ва у бунинг учун айбдор бўлмайди.

Иккинчидан агар ўзбек халқини қайсидир қисми шу конституцияни ўқиб уни тан олар экан, улар учун шу конституция доирасида фаолият юритишига йўл берилган бўлиши ҳам керак. Масалан Ислом давлати бўлишини истайдиган ва конституцияни умуман рад қиладиган диндорлар қатлами мавжуд. Улар конституциядаги мажбуриятларни бажаришдан мутлақо озод қилиниши керак. Ва бирорта аниқ жиноят қилишмаса, конституцияни тан олмаслиги учун жазоланмасликлари зарур.

Чунки, конституция ҳам мажбуран тан бировга олдирилмаслиги керак. Бу уларни шахсий ҳуқуқини бузишдир. Шунингдек конституцияни тан қисман тан оладиган диндорлар қатламига уларни сиёсий фаолият юритишлари учун имкониятлар яратилиши керак. Чунки бу диндорлар Исломий бўлмаган бошқа Партия сафига киришни истамайдилар. Исломий Партия тузиш эса Ўзбекистонда маън этилган. Қани бу ерда тенглик ва адолат?! Тенглик ва адолатгина тинчликни таъминлайди.

Шундай экан мазкур модда Ўзбекистондаги мусулмон диндорларга қандай ҳуқуқлар берганини қабаб кўрайлик. Бу ерда «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар» дейилган. Масалан мен мусулмон бўлсам, ва Исломга асосланган сиёсий партия сафидагина фаолият юритишим мумкин бўлса, Аммо, Ўзбекистонда динни сиёсатдан ажратиб диний сиёсий Партия тузиш қонун билан маън қилинган бўлса, мен қандай қилиб бу моддадаги кўрсатилган ҳуқуқимдан фойдаланишим мумкин?!
Диндорларга сиёсий фаолият юритишни маън қилиш билан, ўзбек режими миллионлаб мусулмонларни ўз халқини келажаги учун астойдил ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум қилди. Ва шу билан уларни янада радикаллашувига замин яратди.

Мазкур моддани амалда татбиқ этиш механизми жорий этилиши ва диндорларга сиёсий партия тузиб фаолият юритишига рухсат берилиши керак. Ва бу конституцияга киритилиши зарур. Чунки, Исломда, агар бир жамият аъзолари кўпчилиги исломий қонунлар асосида яшашдан бош тортган бўлса, Исломни истаган озчилик ҳам уларга эргашиши ва имкон қадар исломни татбиқ қилиб яшашга ҳаракат қилишига рухсат бор. Чунки, шариат татбиқи имкон бўлгандагина вожиб бўлади. Қодир бўлмаган нарсага масъул бўлинмайди.

33-модда. Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

Изоҳ. Митинглар ва Намойишлар ўтказиш ҳуқуқи бор экан Ўзбекистонда. Ҳукумат органлари хавфсизлик нуқтаи назаридангина буни таъқиқлаши мумкин экан. Ўзи бу ҳуқуқдан 20 йил давомида фойдаланиш имкони Ўзбек халқи учун ҳалигача бўлмади. Диктатор режими халқни норозилигини яхши билади. Ва уларни бир жойга йиғилишидан албатта хафсирайди. Ана шу «хафсизлик нуқтаи назаридан» мазкур моддадаги ҳуқуқимиз поймол бўлиб келди. Албатта ҳақ ҳуқуқларини чеклашлик тоталитар ҳукуматга халқни бошқаришни осонлаштиради. Ўз норозилигини йиғилиб туриб намоён қилишлик мустабид ҳукуматни қўрқитиши аниқ.

Озчиликни ташкил этувчи ҳукумат органлари ўз адолатсиз сиёсатлари натижаси халқни нафратини келтириб чиқарганини яхши англайдилар. Улар фақат ўз хавфсизлигини кўзлаб митингларни маън қилишади халос. Афсуски Ўзбекистонда Конституцион Суд ҳам ишламайди. Бу Судни вазифаси аслида конституцияга амал қилинишини кузатишдан иборатдир. Бугунги кунда Ўзбек режими давлат органлари тарафидан конституцияни ўнлаб юзлаб моддаларига амал қилинмаяпди. Ва аксар моддалардаги фуқароларни ҳуқуқлари поймол бўлаяпди.

Буларни барчасига Конституцион Суд номли Орган кўз юмиб кетаяпди.
Энг асосийси фуқароларни ўзлари истаган режимда яшаш ҳуқуқлари поймол бўлаяпди. Режим ўзини сақлаб қолиш учун фуқароларни барча сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилаяпди.

Исломда намойиш ўтказиш ҳуқуқи қонун билан белгиланмаган. Ва нимаики қонунда чегараланмаган бўлса, ўша нарса мубоҳлигига далилдир. Бундай ҳуқуқни ёзиб қўйишликга заруратни ўзи бўлмаган. Чунки, бу инсоният жамиятини табиий ҳуқуқларидандир.

34-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

Изоҳ. Бу моддада фуқароларни қандай Партияларга ёки жамоатларга аъзо бўлиши мумкинлигини кўрсатилмаган. Аҳолисини аксарини мусулмонлар Ташкил қиладиган мамлакатда нима учун Исломий Партиялар ёки жамоат тузилмалари бўлиши мумкин эмас? Мавжуд партияларга ва жамоат ташкилотларига аъзо бўлишни истамаган диндорлар нима қилиши керак?! Уларга яширин Партия ёки жамоат тузиб нелегал фаолият қилишидан бошқа йўл қолмади. Нима учун диндорлар шу пайтгача турли хил жамоатларга аъзоликда айбланиб доимо тазйиққа учраяпди? Турли хил жамоатларга аъзоликда айбланаётган диндорлар ҳам аслида юқоридаги моддада кўрсатилган ҳуқуқларидан фойдаланаяпдилар!

Қизиғи шундаки, яна “озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.” Деб ёзиб қўйилибди. Мухолифат вакиллари давлат органларида борми ўзи?! Ҳақиқий мухолиф бўлиб сиёсат майдонига чиққан Бирлик ва Эрк аҳволини нима бўлганини яхши биламиз. Ҳалигача чет элларда қочиб дарбадар бўлиб юрганлари қанча?! Ўзбекистон турмаларида ётганлари қанча?!
Буларни ҳаммаси бугунги режимни жиноятларидандир. Исломда эса турли хил мазҳаблар бор. Ва уларни барчаси қонуний тўғридир. Шуингдек бошқа ақида вакиллари ҳам ўз ҳақ ҳуқуқларига эгадир.

35-модда. Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Изоҳ. Мазкур модда фуқароларни ҳуқуқи ва давлат органларини мажбуриятини ифода этаяпди. Давлат органларини ўз халқи билан муомаласини мана шундай қонун орқали тартибга солишга бугунги ривожланган жамият аъзолари мажбур бўлмоқдалар.
Ҳали ҳозирги кунда Ўзбекистонда бирор соҳани раҳбарини ёки ҳукумат вазирларини олдига кириш деярли мумкинмас. Президент олдига киршни эса гапиришга ҳожат йўқ.
Ва шунда ҳам мазкур ҳақ ҳуқуқларини кўпчилик билмайди. Қайси давлат органи мутасаддиси қайси муддатда аризага жавоб бериши аниқмас. Ва аксар ҳолларда кўп шикоятлар жавобсиз қолиб кетади. Баъзида эса шикоят қилувчиларни ўзлари тазйиққа олинади.
Ва кўпчилик давлат амалдорлари ҳали бу моддадаги мажбуриятига амал қилмайдилар. Исломда ҳам ўзини бирор муаммосини бўлган фуқаро хоҳлаган одамига мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, истаса Давлат раҳбарига учрашиши мумкин. Исломда давлат бошлиғи ўз халқидан қочиб юрмайди. Ва уни олдига кириш учун турли хил тўсиқлар қўйилмайди.
Бунга тарихимизда жуда кўп ибратли мисоллар бор.

IX БОБ. ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚЛАР

36-модда. Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Изоҳ.Бу моддада шахсни мулкга эгалик ҳаққи тан олинди. Коммунистик режим шахсий мулкни жуда чегаралаб барча мулкни жамоатчилик мулки деб эълон қилганди.Шахсий мулкга эгалик ҳаққи капиталистик давлатларнинг курашиб келган асосий ҳуқуқларидан бири эди.Лекин аҳолини камбағал қатламини таъминлаш муаммоси кўп капиталистик давлатлар ҳали жиддий муаммо бўлиб келади. Аҳолини бир қисмини жуда катта бойликга эга бўлиб қолганларини яшашга етарли маблағ топиш имконияти бўлмаса катта ижтимоий муаммо келиб чиқиши аниқ. Мана шу бойлар ва камабағаллар орасидаги мулкга эгалик қилишдаги ва бошқа ҳуқуқлардаги носоғлом муносабатлар тарихда жуда кўп инқилобларни келиб чиқишига сабаб бўлган.

Жамиятда барча моддий жиҳатдан баробар бўлмайди. Бу аниқ нарса. Лекин арада адолатли бир ечим бўлиши керак. Ўзбекистонда бугунги кунда ер ости ва усти бойликлари қанча, ва уларни сотишдан қанча маблағ олинади ва уларни қаерга сарфланади деган саволларга ўзбекистон фуқаролари жавоб тополмайдилар.Банкларга қўйилган омонатларга ҳам хиёнат бўлди. Пул қадрсизланиб расво бўлганларни, давлат ўша омонатни қийматини баробарида қайта тўловни амалга оширмади. Кўп одамлар давлатга ишониб хонавайрон бўлди.

Исломда ҳалол йўл билан пул топиш яъни мулкдорлик ҳаққи тан олингандир. Аммо ҳамма нарсани савдосига рухсат берилмайди. Хусусан банкларга Омонат қўйиб фоиз олиш мумкинмас. Бу чекловлар жамият аъзоларини бир қисми иккинчисига зулм қилмаслиги учундир. Айни адолатдир. Мулкдор Исломда йилига бир марта закот солиғи бериши фарздир. Бу ижтимоий адолатни ва жамият аъзолари орасидаги ўзаро мухаббатни тиклашга сабаб бўлади.

37-модда. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Изоҳ. Юқоридаги модда нафақат фуқароларни меҳнат ҳуқуқини балки, ўша иш ўринларини топиб беришлик давлатни вазифаси эканини ҳам ўзида акс эттириши лозим эди. Дабдабали қилиб “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш” деб ёзган билан фуқароларни ҳуқуқлари тикланиб қолмас экан. Иш йўқлигидан миллионлаб одамлар чет элларда қул каби мардикор бўлиб юришибди.

Давлат органлари махсус вазирликлар ўз вазифаларини нормал бажармаётган ва аҳолини иш билан таъминлай олмаётган экан уларга чора кўриш керак эди. Лекин ижтимоий адолатсизлик мезонига қурилган режим 20 йил бўлди халқни бу муаммосини ҳал қилаолмади. Жазони ўташ жойларидаги меҳнатни эса гапирмай ўтамиз. Чунки, у меҳнат эмас азобни бир оғир туридир.
Исломда эса меҳнат қилишга доир қатор қонунлар мажмуаси мавжуддир. Уларда қайси ҳолатда ишлаш адолатли ва тўғри қайси бир ҳолат мумкинмас ҳаром ва зулм эканлиги баён этилгандир. Бу жамиятлардан фарқли ўлароқ Исломда шаръий қонунларни ҳаётга татбиқ этувчи механизми Суд ва Миршаблар эмас, балки, Аллоҳга ва охиратга бўлган имондир. Бошқа тузимлар эса бундай қалбий тарбияни беролмагани учун фақат ўз Миршабларига суянишади. Шу сабаб эса бу қонунларни амалга ошмай қолишига катта омилдир.

38-модда. Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Мазкур модда фақат қоғозда қолиб келаётган қонундир. Уни амалда татбиқ қилишни ўзи реал нарсамас. Миллионлаб одамлар ишсиз пайтида қайси бир иш берувчи билан ёлланиб ишловчини орасидаги муомалани ҳукумат тартибга сола олади?! Таътил деган нарсани ўзи бугунги Ўзбек халқи учун бегонадир. Эрталабдан кечгача пахта даласида ёш болалари билан меҳнат қиладиган деҳқонлари ҳеч таътил ҳақида ўйлаб кўрадими?!
Таътилга имкону шароитни ўзи борми?! Топгани еб ичишига етмаётган одамлар таътилга чиқиб қаерга борарди?! Хуллас, бу конституцияни ўқишни ўзи Ўзбекистондаги ҳаётдан бохабар одамни ҳайратга солади. Буларни ёзиб қўйиб, ўзлари амал қилмаётганлари дунё ва охиратда шу режимни зарарига бўлади. Ва буларни бари уларни ўзларини шарманда қилувчи ҳужжатлардир

39-модда. Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Изоҳ. Қариялар ва бошқа ночор одамларга нафақа бериш Исломда ўн тўрт аср олдин жорий бўлганди. Бу каби инсонпарварлик бошқа халқларда 20 асрга келиб қонун сифатида ёзиб қўйилиб амал қилинадиган бўлди. Конституция матнини шулардан кўчирган Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўз зиммасига шу мажбуриятни олган. Касаллар, қариялар, ногиронларга ва вояга етмаган болалари бор фуқароларга, ва ишсизларга давлат томонидан бериладиган таъминотни Европа давлатлари билан Ўзбекистонни солиштирганда ер билан осмонча фарқни кўрасиз. Европаликлар қариб қолган Ота Онасини қариялар уйига олиб бориб қўйишади.
Аммо давлат томонидан уларга жуда яхши эътибор билан қаралади. Ўзбеклар учун Ота Онасини қариялар уйига олиб бориш одати жорий бўлмаган. Албатта Исломда бундай муомала қатъий қораланади. Лекин уларга имкон қадар яхшилик қилишлик фарзандини бурчи ҳисобланади. Юқоридаги зикр қилинган муҳтожларни барчасига қодир бўлган ҳар бир одамни инфоқ эҳсон қилишга Ислом буюради. Шунингдек, бу ишни давлатни ўзи ҳам зиммасига олади.

Бошқа моддалар каби Ўзбекистонда бу модда ҳам амалдаги ижроси ўта ночордир. Шунингдек, “тирикчилик учун зарур энг кам миқдори” ибораси ҳам ноаниқдир. Маълумки ўзбекистондаги бугунги бериладиган нафақа пулига бир одамни бир ой тирикчилиги ўтмаслиги аниқдир.
Давлат бюджетини неча фоизи нафақа учун ажратилиши номаълумдир. Агар бюджет тақсимоти ошкора бўлиб халқни ўзи ёки вакиллари билан келишиб тақсимланса, нафақахўрларни аҳволини ўнглаш имкони бўларди эҳтимол.

40-модда. Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Изоҳ. Бу моддада даволаниш ҳуқуқимиз ҳақида маълумот берилаяпди.Қизиғи шуки бу ҳам овқат ейиш каби бир нарса бўлиб, буни қонунга киритилиши ўзи бир маъносиздир. Лекин бепул даволаниш ҳақида айтилаётган бўлса, у ҳолда ҳозирги кунда барча, даволаниш пуллик бўлиб бу қонунни ёзиб қўйишни ҳожати қолмаган. Тиббий хизматлар СССР даврида бепул эди. Ҳозир ўзбекистонда даволаниш пуллик бўлиб, лекин барибир медицина вазирлигига бюджетдан маблағ ажратилади.

Шу нарса ноаниқ ва тушунарсиздир. Ўзбекистонда даволанишни тўла бепул қилиб давлат ҳисобидан қилиш керак. Чунки халқни ҳозирги ночор аҳволи пуллик даволанишни кўтарадиган даражада эмас. Ислорда ҳам даволанишга буюрилган. Ва бу соҳа пуллик шаклда жорий қилинган.

41-модда. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Изоҳ. Фуқароларнинг Бепул умумий таълим олиши давлат зиммасида экан. Умумий таълимга эса нималар киритилганини биламиз. Халқини аксарияти мусулмон бўлган халқни фарзандлари қуръон ўқиш имкониятидан маҳрумдир. Бўлиб ҳам бу мактаб таълимини мажбурий қилинишини қандай тушуниш мумкин? Бу фуқароларни мажбурлаб ўқитиш эмасми?! Бу эса айнан уларни ҳуқуқларини бузилишидир. Мактаб ихтиёрий бўлса, аксар диндор одамлар фарзандларини юбормай қўйишини олди олингандир балким?!
Таълимни бепул бўлиши яхши ва зарурдир. Лекин ўқиш дастурларини халқни хоҳиш истакларини инобатга олиб тузиш керак. Кўпчилик диндорлар фарзандларини ҳам диний ҳам дунёвий фанларни ўқишини хоҳлашади.

Шунингдек, бу фанлар ичида Мусулмонларрни фарзандларига Исломга зид бўлган маълумотлар берилмаслигини таъминлаш зарур. Ва албатта мактабларда диндорларни фарзандларини қизларини рўмол ўраб ўтиришига тўсқинлик қилинмаслик керак. Бу уларни ҳуқуқларини бузишликдир. Ҳозир минглаб мусулмонларни фарзандлари мавжуд режимга нисбатан қалбларида адоват билан катта бўлмоқдалар. Сабаби эса уларни Ота Оналарига ва ўзларига бўлаётган тури хил зулмлардир. Исломда эса илм олиш фарз ҳисобланади. Ва давлат томонидан диний ва дунёвий соҳаларда зарур бўлган мутахасислар етказиб чиқаришга эътибор берилади.

42-модда. Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Изоҳ. Кунига икки соат чироқ ёнадиган ва интернет компютер каби нарсаларни ҳали кўрмаган жамият вакилларига, бу моддада давлат маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши айтилаяпди. Бу қанчалик кулгули бўлмасин аслида давлатни зиммасидаги вазифалардан биридир. Ва худди бошқалари каби бу моддада кўрсатилган вазифасини ҳам Ўзбек режими ҳали бажармай келаяпди. Ўзбекистон ва ўзбеклар Дунёдаги халқлар орасида бугунги кунда энг қолоқ бўлган халқдир.

Африкаликлар ҳам биздан анча олдинга ўзиб кетишган. Буни четга чиқиб кўрган одамлар яхши билади. Сабаби бугунги режим ва ҳукумат конституцияда кўрсатилган ўз вазифаларини бажармаётганидадир. Бунинг касри ҳали яна кўп йиллар ривожланишга тўсиқ бўлади. Фуқароларни ҳар томонлама етук бўлиши учун келажакда ҳали кўп ишлар қилишлик зарур бўлади.

X БОБ. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

43-модда. Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Изоҳ. Бу қонунларда кўрсатилган ҳуқуқларимизни Давлат қандай таъминлаётганини язши биламиз. Булар ҳақида қисқача бўлсада айтиб ўтилди. Шу маънода бу модда ҳам қуруқ гап бўлиб қоғозда қолиб кетаяпди дейиш мумкин. Чунки, давлат дегани абстракт нарса бўлиб, уни ушлаб сўроқ қилиб бўлмайди. Давлат деганда амалдаги ҳукуматни тушунамиз. Мавжуд Диктаторлик режимини тушунамиз. Шундай экан бу режимни барча мутасадди органлари раҳбарлари конституцияни бузганлиги ёки амалдаги ижросини таъминламаганлиги учун жавобгар бўлишлари керак.

44-модда. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Изоҳ. Юқоридаги модданинг мантиқий давоми бўлган бу моддада ҳақ ҳуқуқлари бузилган фуқароларни ўзлари ўз ҳақларини ҳимоя қилиш учун Судга мурожаат қилиши мумкинлиги баён этилаяпди. Суд қадим тарихдан адолат мезони бўлиб ҳисобланган. Ёки фуқароларни бирор бир муаммосини ечишни “қонуний” йўли ҳисобланган. Қонунларни ҳар замон ва маконда ҳар хил бўлганини ҳисобга олинса, албатта Суд қонуни ҳар даврда ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаган. Адолат мезонини ўзи ҳам ҳар хиллигича қолмоқда. Адолат тушунчаси умуминсоний қадриятларга асосланиши ҳақиқатга яқин бўлади. Ва барча халқлар ва замон маконларда бир хил тушунилади. Агар адолат тушунчаси бирор бир гуруҳни, ижтимоий синфни манфаатини кўзласа,бундай “адолат” ўша тоифа наздидагина адолат ҳисобланади. Ва уни бошқа ҳеч ким адолат дея қабул қилмайди.

Ўзбекистонда бирор одам бошқасини ушлаб ўлдирса бу жиноят ҳисобланади. Лекин Суд ҳукми билан бир инсонни ўлим жазосига ҳукм қилиш “адолат” ҳисобланади. Буни аслида бири биридан фарқи йўқ нарсадир. Чунки, Судлар умуминсоний адолат тамойиллари билан иш қилмайдилар. Ҳукуматни ўзи ўққа тутган Андижонликларни қотилларини Бизнинг “Одил Суд” жиноятчи дея, жазоламади. Исломда эса давлат бошлиғини ҳам фуқаролар Судга бериши мумкин. Бунга жуда очиқ тарихий мисоллар бор. Ва бундай мисоллар Европа давлатларида ҳам бугун урф бўлган.

45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Изоҳ. Бу энди ижтимоий соҳага доир давлат вазифасидир. Вояга етмаганларни ҳимояси шуки, давлат томонидан Ота Онасига озгина маблағ берилади. Буни олиш ҳам катта муаммо. Ногиронлар ва кексалар муаммоси ҳам шундай. Буларни ҳар бирлари жуда катта қийинчилик билан пора беришлик билан шу озгина пулни олиб тирикчилик қилишади. Шунингдек, бу маблағ уларни бир ойлик яшашига етмаслиги ҳам аниқдир. Ҳозирги Қашшоқлик ҳукмрон бир пайтда бу тоифани аҳволи янада оғирлашди. Давлат шу вазифасини бажариши уни олийжаноб вазифаларидан бири бўларди. Бундай вазифа Ислом давлатида ҳам жорий қилинган. Муҳтожларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга бизни динимиз буюради. Ва ўша ожизлар гуруҳи жамиятни энг хор бўлган қатлами эмас, балки энг азиз қатлами бўлиб яшайди. Бундай мисоллар Европа давлатларида ҳам мавжуддир. Инсоният ўзининг ожиз қисмига яхши муносабатда бўлиши унинг фитратидандир.Бу эса Инсоннинг ҳайвондан фарқли жиҳатларидан биридир.

46-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Изоҳ. Бу моддада аёлларни гўёки ҳақ ҳуқуқларини тиклаш маъносида эркаклар билан тенгҳуқуқли дейилмоқда. Аслида эса бу қонун аёлларни хор бўлишига сабаб бўлди халос.
Тенг ҳуқуқли бўлган аёллар ўзлари ишлаб пул топишга ва болаларини ўзлари боқишга мажбур қилиндилар. Аксар ҳолларда фоҳишабозлик ҳисобига бола туғиб, пул топиш одат бўлди. Эркакларни вазифаси бўлган кўп ишлар аёлларни ўзига қолди.
Исломда эса болани ва онасини боқиш фақат эркакни вазифаси ҳисобланади. Ҳозир қашшоқ аҳволга тушган ишсиз эркаклар ҳам бу вазифага қодир бўлмай қолишди.
Натижада қизлар турмушга чиқолмай, йигитлар уйланаолмай жамият фасод бўлди.
Исломда инсон сифатидагина Аёллар ва Эркаклар тенгдирлар. Аёлга тажовуз қилган эркак жазо олади. Худди буни акси каби. Лекин улар мажбурият ва вазифаларда фарқланадилар. Бу эса айни адолатдир.Ақл ва мантиқ ҳам буни тасдиқлайди. Чунки, уларни ҳар жиҳатдан тенглашлик мумкин бўлмаган нарсадир. Ҳуқуқий масалаларда ҳам фарқланадилар.
Масалан. 1.гувоҳлик беришда.
2.Мерос тақсимида.
3.Талоқ беришда. (Аёл ажралишни истаса, эридан талоқ сўраши мумкин)
4. Исломда қодир бўлган эркак икки уч ва тўрттагача уйланиш ҳуқуқига ҳам эгадир.
Аёлларга бир вақтда иккита эрга хотин бўлиши мумкинмасдир.(Бу жиҳатдан ўта бузуқлик ва инсоний қадриятларни йўқолиши баъзи жойларда шойеъ бўлди)

Улар ўзаро тенгҳуқуқлидир.
1.Мулкга эгаликда. (меҳнат қилишда)
2.Эътиқодда. (Эркак киши мўмина бўлмаган яҳуд ва насоро аёлга уйланиши мумкин)
3.Шахсий ва ижтимоий сиёсий ҳуқуқларда. Ва шунингдек, бошқа эркинликлар ва ҳуқуқлар.(мўмина аёлларга мўмин бўлмаган эркакга турмушга чиқиш ҳам мумкинмас) Булар албатта Ислом шариати жорий бўлган жойдагина юритиладиган қонунлардир.
Мазкур моддани ўзгартириб жамиятдаги воқеъликга мувофиқлаштириш керак.
Бугунги режим бу масалада ҳам тўпланиб қолган жуда кўп муаммоларни еча олмади.Ва албатта бошқа соҳаларда бўлганикаби ўзини лаёқатсиз эканини кўрсатди.

XI БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ БУРЧЛАРИ

47-модда. Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

Изоҳ. Конституция аслида нима ўзи? Ва уни бажаришни ҳукми нима?! Бу моддада бизга нималарни бажаришимиз лозимлиги айтилаяпди?! Биз мусулмонлар конституцияга нисбатан фикримиз шаклланиб бўлмади хали. Уни моддаларини бажариш учун ўзида масъулият сезмади хали халқимиз.
Биз агар бу конституцияга амал қилишга ўзаро жамият аъзолари билан биргаликда келишиб олсак кейин уни талабларини бажариш мажбурияти зиммамизга тушади. Мана шундай жараён бизда ҳали бўлган эмас. Демакки конституциядаги бурчларни бажаришни талаб қилишни ўзи мантиқсизликдир. Аксар мусулмонлар буни тан олмайди. Ва уларни тутган позициялари шу экан, улар шунга ҳақлидирлар.

Лекин бунда улар учун муаммо шундаки, бирорта мавжуд қонунга мувофиқ иш қилмасликлари лозим бўлади. У ҳолда жамиятда яшашни имкони деярли қолмайди. Бу мени фикримча боши берк кўчадир. Лекин ҳукумат булардан конституцияга доир ҳар қандай бурч ва мажбурият озод қилиниши керак. Улар конституцияга қарши чиққанликда айбланиб Жиноят кодексини 159 моддаси билан қамалмаслиги керак. Конституцияни зўрлик билан қабул қилдиришни ўзи конституцияга зиддир. Демак ўзаро келишилмаса, буни бошқа иложи йўқ.

Аммо мусулмонларни бир жамоаси уни ҳозирги воқеъликдаги ўзаро келишиб яшашлик учун фуқаролар аро ўзаро келишилган бир битим сифатида қисман тан олса, уларга ўзлари тан олган шартлар асосида конституциявий бурчларини бажариши лозим бўлади. Шунингдек бу қонунлар уни тан олган бошқа барча одамлар учун ҳам бажаришилиги мажбурийдир. Ўзаро келишилган битим маъносида мажбурийдир.

Исломда эса Аллоҳ ва расулини сўзигина тан олиб бажарилиши шарт қилинади. Бошқа ҳеч кимга ўзи тан олмаса Исломни ҳукмларини ҳам бажариш шартмас. Ислом давлатида яшайдиган бошқа миллат вакили ўз дини ва қонунига мувофиқ яшаши мумкин. Уларга Ислом шариати зўрлаб ўтказилмайди. Шундай экан конституция ҳам бошқаларга зўрлаб қабул қилдирилмаслиги керак.

48-модда. Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

Изоҳ. Бу ҳам юқоридаги моддани мазмунини деярли такрорлади. Қонунларни бажариш барчага баробар бурч қилиб қўйилар экан, ўша одамлардан аввал шу қонунга амал қилишга розиликларини олиш зарур бўлади. Бу эса ҳар бир қонунни референдум асосида қабул қилиш керак деганидир. Акс ҳолда бизлар ўзимиз истаган ҳолда туғилганимизданоқ қонунга бўйсуниш мажбурияти остида қоламиз. Мусулмонлар учун булардан бошқа қонунлар борлигини ҳисобга олинса, бу муаммо анча чуқурлашади.

Буни ечими эса жамият аъзолари орасидаги келишув бўлишидир. Бу келишув ролини конституция бажариши керак. Унда ҳар икки томонни фикрлари истаклари ўз аксини топиши зарурдир. Акс ҳолда жамият доимо мусулмонлар билан адоватда яшашга мажбурдир. Бу эса бизни узоқ ва яқин тарихимизда бўлиб ўтди. Ва ўтмоқда.

Ислом давлатида ҳам мусулмонларга ўзаро бўлсин ва ёки бошқа дин вакилларини (ахли зиммийларни) ҳақорат қилмаслик буюрилади. Уларни ҳурмат қилиш тинч тотув яшаш омилидир.Бу жиддий масалалар ҳалигача Ўзбекистонда ўз адолатли ечимини топмади.

49-модда. Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.

Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.

Изоҳ.СССР пайтида Маданий ёдгорликларни китобу қўлёзмаларни масжиду мадрасаларни бузиб вайрон қилган ўша давлатни ўзи бўлади. Энди эса ўзбекистон мустақил бўлиб, маданий меросни авайлаб асрашни ўз фуқароларидан талаб қилмоқда. Бу ҳам албатта яхши. Лекин тарихий ва маданий меросни ҳақиқий эгаларига берилса уларни умри узоқ бўларди. Ҳозирги кунда қадимги осори атиқалар деярли барчаси музей бўлиб ҳувиллаб турибди. Қўлёзмалар эса аксар одамлар ўқий олмайдиган оз сонли мутахасислар мулки бўлиб турибди. Бу борадаги кўплаб муаммолар мавжуд бўлиб ҳали буларни ечими топилмади. Ислом давлати тарихида эса нафақат мусулмон маданий меросини балки, қадимги грек ва юнонларни турли соҳага доир илмий асарларини ҳам таржима қилиб асрлар давомида амалиётда қўлланишига эришди.

50-модда. Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Изоҳ. Атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатни Исломда 14 аср илгари таълим берилганди. Исломда ҳайвонларга ҳам яхшилик қилишликга буюрилган. Бугунги сув тақчиллиги Ўзбекистонда катта муаммоларни келтириб чиқараётгани маълумдир.Оролни қуритиб улгурган ҳукумат энди атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатни ўз фуқароларидан талаб қилаяпди.

Ислом атроф муҳитга муносабатни ҳайвонот ва наботот оламига муносабатни қуръонда таълим берди. Ва асосийси ер ости ва усти бойликлари табиий бойликлар конлар бирорта шахсники эмас балки, бутун халқни умуммулки эканини эълон қилди. Бу эса халқни эксплуатация қиладиган монополистларга имкон қолдирмади.

51-модда. Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.

Изоҳ. Солиқ тўлаш фуқароларнинг давлат олдидаги бурчларидан биридир. Солиқни ҳозирги турлари кўп. Г аз, ток, ер, сув, уй ва ва бошқа мулкларни ва савдодан солиқлар олинади. Уни ҳисобига Давлат хазинаси тўлдирилади. Ва шу пул ҳисобига давлат органлари бюджетдан маблағ билан таъминланади. Шу билан давлат қоим туради. Бу аниқ нарса. Шунингдек, турли хил ер ости ва усти бойликлари ҳам давлат тасарруфида бўлиб улардан тушган фойда ҳам давлат бюджетига тушади.

Бугунги кунда ўзбекистонда олтин конлари бор. Ташқарига пахта ва газ экспорт қилинади. Ва фуқаролардан ҳам солиқлар олинади. Бу пулларни миқдори қанча, ва улар қайси соҳага қанча ажратилаяпди, бир гуруҳ одамдан бошқа биров билмайди. Мана шундай ёпиқ режимлар давлат маблағини ўмаришга яхши имконият яратиб олишган. Уларни кимни қанча бойлиги бор ва қанча пул топади ва қандай йўл билан топади халқ билмайди.

Буни фақат фуқароларни солиқ тўлаши мажбурийлигини ёзмасдан конституцияга мана шу муаммоларни ҳам очиқ ойдин шаффоф шаклда ёзиб қўйилиши керак эди. Агар давлатни ўз тасарруфидаги маблағ давлатни йиллик бюджетига етарли бўлса, фуқароларни бутунлай иложи бўлса барча солиқдан озод қилиши керак. Чунки, шу халқни мулки бўлган бу бойликлар шу халқни оғирини ангил қилиши керак. Уни бир гуруҳ одамлар ўзлари билганича тасарруф этишлари мумкин эмасдир.

Афсус ўзбекистонда ҳали бу каби адолатсизлик халқ мулкини ўмариш, порахўрлик эзилган халқни яна баттар эзишлик давом этаяпди. Исломда эса мусулмонларга фақат закот солиғи бор. Уни моли нисобга етганлар беради. Ва яна деҳқончиликдан фақирларга ушр закоти ҳам берилади. Зиммийлар эса фақат жузъя тўлашади. Булардан бошқа солиқ йўқ. Бу моддани халқни ҳозирги оғир ахволида бекор қилиш зарур деб ўйлайман. Ейишга нони йўқ одамларни Газ ва ток учун деб нафақа пулини ҳам олиб қўйишлик катта зулмдир.

52-модда. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Изоҳ. Ватанни ҳозирги даврда биров келиб куч билан босиб олиш эҳтимоли жуда узоқ нарсадир.Лекин ватанни қўриқлаш узоқ даврлар мобайнида барча фуқароларни бурчи ҳисоблаб келинган. Лекин ватанни қўриқлаш учун ўша «ватан»яъни уни ҳукумати ўз фуқароларини ўзидан рози бўлган ҳолатда яшатишни таъминлаши керак эди. Армия ўз халқини отмаслиги керак эди.

Бу қонунни мазмуни нотўғри ва фуқаролар ҳаққини суистеъмол қилишликдир. Фуқаролар ватанни қўриқлаши барча учун мажбурий бўлмаслиги керак. Маълумки, вояга етмаганлар ва аёллар ва қариялар бу каби бурчдан озоддир. Ва ватанни қўриқлашни давлат ўзини ҳарбий соҳа мутахасислари ҳисобига қилиши зарур. Ҳозирда жаҳоннинг турли давлатларида жорий бўлган ёлланма аскарлар ҳисобига қўриқлашни жорий қилиш керак. У ҳолда буни фақат ҳарбийга лаёқатли аскарлар ойлик маош эвазига бажаришади.
Ҳозирги кундаги каби тутуриқсиз Армияни сақлашлик нима кераги бор?!

Ким бостириб келаяпдию биз унга қарши миллионлаб пул сарфлаб Армия сақлаб ўтирсак?! Яна муқобил хизмат деган нарсани умуман бекор қилиш керак. Армияга барчани мажбурий боришига ҳам чек қўйиш лозим. Йигитларни бекорга ишлатиш нимага керак?! Бундан фақат муттаҳам Генераллардан бошқа ҳеч кимга фойда йўқ. Уруш ҳолати бундан мустасно албатта.

Умуман олганда ватанни севиш ва асраш инсоний фитратдир. Буни мажбурий қилмасада табиий бор нарсадир. Ўзбек халқи ватанини севиши мумкин. Аммо бу дегани Золим режимга хизмат қилиш дегани эмас. Исломда эса ватан тушунчаси ўта ноаниқ мажҳул тушунчадир. Ислом давлатини қўриқлаш зарур. Бу жанг ибодат ҳисобланади.
Ва давлатни ҳудуди масаласи турли вақт ва замонда ўзгарувчан бўлади. Шу сабабдан ватан тушунчасини ўзи биз ўйлагандек тор тушунилмаслиги зарур. Биз ҳарбий хизматни Русияда ўтагандик. Кейинчалик эса у ерга келгинди сифатида бордик. Мен хизмат қилган «ватан» мени сиғдирмади. Бунга яна кўплаб мисоллар бор.

УЧИНЧИ БЎЛИМ.
ЖАМИЯТ ВА ШАХС

ХII – боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари
Х
III – боб. Жамоат бирлашмалари
Х
IV – боб. Оила
Х
V – боб. Оммавий ахборот воситалари

XII БОБ. ЖАМИЯТНИНГ ИҚТИСОДИЙ НЕГИЗЛАРИ

53-модда. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳ. Хусусий мулкга эгалик ҳуқуқи Инсон зотининг табиати ва фитратидир. Буни асрлар давомида инсоният вакиллари тан олиб келган. Фақат даҳрийлар тузими буни анча чеклади. Бунга сабаб халқлар орасида икки синф бойлар ва камбағаллар синфини орасидаги вужудга келган асрий адоват бўлди. Аксар халқларда мана шу бойлар ва камбағаллар орасидаги муаммо азалдан мавжуд бўлиб келган. Ва бу эса жуда кўп инқилобларга қон тўкилишга сабаб бўлган.

Ўзбекистон ҳам СССР дея аталган Социалистик республикалар Иттифоқини бири бўлгани учун, ўзбекистонда ҳам табиий «бозор иқтисодиёти» дея номланадиган табиий иқтисодий алоқа тизими жорий бўлмаганди. Ва халқни шахсий мулки, бири биридан жуда оз фарқ қиларди. Мустақилликдан кейин «бозор иқтисоди»га ўтиш даври бўлди. Бу ҳам барчага баробар имконият бермаган ҳолда ўтилди. Энди кимки амалдор бўлса кўпроқ шахсий бойлик орттириш имкониятига эга бўлди. Оддий фуқаролар эса аввалги еб турган бир парча нонини ҳам тополмай қолди.

Ана шу мулкчиликни шаклларини аниқ доктринаси ҳали ҳануз ишлаб чиқилмади. Ҳозир ҳам аввалгидек ерлар «давлат»ники бўлиб қолди. Фермерлар эса давлат монополияси бўлган пахта етиштириш учун эксплатация қилина бошланди. Ўзбекистонда 70% аҳоли қишлоқ жойларида истиқомат қилиниши ҳисобга олинса, демак, 20 миллионга яқин аҳоли фақат шу қишлоқ хўжалиги соҳасидагина ишлашга ва арзимаган чақа учун давлатни пахта етиштириш планини бажаришга мажбур бўлди.Мулк эгалари асосан режимни юқори доирасидаги бир гуруҳ одамлар ва фақат майда савдогарлардан иборат бўлиб қолди. Миллионлаб одамлар ишсиз қолди.
Бюджет ҳисобидан таъминланадиган соҳаларнинг ходимлари эса, кундалик заруратига зўрға етадиган маошга ишлашга мажбур бўлди. Ўзбекистонда мулкчиликни асос тамоилилини ишлаб чиқилиши керак. Ерларни адолатли ва имтиёзли равишда деҳқонларга мерос қолалиган шахсий мулк сифатида бўлиб берилиши керак.
Фермерларни тўлиқ давлат монополиясидан чиқариш зарур. Уларни етиштирган маҳсулотни давлат бозор нархида сотиб олиши керак. Ички ва Ташқи савдони алоқаларини ҳам давлат тасарруфидан чиқариш керак. Фуқароларнинг Ҳеч бир иқтисодий ва фаолиятларига давлат аралашмаслиги уларни эркинлигини таъминлаши керак.
Ва хусусан солиқ ҳақидаги қонунларни енгиллаштириш зарур. Чунки, аҳолини иш билан таъминлай олмаган давлат, уларга ижтимоий ёрдам бермас экан, майда савдогарлик билан тирикчилик қилиши йўлини тўсмаслиги керак. Улар солиқдан озод бўлиши керак.
Хусусий тадбиркорлик қилувчиларни йўлини тўсишлиги 2005 йили Андижонда қонли воқеъаларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Мазкур моддада кўрсатилган вазифасини Давлат бажаролмади. Мулкдорни қонуний мулкидан маҳрум қилиш мумкин эмас. Жиноят кодексидан мол мулкни мусодара қилинишига доир моддалар олиб ташланиши керак.(Иқтисодий жиноятлар мустасно)

Исломда эса Мулк Аллоҳникидир дея эътиқод қилинади. Ва шахсий мулк инсонларнинг ҳаққи ҳисобланади ва дахлсиздир. Ҳаром қилинган савдо турларидан ва молларидан бошқа нарсаларга Давлат тўсиқ қўймайди. Лекин, ер ости ва усти конлари,дарёлар ва ўрмонлар, ўтлоқлар ва яйловлар Тоғлар, Давлат мулки, яъни умумхалқ мулки бўлиб,бировнинг шахсий мулки бўлишга йўл қўйилмайди.
Солиқ сифатида эса, фақат Закот олинади.

54-модда. Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Изоҳ. Бу модда ноаниқдир. Бу ерда мулкдорнинг ҳуқуқи ва мажбурияти кўрсатилган. Аммо, мажҳулдир. Конституцион Суднинг вазифаси бошқа қонунларнинг Конституцияга тўғри келишлигини назорат қилишдан иборатдир. Лекин улар ҳам ўз вазифаларини бажармайдилар. Бу моддага асосланган ҳолда шахсий мулкдан фойдаланишга доир қонунлар ишлаб чиқарилган. Масалан Транспорт воситасини бошқаришга доир қонунлар шулар жумласидандир. Унда фуқаролар шахсий мулки бўлган машина ҳайдашликдаги тартиб қоидалар мавжуд. Бунга амал қилмаслик эса, маълум жазога тортилишга сабаб бўлади. Бу ва бунга ўхшаган қонунлар талагина. Ва уларда жуда кўп чалкашликлар ва ихтилофлар мавжуд.
Бу каби қонунларни бугунги Европа давлатларида анча инсонпарварлик нуқтаи назаридан туриб жорий қилинганини кўрасиз. Оддий мисол битта машинани сотиб олиш ва номига ўтказиш ўзбекистонда улкан муаммоларга ва пул ва вақт сарфлашга сабаб бўлса, Швецияда битта қоғозни почтага ташлаб юбориш билан ҳал бўлади. Буларни барчаси аслида шу юқоридаги моддадан келиб чиққан қонунлар бўлсада, амалда бири инсонларга манфаатли иккинчиси эса машаффатли тарзда жорий қилинади. Исломда эса бу каби асос қонун сифатида қабул қилинадиган жуда кўп оят ва ҳадислар келган. Шахсий мулкга муносабатни адолатли бўлишини таъминлаш шундай бўлди.

Халифа Умар Р.А. даврида бир қари эшакни дайдиб юрганини кўриб “Бу кимники?” дея сўрадилар. “Фалончини эшаги, қариб ишга ярамай қолганида ҳайдаб юборди” дейишди. Шунда Халифа эшакни эгасини чиқириб, унга Эшакни то ажали етиб ўлгунича боқишлигини буюрдилар. Эшакни ҳам қариб қолганда ҳайдаб юборишни маън қилиб, ҳайвонот оламига адолатли муносабатда бўлишни Ислом 14 аср олдин таълим берганди.

55-модда. Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Изоҳ. Бу модда адолатга яқинроқдир. Аммо уни амалдаги ижроси тўлиқмас. Ўзбекистондан йилига қанча тонна олтин чиқади?, Ва уни қайси мақсадда ишлатилади? Деган, саволлларга ҳали жавоб йўқ. Олтинларни Каримов ва қизлари ва уларга яқин одамларигина тасарруф қиладилар.
Бундан бошқа бойликларни ҳам ахволи шундай.
Сув етишмовчилиги муаммоси ҳам марказий
Осиё Мамлакатлари учун ҳали ечилмай қолаётир. Оролни қуришига сабаб бўлган даҳрийлар ҳали ҳам давлат тепасида ўтиришибди. Юқоридаги моддага Давлатни ўзи амал қилиши зарур эди. Энди буни оқибати келаси авлодларга катта ва ечими мураккаб бўлган муаммолар қолдирди.

XIII БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ

56-модда. Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

Изоҳ. Бу моддада фуқароларнинг умумжаҳон халқаро ҳамжамияти эътироф этган сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлмиш турли хил ташкилотлар ва Партиялар тузиш ва уларга аъзо бўлиш ҳуқуқлари белгилаб берилган. Аслида то 1945 йил 26 июнигача, яъни БМТни устави қабул қилингунича ер юзида Халқаро Инсон ҳуқуқлари тушунчаси мавжуд бўлмаган. Ва фуқароларнинг қандай ҳақ ҳуқуқларга эга бўлишини ҳар бир Давлат ўзича ҳал қилган.

Аммо, Исломда 14 аср олдин шу йўналишдаги ҳуқуқлар тан олинганини гувоҳи бўласиз. Чунки, машҳур 4 та фиқҳий мазҳаб, ёки Шиа ва ва сунний йўналишлари ва улардан ҳам яна турли вақтларда турли хил жамоалар ва тариқатлар пайдо бўлгани ва ҳанузгача давом этаётгани фикримиз далилидир. Яъни турли хил Ташкилотлар тузиш ва уларга аъзо бўлиш имкони аввалдан бўлган.
Ислом бошқа динлардан фарқли ўлароқ Давлат бошқариш дастурига эга бўлган ягона диндир. Ва шунингдек Ислом мусулмонларни турли хил бошқа диний бўлмаган аммо адолат учун курашувчи Ташкилотларга аъзоликдан маън қилмайди. Пайғамбар А.С.нинг Ваҳй тушушидан олдинги даврлардаг адолат учун курашувчи «Ҳилфул Фузул» дея номланган жамиятга аъзо бўлганлари маълумдир.

Ўзбек режими эса бу моддада кўрсатилган фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқларини амалда бажармади. Минглаб фуқаролар турли хил «Экстремистик жамоат»ларга аъзоликда айбланиб қамоққа ташланди. Мухолиф Партиялар ЭРК, Бирлик, ва бошқалари тазйиққа учради. Режим фақат ўзини қўллайдиган сохта Партияларнигина рўйхатдан ўтказди халос. Маълумки, мавжуд режимга мухолиф бўлмаган бундай Партиялар фақат номи бор бўлиб, халқ томонидан мутлақо қўллаб қувватланмади.
Мана шу билан ҳукумат ўзбекистонда ташқи дунёга кўп партиявийлик борлигини кўрсатмоқчи бўлди. Агар ҳукумат қаршилик қилмаганда фуқаролар ўзлари турли хил ҳуқуқ ҳимоя қилувчи Ташкилотлар ташкил этиб, ўз ҳақ ҳуқуқларини ўзлари ҳимоя қилаверарди. Нодавлат Ташкилотлар тузиш ўзбек режими томонидан қаттиқ қаршиликка учради. Режим ўзи фуқароларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим эди. Аммо у ўзи ҳақ ҳуқуқларни поймол қилди. Ва фуқароларни нодавлат Ташкилотлар тузишига ҳам йўл бермади.

57-модда. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.
Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.

Изоҳ. Бу модда фуқароларни ҳуқуқларини чеклаб қўйадиган,ва қисман Халқаро ҳуқуқ нормаларига зид моддадир. Айни модда кўплаб фуқароларни ноҳақ қамалишига ва кўп жабр зулм чекишига сабаб бўлди. Ҳукумат кўп диний жамоаларни Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, дея ҳисоблади. Аслида эса, диний жамоалар ҳали конституциявий тузимни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилишмаган эди.
Бирорта диний жамоада Ўзбекистонда Исломий Давлат Тузилишини дастури бўлмаганди. Бундай давлатни тузилишига бўлган жамоатларнинг орзулари ҳали аниқ реал иқтисодий ва ижтимоий асосга эга эмасди. Аммо режим ўзини сақлаб қолиш учун ва фуқароларни қўрқитиб ушлаб туриш учун уларни бутунлай қатағон қилди.

Қизиғи шундаки, улар »урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг тузилиши таъқиқланиб, яна миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланди. Нимага энди дунёнинг барча демократик давлатларида Диний ва миллий партиялар бору Ўзбекистонда бўлиши мумкинмас?!
Ахир фуқаролар ўз динлари шунга рухсат беришса, диний қадриятларга асосланган Партия тузишлари конституцияда маън қилинди?! Ўзбекистонда ҳам Туркияда, Малайзия ва Индонезия каби мамлакатлардаги ёки, қўшни Тожикистондаги каби, Исломий Партиялар фаолиятига рухсат берилиши лозим. Ўзбек халқи минг йилдан ошиқ Ислом динига эътиқод қилар экан, исломий Партия тузиб ва Ислом асосида ўз дастурларини жорий этишига тўла ҳақлидир. Бу ҳуқуқлари яна қайта тикланиши керак.
Ва конституцияга киритиб қўйилиши зарур. Акс ҳолда ҳукумат ўз фуқароларини катта бир қисмини доимий суратда ҳуқуқларини камситиб ва улар билан курашиб яшашга мажбур бўлади.Афсуски Каримов режимида шундай бўлиб келди ва ҳануз давом этмоқда. Исломда эса мусулмон бўлмаган фуқароларга нисбатан таъқиқланган ақида ва фикр йўқ. Аммо, Исломни иддао қилиб, лекин аслида унга зид бўлган, ва миллий ёки диний урушларни тарғиб қилувчи Жамоат ҳаракати таъқиқланади. Бунга сабаб эса Динни софлигини ва фуқаролар тинчлиги сақлашлик ва ҳимоя қилишлик учундир.

58-модда. Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Изоҳ.Маълумки, БМТ 1948 умужаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясини қабул қилган. Ўша декларацияни ўзбекистон 1991 йилигина қабул этди. Ўша муддатдан бошлаб ўзбек ҳукумати ўз фуқароларини мазкур декларацияда акс этган ҳуқуқларини эътироф этган ҳисобланади. Ва давлат фуқароларга ўша ҳуқуқларини таъминлаб беришга ҳимоя қилишга мажбурдир. Бу моддада 57 моддада зикр қилинган ташкилотлар жумласига кирмаган, қонуний легал тузилган Ташкилотларни ҳуқуқлари ҳақида гап боради.
Ва улар давлат органларини ишига аралашмаслиги ва давлат органлари уларни ишига аралашмаслиги лозимлиги уқтирилади. Аслида Жамоат ташкилотлари Нодавлат Ташкилот ҳисобланади. Яъни уни таъминоти Давлат томонидан бўлмайди. Лекин Жамоатлар тузилиши палласиданоқ давлат органлари назоратида бўлади. Агар уни фаолияти ўзбек режимини манфаатига зид бўлса, у легал ҳаракат қилаолмайди. Агар Давлат органлари жамоат ташкилотларини назорат қилар экан, давлат органлари ҳам жамоат Ташкилотлари назоратида бўлиши зарур.
Шунда уларни ноқонуний фаолиятларига чек қўйилган бўларди. Барча ривожланган давлатлар тажрибасида бу нарса бор. ОАВни ва бошқа нодавлат фуқаровий Ташкилотларни Давлар органларини СУД ва Турма тизимлари ва бошқа соҳаларни ва давлат амалдорларини назорат қилиб бориши кўп тартибсизликларни олдини олинишига ва аҳволни яхшиланишига сабаб бўлади. Бу модда қайта ишланиб давлат органлари ва жамоат ташкилотларини ўзаро ҳамкорлик қилишлари лозимлиги аниқ кўрсатиб ўтилиши керак. Исломда эса турли хил жамоатларни ишига давлат аралашмайди. Ва уларни маблағ билан ҳам таъминламайди. Жамоатлар ўз иқтисодларини ўзлари таъминланиши учун имкониятлар ва мулкга эгалик ҳуқуқи берилади.

59-модда. Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

Изоҳ. Польшада коммунистик режим ҳукмронлиги пайтида худди ана шундай ҳукуматга тобеъ бўлмаган касаба уюшмалари ташкил этиш учун ўнлаб заводларда кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган. Ҳукумат мустақил касаба уюшмалари тузилишига рухсат бергач, кейин ўша касаба уюшмалари ўзаро келишиб “бирдамлик” ҳаракатига асос солганлар. Мана шу ҳаракат катта кучга айланиб, охири Польша ҳукуматини тепасида ўтирган коммунистлардан ҳукуматни тинч йўл билан қон тўкмасдан олишга эришганлар. Касаба уюшмалари давлатдан мустақил бўлиши ва ишчиларни манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Улар агар ўз нуфузини тиклайолсалар жуда катта кучга айланишлари мумкин.

Ҳозирда қатор Европа давлатларида ана шу Касаба уюшмалари кўп минг кишилик митинглар уюштириб ҳукумат олдига ўз талабларини қўяяпдилар. Мана шу механизмни ишга тушиши халқни ҳукумат томонидан эзилишини ва ҳуқуқлари поймол қилинишини олдини олади. Аммо, афсус ўзбек режими мавжуд касаба уюшмаларини ҳам ўз тасарруфига олиб олди. Уларни бору йўғини биров билмайди. Улар шу пайтгача жамиятдаги бирор муаммони ҳукумат олдига олиб чиққан эмаслар. Уларда бундай эркинлик ва имкониятни ўзи йўқ.
Яъни Ўзбекистонда касаба уюшмалари ўхз вазифаларини бажармаяпдилар. Уларни вазифалари нимадан иборат бўлиши ва ҳукуматдан мустақил бўлиши конституцияда аниқ белгилаб қўйилиши керак. Акс ҳолда бундай уюшмалар фақат кўзбўямачилик учунгина тузилиб қолаверади халос.

60-модда. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.

Изоҳ. Сиёсий партияларнинг моҳиятини очиб берувчи бу моддада анча чалкашликлар бор. Сиёсий Партияларнинг бири бошқасидан қатъий ажралиб турадиган фундаментал асослари бўлади. Бу асослар инсонларнинг дунёқарашидан келиб чиқади. Шу маънода улар гуруҳларга ажраладилар. Ва ўзаро жамиятни қурилиши ва ижтимоий ҳаёт жараёнлари хусусида ихтилофда бўладилар.

Ана ўшаларни ҳақиқий том маънода ўз ақидасига ва сиёсий нуқтаи назарига эга Партиялар дейиш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда 4та сохта Партия бор. Буларни бири биридан нимаси билан фарқланиши аниқмас. Булар ўзбек парламенти кўп партиявий деган тасаввур уйғотиш учундир халос.Бу билан режим ўз халқини ва Халқаро жамоатчиликни алдамоққа уринаяпди. Аслида эса конституцияга диний асосдаги партиялар тузиш мумкин дея ёзиб қўйилиши керак.

Ва партияларнинг молиявий манбаларини давлат солиқ қўмитасигагина билдириш мажбурий қилиб қўйилиши лозим.
Ва уларни маблағидан солиқ олинмаслиги лозим. Конституцияда бу ҳақида нимага Олий Мажлисга билдириш кераклиги ёзиб қўйилгани мантиқан тушунарсиздир. Ва ҳеч қайси давлат қонунчилигида йўқ нарсадир. Аксинча, Давлат амалдорларини ва оила аъзоларини моддий маблағларини манбаларини эса ошкора жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш зарурдир. Ҳозир Ўзбек халқи Президентни ва унинг қизларини ва бошқа амалдорларни мулкини қийматини ва манбасини билмайдилар. Мана шу нарса конституцияга киритиб қўйилиши зарурдир.

61-модда. Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

Изоҳ. Диний Ташкилотлар ва бирлашмалар атамаси ноўрин ишлатилган. Ўзбекистонда Исломий Диний битта идора бошқарма бор. Ва Христианлар Черкови бор.
Бошқа қонуний рўйхатдан ўтган расмий диний бирлашма маълум эмас. Ўша Исломий ва Христиан диний Бошқарма давлатдан ажратилган ва қонун олдида тенг экан.
Бу модда Ўзбекистон халқи иродасига мувофиқ суратда қабул қилинмагани аниқ.
Нега энди аҳолисини мусулмонлари 80 %ни христианлари 17%ни ташкил этган Ўзбекистонда иккала динни ўрни баробар бўлиши керак?! Бу халқ иродасими?! Йўқ албатта. Хўп, нега энди Расмий диний бошқарма тузилган?!Нега бу бошқарма халқни ижтимоий сиёсий ҳаётидан узоқ?! Бу халқ иродаси билан бўлганмикан?! Бу аслида СССРдан қолган меросдир.
Асрлардан бери Масжидлар ва Мадрасалар ўз вақф ерлари бўлган. Улар ўз эҳтиёжларини шу ҳисобига таъминлашган. Энди эса Масжиду Мадрасалар ВАҚФ МУЛКИДАН ҲАМ МАҲРУМ БЎЛДИ ва давлат ҳам таъминламади. Уларни куни тиламчиликдан тушадиган пулга қараб қолди. Дин ва диндорлар хор бўлдилар.
Мен христиан черковлари тизимини ўзгартириш заруратини кўрмаяпман. Қуйида Ислом динига оид мулоҳазаларимни айтиб ўтаман.
Расмий диний бошқарма мутлақо тугатилиши лозим. Мамлакатдаги Масжидлар барча жойларда ўша маҳаллий бюджет ҳисобидан таъминланиши керак. Имомлар давлат назоратидан ва Расмий диний Бошқарма назоратидан озод бўлиши зарур. Мадрасалар ҳам давлат бюджетидан таъминланиши зарур. Ва уларни фаолияти ҳам МХХ каби Ташкилотлар назоратидан чиқиши керак. Диний уламолар уюшмаси ташкил этилиб, унга табиий равишда диний фаолияти илми ва хизмати билан танилган Олимлар аъзо бўлиши лозим. Ўша уюшма мамлакатдаги мавжуд диний жамоалар ва масжидлар орасидаги ихтилофларни мувофиқлаштирувчи марказ бўлиши керак.Ва уни ваколати диний илмларни ривожлантиришдан иборат бўлмоғи лозим. Ва давлатдан тўла мустақил фаолият юритиши керак.
Бу уюшма фаолияти ўзига тегишли вақф ҳисобидан таъминланиши керак.

Расман айтилмасада аслида диний Мадрасалар Масжидлар МХХ назоратидадир. Исломий Сиёсий Партиялар тузилишига рухсат берилиши керак. Ва улар Масжидларда ўз фаолиятларини бемалол олиб боришларини таъминлаш керак. Ўша Партиялар ўзлари ҳисобидан Масжид мадраса қуриш имкониятига эга бўлсалар рухсат берилиши зарур. Ўзбекистонда ўрта ва Олий таълим тизими давлат бюджетидан таъминланар экан, Исломий таълимни ҳам Масжид ва Мадрасаларда ўрта мактаблар ёки махсус мактабларда ўқитилиши давлат томонидан таъминланиши керак. Масжид ва мадрасалар таъминоти уларга ажратилган вақф мулки ҳисобидан бўлиши керак.

Чунки, солиқ тўловчи халқ асосан мусулмонлар экан, уларни маблағлари уларни фарзандларига Исломий таълим бериш учун ҳам ажратилиши айни адолатдир. Ҳозирда эса юз йилга яқин масжидлар халқни эҳсонлари ҳисобига фаолият юритиб келаяпди. Бу эса, Исломга зид равишда қашшоқ халқни алдаб пулини олувчи фирибгар имомлар синфини пайдо бўлишига олиб келди. Улар қиладиган кўп ишлар на динга ва на қонунга тўғри келмайди.
Ислом давлатида эса Ислом дини Давлат дини бўлади. Ва давлат диний таълим учун зарур барча соҳаларни маблағ билан таъминлайди. Бошқа дин вакиллари Жузя асосида ўз динларига мувофиқ яшашлари мумкин.

62-модда. Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.

Изоҳ. Ўзбекистонда жуда кўп расмий бўлмаган Исломий жамоалар мавжуддир. Бу эса табиий. Бу жамоалар бири биридан баъзи жиҳатлари билан фарқланадилар. Бугунги кунда уларнинг ҳаммаси Режимнинг репрессив машинасининг қурбони бўлдилар. Барча диний жамоалар давлат рўйхатига олиниши ва бемало фаолият юритишига рухсат берилиши лозим. Ўзбек Судлари ва тергов ходимлари динни билмаслигидан жуда кўп жамоалар фаолияти ноўрин таъқиқланди ва фуқароларни диний китоблари мусодара қилинди. Китобни таъқиқлаш каби дунёдаги энг қабиҳ одат Ўзбекистонда мавжуддир.

Ҳар қандай китоб маълум фикрни ташийди.Ва у фикр хато бўлиши ёки тўғри бўлиши ҳам мумкин. Ҳар қандай фикр эса яшашга ҳақлидир. Уни ўқувчини одамни бошқа фуқароларга зарари етган вақтда жазолаш мумкин. Лекин китоб ўқигани учун жазолаш мумкинмасдир. Бу ўрта асрлардаги ваҳшийлар одатидир. Ҳар бир фикрни муқобилида ҳам фикр бордир. Ҳаммани бир хил фикрлаши мумкин бўлмагани учун барча фикрга йўл бериш лозим.

XIV БОБ. ОИЛА

63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Изоҳ. «жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.» бу ибора мажҳулдир.
Шу пайтгача фуқароларни муқобилида давлат сўзини ўзи ишлатиб келинганди. Энди жамият ибораси алоҳида келаяпди. Шу жумла изоҳга муҳтождир. Оила давлатни муҳофазасида бўлиши тушунарли гап. Аммо жамият муҳофазасида бўлиши аниқмас жумла. Ва Давлат билан жамиятни фарқи ҳам ноаниқ.
Агар иккови битта нарсани синоними бўлса, Оилани улар қандай муҳофаза қилаши ҳам аниқ кўрсатилмаган. Агар болаларга бериладиган нафақа пули шу муҳофазани ифодаласа билмадим. Давлат Оилани кимдан қачон қандай муҳофаза қилишини тушунтириб берадиган одамни ҳам учратмадим. Лекин ҳозирда аёлларни туғишдан маҳрум қилиб бичаётганларини муҳофаза дейишса, эҳтимол.

Аммо, бу моддада никоҳ калимаси ишлатилди. Никоҳ инсоният пайдо бўлганидан бери Илоҳий ваҳий асосида пайдо бўлган инсон зотини насл насабини поклигини сақлаш учун жорий қилинган низомдир. Никоҳ асосидагина турмуш қуриш барча замон ва маконда инсон зоти учун шараф бўлган. Исломда ҳам никоҳни шартлари бор. Афсуски бугунги кунда никоҳни қадри қиймати йўқолди. Бугун Никоҳсиз турмуш қуриш деярли бутун дунёда урф бўлди. Ислом буни қоралайди. Бу иш улкан гуноҳдир. Ислом дини ва бошқа Христиан ва Яхудий динлари Илоҳий ваҳийга асосланган дин ҳисобланади. Бу динларни никоҳни қуришдаги баъзи шартлари бири бирига яқиндир.

Бу динларда эркакни Онаси, Опаси , синглиси,Амма холаси ва бошқа маҳрам қариндошларига уйланиши маън қилинган. Ва аёлни Отаси, ака укаси,Амаки ва Тоғаси каби маҳрам қариндошларига турмушга чиқиши маън қилинган. Мана шу асослар барча халқлар орасида ёйилиб кетган. Ва инсоният то 20 асргача бу умуминсоний мезонни сақлаб келди. Энди эса, бу жиҳатидан инсоният таназзулга юз тутди. Ҳозирги кунда бу каби қадр қиймат мезонлари тобора йўқолмоқда. Эркак эркак билан, аёл аёл билан турмуш қуриши ҳам қонунийлаштирилмоқда. Ҳатто ҳайвонлар билан жинсий алоқалар урф бўлди.
Буларни барчаси Исломга зиддир.Инсонийлик шаънига зиддир. Буларни барчасига чек қўйилиши керак. Ва бу шартлар конституцияда кенг батафсил белгилаб қўйилиши зарурдир. Мазкур модда бу масалани кенг суратда ёритиб ўтмаган. Исломда эса никоҳ ва талоқ масалалари жилд жилд китобларда тўла баён этилган бўлиб, бу каби муаммолар чиқишига йўл қўйилмайди. Ва исломга зид никоҳлар бекор бўлади.

64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.

Изоҳ. Ота Онани фарзандини боқишлик вазифаси қонунда белгилаб қўйилган бўлиши инсоният учун 20 аср заруратидандир. Шундай бўлсада минглаб болалар Ота онаси бўлсада тирик етим бўлиб қолганлар.Ота Онага фарзандга нисбатан меҳр берилиши фитратдандир.
Ва бу нафақат инсоният балки ҳайвонот олами учун ҳам фитратдир.Фитрат Илоҳий табиатдир. Бирорта қонунга ҳайвонлар боласини боқишга мажбурдир деб ёзиб қўйилган эмас. Лекин Инсон зоти ана шундай қонун қабул қилишга мажбур бўлмоқда.Бу маънавий инқироздан даракдир. Етим болаларни тарбиялаш ҳам қонунга киритилди. Исломда ўзини боласини боқиш масъулияти қанчалик баён этилган бўлса, етимларни боқиш ҳақида улуғ кўрсатмалар берилган. Мукофоти охиратда жаннат бўлиши айтилган амаллардан бири етимни тарбия қилишдир.
Афсус бугунги ўзбек жамиятида ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бу масалада жуда катта муаммолар вужудга келган. Инсоният бу муаммога ҳали ечим топаолмаяпди. Чунки,Оила институти бузилиши ва эр хотинларни орасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлвр издан чиққанлиги ва ахлоқ мезонлари дарз кетиши мана шу оқибатларга сабаб бўлди. Минглаб оилалар бузилди.миллионлаб болалар ота она меҳридан бебаҳра қолди. Бу каби муаммолар ечими Ислом қадриятларини амалда жорий этиш билангина ҳал бўлиши мумкин.

65-модда. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Изоҳ. Фарзандлар фуқаролик ҳолатидан қатъи қонун олдида тенглиги юридик жиҳатдан ноаниқ иборадир. Фуқароларни қонун олдида бирлиги бошқа моддаларда кўрсатиб ўтилди. Демак, ҳар қандай фарзанд кимники бўлишидан қатъий назар ўша давлат фуқаросидир. Ёки ота онасини давлатини фуқаросидир. Аммо оналик ва болалик давлат томонидан қандай муҳофаза қилиниши ҳам аниқ кўрсатилмаган. Оналарга боласи учун бериладиган нафақа шу муҳофаза туридан бўлса керак.

Бу муҳофаза тури аниқ белгилаб қўйилиши керак. Ва унга Оналарни туғишидан тортиб то фарзандлари вояга етгунча давлат томонидан доимий нафақа билан таъминланиши зарур. Ва учтадан ортиқ вояга етмаган боласи бор оналарга шу болаларга қарагани учун ойлик маош билан таъминланиши керак. Ва ўша муддат онасини иш стажига қўшилиши керак. Кўп болали аёллар ёки фарзанди ногирон аёллар бир умрлик нафақага чиқарилиши керак.
Уларни ва болаларини даволаниши учун зарур маблағлар давлат томонидан таъминланиши зарур.
Ва аёлларни туғишига давлат томонидан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаслиги лозим.Мана шуларни Давлат ўз зиммасига олиши ва конституцияга киритиб қўйиши ва амалда бажаришини таъминлаши керак.
Ислом динида аёлларга болаларга нисбатан кўрсатиладиган ҳар қандай ғамхўрлик фақат қўллаб қувватланади. Ва бу ишлар дунё ва охиратда мукофот бериладиган олийжаноб ишлар жумласига киради.

66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Изоҳ. Фарзандларни ота онага ғамхўрлик қилиши Қуръони Каримда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилгандир. Ота Онага оқ бўлиш кабира гуноҳлардандир. Бу ислом таълими. Ва бу умуминсоний қадриятдир. Бу моддада фуқароларни Ота онасига ғамхўрлик қилиши таъкибланаяпди. Ғамхўрлик тушунчаси ҳам турли халқларда турличадир. Европада қариб қолган Ота Онасини қариялар уйига олиб бориб қўйиш одат бўлган. Бу Ислом қадриятларига зид одатдир. Давлат қариялар тўғрисида ҳам ғамхўрлик кўрсатишни ўзи зиммасига олиши керак.
Ёши 60 дан ошган ҳар қандай фарзандлари бор йўғидан қатъий назар фуқаро Давлат томонидан бепул малакали тиббий ёрдам билан таъминланиши зарур. Улар учун алоҳида дам олиш масканлари бепул хизмат қилиши керак. Мана шу ишни назорати давлат зиммасида бўлиши ва таъминланиши керак. Ва ёлғиз қариялар бўлса фақат ўзларини розилиги билангина қариялар уйига олиб борилиши мумкин.

XV БОБ. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

67-модда. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Цензурага йўл қўйилмайди.

Изоҳ. ОАВни ўрни бугунги даврда беқиёсдир. Уни давлат ва жамиятга таъсири кучлилигидан тўртинчи ҳокимият дея ҳисобланмоқда. Уни жамиятни маънавиятига таъсири ҳам мислсиздир. Фуқароларни онги шуурини шакллантириш ҳам ўз ҳақ ҳуқуқларини танишида ва ҳимоя қилишида ҳам ўрни каттадир. Бу моддада уни вазифаси қисқа ибора билан чеклансада, Ўзбекистонда ҳозир ОАВ фақат режим қўлидаги қурол бўлиб қолди. ОАВни Давлат томонидан ва маҳаллий бюджетдан таъминланиши тўғри.Аммо бу билан ОАВ давлатни мафкурасига хизмат қилувчи бўлиб қолмаслиги керак.
Цензурага йўл қўйилмайди дейилсада ўзбек режими журналистларни нафас олишигача кузатиб туриши аниқ. ОАВни шахслар ва жамоатлар ўзлари ўзмақсадларига мувофиқ ташкил этишларига ҳам рухсат берилиши лозим. Мустақил журналистика табиий ривожланиши керак. Ва буларга давлат моддий кўмак бериши лозим. Агар сўз эркинлиги бўлмаса, жамиятдаги барча иллатлар ва президентни ҳам танқид қилишга имконият берилмаса ўзбекистон ҳеч қачон тараққиётга эришолмайди. Сўз ва матбуот эркинлиги тараққиётнинг аввалги шартидир. Диктатура бунга йўл қўймаяпди. Халқ нафақат дунёдан балки, Ўзбекистондаги воқеъалардан ҳам бехабар қолаяпди. Журналистларга шунингдек мустақил журналистларга ҳам давлат органлари ходимлари ҳар қандай маълумотни белгиланган вақт ичида бериш мажбуриятини қонунга киритиб қўйилиши керак. Ўз навбатида улар ҳам ўша маълумотларни оммага эълон қилиб боришлари керак.

Давлат амалдорларини барча шахсий мулклари ва Давлат бюджети қанлалиги ва қаерга сарфланиши доимий суратда оммани назоратида бўлиши керак. Ана шунда порахўрлик ва таниш билишчилик каби иллатларга барҳам берилиши мумкин. Албатта, ОАВ шахсларни ва жамоатларни орасида бир бирига туҳмат ва бўҳтон уюштирувчи қурол бўлиб қолмаслиги учун ҳар қандай маълумот фактларга асосланиши ва шахсни қадр қимматини ҳақорат қилмаслиги назорат қилиниши керак. Исломда ҳам ноаниқ хабарни тарқатиш бировга туҳмат бўҳтон қилиш улкан гуноҳ ҳисобланади. Ва бу каби ишлар дунё ва охиратда жазоланиши кўрсатиб ўтилган.

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ.
МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ

ХVI – боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши
ХVII – боб. Қорақалпоғистон Республикаси

XVI БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ

68-модда. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Изоҳ. Одамзод миллий мафкура деган ҳар қандай тараққиётга қўйиладиган сунъий тўсиқни пайдо қилганидан бери боши муаммолардан чиқмай қолган. Барча миллат ва элатларни аввало инсон эканлиги ва барчаси инсон сифатида ҳуқуқда баробарлигини тан олиш анча қийин кечадиган жараён бўлиб қолди.
Бугунги Европа давлатлари бу тўсиқни анча бартараф қилишга эришаётган мамлакатлар сирасига киради. Исломда эса миллий мафкура асоси пойдеворидан қирқилгандир. Инсоният тарихи Миллий можаролар ва шу асосдаги қон тўкишлар қиссаси билан тўладир. Барча халқлар ва миллатлар орасида ер сув ва бошқа масалалар устида ихтилофлар бор. Миллий асосдаги эмас, балки ақида асосдаги мафкурагина инсонларни яъни барча миллатларни бирлаштира олади.
Қорақолпоғистонни Ўзбекистон жумҳурияти ичидаги мавқеъи ҳам ана шундай чигал ва ечими топилмаган муаммолардан биридир.
Қорақалпоғистон «мустақил республика». Аммо у Ўзбекистонни ичидаги мустақил республикадир. Лекин Ватикан каби пул бирлиги алоҳида эмас. Лекин «Мустақилдир». Шу жиҳати билан ноаниқдир. Бу муаммони ечими ҳозирча йўқ. Бу моддадаги ҳудудларни ташкилий қисми мавжуд воқеъликни ифодасидир халос. Ва бу то Ўзбекистон деган давлат мавжуд бўлар экан, шундай бўлиб қолаверади. Лекин тақдир тақозоси билан яна ўзгариши кенгайиши ёки торайиши ҳам эҳтимолдан мустасно эмас.

69-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Изоҳ. Мана шу Шаҳарлар қурилишини лойиҳалари ҳар бир вилоятнинг ўзи ҳал қилиши лозим масаладир. Буни Олий Мажлис эмас вилоят ҳокимлиги ваколатига ўтказилиши керак. Чунки, Ўзбекистонда мавжуд вилоятлар аҳолиси сони ва ҳудуди баробар эмас. Баъзи вилоятларда ер кам.Аҳоли кўп. Баъзиларида аксинча. Мана шундай муаммоларни ҳал этишда бошқа вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда аҳолини бир қисмини бошқа жойга имтиёзли равишда кўчишини таъминлашик зарур. Бу ишларни ҳокимликлар ўзаро келишиб қилишлари керак. Бундай ишларни давлат томонидан моддий таъминлаш ҳам лозим. Буни амалга ошириш Олий Мажлис депутатларидан эмас, айни вилоятлар кенгашларидан сўралиши мақсадга мувофиқдир.

XVII БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

70-модда. Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.

Изоҳ. Бу модда яна ўша мажҳул ноаниқ гапни қайта такрорланишидир. Қорақалпоғистон Суверен экан.Ва ўзбекистон таркибига кирган. Нимага энди Ўзбекистон суверен бўлиб Қозоғистон таркибига кирмайди?! Бу мантиқсиз моддадир. Қорақалпоғистонни суверен деган бемаъни номдан кўра, халқини розилиги билан бир вилоятга айлантирилиши мантиққа яқинроқ бўларди. Ёки том маънода северен бўлиб ўзбекистон таркибидан чиқиши керак. Буларни ҳаммаси халқни розилиги билан ўзаро келишув асосида амалга оширилиши зарурдир.

71-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.

Изоҳ. Бу модда Қорақалпоғистоннинг суверен эмаслигига бир далилдир. Чунки, суверен бўлиши ўз конституциясига эга бўлиши ва ўзини ўзи бошқариши деганидир. Қорақалпоғистон том маънодаги суверен республика эмас. Шундай экан бу каби майнавозчиликни бас қилиб уни масаласини узил кесил ҳал қилиш лозим. Бу масала барибир яқин келажакда яна кун тартибига чиқадиган ечимини кутаётган катта муаммолардан биридир.

72-модда. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.

Изоҳ. Бу модда Ўзбекистонни Қорақолпоғистон устидан тўла ҳокимлиги таъминлаб қўйибди. Ва бу аслида моҳиятан шундай. Фақат бошқа моддалар бу моддага зид шаклда ва мазмунда конституциядан жой олгани тушунарсиздир.

73-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.

Изоҳ. Мана шу масала ҳам ноаниқдир. Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси 1930 йили ташкил этилган. !932 йилгача РСФСР таркибида бўлиб, кейин Ўзбекистон таркибига ўтган. 1991 йили Суверен республика мақомини олган. Мухтор республика мақоми мантиққа яқинроқ эди. Ҳозир ноаниқ бўлиб қолди. Уни ҳудуди ҳам Ўша пайтда белгиланган. Агар тарихда бундай давлат бўлмагани ва уни ҳудуди аввалги Хива хонлиги ҳудуди бўлгани ва бу ҳудудда 500 минга яқин ўзбеклар истиқомат қилишини ҳисобга олинса (қорақалпоқлар ҳам шунча) бу ҳудудий бўлиниш ўша пайтларда тўғри бўлмаганини кўрсатади. Шунинг учун ҳам келажакда бу масалани адолатли ечимини топиш лозим.

74-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.

Изоҳ. Бу гап энди номига айтилган бир расмиятчиликдан бошқа нарсамас. Салихов даврида қорақалпоғистон ажралиб чиқишга ҳаракат қилиб кўрганди. Лекин каримов бунга йўл қўймади. Улар ҳозир ҳам ажралиш тарафдоридир. Аммо Ўзбекистон ҳукумати бунга йўл қўймай келаяпди. Уларни ажралиб чиқиши ҳам аслида жамиятдаги иқтисодий ижтимоий экологик муаммоларни ҳал қилаолмайди. Шу маънода буни чораси ажралиб чиқишмас, балки бошқа ўзаро интеграциялашиш жараёнини тезлатиш орқали ҳал бўлиши мумкин. Бу ёғини энди вақт кўрсатади.

75-модда. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.

Изоҳ. Бу модда энди Қорақалпоғистоннинг бошқа вилоятларга нисбатан барибир бир поғона балан турувчи эканини исботлайди. Чунки,айнан Қорақалпоғистон билан Ўзбекистон орасидаги муаммолар икки республика ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солиниши ҳақида гапирилаяпди. Аммо бу шартномалар нималардан иборатлиги кўрсатилмаган. Муросага келтирувчи воситалар ҳам мавҳум бўлиб қолаяпди.
Бу каби модда бошқа вилоятларга нисбатан йўқ. Мана шу қорақалпоғистонни суверенитетини ифодаласа керак. Лекин бу майнавозчиликдан бошқа нарса эмас. Бу иккала халқ орасидаги сунъий тўсиқдир.

БЕШИНЧИ БЎЛИМ.
ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ
ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

ХVIII – боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ХIХ – боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти
ХХ – боб. Вазирлар Маҳкамаси
ХХI – боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари
ХХII – боб. Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти
ХХIII – боб. Сайлов тизими
ХХIV – боб. Прокуратура
ХХV – боб. Молия ва кредит
ХХVI – боб. Мудофаа ва хавфсизлик

XVIII БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ

76-модда. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати – беш йил.

Изоҳ. Олий Мажлис ёки Парламент номли давлат органи дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида ҳақиқатда давлатни олий органи ҳисобланади. Ва ҳукуматни тамали пойдеворини ташкил этади. Ижро ҳокимияти ва президент унга ҳисобот топширади. Бу тизим Ўзбекистонда моҳиятан ишламайди. Президент ҳокимияти ва ваколати Ўзбекистонда ягона реал куч ва ҳукумат эгаси ҳисобланади. Шу сабаб Диктатура ўрнатилди. Ўзбек парламенти сохта кўзбўямачилик тимсолидир. Уни икки палатали бўлиши ҳам Каримов ташаббуси билан бўлди.

Бошқа халқлар тажрибаси парламентни икки палатали бўлиши зарурат эканини кўрсатди. Сабаби парламент бир палатали бўлиб, 5 йилга сайланган халқ ноибларидан ташкил топса ўша келган депутатлар мавжуд соҳаларда ва қонунчилик соҳасида мутахасис бўлмагани сабабли малакали фаолият юритолмасди. Шу зарурат нисбатан юқори малакали мутахасислардан ташкил топадиган юқори палатани ёки Сенатни жорий қилишга олиб келди. Ўзбекистонда эса ўшаларга фақат тақлид қилинди. Юқори палатага Сенат номини бериш АҚШга тақлиддан бошқа нарса эмасди.
Исломда ҳам шунга ўхшаш Аҳли Шўро бўлади. Бу юқори палата каби мутахасислардан ташкил топган Шўро Мажлисидир.
Бу Орган ўз қарорларини қуръон ва суннат асосида чиқаради. Ва уни ижросини назорат қилади. Ислом давлатида қуръону ҳадисга умуммоҳиятига зид қарорлар чиқарилмайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда на юқори ва на қуйи палатаси қонунчиликда у ёки бу давлатга тақлид қилишдан бошқа иш қилишмайди. Ва Каримовни истаги ва талаби билангина қандайдир қонун қабул қилинади ёки бекор қилиниши мумкин. Бу тузим моҳиятан Подшоҳликдир.

77-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Изоҳ. Олий Мажлисни Қуйи палатасини аъзолари сони 120 экан. Булар 5 йил муддатга кўппартиявийлик асосида сайланадиган депутатлардир.Булар Олий Мажлисни ҳар сессиясида бориб у ёки бу қонунни қабул қилиб келишади халос.
Кўп партия эса Фидокорлар, Миллий тараққиёт, Халқ демократик партияларидир. Буларни борлигини оддий халқ деярли билмайдилар. Булар бири биридан нимаси билан фарқланиши ҳам маълум эмас. Эрк, Бирлик, Озод деҳқонлар каби мухолиф партиялар расман тан олинмаган.
Юқори палата аъзолари сони юқоридаги матндан тушунишимча жами 100 кишидир. 84 киши вилоятлардан ва Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳридан сайлангандир.16 кишини Президент тайинлайди. Бу юз киши эса доимий равишда ишлайди. Қонунларни лойиҳаларини таёрлашади. Ва навбатдаги сессияда қуйи палата вакилларига тасдиқлатиб олишади. Бу тизимни яхши ёмон томонини айтишдан ожизман. Аммо, 16 кишини Президент тайинлашини йўқ қилиш керак. Президентни ўзини халқ сайлайди. Ва демакки сенаторларни ҳам. Уларни халқ номидан иш юритиши учун халқни ўзи сайлаши керак. Акс ҳолди улар президент номидан иш юритувчи бўлиб қолишади. Бундай ваколат бошқа ҳеч бир давлат президентида йўқдир.

78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши қақидаги қарорларни тасдиқлаш;
7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;
9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тутатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;
21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.

Изоҳ. Олий Мажлисни ваколати белгиланган бу моддада учта бандига эътирозим бор. Бошқаси деярли барча конституциявий давлатларда парламент вазифасига киритилган. Аммо шу учтаси ўзбекистондан бошқа ерда мавжуд эмас.
Булар қуйидаги бандлардир.
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тутатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
Давлатни энг Олий органи Олий Мажлис бўлса, нимага энди юқоридаги учта ҳолатда охирги қарорни Парламентни ўзи қабул қилмай фақат Президентни фармонини тасдиқлаш билан кифояланиши керак?! Бу ерда Президентни ваколати Парламентдан ҳам устун бўлиб турибдику?! Мана шу учта ҳолатда ҳам Парламент охирги сўзни айтиши зарур. Шу учта бандни ўзгартиш ва Президент ваколатидан олиб Парламентга бериш керак.

79-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.

Изоҳ. Бу моддададаги 1,2,3,бандлар табиийки олий Мажлисни ички тизимига доир вазифаларидир. Уни конституцияга ёзиб қўйилиши зарурат эмас нарсадир. 4 банди эса юқорида 78 моддадаги ваколатларни ўз ичига олади.

80-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судини сайлаш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.

Изоҳ. Бу моддада Олий Мажлиснинг Юқори Палатаси ёки Сенатини ваколатлари баён этилди. Аслида қуйи Палата билан Юқори Палатанинг вазифалари деярли бир бўлиши зарур. Чунки, ҳар икков Палата яхлитлигича Олий Мажлисни тамсил қилади. Лекин Ўзбекистон конституциясида вазифалар алоҳида белгиланган. Ва бу бежиз бўлмагани аниқ.
Бу ерда Президентни ваколатларини қанчалик кенглиги шундай кўриниб турибди. Бундай ваколатни Халқ вакиллари эмас, Балки амалдаги Президентни ўзига ўзи белгилагани қизиқдир. Президент битта одам. Сенат халқни тамсили. Лекин вазифаларни рўйхатини кўрсангиз Сенатга Президентни фармонларини тасдиқлаб ўтиришдан бошқа иш қолмаган. Бу моддадаги ваколатларни 1,12,13,14, тасидан ташқари барча ваколати фақат у ёки бу мансабга Президент тақдим қилган номзодларни тасдиқлашдир.Ёки у бу масалалар юзасидан чиқарган фармонларини тасдиқлашдир. Қизиғи шундаки, кўриб чиқиш ва лозим топса тасдиқлаш эмас.

Фақат тасдиқлашдир. Бу Сенатни қандай ишлашини биров билмайди. Иш жараёнлари ОАВда кўрсатилмайди. Қайси қонун қайси вақтда нима муносабати билан қабул қилинди халқ бехабар. Президентга бунчалик катта ваколатларни беришлик уни якка ҳокимлигига йўл очиб берди.СССР давридаги Тоталитар система амалда ушлаб қолинди. Бу моддани умуман ўзгартириш керак. Ва ҳар йили Президентни ўзи ва барча ижроия ҳокимияти вакиллари Сенат олдида ошкора ҳисобот бериши лозим.
Президент ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, аксар ваколатлари Парламентга берилиши керак. Акс ҳолда бизда яна узоқ вақт Диктатура яккаҳокимлиги сақланиб қолишига замин яратган бўламиз.

81-модда. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик Суди раислари, Бош прокурори, Марказий банки бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон, Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошєа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.

Изоҳ. Бу моддада энди ҳар иккала палатани фаолиятига доир қоидалар баён этилди. Қонунчилик палатасини яъни қуйи палатани мажлислари фақат сиссия даврида ўтказилиши таъкидлаб ўтилди. Бу дегани вилоятлардан келадиган 120та депутат ҳар сиссия пайтида уч кунгина Тошкентга келиб Мажлисда қатнашиб «депутатлик бурчини» адо қилиб кетишади.

Ўша пайтда уларни мажлиси ҳам ўтказиб олинади. Бошқача айтганда бу депутатлар деярли ҳеч қандай амалий фаолият қилмайдилар. Улар номигагина 5 йил Тошкентга келиб кетиб туришади халос. Қонунчилик палатаси деган номни берилиши сабаби эса фақат у ёки бу қонун лойиҳаларини тасдиқлаб кетишлари учундир. Асосий ишни Сенат яъни юқори палата бажаради. Сенатни мажлислари ҳам қуйи палатани мажлисидан алоҳида бўлиши белгилаб ўтилган.Сенат аъзолари доимий ишловчи иш тартибига асослангандир.

Уларни мажлислари ҳар ишчи куни бўлиши мумкин. Лекин бу ерда йилига камида уч марта деб кўрсатилгани тушунарсиздир. Ҳар икки палатани қўшма Мажлиси Президент қасамёд қилганда ёки нутқ сўзлагандагина ўтказилар экан. Бошқа пайтда уларни мажлислари алоҳида бўлишлиги нимани англатади?! Бу аслида Сенат билан қуйи палата аъзоларини орасида осмон билан ерча фарқ бўлиб, Сенаторлар олдида қуйи палата вакиллари ҳеч киммасдир. Уларни бору йўғини аҳамияти йўқлигини билдиради. Сенат ўзи таёрлаган у ёки бу қонун лойиҳасини тасдиқлатиб олиши учунгина қуйи палатани чақириши мумкин халос. Уларни номигагина депутат бўлиб юриши кўз бўямачиликдан бошқа нарсамас.

Улар ўзларини сайловчиларини муаммоларини Сенатга етказиш имкониятидан маҳрумлирлар. Асосий қонунлар лойиҳасини Сенат таёрлашини ҳисобга олинса, улар эса Парламент биносидан ташқари чиқмаслигини ва қуйи палата вакиллари улар билан бирга учрашиб ўз муаммоларини айтишни иложи йўқлигини назарда тутилса, айтиш мумкинки, қуйи палата хўжакўрсингагина ташкил этилган органдир. Президент бошчилигидаги Сенаторлар давлатни асосий бошқарувчилардир.

Янада аниқроқ айтсак, Сенаторлар ҳам Президентни фақат сессиялар вақтида кўра оладилар халос. Демак улар ҳам якка шахсни иродасига бўйсундирилган зомбилардир. Айнан мана шу ҳолат режимни диктаторлигини таъминлайдиган омилдир.Ва бу омил ўз ўзидан бехосдан бўлган эмас. Олий Мажлис фаолиятини бутунлай бошқача мезонга солиш керак. Ва Президент билан Сенатни ваколатларини қайта кўриб чиқиш максимум чеклаш ва қуйи палата билан баробар қилиш керак. Акс ҳолда якка ҳокимлик тизимидан қутулишимиз қийин бўлади. Яна узоқ йиллар бошқа бир диктатор қўлида қолиб кетишга маҳкум бўламиз.

82-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Изоҳ. Бу моддада у ёки бу қонунни қабул қилиш кўпчилик овоз билангина мумкинлиги айтилаяпди. Ва бу энди табиий. Аммо муаммо шундаки бирорта депутат ёки фракция бормидики президент қабул қилишни истаган бирор қонун ёки фармонга қаршилик қилаолса?! Бизда Парламент тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. (90 йиллар бундан мустасно)

83-модда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Изоҳ. Бу моддада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига кимлар ҳақли экани баён этилди. Демак шулардан бошқа фуқаролар жамоат ташкилотлари Партиялар бундай ваколатга эга эмаслар. Бу модда аксарит халқни жуда катта ҳуқуқлардан маҳрум этаяпди. Қонунларни чиқараётганлар ёки ташаббус ҳуқуқига эга шахслар ўша қонунларга амал қилиб яшамайдиган кимсалардир. Улар қонунлардан устун одамлар ҳисобланади. Президентлик ва Депутатликва бошқа шуега ўхшаш даҳлсизлик ҳуқуқи ҳам умуман бекор қилиниши лозим. Ҳеч ким қонунда белгиланган жазодан дахлсиз бўлиши мумкинмас. Адолат тамойили шундадир. Ҳар қандай дахлсизлик жиноят қилишга берилган имтиёз ҳуқуқдир.
Ҳар қандай одам жиноят қилса жазоланиши лозим.
Хоссатан Президент ва бош прокурони ўзи ҳам. Ва буни амалда таъминлайдиган механизми ишлаб чиқилиши керак.
Қонун чиқариш ташаббуслик ҳуқуқи деган тушунчани ўзи конституциядан олиб ташланиши лозим. Қонунларни лойиҳаларини Парламентга тақдим этиш комиссияси тузилиши ва уларни оеспубликани барча жойларида махсус шаҳобчалари бўлиши керак. Уларни вакиллари оддий халқ ичида юриб муаммоларни таҳлил қилиб фуқаролар билан учрашиб ўша маълумотлар асосидагина қонун лойиҳаларини таётлаши ва у ёки бу қонунни бекор қилиниши талаби билан чиқиши керак.
Парламент эса ўша комиссия тақдим этган маълумотга асосан қонун лойиҳаларини таёрлаши лозим. Қонун чиқариш масъулиятли ишдир. Уни бир гуруҳ одамнигина ҳос ҳуқуқи қилиб қўйиш адолатсизликдир.
Ўз муддатини ўтаган ёки талабга жавоб бераолмайдиган воқеъликга номувофиқ қонунларни ўз вақтида бекор қилиш талаби билан чиқиш ҳам ўша қўмитани ҳаққи бўлиши керак. Ана шунда мамлакатдаги қотиб қолган халқ учун зарарли қонунларни ўз вақтида бартараф этиш имкони бўлади. Бу эса янада олға силжишга тараққиётга хизмат қилади.

84-модда. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига қайтарилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига қонунчилик палатаси томонидан юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.

Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.

Изоҳ. Бу моддада Юқори ва қуйи палата орасидаги келишмовчилик бўлиб қолса. Уни ҳал қилиш йўллари кўрсатилган. Демак воқеъликда бу икки палата орасида келишмовчилик ҳам бўлар экан. Бунга сабаб эса қабул қилинаётган бирорта қонунни юқори ва қуйи палата вакиллари бири қабул қилиб бошқаси рад қилиши мумкин экан. Бу ерда тартиб бўйича фаолият юритилиши кўрсатилган. Аввал қонунни қуйи палата қабул қилади. Ва Сенатга юборади. Сенат ҳам қабул қилса Президентга юборади. Президент ҳам қабул қилса имзо қўйиб эълон қилади. Бу тартибда Президент энг юқори яъни охирги даражада турибди.
Яна “Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.” Дегани демак Парламентни қабул қилган қонунни бир киши рад қилиши мумкин деганидир. Бу Президентга берилган жуда катта ваколатдир. Эътибор беринг бу ерда кўрсатилишича, агар бирорта қонунни Сенат рад қилсада, қуйи палата билан президент қабул қилса имзо қўйиб эълон қилиб юбориши мумкин экан. Бу энди ҳар эҳтимол учун қабул қилинган қонун бўлса керак.

Яна парламентни ҳар икки палатаси бирор қонунни қабул қилган ҳолда уни имзолаш учун Президентга юбориши ва Президент уни 30 кун ичида кўриб чиқиши жуда қизиқдир. Нимага энди Президент уни 30 кун кўриб чиқиши керак?! Нимага уни Президент ўша қабул қилиш жараёнида кўриб чиқмайди?! Бу каби бюрократик иш жараёни мамлакатнинг ривожланишига ҳеч қандай фойда бермаслиги аниқ. Ҳар қандай қонунни қабул қилиниши парламент аъзоларини учдан икки қисми овоз берган ҳолдагина қабул қилиниши керак.Ва уни кейин ҳеч қайси амалдор, жумладан Президент ҳам бекор қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун парламентга юбориш ваколати бекор қилиниши керак. Бу моддада Президентга ҳаддан ортиқ катта ваколатлар берилган. Бу эса ўз навбатида диктатурага хизмат қилади.

85-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси ўз таркибидан қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орєали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Спикери:
1) Қонунчилик палатасининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ, қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва ўзга ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда қонунчилик палатаси номидан иш кўради;
7) қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди;
ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси Спикери фармойишлар чиқаради.

Изоҳ. Бу моддада қуйи палатани спикерини сайлаш тартиби ва уни ваколатлари кўрсатиб ўтилган. Яна юқори палатани Сенатни раисини ҳам борлигини ҳисобга олинса демак умумий ҳисобда Олий Мажлисни Спикери иккита бўлар экан. Шундай қилиб 120 та депутат ва 100 та Сенаторга жами икки юз йигирмата одамга икки раис бошчилик қилади. Ҳар иккови ҳам халқ вакилларини бошқаради. Ва ҳар иккови ҳам барча депутатлари билан биргаликда Президентга бўйсунади. Марказлашган Президент бошқаруви уларга ва Парламентга реал ҳокимлик имконини қолдирмаган.
Бу икки Спикерни ҳужжати Президент тасдиқласагина қабул қилинади. Бу аҳвол эса охир оқибат бугунги вазиятга тушушимизга сабаб бўлди. Сенатни умуман йўқ қилиб, уни ўрнига қуйи палата вакилларидан тузилган доимий ишловчи қўмиталар ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўларди. Ўша қўмиталар таёрлаган қонунлар лойиҳалари Олий Мажлис йиғилишида қабул қилиниши лозим. Шунда Парламентда битта Спикер бўлади. Ва икки палата орасидаги келишмовчиликларга ҳам барҳам берилади. Ҳозирги аҳволи конституцияни ноқислигига далилдир.

86-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси:
1) Сенат мажлисларини чақиради уларда раислик қилади;
2) Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Сенат номидан иш кўради;
7) Сенат қарорларини имзолайди;
ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради.

Изоҳ. Бу модда эса Сенат раисини сайланиш тартиби ва ваколати ҳақидадир. Ва юқорида айтиб ўтилган қуйи палата раисидан битта фарқи Сенат раиси президент тақдимига биноан сайланади. Яъни сенаторлар ўзлари истаган одамни эмас, Президент кўрсатган одамни сайлайдилар. Нега энди Сенат раиси номзодини президент кўрсатиши керак? Бу ҳам тасодиф бўлиб қолган эмас албатта. Президент ўзи истаган одамни раис қилиб қўйиши уни бошқарув имконини янада кенгайтиради. Аслида қуйи палата раиси лавозимига ҳам президент хоҳламаган одам сайлана олмаслиги аниқ. Булар ҳам навбаидаги кўзбўямачиликдир.

87-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади.

Изоҳ. Бу моддада қуйи палатани вазифалари зикр қилинди. Қуйи палата қонунчилик палатасидир. Ёки ҳар йилда уч тўрт марта Олий Мажлис сессиясига бориб келадиган 120 та депутатлар жамоасидан иборатдир. Ўша дупутатлар бошқа пайтида нима иш билан шуғулланади аниқмас. Улар қандай қонун лойиҳаси таёрланаётганини олдиндан қандай биладилар ва уни ўқиб мулоҳаза билдирадилар аниқмас. Мана шу нарса депутат деган лавозимни эгалари Ўзбекистон шароитида деярли ҳеч қандай иш қилмайдиган халқни ҳисобидан маош олиб юрган, муттаҳам одамлар эканини кўрсатади.

88-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан. фойдаланадилар. Улар тегишинча қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.

Изоҳ. Бу моддада депутатларни ва сенаторларни ҳуқуқлари кўрсатилган. Уларни депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланар экан. Ўша белгиланган тартиб қанақа? Уларни маоши қанча?!Бу саволларга ўзбек халқи жавоб олишга ҳақлидир. Аммо, буни маълумотлар халқдан сир тутилади. Буни уларнинг ўзларидан бошқалар билмайдилар. Улар яна маош тўланадиган ишда ишлаши мумкинмас экан. Демак улар депутатлиги учун оладиган маошга яшашлари керак. Шунингдек уларга дахлсизлик ҳуқуқи берилган.
Уларни жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас экан. Нимага?!
Бизда нафақат булар балки барча амалдорлар ва уларни фарзандлари ҳам «дахлсиз» бўлиб қолган.
Агарчи депутатларни дахлсизлиги қоидаси кўп мамлакатларда жорий бўлган бўлсада, менимча бу нотўғридир. Бундай дахлсизлик ҳуқуқи на президентда ва на депутатларда бўлиши мумкинмас. Ҳар қандай одам жинояти учун жазо олиши керак. Ҳеч ким дахлсиз бўлишга ҳақли эмасдир. Исломда ҳар қандай одамни жазо олиши муқаррар қилинган. Шунингдек, амалда турган раҳбар ҳам қози чиқиртирса борига мажбур. Бу эса адолатга яқинроқдир.

XIX БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ

89-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Изоҳ. Бу ерда Президентини давлатни бошлиғи экани ва яна битта ваколати кўрсатилаяпди. Уни вазифаси давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш экан. Нима учун бу ва бундан кейинги моддаларда Президентни қайси маблағ хисобига яшаши ва уни оиласини даромади ва уни қўриқчиларини харажатлари кўрсатилиб белгилаб қўйилмаган?! Каримовни харажати учун йилига қанча маблағ давлат хазинасидан сарф бўлаяпди?! Уни оиласи учунчи?! Буни ўзбек халқи билишга ҳақлидир.

Шунингдек, давлат органларини келишилган ҳолдаги фаолияти қонунда белгиланган тартибда бўлиши керак. Яъни уни қонунни ўзи таъминлаши керакдир. Президент эмас. Балки, ўша органлар Президентни фаолиятини қонунга мувофиқлиги таъминлаши лозимдир?! Чунки, 20 йилдан бери давлатни бошқариб келаётган президентни ким текшириб тафтиш қилаолади?! Ахир буни ҳам қайсидир орган қилиши керакку?!
Президент қилишга уринган бирорта лойиҳа самара бермаса Ким ундан жавобгарликни сўрай олади?! Хатоларини айтиб ишни эплай олмаганини айтиб «жойни бўшатиб қўй» дейиш ҳам керакку?! Бизда фақат Президент барча давлат органларини фаолиятини таъминлайди уни ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди. Президентдан ҳисобот талаб қилаоладиган механизмларни жорий қилиш зарур.

90-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. (ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон қонуни таҳриридаги модда)

Изоҳ. Бу моддада президентликга лойиқ номзодни шартлари кўрсатилди. Ва сайланиш муддати белгилаб қўйилди. Шартлардан бири сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш экан. Бу иборани конституцияга киритилиши бежиз эмас назаримда. Бу билан кўп йиллардан бери хорижда юрган мухолифат партиялари раҳбарларини номзодини қўйиш имконияти йўққа чиқарилган. Бу модда айни адолатсиздир. Ўзбекистон фуқароси чет элда ҳам ўз ватани учун қайғуриши ва уни бошқаришга лойиқ инсон бўлиши мумкинку?! Бу моддани олиб ташлаш керак.

Энди бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.деган иборага келсак, Бу нисбатан тўғри. Ва буни амалда қолдириш мумкин. Бу жуда кўп давлатларда амалда жорий бўлиб келаётган принципдир. Нега энди бу моддани Каримовни ўзи амалда бажармади?! Нега сайлов ўтказмай референдум билан муддатини узайтиб олди?!Нега уни конституцияни оёқ ости қилганига Конституцион Суд эътироз билдирмади????!

Бу моддага президент референдум орқали ўз ваколати муддатини узайтириб олиши мумкинмас. Ва икки мартадан ортиқ ҳар қандай ҳолатда ҳам сайланиши мумкинмас.Ва Президентни ўғли ва қизи ҳам отасини ўрнига президентлик давозимига ўз номзодини қўйиши мумкинмас. Деб киритиб қўйиш керак. Ва Президентлик муддатини яна референдум ўтказиб агар халқ шуни истаса ва овоз берса, 5 йилга тушириш керак.
Икки марта 7 йилга сайланиши яна диктатор режимини келиб чиқишига пойдевор яратади. Биз энди бу хатони қайта такрорламаслигимиз лозим.

91-модда. Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади.

Изоҳ. Бу моддага яна «Президент ўзи ва оиласини даромади ва уни фаолияти учун сарф бўладиган маблағлар миқдори қанчалигини ҳар йили парламент олдида эълон қилиб бориши зарур» деган банд киритиб қўйиш керак. Акс ҳолда давлат тепасига келиб олган кимса, халқни бойлигини ўз билганича совуриб ўзи ва уни яқинлари халқ ҳисобига маишатини қилиб ўтиришига яна имкон берилади. Бизга энди шу ўтган 20 йил яхши сабоқ бўлмоғи зарур.
Шунингдек, ҳеч кимни жумладан президентни ҳам дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилиниши керак. Кимки жиноят қилса жазосини олиши зарур. Дахлсизлик жиноятга очиб берилган йўлдир. Депутатларни дахлсизлиги Ўзбекистон бош Прокурори талаби билан олий Мажлис томонидан бекор қилиниши конституцияда айтиб ўтилган. Лекин Президентни ҳам шундай қилиш имконияти берилмаган. Бу билан Каримов ўзини жиноятлари учун жазоланмай қолишини таъминлаган шекилли. Ва бу режаси амалга ошди ҳисоб. 20 йиллик жиноятлари учун у ҳали жазоланмай келаяпди. Аммо энди бунга яна йўл қўйилмаслиги лозим.

92-модда. Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:
«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Изоҳ. Президент Қасам ичиш билан ўз лавозимига кириши бошқа халқлар урф одатларидан бир кўчирмадир. Қасам ичиш аслида Исломда бўлмаган одатдир. Давлат раҳбари лавозимига сайланган кимса ўз халқига биринчи марта мурожаат қилиши ва унда ўзини масъулиятли амалга сайланганини қилиши лозим бўлган ишлари режасини қисқача айтиб ўтиш исломда бор.Ва узоқ йиллар бизни тарихимизда ҳам урфда бўлиб келган одатдир. Қасам ичишни мажбурий қилиб конституцияга киритишга ҳожат йўқ. Яна уни барча учун баробар бир хил шаклда бўлиши ҳам тўғримас.
Шу маънода айтиш мумкинки, бу қасамни ичган Каримов унга ўзи амал қилмади. Дабдабали қасам ичиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмас экан. Қасам Исломда зарурат бўлса фақат Аллоҳ номига қилинади.
Ва уни бузган одам жазога лойиқ бўлади. Каримов бу қасмни ҳеч кимни номига боғланмаган суратда ичган. Яъни қасами лафзан ҳам қуруқ гапдир. Уни аҳамиятини кўрсатувчи нарса йўқдир. Шу билан ҳам бу қасам ҳеч қандай на маънавий диний ва на юридик кучга эга бўлмаган абстракт нарсадир. Каримов томонидан бу қасамни қуйидаги бандлари бузилди. Амалда бажарилмади.

1 Ўзб.Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этиш,
Маълумки конституцияда 90 моддада кўрсатилган “бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.” Деган бандига хилофан Каримов 20 йилдан бери Президентлик лавозимини эгаллаб келаяпди.

2.Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат бериш,
Шу 20 йиллик раҳбарлиги давомида Каримов бошлиқ ҳукумат ва Суд прокуратура, МХХ Армия каби куч ишлатар тизимлари ва режим амалдорлари томонидан миллионлаб фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, диний, маданий, шахсий ва фуқаровий ва бошқа ҳақ ҳуқуқлари поймол қилинди. Фуқаролар давлат томонидан барча ҳақ ҳуқуқларидан тўсиб қўйилди. Андижонда Минглаб одамлар Ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди. МХХ томонидан юзлаб фуқаролар конституцияга зид равишда ўғирлаб кетилди. Суд Прокуратура ва ички ишлар томонидан ўн минглаб фуқаролар туҳмат ва бўҳтонлар сохта айбловлар билан қамоққа ташланди. Бу қасамида бажаришга ваъда берган барча вазифаларини Каримов ўзи ва режими мутлақо бажармади.

3.Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариш, қасамни бу учала банди Каримов томонидан бажарилмаганига исбот далиллар минглаб топилади. Ва буни ҳақиқат эканини Ўзбекистонда яшаган ҳар бир фуқаро яхши билади.

Демак Конституцияда қонунларни ёзилиши уни амалда таъминланиши эмас экан. Айнан шу конституцияни ёзганлар уни ўзлари бир пулга олмас экан. Яна Жиноят кодексини 159 моддаси Конституциявий тузимга тажовуз қилганлик айби билан минглаб фуқароларни қамоққа ташланишини қандай тушуниш мумкин?! Ўз халқини террор қилган, конституцияни бузган, фуқароларнинг эркинликларини, ОАВ ҳам тўсиб қўйиб 20 йилдан бери ноқонуний тарзда Президентлик лавозимида ўтириб келаётган Каримов ва уни режими амалдорлари Жиноят кодексини 159 моддасига биноан жазоланишлари лозимдир. Улар айни шу моддада кўрсатилган мудҳиш жиноятни амалга оширдилар. Ва бу илмишлари учун эртами кечми албатта жазосини олишлари керак.

93-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти:

1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърузалар тақдим этади;
8) ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий хўжалик суди раиси ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;
15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;

16) республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади;
17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;
18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиқига киритади;
19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
20) Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;
21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этади;
24) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
25) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.

Изоҳ. Бу моддада Президентни бир қанча ваколатлари кўрсатиб ўтилди. Албатта бу вазифаларни баъзилари президент ваколатига кириши лозим. Аммо мен бу ерда Қуйидаги мунозарали бўлган баъзи бандларига муносабат билдириб ўтаман.

1.чи Бандда “фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир”дейилган. Бу бандни юқоридаги моддаларда ҳам шарҳлаб ўтилганди. Бу вазифа Президентни бирламчи вазифаси бўлишига қарамасдан Каримов уни бажармади.Каримов режими бошлиқ МХХ Суд прокуратура ва ҳарбий кучлари 20 йил давомида фуқароларни репрессия қилиш билан курашдилар. Уларни қонли қилмишлари учун албатта президент бирламчи жавобгардир.

9) Бандда “Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;дейилади. Бу ҳақида ҳам аввал гапириб ўтилди.Сенатни раисини нимага энди Президент тайинлаши керак экан?! Сенат ўзига ўзлари раис сайлаши тўғрироқ эмасми?! Мана шу бандни менимча ўзгартириш лозим.

10) Бандда, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади; дейилган. Бу ва бундан кейинги 12,13,14,15, моддаларда ҳам Бош прокурони олий Суд Судясини ва бошқа судларни, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаши кўрсатиб ўтилади. Бу дегани Президент жуда катта ҳокимият эгаси ҳокими мутлақ деганидир. Бош вазирни Ижро ҳокимияти ҳукумат раисини Парламентда энг кўп депутатлик мандатини олаолган Партия вакиллари номзодига биноан сайлаши керак. Шунда Бош Вазир ва у мансуб Партия ўз ваколати муддати давомида нима иш қилаолгани маълум бўлади. Ва халқ ҳам унга баҳо бериш имконига эга бўлади. Бош вазир ижро ҳокимиятини раиси бўлиши керак. Ва у президент томонидан тайинланмаслиги лозим.

Шунингдек, Бош Прокурорни ҳам Парламент сайлаш керак. Олий Суд раисини ва вилоят ҳокимларини ўша вилоят доирасида ўтказиладиган сайловлар натижасида халқ сайлаши лозим. Вилоят ҳокимлари президент томонидан сайланиши уларни унга садоқатини таъминлаяпди халос. Бундан халққа ҳеч қандай манфаат бўлмаяпди. Туман Судларини ва ҳокимларини шу туманлар аҳолисидан ўша ерни аҳолиси сайлаши керак. Қонунларни ижро этувчилар шу халқни ўзи билан муносабат ўрнатишлари ва уларни муаммоларини яхши тушунишлари керак. Шунда Судлар ўз халқини вакилларига зулм қилмаслик йўлини тутишлари мумкин бўлади. Баъзи бир шароитларда эса жазо турларини енгиллаштири балки умуман жазоламаслиги мумкин бўлади. Бундай инсонпарвар Суд бўлиши учун ўша Суд шу шаҳар аҳолиси бўлиши ва шу халқ тарафидан сайланиши керак.

Прокуратура тизими мавжуд экан, ва у давлат томонидан таъминланади экан, демак, Адвокатура систамаси ҳам давлат томонидан таъминланиши керак. Ва адвокатлар ҳуқуқлари ва ваколатлари кенгайтирилиши керак. Уларни Суд ва Прокуратурани ҳам ижро ҳокимиятидан Президентдан ва бошқалардан мутлақо мустақиллиги таъминланиши зарур.
Агар Прокуратура президентга муттаҳам бўлса, у Президентни жиноятлари учун ҳеч қачон унга қарши жиноий иш оча олмайди. Шунингдек, вилоят ҳокимларини ҳам Президент истаган пайтида лавозимидан озод қилиш ваколати йўқ қилиниши керак. Уларни сайлаган Вилоят аҳолиси, уларни вазифасидан озод қилишни талаб қилиши мумкин. Бу бандларни ҳаммаси Президентга чексиз катта ваколатлар берилганини кўрсатиб турибди. Ва шу сабаб у ўрта асрлардаги каби Подшоҳ диктатор бўлиб қолди.

16 бандда «республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади;» Президентга Мана шунақа мутлақ ҳокимият берилиши,ва унга қарши ҳеч кимни гапириш ҳуқуқини йўқлиги халқимизни фожеъасидир. Ҳокимларнинг ва бошқа органларнинг ҳужжатлари қонунга хилоф бўлса, уни маҳаллий Судлар ва маҳаллий кенгаш аъзоларини кўпчилик қисми овоз бериши билан бекор қилиш тизимини жорий қилиш керак. Президент ҳамма нарсани ўзи истаганча бекор қилаолиш ҳуқуқи бекор қилиниши лозим.

17 бандда Парламент қабул қилган қонун лойиҳасини Президент қабул қилмаса, орқага қайтариши мумкинлиги ҳуқуқи баён этилган. Парламент қарори битта одамни иродасидан устун эмаслиги қонунан таъмин қилиб қўйилган. Президентни бу адолатсиз ҳуқуқи ҳам олиб ташланиши керак.

21 Бандда давлат мукофотлари Орден ва медалларни бериш Президентни ҳуқуқи экани зикр қилинади. Халқ артисти, халқ қаҳрамони, ва ҳаказо каби турли туман орден ва медаллар аслида қанчаликкерак?! Ва бунақа нарсалар инсон дея аталган азиз махлуқни қанчалик улуғлайди?! Бу масалада Исломни тушунчаси бошқачадир. Ҳозрги Мавжуд тузимларда мана шундай сохта мукофотлар ихтиро қилинган. Буни энди халқни ўзи ҳал қилиши адолатга яқинроқдир. Аммо, бирорта иш кўрсатган халқ учун бирорта манфаат келтирган фуқароларга пул мукофоти беришлик яхши ва зарурдир. Бу мукофотларни Президент эмас, балки маҳаллай ҳокимият ўша маҳаллий халқ томонидан кўрсатилган номзодларга берилиши керак. Халқ қаҳрамони каби тутуриқи йўқ маъноси йўқ ордаенлар менимча тугатилиши лозим. Ҳозирги кундаги “қаҳрамонларни” халқни қайси оғирини енгил қилишганини биров билмайди. Президентни маддоҳлари қаҳрамон бўлиб турибди халос. Турли хил байрамларни ҳам шу тартибда кўриб чиқиш керак деб ўйлайман.

21. Бандда Амнистия ҳақидаги фармон чиқариш ҳам Президентни ҳуқуқи экани кўрсатилган. Бу қонун банди Судлар озодликдан маҳрум қилган фуқароларни “Бағри кенг” юртбоши ҳар йили озод қилиб халқни олқишига сазовор бўлиб туришини таъминлаган. Агар ноҳақдан минг минглаб фуқаролар қамалаётган бўлмаганида ва Судлар порахўр ва МХХлар Золим, Прокуро лар муттаҳам бўлмаганида амнистиясини кераги бўлмас эди. Бу амнистияларга фақат пора берган жиноятчилар тушади. Диндорларни ва мухолиф фикрли сиёсатчиларни амнистияга туширилган эмас. Амнистия ҳуқуқи ҳам Парламентни ваколати бўлиши ва вазият тақозосига қараб, улар ўз ваколати давомида камида бир марта узил кесил тўла амнистия бериб туриши қонунийлаштирилиши керак.Бунда турмаларда 90 фоиз фуқаро озод бўлиши керак. Ҳукумат халқни қорнини тўйғазаолмаган уларни иш маош билан етарли даражада таъминлай олмаётган экан уларни жазолашга ҳам ҳаққи йўқдир.

24 бандда МХХ ни президент тузиши ва раисини тайинлаши ваколати хабари берилган.Бу жуда тушунарсиз гапдир. Нимага энди янги келган Президент МХХ тузиши керак?! Ахир МХХ аввалдан бор ташкилотку?!МХХни раисини Президент сайлаши нотўғридир. Бу тузилмани иш фаолияти ва ваколатлари конституцияда аниқ кўрсатиб ўтилиши керак. Улар ўзларини мутлақ ҳоким ҳисоблашади. Улар мавжуд қонунларга бўйсунмайди. Улар инсонларни ҳуқуқларига ва ҳаётларига ҳам тупургандирлар. Улар учун инсонни пашша каби қадри йўқдир. МХХ ваколати қайта кўрилиб нима ишлар қилиши аниқ белгилаб қўйилиши лозим. Ва уни раисини сайлаш ваколати Презилентдан олиб Парламентга берилиши керак. Ва уни раиси ўзини қилаётган ишини Парламент олдида ҳар сиссияда ҳисобот бериб туриши керак. Ва уларни ҳаммаси мавжуд қонунларни ҳурмат қилиши ва бажариши лозим ва мажбурийдир. Вақти келиб Каримов режимини МХХси ходимлари эса ўз қилмишлари учун албатта тегишли жазосини олишлари керак. Ва уларни жиноятлари ОАВ халққа эълон қилиниши зарур.

94-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Изоҳ. Президентни қарори ва фармойиши мажбурий бўлиши аниқ шартлар билан кўрсатилиши керак. Яъни уни қарорлари конституцияга ва бошқа қонунларга мувофиқ бўлиши, Муайян бир соҳа ходимларигагина тегишли бўлиб бошқаларга уни бажариш мажбурияти бўлмаслиги ва ҳаказо. Аксар фармонларни амалда бажарилмаслигини ёки қонунларга зид бўлиши мумкинлигини ҳаётни ўзи тасдиқлади. Андижонда намойишга чиққан одамларни ўққа тутишга фармон берган Президентни қарорини ҳарбийлар бажаришди. Юқоридаги модда мана шу жиҳатларини ҳисобга олиб қайта ёзилиши керак. Фуқароларни ўққа тутишга берилган буйруқни )бундай буйруқни ҳеч ким беришга ҳаққи йўқ) бажармаслик қонунга киритиб қўйилиши керак. Ва уни бажарганлар жазога тортилиши ҳам кўрсатиб ўтилиши лозим.

95-модда. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.
(ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон қонуни таҳриридаги модда),

Изоҳ. Бу модда 1993 йилги Елцин билан Госдума орасидаги юзага келган қарама қаршилик ва натижада ўзаро қон тўкишгача бориб етган можаролардан кейин Ўзбекистон конституциясига киритиб қўйилган модда бўлса керак. Юртбоши ўзи билан Парламент орасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолдан қўрқиб бу моддани қўшиб қўйган кўринади. Чунки, бу 2003 йили таҳририга киритилган. Нима бўлгандаям бу модда Президентга Парламентдан устун ҳуқуқни берган.

Халқ вакиллари Органи ҳисобланган Парламентни Президент тарқатиб юбориши ва бошқа Парламент сайлови ўтказиши мумкин. Бу моддани олиб ташлаш керак. Ва Мабодо Парламент палаталари орасида муаммо чиқадиган бўлса, қонунларни кризиси пайдо бўлса, Махсус комиссия тузилиши ва унга ўша можарони ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши лозим. Ва шу билан муаммони бартараф қилиб Парламентни тарқатмасдан фаолият юритишини таъминлаш керак. Бизда ҳали бунақа воқеъа бўлган эмас.Диктарорлик режимида бунақа нарсани ўзи бўлмаса керак.

96-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ойгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумхалє сайлови ўтказилиши шарт.
(ЎзР 24.04.2003 й. 470-II-сон қонуни таҳриридаги модда),

Изоҳ. Агар Президентга бунақа катта ваколатлар берилиб вўйилган давлат бўлиб, кейин уни раҳбари касал бўлиб қолса,ёки ўлса, (Алҳамдулиллоҳ бундай қисматдан қочишни иложи йўқ ҳатто президентлар учун ҳам ) юқоридаги моддага биноан амал қилиш учун эҳтиёт чораси кўриб қўйилган. Бу каби моддалар ана шундай диктатор режимларига хосдир. Чунки, давлатни битта шахсни деярли ўзи бошқарганлиги уни ўлимидан кейин катта муаммолар чиқаради. Олий Мажлисни қўшма палатаси мажлисини фавқулодда вазиятда чақирилиши лозимлиги шунга далилдир.
Агар Парламент тизимидаги мамлакат бўлганида, Президент диктатор бўлолмасди. Уни ўлими ҳам давлат бошқарувига деярли катта таъсир кўрсатолмасди. Ва фавқулодда йиғилиш ўтказишга ҳожат ҳам қолмасди. Конституция ўзгартирилса бу модда олиб ташланиши лозим бўлади. Ва унда фавқулодда йиғилиш ўтказмасдан парламентни раиси вақтинча сайлов ўтказгунча, Президентлик лавозимини бажариб туриши лозимлиги кўрсатилиши керак.

97-модда. Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.

Изоҳ. Ўзбекистон тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. Агар шунақа воқеъа содир бўлса, демак бу жамиятни диктатурадан қутила бошлаганига далилдир. Лекин истеъфога чиққан президентни умрбод сенат қилишлик кимга керак?! Бу модда Каримовни келажагини ўйлаб киритилган ўзгаришлар жумласидандир. Умрбод дахлсизлик ҳуқуқини сақлаб қолиш мақсад бўлган. Умрбод сўзини истеъмол қилиниши қизиқдир. Қариб мункиллаб қолган чолни Сенатда ўтириши кимга керак экан?! Бу аҳмоқона моддани умуман олиб ташлаш керак. Сенатга лойиқ одамлар бўлса халқ тарафидан сайланиб қўйилиши лозим.

XX БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

98-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ушбу Конституциянинг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Бу моддада вазирлар маҳкамасини иш фаолияти тартиби кўрсатилган. Ўзбекистонда бош вазирлик лавозими ва вазирлар маҳкамаси Президентга бўйсундирилгандир. Ижро ҳокимиятини таъминловчи Олий Орган ҳисобланувчи Бош вазир ва Бошқа вазирлар Президентн томонидан тайинланмасдан Парламент партиялари орасидаги энг кўп дупутатлик мандатига эга бўлган Партия вакиллари орасидан сайланиши ва Бошқа вазирларни ўша Бош вазир тақдимига мувофиқ Парламент томонидан тасдиқланиши лозим. Президент аслида Ижро ҳокимиятини раиси ҳисобланиши ҳам қонунчилик Органи Олий Мажлисни раиси ҳисобланиши нотўғридир.

Бу ҳолда Ижро ҳокимияти Олий Мажлис олдида ҳисобот беришини мантиғи бўлмайди. Каримов Ўзига ўзи ҳисобот беришини қандай тушуниш мумкин?! Шунинг учун ҳокимиятни бу икки шохчаси бир биридан мустақил бўлиши лозим. Ва Ижро ҳокимияти Парламент олдида ҳисобот бериши керак. Президент ва Бош вазир Ижро ҳокимияти вакили сифатида ўз вазифаларини қандай бажарганлиги юзасидан Парламент олдида ҳисобот бериб бориши керак. Ана шунда Президент якаҳокимлигига барҳам берилади.

Бу банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.» деган иборани «Президент тоонидан тақдим этилган вазирлар маҳкамасини аъзолари Парламент томонидан лозим топсалар тасдиқланади» деб ўзгартирилиши керак.

Яна «Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.» ибораси Президент ва вазирлар маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардирлар» деб ўзгартирилиши керак. Президент ҳам ижроия ва ҳам қонунчилик органларини раиси бўлмаслиги лозим.ўзбекистон конституциясини ҳар бир моддасида Президентни ваколати чексиз эканига бир далил топиш мумкин. Айтиш мумкинки бу Конституция Каримовни ўзига ўзи берган ваколатлар мажмуасидир. Бу ерда ёзилганидан ташқари реал ҳаётдаги қилаётган ишлари уни ваколатини ҳеч қандай чекловсиз эканини кўрсатади.

XXI БОБ. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ АСОСЛАРИ

99-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.

Изоҳ. Бу моддада ҳокимларни вазифалари умумий тарзда баён этилди. Ҳокимлар «давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.» экан. Қизиғи шундаки бу қонун уларни қандай мақсадни кўзлаши лозимлигини баён этаяпди. Бу жуда ажойиб. Лекин мақсадларни қандай билиш мумкин?! Ҳокимлар бошқа мақсад билан қарорлар қабул қилишса, уни қандай аниқлаш мумкин?! Бу беъмани ибора «қонунларга мувофиқ» дея ўзгартирилиши лозим.

Қонунга мувофиқ бўлмаган қарорни текшириш ва уни чиқарган ҳокимни жазолаш мумкин. Қалбдаги фикрини билиш мумкин бўлмагани учун уни қарор чиқаришда шарт қилиб қўйиш мантиққа зиддир.
Бу масалада Исломда ҳокимлар адолатсиз қарор чиқарсалар охиратда Аллоҳни жазосига дучор бўлишлари билан огоҳлантириладилар. Шу нарса яъни имонга асосланган тузим уларни қалбларини назорат қилади. Энди модомики ўзбекистон конституциясида ҳокимлар Аллоҳни жазо бериши мумкинлигидан қўрқитилмас эканлар уларни фақат қонун билан қўрқитиш йўли қолади. Қонун ҳомийлари эса қалбларни билиш имкониятидан маҳрумдирлар.

100-модда. Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Изоҳ. Бу моддада эса ҳокимларни вазифалари тафсилий баён этилди. Аслида бу моддани юқоридаги моддага қўшиб қўя қолиш тўғрироқ бўларди. Бу ердаги ҳокимларни вазифалари ичида эамиятнинг фақат моддий жиҳатларига доир вазифалари зикр этилган. Чунки, Имонга асосланмаган тузимларда бошқача бўлиши ҳам мумкинмас. Исломда ҳокимларни вазифаларига моддий муаамоларни ечишдан ташқари,қавмини имону Исломга тарғиб қилиш, уларни одод аҳлоқу маънавиятини ислоҳ қилш каби вазифалар ҳам киради.
Бу борада албатта бирор конституциявий тузим Ислом давлатига баробар бўлолмайди.

101-модда. Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.
Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир.
Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати – 5 йил.

Изоҳ. Бу моддада маҳаллий ҳокимият органларини вазифалари баён этилган. Маълумки маҳаллий кенгашлар қонун чиқармайди. Яъни фақат Ижро ҳокимиятидангина иборат органдир.Маҳаллий кенгаш депутатлари номигагина мавжуд бўлиб, улар ўша маҳаллия шароитга мувофиқ алоҳида қонунлар чиқараолмайдилар. Улар Ижро ҳокимиятини ишларида маслаҳатчи каби фаолият юритадилар халос. Бундан келиб чиқадики, Ижро ҳокимияти асосий ҳокимиятдир. Суд ва Маҳаллий кенгашлар вилоятлар ва туманларда расмиятчилик учундир.
Маҳаллий кенгашлар ваколатини кучайтириш керак. Ижро ҳокимияти ва маҳаллий кенгашлар бири биридан мустақил ишлаши лозим. Ва маҳаллий кенгаш ваколатига ижро ҳокимиятини қарорларини бекор қилиш ҳуқуқини ҳам киритиб қўйиш керак. Ана шунда маҳаллий ҳокимларни халқ манфаатларига зид чиқадиган кўплаб қарорларини бекор қилиш имконияти пайдо бўлади. Яна юқоридаги ҳокимни буйруғи қуйи поғоналар учун мажбурий бўлишини аниқ шартлари кўрсатиб ўтилиши керак. Баъзи ҳолатларда пастки поғоналарга маҳаллий шароитида мухтор қарорлар чиқариш ҳуқуқи берилиши керак. Пастдагилар фақат юқорини буйруғини бажариб ўтирадиган манқуртларга айланиб қолмаслиги керак.

102-модда. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халє депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Изоҳ. Бу моддадаги «Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.» деган ибора маҳаллий депутатлар кенгаши раиси ва ижро ҳокимияти раиси маҳаллий ҳоким деганидир. Бу эса маҳаллий депутатлар кенгаши органини ҳеч қанақа ваколатга эмаслигини кўрсатади. Бу маҳаллий ҳокимларга бериладиган катта ваколатдир. Улар ўша ўзи бошқараётган вилоят ва туманни мутлақ ҳокими бўлишига имконият яратилган.
Мана шу моддани ўзгартириш керак. Ва маҳаллий кенгаш раиси депутатларни ўзидан сайланиши ва уни ваколатига ҳокимдан мустақил экани киритиб ўтилиши керак. Шунда маҳаллий кенгаш раиси Ҳокимларни у ёки бу қарорларига қонунга ва маҳаллий шароитга номувофиқ деб билса қарши чиқа олади.

Яна «Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.» деган иборани бекор қилиб, маҳаллий ҳокимларни маҳаллий халқни ўзи сайлаб олиши қонунга киритилиши керак. Халқни устига келадиган ҳокимни ўша маҳаллий халқни ўзи сайлаб уни келишига рози бўлиб қўйиши керак. Тепадан ҳоким тайинлаш тизими СССР давридан қолган ўта адолатсиз ва мантиққа зид тизимдир. Энди бунга чек қўйилиши лозим.

103-модда. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.
ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Бу модда маҳаллий ҳокимларга мутлақ ҳокимлик ҳуқуқини берди. Бу моддани «Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар» деган жойини олиб ташлаб, «Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини маҳаллий депутатлар кенгаши билан келишиб ҳолда амалга оширадилар» деб ёзиб қўйиш керак. Акс ҳолда маҳаллий кенгашни мавжудлигини ўзи маъносини йўқотади. Улар бирорта ваколатга эга бўлмасалар, овора бўлиб уларни сайлашни нима кераги бор?!

104-модда. Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Изоҳ. Бу модда ҳокимларни буйруғларини бажаришни ўша ҳудудга мажбурий бўлиши хабарини бермоқда. Ҳокимларни буйруғини бажаришлик қачон ва қайси шартлар асосида бўлишини аниқ қилиб ёзиб қўйилиши керак. Ва шунингдек, ҳокимни буйруғини лозим топса маҳаллий кенгашга ва уни раисига уни бекор қила олиш ваколати берилиши керак. Бу якка ҳокимликни ва зулм ўтказишни фуқароларни ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлишини олдини олишга хизмат қилади.

105-модда. Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
Ўзини-ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Маҳалла оқсоқолини сайлаш конституцияга киритилиши яхши.Бу қадимги миллий урф одатларимиздан биридир. Маҳалла оқсоқолини сайлаш нимага энди икки ярим йил қилиб белгилангани тушунарсиздир. Маҳалла оқсоқоллари институтини ваколатларини кенгайтириш лозим. Уларни ҳар бир маҳалла аҳолисини ўзлари шу ишга лойиқ топилган одамлар орасидан сайлашлари керак. Ва уларни муддати камида 4 ёки 5 йил қилиб қўйилиши лозим. Ва уларга маҳаллий ички муаммоларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши керак. Милиция маҳаллага уларни розилиги билангина келиши ёки уларни розилиги билангина бирорта айбдор ҳисобланган одамни устидан тергов иши юритиш учун олиб кетиши қонунда белгилаб қўйилиши керак. Мана шунда ҳар хил майда безориликлар учун фуқароларни кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинишини олди олинади. Ва оқсоқоллар маҳаллада фуқароларни кундалик ташвишларини ҳал қилиши ва майда безориларни тарбиясига олиши мумкин. Маҳалла бюджети ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан таъминланиши керак.

XXII БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ҲОКИМИЯТИ

106-модда. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Изоҳ. СУД ҳокимияти МХХ Прокуратура, ва ички ишлар ва ҳарбийлардан иборат куч ишлатар тузилмалардир. Улар Қонунчилик ва Ижро ҳокимиятидан қонунан мустақилдир. Яъни қоғозда мустақилдир. Лекин диктатура тузумида барча структура битта одамга бўйсундирилганини эътиборга олсак, буларни мустақиллиги қуруқ гапдир.
Яна қизиғи шуки, бу органларни ходимлари сиёсий Партияларга аъзо бўлишлари мумкинмас. Улар у ёки бу сиёсий кучларга қўшилиб кетишса, қўлларида қурол борлиги учун ҳукуматни турли хил босим ўтказиш йўли билан олиши эҳтимоли бордир.

Шуни эҳтиётини қилиб уларни мафкуравий ишларга аралашмаслиги қонунга киритилган. Аммо. Шу билан уларни сиёсий ва шпхсий ҳуқуқлари поймол қилингандир. Инсон сифатида улар ҳам ўз дунеқарашига ва ўз сиёсий қарашларига эга бўлишлари мумкин. Шу маънода уларни расман Мафкуравий фаолиятдан тўсишлари самара бермаслиги мумкин. Уларни вазифалари аниқ кўрсатилган моддалар конституцияга киритилиши лозим. Улар ўзларини қачон кимга қандай муомала қилишларини билишлари лозим. Уларни халққа қарши ўқ отишга ким буйруқ берсада ҳаққи йўқлиги қонуний қилиб қўйилиши керак.

107-модда. Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат.
Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Изоҳ. Суд тизими 5 йиллик муддатга сайланиши айтилган бу моддада уларни ким томонидан қандай тартибда сайланишини кўрсатмаган. Судлар ҳам Прокурорлар каби 5 йиллик ваколатга эгадир. Лекин Прокурорлар тайинланади. Судлар сайланади. Роий Суд ва конституцион Судларни президент тақдимига биноан Олий Мажлис сайлаши аввалроқ айтиб ўтилганди. Суд тизимини халққа яқинлаштириш керак. Ва маҳаллий Судлар маҳаллий фуқаролардан бўлиши лозим. Судлар Олий Суд томонидан тайинланиш тизими Олий Суд ҳайъати томонидан сайлов асосида танланиши қонуний қилиб қўйилиши керак. Агар битта одам Судларни тайинлаш ваколатига эга бўлса,яна ўз мансабини суистеъмол қилиш имконияти пайдо бўлади. Судларни фаолиятини маҳаллий дупутатлар кенгаши назорат қилиб туришга ҳақлидир. Ва агар улар норози бўлган тақдирда уларни Олий Суд бошқаруви ҳайъати ўз вазифасидан озод қилиши лозим.

108-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради.
Конституциявий суд сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан – Конституциявий суд раиси, раис ўринбосари ва судьяларидан, шу жумладан қорақалпоғистон Республикасининг вакилидан иборат таркибда сайланади.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
Конституциявий суд судьялари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Конституциявий суд судьялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.

Изоҳ. Конституцион Суд вазифаси ҳужжатларни конституцияга мослигини текшириш экан. Бу Судни таркиби халқга маълум эмас. Аммо, уларни ўз вазифасини бадармаётгани маълумдир. Агар «Конституциявий суд судьялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.»деган ибора тўғри бўлса, улар нимага Каримов ўзи ва режими томонидан конституцияга зид бўлаётган қатор фаолиятларини қарорларини текшириб кўрмайдилар?! Конституцион Суд ўзбекистон ҳукуматини бирорта ҳужжатини 20 йил давомида бекор қилгани маълум эмас.
Конституциявий суд судьялари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланишларини бекор қилиш керак. Ҳеч ким ҳеч қайси мансаб эгаси дахлсиз бўлишга ҳаққи бўлиши мумкинмас.
Муаммо фақат Прокуратурани ислоҳ қилиш ва барчани қонун олдида баробар қилиб қўйиш билан ечилиши лозим.

109-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
3) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Бу моддада ҳам конституцион Судларни вазифалари баён этилди. Бу каби орган ислом давлатида Шўро ҳайъати бўлиб уларҳукумат қарорларини қуръонга тўғри еки зидлигини аниқлаш билан шуғулланадилар. Бизда конституцион Судлар ҳукумат ҳужжатларини конституцияга мувофиқлигини текширишлари керак эди.Конституцияни амалда жорий бўлишини таъминлаш уларни бирламчи вазифаларидир. Лекин улар Режимни қўлидаги қўғирчоқ бўлиб ҳалигача кўзга кўринарли иш қилмадилар.

110-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Изоҳ. Бу модда Олий хўжалик ва Олий суд деган икки тизимли Олий Суд туридан бири Олий Суд фаолиятини белгилаб беради. Аслида бу икки тизимни бирлаштириб Олий Судни фаолият йўналишини икки армоғи қилиш керак.
Олий Суд фуқаролик жиноий ва маъмурий ишларни юритиш органидир. Ислом давлатларида Қози деб аталувчи бу орган ходимлари вазифаси жамиятдаги тинчликни сақлашдан иборатдир. Ички ишлар тизими ва прокуратура ҳам шу вазифани бажарувчи органлардир. Буларни барчаси давлат бюджеридан таъминланади. Бу тизимлар ходимлари энг порахўр ва халққа зулм қилувчи кимсалардир.
Порахўрлик Ўзбек жамиятини барча қатламини ўраб олган бўлсада, бу соҳада янада авжига чиққандир. Каримов режими асосан ана шу ҳуқуқ тартибот дея номланадиган аммо ҳуқуқбузар тартибсиз органлар ҳисобига сақланиб келаяпди. Халқни ҳисобидан таъминланадиган бу органларни кечаю кундуз иши шу ўз халқини фуқароларни талон тарож қилишдан иборат бўлиб қолди. Бу тизим тамоман ислоҳ қилиниши керак. Ва жиноят кодекслари қайта кўриб чиқилиши лозим. Судларни Ижро ҳокимиятидан мутлақо мустақиллиги амалда таъминланиши зарур. Буларни бари яқин келажакни бирламчи вазифаларидир.

111-модда. Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Изоҳ. Бу моддада Олий судни иккинчи тизими Хўжалик Суди ваколатлари кўрсатилган. Олий Хўжалик Суди билан Олий Судни бирлаштириш керак. Бу ҳақида юқорида ҳам айтиб ўтилди. Хўжалик Суди вазифасига жиноят ҳисобланмайдиган фуқаролар аро ва Ташкилот аро можароларни ҳал қилиш киради. Бу Суд тизимини фуқароларини 90% ҳозирги иқтисодий танг аҳволда яшаётган Ўзбекистон республикасида янада кенгайтириш зарур. Уни ҳал қилиши лозим бўлган жуда кўп муаммолар мавжуд бўлиб, Суд ҳаками бу можароларни ҳал қилишда Инсонпарварлик тамойилларини асос қилиб олиши керак.

Жуда кўплаб иқтисоди танг аҳволдаги Фермерларга ва Турли Ташкилотлар ва Ширкатларга Давлат томонидан фоизсиз қарз берилиши керак. Судлар бундай можароларни ечишда Давлатни кўпроқ жавобгар қилши ва у ёки бу ташкилотни банкротлик масаласини ва тўловларни тўлайолмаганлиги каби муаммоларини ҳал қилганда давлат томонидан қарзлари қопланишини таъминлайдиган қарорлар чиқариши лозим. Давлат бу соҳадаги вазифаларини қайта кўриб чиқиб фуқароларни манфаатларини кўзлаб ўз зиммасига қўшимча мажбуриятлар олиши керак. Бу ислоҳотлар иқтисодий тангликдан чиқишни бир омили ҳисобланади.

112-модда. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугаганга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Изоҳ. Судяларни мустақиллиги баён этилган бу модда ўзбекистонда деярли амалда қўлланилмайди. Судлар ҳам ҳокимлар ҳам давлатни барча органлари амалда МХХга бўйсунади. Президентни ўзигагина ҳисобот берадиган бу махфий тузилма давлатни барча органларини мустақиллигини реал ҳаётда бекор қилиб қўйибди. МХХ давлат хавфсизлигини эмас, балки режим хавфсизлигини таъминлаш билан оввора. Судяларни дахлсизлиги ибораси қонундан чиқарилиши керак. Ва шунингдек, Судяларни Партияларга аъзолиги ҳуқуқи тикланиши лозим. Бу нарсалар уни Судлов фаолиятига таъсири бўлмаслиги учун қилинган бўлсада, реал ҳаётда Судларни барибир адолатли эмаслигини у ёки бу Партияга ва Жамоага ички мойиллиги бўлиши табиийдир. Судларни қарорларини маҳаллий кенгашлар текшириб лозим топсалар бекор қилиш ҳуқуқи берилиши керак. Шунда Судларни ўзбошимчалигига чек қўйилиши мумкин.

113-модда. Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Изоҳ. Бу модда конституциядагина мавжуд бўлиб, реал ҳаётда мутлақо амалда жорий бўлмаган моддадир. 20 йил давомида минглаб диндорларни Судлари яширин тарзда ўтказилгани маълумдир. Режим ўзини кирдикорларини халққа ошкора бўлишидан қўрқади. Ва шунинг учун ҳам конституцияда белгилаб қўйилсада амалда Судлар яширин ўтказилади. Конституцион Судлар эса бу фактларни кўриб билиб жим туришибди. Буларни барчаси Судларни амалда Мустақил эмаслигини барчасини устида МХХ турганини кўрсатувчи далилдир.

114-модда. Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Изоҳ. Бу моддани қайта кўриб чиқиб, Судларни қарорларини қачон қайси шартлар асосида кимлар учун мажбурий бўлишини аниқлаб ёзиш керак. Бу ердаги умумий гап мантиқсиз бўлиб қолган.

115-модда. Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Изоҳ. Бу моддани конституцияга киритишга қанчалик зарурати борлигини билмадим. Аслида бу модда Жиноят Процессуал кодексида бўлиши кифоя қилса керак?! Аммо буни конституцияга киритилиши демак Судларни вазифаларини янада очиқроқ билдириб ўтилганини англатади. Умуман бу моддани иш жараёнида амалда қўлланиши зарурийдир. Бу каби яъни таржимон топиш ва бошқа муаммолар ҳам давлат ҳисобидан таъминланиши лозимдир. Айбланувчи ўзига ўзи таржимон топиш мажбурияти остида қолмаслиги керак.

116-модда. Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Бу моддада адвокатура фаолияти тартиби кўрсатилди. Аммо, бу модда жуда тушунарсиз ва ноқисдир. «Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.» ибораси аниқлаштирилиши керак. Хусусан Адвокатлар ҳам Прокурорлар каби ваколатга эга бўлишилари ва давлат томонидан бир хилдаги имтиёзлар ва маблағ билан таъминланиши зарур. Бу мантиқ ва адолат талабидир. Нимага энди фақат халқни вакилларига айб қўйиш билан шуғулланадиган Прокуратура тизими халқни маблағи билан таъминланиши керагу, халқни оқлайдиган адвокатура тизими ўша халқни ўзидан пул ундириб ишлаши керак?! Бу каби бемаъни тизимни бартараф этиб, ҳар икковиниям баробар ваколат ва имтиёз ва маблағ билан таъминлашлик зарур. Фуқароларга Ички ишлар ва прокуратура вакиллари фуқароларни аризаси бўлмаса жиноий иш очмасликлари керак. Прокуратура фақат давлат органлари ва турли ташкилотларни тафтиш қилиши ва жиноят асарини топса уларга қарши иш очиши учун Судга мурожаат қилиши керак. Шу каби тизим йўлга қўйилса, фуқароларни ҳақли эътирозларига сабаб бўлган Прокуратура ва ички ишлар органларини бошбалдоқликларига чек қўйиш мумкин бўларди.

XXIII БОБ. САЙЛОВ ТИЗИМИ

117-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Бу моддада мамлакат халқи тинч тотув ҳаёт кечиришлари учун инсоният ақлини меҳнатинг энг етук энг юқори натижаси бўлмиш (ва албатта илоҳий ваҳйни ҳам натижаси бўлмиш) «Сайлов» принципи ҳақида хабар берилаяпди. Инсон зоти пайдо бўлганидан бери бошқарувни турли шаклларини босқичма босқич босиб ўтди.
Давлатчилик Шаклланган бери асосан подшоҳлик тизими кўп тарқалди ривожланди. Бу тизини ягона оддий ва мудҳиш принципи ким кучли ва бой бўлса ўша давлат бошқарувига ҳақлилиги эди. Аксар ҳолларда Тахт бир сулолани қўлида қолиб кетарди. Баъзан бир сулолани ичидаги даъвогарлар ўртасида ҳам тахт учун жанглар бўлиб халқларнинг қони тўкиларди.
Сайлов тамойили аввало Ислом давлатида амалга ошди. Бунга аввалги тўртта Халифа даври мисолдир. Кейинги Халифалар бу тамойилдан чекиндилар. Кейин бу тамойил Европада 18 асрларга келиб қайта амалда жорий бўлди.

Бугунги кунга келиб дунёдаги барча халқлар бир кишига ёки бир гуруҳга чексиз ҳуқуқлар бериб бошқалар унга тобеъ бўлиб яшаш принципини инкор этдилар. Барчани ҳуқуқда баробарлиги тан олина бошланди. Баъзи жойларда ҳалигача подшоҳлик тизими мавжуд бўлсада, баъзи мамлакатларда қироллик фақат расмиятчилик учунгина сақланиб қолган. Бугун буқиролларда чексиз ҳокимият йўқ. Ҳукуматни бош вазир ва Парламент бошқаради.
Ўзбекистон эса расман демократик йўналишдаги конституцион республика ҳисоблансада Президент ваколатларини реал ҳаётда чеки чегараси йўқдир. Сайлов тамойили ўз моҳиятини йўқотди.
Одамлар Сайловга бориши фақат номигагина бўлиб барибир 20 йилдан бари фақат Каримов «сайланиб» келаяпди. Маҳаллий дупутатлар кенгашига ва Олий Мажлисга ўтадиган сайловлар ҳам аввалдан тайинланган одамларни «сайлаш»дан иборатдир. Вилоят ҳокимлари эса фақат Президент томонидан тайинланади.
Том маънода ҳукумат таркибини ўзгартиришни ҳеч иложи йўқ.

Сохта мухолиф Партиялар эса борлигини биров билмайдиган даражада сустдирлар. Ҳукумат якка бир одамни қўлида қолаяпди. Ва халқни бошқа вакиллари ҳақиқий мухолиф партиялар ва диний жамоалар вакиллари легитимлиги тан олинмаяпди. Уларга сайловда ўз номзодини қўйиш ва қатнашиш ҳуқуқи берилмаяпди. Сайлов тизими ўзбекистондафақат Каримов режими манфаатигагина ишлайдиган сохта маросимдан иборатдир. Бу исбот талаб қилмайдиган реал ҳақиқатдир. Сайлов тамойилига ўзгартириш киритиш зарур. Вилоят ҳокимлари ҳам сайланиши керак. Мухолиф партия ва ҳаракатлар легитимлиги тан олиниши керак.

XXIV БОБ. ПРОКУРАТУРА

118-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Изоҳ. Прокуратура вазифаси қонунларни назорат қиишдир. Бу ишни давлат томонидан уларга топширилган. Демак, улар ҳар бир фуқарони иш фаолиятини назорат қилаолиши керак. Шунингдек, депутатларни ва Судларни ва барча ҳатто Президентни ҳам. Шундагина барча қонун олдида баробарлиги таъминланади. Аммо, Прокуратурани ким назорат қилади?! Уларга берилган ваколаиларни суистеъмол қилмасликлари учун уларни ўзини устидан ҳам назорат ўрнатилиши лозим. Буни эса маҳаллий кенгаш дупутатлари илиши керак. Улар томонидан нотўғри деб топилса, Прокурони (ҳатто туман ёки вилоят ҳокимини ҳам ) фаолияти тўхтатилиши ва тафтиш қилиниши лозим. Олий Мажлис эса Бош прокурони ва Президентни тафтиш қилаолиш ваколатига эга бўлиши керак. Агар шу тизим бўлмаса, буларни ҳар бири томонидан оддий халқга нисбатан жуда кўп қонунбузарликлар содир бўлиши аниқ. Ва буни ўтган 20 йиллик давр исботлади.

119-модда. Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Прокурори Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланади.
Вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қораєалпоғистон Республикаси Прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати – беш йил.


Изоҳ.
Президент вилоят ҳокимларини тайинлагани каби, бош прокурор ҳам вилоят прокурорларини тайинларэкан. Бу каби тизим шакли марказлаштирилган тепадан бошқариладиган СССРдан қолган тизимдир. Бош прокурор бошқа прокурорларни тайинлаши тўғри эмас. Уларни маҳаллий кенгаш томонидан сайланиши ва бош Прокурор тасдиқлаши тўғрироқ бўларди. Маҳаллий прокурорлар маҳаллий кенгаш назорати остида бўларди. Бу тизимни ўзгартириш керак. Диктатурага йўл қўймаслик ва ўз мансаб вазифасини суистеъмол қилмаслиги учун ҳам бу қоннга ўзгартириш киритиш лозим бўлади.

120-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.
Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.
Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Суд билан Прокуратурани вазифалари авваллари битта бўлган ва Суд томонидан бажарилган. Ислом давлатида ҳам Прокуратура деган орган бўлган эмас. Судни ўзи прокуратура ва адвокатурани ишини ҳам бажарган. Энди бу ваколатлар бир неча органларга бўлиб берилган. Бу билан лекин жамият ривожланиб жиноятчилик камайиб қолгани йўқ. Ўзбекистонда эса Бу органлар диктатор режимини тутиб туриш учунгина хизмат қилаяпдилар. Бу моддада прокуратура органлари вазифалари кўрсатиб ўтилган. Уларни иш фаолиятидан фуқароларни аксарият қисми норозидир. Яна «Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар. « ибораси прокурорларга нисбатан биринчи марта ишлатилди.
Одатда Судларга ва бошқаларга нисбатан «Сиёсий партияларга аъзо бўлиш таъқиқланади» каби ибора ёзиларди. Бу каби ибора расмиятчиликдан бошқа нарсамас. Барибир улар ҳам у ёки бу фикр эгаси бўлиши аниқ. Ва уларни ўша партия ва жамоатга аъзоликдан тўсиш кераги йўқ. Барибир улар ўз қарашларида мустақил эмасдирлар. Уларни барчаси мавжуд диктатурага хизмат қилаяпдилар халос.

121-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий кооператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади.
Қонунийлик ва хуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Изоҳ. Бу моддада дапвлатдан мустақил жиноят қидирув ва тергов органлари тузиш таъқиқланиши айтилаяпди. Қонунларни ҳимояси давлат зиммасида бўлгани учун, бу каби органлар давлат томонидан тузилиши ва қонунга мувофиқ фаолият юритиши айни адолатдир. Акс ҳолда ўзбошимчалик ва фуқоролар аро уруш ва қон тўкишлар келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, Ислом давлатида ҳам фақат давлат томонидан ваколатланган Қозигина жиноятчини жазолаш ҳуқуқига эгадир. Фуқаролар ўзлари бировни ўзбошимча жазолаши мумкинмас.
Лекин, Давлат органлари ўз вазифаларини адолатли тарзда қонунга мувофиқ амалга оширмагани сабабли халқни нафратига учради. Уларни ўзбошимчалик билан кўплаб фуқароларни тазйиқ остига олгани уларга қарши қасос олишни мақсад қилган гуруҳларни пайдо бўлишига олиб келди. Натижала кўплаб ички ишлар ходимлари ўша норози фуқароларни адолатли қасос нишонига учрадилар. Агар адолат бўлмаса халқ қўлига қурол олиши табиийдир.
Буни диктатор режими куч ишлатар тизимлари амалдорлари тушунмадилар. Буни диктаторни ўзи ҳам МХХ ҳам тушунмади. Бу ҳолат жуда қалтис вазиятни келтириб чиқарди. Уларни иши ўз халқи билан доимий курашдан иборат бўлиб қолди. Бу вазият ҳали ҳануз сақланиб қолмоқда. Бу органлар халқни нафратига дучор бўлган одамлардир. Халқ эса уларданг қасос олиш муддати келишини сабрсизлик билан кутиб яшаяпди. Энди ўзгаришлар бўлса, ўша тизимларни халқни адолатли қасос интиқомидан сақлаш ва қонунга мувофиқ жазо бериш лозим бўлади.

XXV БОБ. МОЛИЯ ВА КРЕДИТ

122-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.
Ўзбекистоннинг давлат бюджети Республика бюджетидан, қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.

Изоҳ. Давлат бюджети ҳақидаги бу бандда жуда кўп нарсалар ёритилмаган. Бюджет манбаси халқдан олинадиган солиқлар ва давлат монополиясидаги йирик корпорациялар ташкилотлар ва корхоналарнинг тушумларидан олинадиган фойда ҳисобидан ташкил бўлади. Ўша пулни миқдори ва давлат корхоналарини йиллик тушумлари миқдори халқга ошкор этилиши керак.
Солиқлар масаласида қайта ислоҳотлар ўтказиб, аксар майда хусусий ширкатлар ва бошқа майда тадбиркорлик турларини солиқдан озод қилиш керак. Ва бюджетни тақсимоти барча тизимларда олий Мажлис ва халқ кенгашлари розилигига мувофиқ тақсимланиши лозим. Халқ вакиллари халқни пулини қайси соҳаларга тақсимланиши ўзлари ҳал қилишга ҳақлидир. Бюджет масаласида жуда кўп муаммолар бўлиб уларни адолатли ҳал қилиш айни заруратдир.Турли хил амалдорлар томонидан Халқ мулкини ўзбошимчалик билан совуришга чек қўйиш керак.

123-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.

Изоҳ Солиқлар масаласини адолатли ҳал қилиш керак. Масалан фуқароларни ойлик тушуримлари маълум миқдордан кам бўлса, улар солиқдан озод қилиниши лозим. Ойлик тушумлари маълум миқдордан ошган оилалардан солиқ олиниши лозим. Ва Газ, сув, ер, ток, каби хизматлар учун тўловлар ҳам агар оилани ойлик тушими белгиланган миқдордан кам бўлса давлат томонидан қопланиши лозим. Халқни эҳтиёжидан ортсагина газни экспорт қилиш мумкинлиги қонуний қилиб қўйилиши керак. Буни ҳеч бир ҳукумат ва раҳбар бузаолмаслиги керак. Солиқларни халқ манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб белгилаш керак.

124-модда. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини Республика Марказий банки бошқаради.

Изоҳ. Банк тизими инсониятнинг оғирини енгил қилиш учун ўйлаб топилган институтдир. Лекин бу тизимни фойдаси кўпми ёки зарарими бугунги кунда аниқ бўлмай қолаяпди. Банклар узоқни яқин қилиши шубҳасиз инсоният учун манфаатдир. Лекин уларни рибо асосида фаолият юритиши ва давлат Банкидан бошқа шахсий банкларни ҳам мавжудлиги ҳозирги кунда жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарди. Банкларни тизимини халқаро алоқаларини тартибга солиш катта муаммодир. Маълумки, халқи қашшоқ мамлакатларда пулларни қиймати турлича бўлади.

Пулини қиймати паст бўлган мамлакатлар аҳолиси бундай пайтда катта зарар кўради. Арзимаган нархда сотиб олинган маҳсулотлар четга бориб катта миқдорда сотилади. Бундай пайтда деҳқонлар ва чорвадорлар йиллик меҳнати эвазига арзимаган нархда пул олишади. Қўшни мамлакатга олиб бориб сотувчилар катта даромад эгаси бўлиши мумкин. Мамлакатлар аро пул муомалалари ҳам қашшоқ мамлакатларга катта зарар келтиради.
Ҳозирги кунда иқтисодни ҳам глобаллашиб кетаётгани ҳисобга олинса, битта мамлакат ўз ҳолича яшайолиши мумкинмас бир шароитда пулларни қийматини қўшнилар билан баробарлаштириш лозим бўлади. Бунинг учун эса пулни қийматини аҳолини ялпи ички ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва уларни сотишдаги олинадиган фойда қийматлари ҳисобига ушлаб турилиши лозим бўлади. Бизда аҳолини аксарияти ишсиз ва ишлаётган қисми ҳам ишлаб чиқараётган маҳсулоти давлат монополиясида бўлиб, арзимаган нархларга давлат томонидан сотиб олинишини ҳисобга олсак, пулни қийматини тутиб туришни имкони йўқлиги маълум бўлади.
Пулни қадрсизланиши эса иқтисодни синдиради.
Халқни бор будидан ажралиб қашшоқлашишига олиб келади. Бу каби ҳодисалар СССР даврида ва 90, 93 йиллар давомида бўлиб ўтди. Банклар фуқаролар олдидаги вазифаларини бажармадилар. Банкларга кўп пулларини омонатга қўйган фуқаролар охир оқибат арзимаган пул олдилар. Исломда рибо ҳаром қилингандир. Исломий Банклар рибо асосида ишламайди. Давлат пулини фуқароларга фоиз ҳисобига берилмайди. Ва фуқаролар ҳам Банкга қўйган омонатлари эвазига фоиз олмайдилар. Бу тартибда ишлайдиган Банклар ҳали ўзбекистонда йўқ. Келажакда бу каби Банкларни иш тартибини Ўзбекистонда ҳам жорий этиш лозимдир.

XXVI БОБ МУДОФАА ВА ХАВФСИЗЛИК

125-модда. Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

Изоҳ. Дунёда шундай бир даврлар бўлдики қуролли кучлар у ёки бу муаммони ҳал қилишда қўлланилди. Аксарият бошқа давлатларни мустамлака қилиш ва улар устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш воситаси бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги 21 асрда инсоният барча ички ташқи муаммоларни қурол кучи билангина ҳал қилиш мумкин деган ақидадан чекинаяпди. Қуролли тўқнашувлар сабабини текшириб кўрсангиз кучли давлатларни манфаатларини кўзлаб қилиадиган турли хил фитналарни натижасидир.

Армияси қурол яроғи кучлилиги атом бомбаларига эгалиги жиҳатидан дунёда асосий етакчи давлатлар гуруҳи бор. Улар ўзларини шу жиҳати билан бошқа давлатлардан устун деб ҳисоблашади. Бу нисбатан шундайдир аслида. Ўзбекистон Армиясига келсак, бу Армия фақат катта маблағлар ҳисобига ушлаб турилган ва диктаторга хизмат қилаётган органдир халос. Ўзбек Армияси ўзини тўғридан тўғри вазифаси ҳисобланган Ватанни ҳимоя қилиши лозим эди. Аммо,20 йил давомида Ватанга ташқаридан хуруж бўлмади. Ва яқин келажакда бўлиши кутилаётган душман ҳам йўқ. Агар Атом бомбаларига эга давлатлар билан Ўзбекистон манфаатлари тўқнашар экан, аниқкибугунги Ўзбек Армиясини мавжудлигини фойдаси бўлмай ҳам қолади.

Энди бунақа эҳтимолни ўзи йўқ экан, ўзи халқи қашшоқ бир республикани шунча катта маблағлар сарфлаб Армия тутиб туришига на ҳожат?! Бу қанчалик ўзини оқлайдим?! Оддий солдатидан тортиб то Генералигача бирорта урушда қатнашмаган турган битгани фақат хазинага зарар бўлган бундай Армияни бизга нима кераги бор?! Аслида кичик бир мудофаа қўшинлари тузилмаси тузилиб уни ҳам контракт асосида ёлланма шаклга ўтказиш керак. Ва фуқароларни Армияга бориш мажбуриятидан озод қилиш лозим. Ва армия учун сарфланаётган ҳавога соврилаётган пулларни тежаб қолиб, янги ишчи ўринлари яратиш ва халқни иш билан таъминлаш учун ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги ўзбекистон армияси халқни олдида муттаҳам бўлишига қарамай ўз халқига қарши ўқ узишгача бориб етган Диктатор режимига хизмат қилаётган тузилмадир .

126-модда. Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.

Изоҳ. Бу модда жуда ноаниқдир. Бу билан бизда шунақа Армия бор дея, хабар берилаяпдими билмадим. Шунақа Армия бор бўлса, уни конституцияда хабари берилиши керакми?! Аслида бу модда умуман олиб ташланиши лозим. Ва юқоридаги 125 чи моддага эса Ўзбекистон қуролли кучлари вазифалари аниқ тиниқ қилиб билдириб ўтилиши керак. Халқ ўз мамлакатини қуролли кучлари вазифасини ва уларни сони тузилиши турларини ва вазифаларини билишга ҳақлидирлар. Ва уларни мавжудлиги, сарфи харажати қанчалик ўзини оқлаши мумкин, деган саволга ҳам Мудафаа вазири Олий Мажлис олдида ҳисобот бериб туриши қонуний шаклда йўлга қўйилиши керак.

ОЛТИНЧИ БЎЛИМ.

КОНСТИТУЦИЯГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

127-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Изоҳ. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тартиби 2 та экан.
1. Қонунчилик ва Сенат аъзолари учдан икки қисми қабул қилган тақдирда.
2. Умумхалқ Референдуми орқали.

Шу икки шартдан бирини биринчисини олиб ташланиши лозим. Конституция умумхалқ қонуни давлатни асосий қонуни экан, уни Сенаторлар ёки бошқа депутатлар ўзгартиришларига йўл қўйиш мумкинмас. Бу каби тартиб Каримовни ўзига қўл келиши аниқ. Сенаторларни ва Депутатларни ўзига тобеъ қилиш ва ўзи истаган тарзда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш мақсад қилинган. Конституцияга қабул қилинган вақтдан бери киритилган ўзгартиришлар қайта кўриб чиқилиб, режим манфаатига мослаб қабул қилинган барча ўзгартиришлар бекор қилиниши керак.

128-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.

Изоҳ. Бу моддада юқорида зикр қилинган икки тартибни 1 га доир тартиблар баён қилинди. Сенат аъзолари ва депутатларни конституцияга ўзгартириш киритиш таклифи шу модда кўрсатилган шаклда кўриб чиқилар экан.
Олий Мажлис раисига депутатлар томонидан конституцияга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги тўғрисида таклифнома берилса, ўша таклиф кўриб чиқилиб муҳокамага қўйилиши ва уни депутат ва Сенаторларни 3 дан икки қисми қабул қилса ўзгартирилиши кўзда тутилаяпди.
Агар конституцияга ўзгартириш киритиш фақат умумхалқ референдуми асосида бўлиши ва Олий мажлис референдум вақтини тайин қилиб элон қилиши лозимлиги қонуний қилиб қўйилса, ва Сенаторлар ва дупутатларни ўзлари конституцияга ўзгартириш киритиши бекор қилинса бу моддани ҳам олиб ташлашга тўғри келади. У ҳолда бу моддани ўрнига 127 моддага «конституцияга ўзнартиришлар киритиш таклифи бирорта депутат ёки фракция томонидан Олий Мажлис раисига таклиф этилса, уни олий мажлис муҳокамасига қўйиб муҳокама қилиш ва кўпчилик лозим топса умумхалқ референдуми ўтказиш учун Сайлов қўмитасига таклиф киритиш Олий мажлис раисини мажбурий вазифадир»дея кўрсатиб ўтилиши керак. Шунда конституцияга киритиладиган ҳар қандай ўзгариш умумхалқ референдуми билан демакки халқни иштирокида амалга ошади. Бу эса ўз навбатида қонунни легитимлигини халқчиллигини таъминлайди.

Хулоса

128 моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикасини амалдаги Конституциясини  қисқача  кўриб изоҳлаб чиқдим. Бу изоҳли мақолалар туркумини «Конституциявий тузимда яшаш масъулияти»дея, номланишига сабаб, бу тузимда яшаган мусулмонларни аллоҳ олдидаги масъулияти нимадан иборат ва ўша давлат олдидаги масъулияти нимадан иборат эканини англашлик ва ўзбекистоннинг аслида конституциявий тузимми деган саволга жавоб ахтариш  эди. Ўзбекистон  халқаро стандартларга асосланиб ва воқеъликга қараб баҳоласак Конституциявий тузим  эмас. Аммо номига бўлсада конституцияси бор. Халқни 90 % мусулмон бўлсада Исломий давлат ҳам эмас. Бу каби тузим жаҳонда Диктатура тузими ёки толалитар тузим дейилади.

Ва  мазкур конституцияни  диний жиҳатдан ва демократик ғоялар жиҳатидан ҳам номукаммаллиги ва шу сабабли аксарияти мусулмон бўлган Ўзбекистонликлар ва демократик мафкура  билимдонлари томонидан бирдек танқидга учраганди. Мавжуд конституцияни  тарафдорлари шу амалдаги ҳукумат органлари ходимларидан иборатдир халос. Кенг халқ оммаси тарафидан конституцияни бу шакли қўллаб қувватланмагани аниқдир. Конституция халқ билан ҳукумат орасидаги ва фуқаролараро  ўзаро келишув шартномасидир. Бунга асосан ҳар икки томон ҳам ўзини вазифасини ва мажбуриятларини бажариши лозим бўлади. Бизда бундай бўлмади. Бизда халқни аксар қисми ҳали ҳануз конституция нималигини билмайди.

Айтиш мумкинки, шу конституция номидан 27 миллионлик ўзбек халқини  бошқараётган давлат органлари асосий амалдор ходимлари нари борса кўпи билан 10 минг кишини ташкил этмайди.. Уни ҳам энг асосини (мағзи)ни президент атрофидаги бир гуруҳ амалдорлар ташкил этади.Қолган 99 фоиз одамни норозилигига қарамасдан шу бир гуруҳ одам 20 йил давомида мавжуд реппрессив тузимни зўравонлик билан ушлаб келаяпди. Афсуски, бизда қўшни қирғизистонга ўхшаш  рангли инқилоблар қилишга имконият бўлмади. Диктатор режими бунга асло имкон қолдирмади.

Мухолифат орасида якдиллик йўқлиги битта мафкура асосида барчани бирлашмаганлиги, диний жамоаларни сиёсий фаолияти сустлиги ёки конституциявий тузимга мутлақо қарши туриш позицияси ўта кучлилиги ва бошқа турли ички ва ташқи сабаблар мавжуд тузимга қўл келди. Ўзаро бирлашаолмаган мухолиф жамоалар ва партияларни диктатор режими бирин кетин ўз жазо машинаси домига торта бошлади. Ва бугунги пароканда ҳолатга тушушига сабаб бўлди. Агар ҳар қандай жамият қонунлари ўша жамиятни турмуш тарзига диний ва миллий қадриятларига мувофиқ бўлмаса, ўша қонунлар фуқаролар томонидан илиқ кутиб олинмаслиги ва амалдаги ҳукумат ўша қонунларни куч билан зўравонлик йўли билан жорий қилишга мажбур бўлишлари табиийдир.

Ўзбекистонда ана шундай бўлиб келди. Бундан кейинги келадиган ҳукумат  мамлакат мусулмонлари қатлами ҳам конституциявий тузимга рози бўлиб тинч тотув яшашни мақсад қилган бўлса, диндорлар билан мулоқотга ўтиши зарур бўлади. Уларни олдида Каримов режими қилган қатағонлар учун узр сўраши ва жабрланганларни ўзларини ва оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаши лозим. Каримов режими жиноятлари ошкор қилиниши ва жиноятчилар жазоланиши керак. Ва кенг халқ оммасини фикрини инобатга олган ҳолда янги конституция қабул қилигиши керак. Ва янги конституция диндорларни ҳам фикрларини ўзида акс эттириши лозим. Агар адолатли ва инсонпарварлик ғоялари акс эттирилган ҳужжатлар қабул қилинар экан, албатта мусулмонлар жамоалари бунга қарши чиқмайдилар. Ислом дини зулм зўравонликга қарши чиқишни талаб этади. Адолат йўлидаги ҳаракатларга қўшилишдан бизни динимиз Ислом қайтармайди.

Ўзбекистон диндорлари орасида конституцияга ва бошқа инсон томонидан ихтиро қилинган қонунларга муносабат ҳам мураккаб масаладир. Бир тоифа умуман инсон ихтиросини рад қилиш позициясида турибди. Бу нисбатан олганда анча нотўғридир.

Менимча инсон ақлини маҳсули бўлмиш қонунлар тамоман рад қилиниши тўғримас. Ҳозирги ҳаётни барча жабҳасида инсон ақлини маҳсулини асарини кўрасиз. Инсон ақли ҳам аллоҳ томонидан берилган бўлиб, уни ихтироси инсониятга манфаатли бўлиши ҳам мумкин. Албатта зарарли бўлиши ҳам мумкин. Исломни асос шиори инсонларни манфаати дунё ва охират ободлиги экани аниқ.

Шундай экан ақл ихтиросини тан олиш ва унга амал қилиш Исломга зид эмас.Фақат муаммо шундаки, Жиноятларга Аллоҳ белгилаган жазолар мавжуд экан, уни муқобилида инсон бошқа қонун ихтиро қилса нима бўлади? Шу маънода мусулмонлар қарши бўлишлари мумкин. Лекин Исломий жазолар Ислом давлати бўлиб турган вақтда амалда жорий бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинса, ҳозир Исломий Давлат йўқ эканини ҳам тўғри тушунилса бугунги позициямиз равшанлашади. Биз қодир бўлмаган нарсага масъул бўлмаймиз. Биз мамлакат фуқароларини улар истамасалар мажбурлаб Исломий жазога тортаолмаймиз. Буни ўзи Исломга зиддир. Халқ истамасалар биз диндорлар уларга бўйсуниб яшашга мажбурмиз. Мана шу маънода конституция бўлиши ва унда турли томонларни ўзаро тинч тотув яшашини таъминлайдиган қонунлар қабул қилинишига эришиш айни муддаодир.

Мен бир мусулмон сифатида ўз фикримга эга бўлишга ҳақлиман. Ва хатолари бўлишини инкор этмаган ҳолда ўз фикрларимни Исломга зид деб билмайман. Пайғамбар А.С.дан бошқа ҳар қандай одамни сўзини олиш ҳам мумкин рад қилиш ҳам мумкин. Шундай экан мени фикрларимга ана шу қоидадан келиб чиқиб муомала қилиш мумкин. Ва мени инкор этувчиларни фикрларига  ҳам мен шундай муомалада бўлишга ҳақлиман.

Мени баъзи  диндош биродарларим фикрлаимга қарши чиқиши мумкин. Улар Ислом давлати қуриш ғояси билан юрганлардир. Мен уларни фикрлари билан яхши танишман. Ва ўзим ҳам мусулмон сифатида Исломий давлатни агар ҳақиқий Исломий адолатга амал қилинсагина, бошқа тузимлардан адолатли бўлишига ишонаман. Лекин уни бугунги воқеъликда ўзбекистонда бўлишини тасаввур этолмайман. Ва Барча Исломий давлатлар ҳам адолатли бўлавермаслигини яхши биламан. Тарихни қаранг кўп асрлик халифалик тарихида ҳам жуда кўп Исломга зид хатоликлар ўтган. Аксар халифалар Каримов каби Диктатор бўлишган. Шу каби диктатура бўлишини асло истамас эдим.

Каримов демократияни ғоя қилиб лекин унга амал қилмади. Кўп одамларни қонини тўкди. Золим бўлиб тарихда қолди. Аммо,уни ўрнида Исломни қуръонни ғоя қилиб лган кимса бўлиб, лекин ғоясига амал қилмай халқни қонини тўккани  албатта каримов режимидан анча  зарарлироқ ва мудҳишроқ бўларди. Алҳамдулиллоҳ шундай бўлмади.

Воқеълик талаби шу экан биз то Аллоҳни Ўзи ҳикмат билан Ўз сўзини Олий бўладиган даврларни бергунича конституциявий (кошкийди конституциявий бўлса)тузимда яшашга маҳкуммиз.Халқ шуни хоҳлар экан уларни мажбурлаб Исломий тузим ўрнатиб бўлмайди. Биз қодир бўлган ишимиздан масъулмиз. Демак, бугунги устувор масала мамлакатни ҳақиқатда конституция амал қиладиган бир жамиятга айлантиришдир. Буни Исломга ҳам мусулмонларга ҳам манфаати кўпдир. Каримов даврида конституция амалда жорий бўлмади. Шунинг учун мусулмонларга кўп зулмлар бўлди.

Шу маънода мен Ўзбекистон режимини амалдаги конституцияси кўп жиҳатдан Исломга ва демократик тамойилларга зидлиги баъзи мисоллар билан қисқача  кўрсатиб ўтдим. Аммо  шу конституцияни мавжуд ноқис моддалари ҳам Каримов режими томонидан деярли амалда ижро қилинмади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Мазкур изоҳларга нисбатан қарши ёки қўллаб қувватловчи фикрлар бўлса ўзбекистонлик ватандошларни ҳаммасидан диндорлардан ва демократлардан, ҳуқуқбонлардару бошқа соҳалар вакилларидан кутиб қоламан. Аллоҳу азза ва Жалла бу ишимизни ўзи рози бўладиган амаллар жумласидан қилсин. Омин!

tayanch.com

…………………………………………………………………………………………………..

 

Добавить комментарий

Fill in your details below or click an icon to log in:

Логотип WordPress.com

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Изменить )

Фотография Twitter

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Изменить )

Фотография Facebook

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Изменить )

Connecting to %s

 
Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 840 other followers